тўлов тизими ва унинг структураси

DOC 91,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1710355746.doc тўлов тизими ва унинг структураси режа: 1. тўлов тизими ва унинг элементлари. 2. макро ва микродаражадаги тўлов тизими. 3. республика тўлов тизими ва уни ташкил этилиши 4. тижорат банкларининг тўлов тизимлари. таянч иборалар: банк тизими, тўлов тизими элементлари, тўловларни ўтказиш тартиби, механизм, марказий банк, тижорат банки, тўлов тизими, хавфсизликни таъминлаш, макродаражадаги тўлов тизими, чакана тўлов тизими. ҳисоб-китоб, техник стандартлар, тўлов суммаси, тўлов воситаси. тўлов тизими ва унинг элементлари. республикамизда банк тизими ва унинг фаолияти жаҳон андозаларига тобора яқинлашиб бормоқда. банк тизимини эркинлаштириш ва эркин рақобат шароитига мослаштириш кўзда тутилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. хусусан, ўзбекистон республикаси президентининг «банк тизимини янада эркинлаштириш ва уни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармони чиқарилиб, унда «молия-банк тизимини ислоҳ қилиш сиёсатини такомиллаштириш, унинг кўпроқ аниқ-ойдинлигини таъминлаш, иқтисодиётда тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши» лозимлиги белгилаб берилган эди. бу вазифанинг бажарилиши айнан тўлов тизими билан боғлиқдир. шунинг учун, аввало, тўлов тизими тушунчасини …
2
чун маълум бир тўлов тизимидан фойдаланишга тўғри келади. бу тўлов тизими арзон, қулай шу билан бирга хавфсиз ҳам бўлиши лозим. агар тўлов тизими ривожланган бўлса, ундан фойдаланиш суръати ҳам ошиб боради. тўлов тизимлари турли шаклларда ташкил этилади, лекин уларнинг мақсади доимо битта, яъни аҳолига ва хўжалик субъектларига ўз пул маблағларини бир банкдаги ҳисобварақдан бошқа банк ҳисобварағига тез ўтказиб беришни таъминлашдир. тўловчи ва тўловни олувчи учун, муқобил йўл бўлиб нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилиш, ёки бартер бўлиши мумкин. лекин бундай ҳисоб-китоблар кўп ҳолларда чекланган бўлади. тўлов тизимидан банклар ҳам фойдаланадилар. банклар тўлов тизимидан ўз фаолиятлари билан боғлиқ операциялар бўйича пул ўтказишда, шу билан бирга мижозларнинг операциялари бўйича пул ўтказишда фойдаланадилар. қандай шаклда фойдаланишдан қатъий назар тўлов тизими ўз ичига 4 босқични олади. 1-босқич - тўловнинг бошланиши, яъни тўловчи ўз банкига пулни ўтказиб бериш тўғрисида топшириқ беради. 2-босқич - тўлов тизимининг иштирокчи банклари ўртасида тўлов ҳужжатларининг алмашиши, кўпинча бу операция клиринг деб …
3
йдаланиладиган тўлов тизимида маълум бир тўлов воситалари ишлатилади, яъни маблағларни ўтказиш учун қоғоз ҳужжатлар, ёки электрон ҳужжатлар ишлатилади. жаҳон банки мутахассисларидан яна бири о.маргарет тўлов тизимига қуйидагича таъриф берган. «тўлов тизими бу - пул маблағларини ўтказиш механизмидир». тўлов тизимига яна бир таъриф россиянинг иқтисодчиси м.п. берёзина томонидан берилган бўлиб, унга кўра «мамлакатнинг тўлов тизими - бу иқтисодий фаолият натижасида юзага келувчи қарз мажбуриятларининг бажарилишини таъминловчи, қонуний бошқарилувчи элементлар йиғиндиси». бу таъриф мазмунан брюс саммерс таърифига яқинроқ эканлигини кўриш мумкин, яъни бу икки таърифда «... юзага келган мажбуриятлар...» дэган тушунча ишлатилган. демак, бу таърифларда товар ва хизматлар қийматини тўлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар, шу билан бирга молиявий мажбуриятлар ҳам кўзда тутилган. молиявий мажбуриятлар давлат бюджети олдидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари деб қарайдиган бўлсак, унда барча нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, жумладан, банкларнинг давлат бюджетини кассавий ижро этиш операцияларининг бажарилишини тўлов тизими орқали амалга оширилишини кўришимиз мумкин. бир қатор таърифларни кўриб, улар тўғрисида …
