banklararo hisob-kitoblar hisobi

PPTX 52 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 52
мавзу: “банклараро ҳисоб-китоблар ҳисоби” мавзу: “банклараро ҳисоб-китоблар ҳисоби” режа: 1. банклараро ҳисоб-китобларнинг мазмуни. 2. банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва юритиш. 3.банклар ва уларнинг филиалларини банклараро тўлов тизимига улаш тартиби. 4.банклараро тўлов тизими орқали маълумотлар узатишнинг технологик жараёни. 5. ягона вакиллик ҳисобварағи, уни юритиш ва банкларда ҳисоб-китобларни ташкил этиш. 1. банклараро ҳисоб-китобларнинг мазмуни. банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш жараёнида банклараро муносабатлар вужудга келади. банклараро муносабатлар банклараро ҳисоб-китоблар орқали олиб борилади. банклараро оборотларнинг мазмуни шундан иборатки, бир банк хизматидан фойдаланувчи корхонанинг талаб қилувчига сақланадиган ҳисобварағидан бошқа ҳисоб варағига ҳужжатда кўрсатилган сумма бухгалтерия ёзувлари орқали ўтказилади. бир-бирлари билан ҳисоб-китобларни юритувчи корхоналарининг ҳисоб варақлари турли банкларда жойлашганлиги иккита банк ўртасидаги ҳисоб-китобларни яъни банклараро ҳисоб-китобларни юзага келтиради. агар ўзаро алоқада бўлган корхоналарнинг ҳар иккиси битта банк хизматидан фойдалансалар, у ҳолда банклараро ҳисоб-китоблар вужудга келмайди. унда пул ўтказиш операциялари бир банкнинг ўзида амалга оширилади. операцияларни бошлаган банкдаги оборотлар бошланғич банк оборотлари дейилади. операцияларни тугалланган …
2 / 52
банклараро тўлов тизими орқали ташаббускор банкдан жўнатилган этҳни қабул қилувчи банкдир; ҳалқаро амалиётда банк вакиллик ҳисобварақлари орқали банклараро ҳисоб-китобларни ташкил этишнинг икки хил усули мавжуд: банклараро ҳисоб-китобларни ташкил этиш усуллари марказлаштирилган усул марказлаштирилмаган усул тижорат банклари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга оширилишига асосланади. тижорат банклари ўртасида ўзаро вакиллик муносабатларига асосланади тўлов тизими тўлов тизимининг оператори, иштирокчилари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг оператори томонидан белгиланган тўлов тизимининг тартиб-таомилларини ҳамкорлик қилиш йўли билан амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуидир. тўлов тизими оператори билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банклар тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади. тўлов тизимининг турлари: банклараро тўлов тизими; банкнинг ички тўлов тизими; чакана тўловлар тизими. тўлов тизимлари шунингдек: муҳим тўлов тизимлари бошқа тўлов тизимларига бўлинади. банклараро тўлов тизими ўзбекистон республикаси марказий банкида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. банкнинг ички тўлов тизими банк филиаллари ва мижозлари ўртасида банклараро тўлов тизими билан ўзаро ҳаракатда бўлиш учун мўлжалланган. чакана тўловлар тизими банк …
3 / 52
йдиган тўлов тизимлари бошқа тўлов тизимлари ҳисобланади. банклараро тўлов тизими банклар ўртасидаги миллий валюта (сўм)да электрон тўловларни банкларнинг ўзбекистон республикаси марказий банкида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун мўлжалланган. марказий банкнинг банклараро тўлов тизими қўйидаги норматив- ҳуқукий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади: ўзбекистон республикаси "ўзбекистон республикасининг марказий банки тўғрисида”ги қонуни (11.11.2019 й., ўрқ-582-сон) ўзбекистон республикаси “банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни (05.11.2019 й., ўрқ-580-сон) ўзбекистон республикаси “тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни (01.11.2019 й., ўрқ-578) “марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом (14.02.2006 й., № 1545) “ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низом (03.06.2013 й. № 2465) марказий банкнинг ҳисоб-китоблар маркази (мб ҳкм) — бу ўзбекистон республикаси марказий банки тошкент шаҳар бош бошқармасининг ҳисоб, ҳисобот ва ҳисоб- китоблар бошқармаси бўлими бўлиб, унинг вазифасига тижорат банкларининг бош офисларига вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради. электрон тўлов ҳужжати …
4 / 52
р ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ. банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланувчи банкларнинг мб ҳкм билан, банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказиш учун эса — абм билан тузилган икки томонлама шартнома асосида тартибга солинади. электрон тўлов ҳужжати (этҳ) — бу пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларнинг асл нусхалари асосида, ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан белгиланган форматда яратилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатдир. унинг электрон рақамли имзоси ва тўғри расмийлаштирилиши текширилганда, ижобий натижа берса, у асл нусхасидек юридик кучга эгадир. кўриниш шаклида тақдим этилганда, этҳ асл ҳужжат сингари «электрон» белгиси билан расмийлаштирилади; электрон тўловни бошлаш — этҳни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш. банклараро тўлов тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этилади: а) ўзбекистон республикаси банклари ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни тезкорлик билан ўтказишни таъминлаш; б) узатилаётган этҳларни …
5 / 52
иладиган маълумотларнинг сақланиши, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши учун жавобгарлик абм ва мб ҳкмга юклатилади. банклар учун қуйидаги вакиллик ҳисобварақлари очилади: а) ўзбекистон республикаси марказий банкидаги миллий ва чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварақлари; б) резидент банклардаги вакиллик ҳисобварақлари 2. банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва юритиш. банкнинг вакиллик ҳисобварағи - бу банкка мб ҳкмда очилган ва банклараро электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир; резидент тижорат банклар миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақларини ўзбекистон республикаси марказий банкининг ҳисоб-китоб марказида очадилар. янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари банк рўйхатга олингунга қадар таъсис бадалларини йиғиш учун ўзбекистон республикаси марказий банкида ёки бошқа тижорат банкида вақтинчалик 29801 - "мижозлар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағини очади. вақтинчалик ҳисобварақни очиш учун ваколатли шахс таъсисчилар номидан ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилади. банкларга ўзбекистон республикаси марказий банкида рўйхатга олиниб, банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилгандан кейин вакиллик ҳисобварағи очилади. вакиллик ҳисобварағи очилаётганда, вакиллик …

