пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши

PPTX 26 sahifa 217,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
3-мавзу. пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши 4-мавзу. пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши режа: 4.1.“пул айланмаси” тушунчасининг мазмуни ва пул айланмасининг таркибий тузилиши. 4.2.нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. 4.3.нақдсиз пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. 4.4.нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари. 4.5.тўлов тизими ва унинг ривожланиш босқичлари. 4.6. пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар 1. пул айланиши ва унинг моҳияти халқ хўжалиги тармоқларида яратилган товарларнинг барчаси пул ёрдамида айирбош қилинади. пул айланишига товар айланишининг пул шаклидаги кўриниши деб қараб бўлмайди. чунки пул айланиши товар айланишидан кенгроқ бўлиб, у товарнинг сотилиши ва сотиб олинишидан ташқари, ҳар хил соҳаларда меҳнатга ҳақ тўлаш жараёнини ҳам ўз ичига олади нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланишини ташкил қилади. 1-чизма. ривожланган иқтисодий тизимда пул ва товар обороти пул айланишини икки асосий белгига: жами ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда пулнинг функцияларига ва тўлов …
2 / 26
ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар йиғиндисидир. бу айланиш пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади. нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан корхона, ташкилотлар ўртасида, аҳоли билан аҳоли ўртасидаги товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади. пул айланишининг асосий қисмини нақд пулсиз айланиш, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамдан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган айланиш ташкил қилади. корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маблағлари қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади: ишчи, хизматчиларга иш ҳақи бериш; нафақалар тўлаш; ҳар хил мукофоглар; аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар сотиб олишда; давлат заёмлари ва лоторея билетлари бўйича тўловлар; аҳоли банклардан жамғармаларшш олганда; аҳолига суғурта тўловларини тўлаганда ва ҳокозо. нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз айланишга тушади: уй-жой ва коммунал хизматлар учун тўлаганда; алоқа ташкилотларига тўлаганда; ҳар хил солиқлар ва пайлар тўлаганда; давлат заёмлари ва лоторея билетлари сотиб олингандаги тушумлар …
3 / 26
арнинг ҳисоб варақасидаги маблағлари ҳисобидан, баъзида (агар корхона кредит олиши мумкин бўлса) банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин; тўлов қоидаси мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи томонидан мол етказиб бериш тўғрисидаги шартнома асосида келишиб олинади; — мол етказиб берувчининг ҳисоб варағига пул маблағларни ўтказиш мазкур маблағларнинг мол сотиб олувчининг ҳисоб варағидан ўчирилганидан кейин амалга оширилади (чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш бундан мустасно); ҳисоб-китоб (жорий) варақаларини очиш учун корхона қўйидаги ҳужжатларни банкка тақдим қилиши зарур: а) ҳисоб-варағи очиш тўғрисида ариза; б) хўжалик, ташкилот тузилиб, рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи хужжат; в) нотариал тарзда тасдиқланган, ҳуқуқий шахс томонидан имзоланган ҳуқуқий шахс устави нусхаси; г) имзолар намуналари, мухр босилган ва нотариал тарзда тасдиқланган варақ; д) ҳисоб-китоб варақасини очиш учун юқоридаги асосий ҳужжатлардан ташқари зарур бўлганда бошқа кўшимча ҳужжатлар ҳам банкка тақдим этиши мумкин. нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари: тўлов топшириқномаси билан; чеклар билан; аккредитивлар билан; тўлов талабномалари билан; инкасса топшириқномалари билан. тўлов топшириқномаси билан қуйидаги операциялар …
4 / 26
лар ҳисобланади. аккредитивлар билан ҳисоб-китоб қилиш аккредитив бу мижознинг (мол сотиб олувчининг) топшириғига асосан шартноманинг тўлаш тўғрисидаги шартини мол етказиб берувчининг фойдасига ҳал қилиш ҳақидаги шартли пул мажбурияти ҳисобланади. аккредитив очган банк (банк-эмитент) мол етказиб берувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган хужжатлар банкка тақдим қилиниб, аккредитивнинг барча шартлари бажарилганда- гина мол эгаси счётига пул ўтказиши ёки ана шу тўловларни тўлаш ваколатини бошқа банкка ўтказиши мумкин. аккредитив бўйича ҳисоб-китобларни олиб боришда аккредитивнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: қопланадиган (депонентга ўтказилган) ёки қопланмаган (кафолатланган) аккредитивлар; қайтариб олинадиган ёки қайтариб олинмайдиган аккредитивлар. қопланмаган (кафолатланган) аккредитивлар: банклар ўртасида вакиллик муносабатлари ўрнатилса, қопланмаган (кафолатланган) аккредитив ижрочи банкда унга аккредитивнинг бугун суммасини ундаги банк-эмитентаинг етакчи ҳисоб варағидан ўчириш хуқуқини бериш йўли билан очилиши мумкин. аккредитив суммаси банк-эмитентнинг алоҳида балансдан ташқари ҳисоб варақасида акс этгарилади. қопланадиган (депонентга ўтказилган) ёки қопланмаган (кафолатланган) аккредитивлар; қопланган (депонентланган) аккредитивнинг моҳияти шундаки, аккредитивнинг бу турида банк-эмитент тўловчининг ўз маблағларини ёки унга аккредитив очиш учун …
5 / 26
аккредитив мол етказиб берувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ёки ёпилиши мумкин эмас. аккредитив фақат бир таъминотчи билан ҳисоб-китоб қилишга мўлжалланган бўлиши мумкин. аккредитивиинг муддати ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби томонлар ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади. шартномада: банк эмитентнинг номи; аккредитив тури ва уни бажариш муддати; мол етказиб берувчи аккредитив бўйича маблағ олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ва аниқ тавсифи; товарларни жўнатгандан кейин ҳужжатларни тақдим қилиш муддати ва бошқа шартлар кўрсатилади; аккредитив очиш учун харидор ўз банкига электрон ариза беради. аризада: аккредитив очишга асос бўлган шартнома рақами, аккредитивнинг муддати, аккредитивни бажарадиган банкнинг номи, аккредитив ижро этиладиган жой, аккредитив тури, аккредитив бўйича ҳақ тўланадиган ҳужжатларнинг тўлиқ ва аниқ номи, расмийлаштириш тартиби, аккредитив бўйича тўлаш усули ва бошқалар кўрсатилади. тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тўлов талабномаси — товар етказиб борувчи ва бошқа маблағ олувчилар муайян суммани банк орқали тўлашни талаб қилиб тўловчига юборган ҳисоб-китоб ҳужжатидир. ўзбекистонда пластик карточкалар орқали ҳисоб-китоб нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг янги шакли.. ўзбекистон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши" haqida

3-мавзу. пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши 4-мавзу. пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши режа: 4.1.“пул айланмаси” тушунчасининг мазмуни ва пул айланмасининг таркибий тузилиши. 4.2.нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. 4.3.нақдсиз пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. 4.4.нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари. 4.5.тўлов тизими ва унинг ривожланиш босқичлари. 4.6. пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар 1. пул айланиши ва унинг моҳияти халқ хўжалиги тармоқларида яратилган товарларнинг барчаси пул ёрдамида айирбош қилинади. пул айланишига товар айланишининг пул шаклидаги кўриниши деб қараб бўлмайди. чунки пул айланиши товар айланишидан кенгроқ бўлиб, у товарнинг сотилиши ва сотиб олинишидан ташқари, ҳар хил соҳаларда меҳнатга ҳақ тўлаш жараёни...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (217,9 KB). "пул айланиши ва унинг таркибий тузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: пул айланиши ва унинг таркибий … PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram