тўлов обороти ва унинг тузилиши

DOC 88,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355535769_41021.doc www.arxiv.uz режа: 1. тўлов обороти ва унинг тузилиши 2. тўлов обороти пул оборотига нисбатан чекланган 3. тўлов оборотида пулнинг ҳаракати эркин рақобатга асосланган бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларидан бири давлат мулки ягона бўлмаган ҳолда ривожланаётган турли мулкчилик шаклларига асосланган товар ишлаб чиқариш ва товар муомаласининг мавжудлигидир. товар муомаласи мавжуд экан, у ўз навбатида корхона ва ташкилотлар ўртасида пулли муносабатларни, яъни ҳисоб-китобларни келтириб чиқаради. товар муомаласи ва товар айирбошлаш жараёни доимо пул ҳаракатини тақозо этади. товар обороти пул оборотининг моддий асоси бўлиб ҳисобланади, лекин пул оборотининг ҳажми товар оборотининг ҳажмидан доимо катта бўлади, чунки пул обороти ўз ичига товар айирбошлашдан ташқари бошқа муносабатларни ҳам олади. масалан, пулли муносабатлар ва пулли ҳисоб-китоблар қуйидаги ҳолларда юзага келади: - банк муассасалари, аҳоли ва турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги кредит муносабатларида; - халқ хўжалиги тармоқларини молиялаштиришда; - суғурта фондлари, компаниялари билан муносабатларда; - жамғарма фондлари билан муносабатларда; - …
2
таси функциялари бирлаштирилиб, пулнинг « тўлов воситаси» функцияси деб юритилмоқда. шу билан бу иккита функция ўртасидаги чегара олиб ташланиб, пулнинг тўлов воситаси функциясини бажаришда нақдсиз пуллар билан бир қаторда нақд пулларнинг ишлатилиши кўрсатиб 13берилди. шундан келиб чиққан, ҳолда тўлов оборотининг тузилиши ҳақида фикр юритиб кўрамиз. тўлов обороти пулли муносабатларда пул формаларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулига кўра иккига бўлинади: 1. нақд пулли тўлов обороти; 2. нақд пулсиз тўлов обороти. буни ушбу схемада яққол кўриш мумкин: 1-схема тўлов оборотининг таркибий тузилиши пул тўлов (нақд) воситаси - иш ҳақи - пенсия - мукофот - ижтимоий, маиший хизматлар учун тўловлар ва ҳ.к. №60 йўриқнома бўйича ҳисоб-китоб шакллари асосидаги ҳисоб-китоблар тўлов оборотининг асосий қисми нақд пулсиз тўлов оборотидан ташкил топади. бу тўлов обороти нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, корхона ва ташкилотларнинг товар айирбошлаш, хизматлар кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни пул маблағларини нақд пул ишлатмасдан …
3
аги иштироки ортиб бормоқда. илгари халқ банки орқали аҳолига таклиф қилинган накд пулсиз ҳисоб-китобларининг турли шакллари билан бир қаторда пластик ва магнит карточкалардан фойдаланиш ҳам ривожланиб бормоқда. айниқса, ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан чет эл валютаси ва миллий валютада чиқарилган пластик карточкалар аҳоли ўртасида кенг ишлатилмоқда. шу билан бирга ҳозирги кунда асака банки, саноат қурилиш банки ҳамда халқ банки ва бошқа қатор банклар томонидан пластик карточкалар чиқарилиб, аҳолига таклиф қилинмоқда. тўлов оборотининг иккинчи қисми нақд пулли тўлов оборотидир. нақд пулли тўлов обороти деганда товар айирбошлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнида субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг нақд пул ёрдамида амалга оширилиши тушунилади. нақд пулли тўлов оборотининг ишлатиш кўлами нақд пулсиз тўлов оборотига нисбатан чегараланган. нақд пул обороти давлат ва аҳоли, турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар билан аҳоли ҳамда аҳоли группалари ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади. масалан, корхона ва ташкилотлар ўз ишчи ва хизматчиларига иш ҳақи, мукофот, командировка харажатларини тўлайди, нафақахўрлар пенсия, …