Want to read more?

Download all 52 pages for free via Telegram.

Download full file

About "banklararo hisob-kitoblar hisobi"

мавзу: “банклараро ҳисоб-китоблар ҳисоби” мавзу: “банклараро ҳисоб-китоблар ҳисоби” режа: 1. банклараро ҳисоб-китобларнинг мазмуни. 2. банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва юритиш. 3.банклар ва уларнинг филиалларини банклараро тўлов тизимига улаш тартиби. 4.банклараро тўлов тизими орқали маълумотлар узатишнинг технологик жараёни. 5. ягона вакиллик ҳисобварағи, уни юритиш ва банкларда ҳисоб-китобларни ташкил этиш. 1. банклараро ҳисоб-китобларнинг мазмуни. банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш жараёнида банклараро муносабатлар вужудга келади. банклараро муносабатлар банклараро ҳисоб-китоблар орқали олиб борилади. банклараро оборотларнинг мазмуни шундан иборатки, бир банк хизматидан фойдаланувчи корхонанинг талаб қилувчига сақланадиган ҳисобварағидан бошқа ҳи...

This file contains 52 pages in PPTX format (1.7 MB). To download "banklararo hisob-kitoblar hisobi", click the Telegram button on the left.

Tags: banklararo hisob-kitoblar hisobi PPTX 52 pages Free download Telegram