4
мини келтиришимиз мумкин. бир мамлакат микёсида микродаражадаги тўлов тизимига эса бир мамлакатнинг тўлов тизими макродаражадаги тўлов тизими ва мамлакат ичидаги ички тўлов тизимини мисол келтиришимиз мумкин. микродаражада тўлов тизими бир банк ва банклар уртасидаги узаро тўловлар тизимини мисол тарикасида олишимиз мумкин. тўлов тизимининг иштирокчилари жисмоний шахслар, юридик шахслар, ҳукумат, банклар ва бошқа молиявий институтлар бўлиши мумкин. жисмоний шахслар тўлов тизимини бошқариб турувчи марказий банк билан бевосита алоқада бўлмасаларда улар тўлов тизимида қатнашадилар. бу қатнашув билвосита бўлади, яъни юридик ва жисмоний шахслар ўзларига хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварақаларидаги пул маблағларини бошқа банкка ўтказиб бериш бўйича топшириқ берадилар. бу топшириқни бажариш учун тижорат банклари тўлов тизимига боғланади. агар ушбу иштирокчилар бўлмаганда эди, тижорат банкларининг ўзи тўлов тизимининг тўлақонли иштирокчилари бўлиши мумкин эмас эди. шу билан биргаликда ҳукумат ҳамда, турли молиявий институтлар ҳам тўлов тизимида қатнашадилар. бу қатнашув тижорат банклари орқали ҳам бўлади. чунки уларнинг ҳисобварақаларини тижорат банклари юритадилар. демак, ҳозирги кунда республикамиз …
5
н. тўлов тизимини механизм сифатида қараганимизда унинг яна бир ҳаракатга келтирувчи элементи сифатида тўлов воситаси ёки тўлов қуролларини кўришимиз мумкин. тўловни ўтказишни бошлаш айнан, тўлов воситаларини танлашдан бошланади. тўлов воситаларига кредит инструментлари сифатида тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси, инкассо топшириқномаси, аккредитив очиш учун ариза, дебет инструментлари сифатида эса чекларни киритиш мумкин. ҳозирги кунда магнит, пластик карточкалар ҳам тўлов воситалари сифатида кенг ишлатилмоқда. кўпгина чет давлатларда тўлов инструментларини танлашдан аввал бир қатор саволлар ўйлаб кўрилади. ҳар бир конкрет операция бўйича алоҳида саволлар ечими топилади. масалан: 1. бу операция шу ернинг ўзида (дўкон, супермаркет) бажариладими ёки операцияни якунлаш учун маълум вақт керак бўладими? 2. тўлов суммасининг миқдори катта ёки кичикми? 3. тўлов маҳаллийми, шаҳарлараро ёки халқароми? 4. бу операция доимийми (1 ой, квартал, йил) ёки бир марталикми? 5. бу операция муддатлими? шу куни якунланадими ёки бир неча кундан сўнгми? 6. ҳар бир конкрет тўлов инструментининг таннархи қандай? 7. тўлов кафолати қандай? бундай саволларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тўлов тизими ва унинг структураси"

1710355746.doc тўлов тизими ва унинг структураси режа: 1. тўлов тизими ва унинг элементлари. 2. макро ва микродаражадаги тўлов тизими. 3. республика тўлов тизими ва уни ташкил этилиши 4. тижорат банкларининг тўлов тизимлари. таянч иборалар: банк тизими, тўлов тизими элементлари, тўловларни ўтказиш тартиби, механизм, марказий банк, тижорат банки, тўлов тизими, хавфсизликни таъминлаш, макродаражадаги тўлов тизими, чакана тўлов тизими. ҳисоб-китоб, техник стандартлар, тўлов суммаси, тўлов воситаси. тўлов тизими ва унинг элементлари. республикамизда банк тизими ва унинг фаолияти жаҳон андозаларига тобора яқинлашиб бормоқда. банк тизимини эркинлаштириш ва эркин рақобат шароитига мослаштириш кўзда тутилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. хусусан, ўзбекистон республикаси президентининг «банк т...

Формат DOC, 91,0 КБ. Чтобы скачать "тўлов тизими ва унинг структураси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тўлов тизими ва унинг структура… DOC Бесплатная загрузка Telegram