4
ларида сотиб олиниши; в) аҳоли томонидан озиқ-овқат ва буюм бозорларида тижоратчилардан, хунармандлардан ва бошқа тадбиркорлардан товарларни сотиб олиниши; г) турли транспорт турларидан ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари хизматидан фойдаланиш; д) ишчи-хизматчилар иш ҳақининг тўланиши; е) стипендия ва турли нафақаларнинг тўланиши; ж) акциялар бўйича дивидентлар тўланганда; з) лотереялар бўйича ютуқлар тўланганда; и) суғурта тўловлари тўланганда; й) аҳоли томонидан коммунал ва бошқа тўловлар тўланганда; к) газета ва журналларга обуна бўлиш ёки жорий даврда сотиш олинганда; л) аҳоли томонидан ер, мулк ва бошқа солиқлар нақд пул ёрдамида тўланганда. бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, аҳоли томонидан нақд пул ёрдамида турли хил тўловлар тўлаганда нақд пулли тўлов обороти юзага келади. лекин нақд пул доимо нақдсиз пулга, нақдсиз пул эса нақд пулга айланиб туради. пулнинг бундай ҳаракатини қуйидаги схемада кўришимиз мумкин. 2-схема тўлов оборотида пулнинг ҳаракати. 1. ҳар бир корхона ўз ишчи-хизматчиларига иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун …
5
лбатта банкка топширилиши шарт қилиб белгиланган. бу ҳолда ҳам биз нақд пулнинг нақдсиз пулга айланганини кўрамиз, яъни банк аҳоли кассасига топширилган нақд пуллар нақд пулни топширган корхонанинг хисоб варағига ёзиб қўйилади. шундай қилиб, биз тўлов оборотининг нақд ва нақдсиз шаклларини ва уни ишлатиш доираларини кўриб чиқдик. тўлов оборотининг бошқа хусусиятларига кўра ҳам таснифлаш мумкин. тўлов обороти ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида содир бўладиган ҳар хил муносабатларни ўзида акс эттиришга кўра 2 га бўлинади: биринчидан, товарларни сотиш жараёнидаги капитал кўринишдаги ҳисоб-китобларни акс эттирувчи тўлов обороти. бундай тўлов обороти, бошқача қилиб айтганда, товарли ёки товар операциялари бўйича тўлов обороти дейилади. бунда тўловлар нақд пул кўринишда ҳам, нақдсиз пул кўринишда ҳам амалга оширилади. корхона ва ташкилотлар ўртасидаги товар айирбошлаш ва қурилиш-монтаж ишлари жараёнидаги пулли ҳисоб-китоблар асосан нақдсиз пул кўчириш асосида бажарилади. аҳоли группалари ўртасида корхона ва аҳоли ўртасидаги товар айирбошлашда нақд пул иштирок этиб, нақд пулли тўлов обороти юзага келади. иккинчидан, товар характерига …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тўлов обороти ва унинг тузилиши"

1355535769_41021.doc www.arxiv.uz режа: 1. тўлов обороти ва унинг тузилиши 2. тўлов обороти пул оборотига нисбатан чекланган 3. тўлов оборотида пулнинг ҳаракати эркин рақобатга асосланган бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларидан бири давлат мулки ягона бўлмаган ҳолда ривожланаётган турли мулкчилик шаклларига асосланган товар ишлаб чиқариш ва товар муомаласининг мавжудлигидир. товар муомаласи мавжуд экан, у ўз навбатида корхона ва ташкилотлар ўртасида пулли муносабатларни, яъни ҳисоб-китобларни келтириб чиқаради. товар муомаласи ва товар айирбошлаш жараёни доимо пул ҳаракатини тақозо этади. товар обороти пул оборотининг моддий асоси бўлиб ҳисобланади, лекин пул оборотининг ҳажми товар оборотининг ҳажмидан доимо катта бўлади, чунки пул обороти ўз ичига товар айи...

Формат DOC, 88,5 КБ. Чтобы скачать "тўлов обороти ва унинг тузилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тўлов обороти ва унинг тузилиши DOC Бесплатная загрузка Telegram