ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларга асосланган тўлов тизими

DOC 95,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1710355764.doc ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларга асосланган тўлов тизими режа: 1. тўлов тизимида ягона вакиллик ҳисобрақамининг тутган ўрни, аҳамияти ва унга ўтилиши 2. ягона вакиллик ҳисобварағининг тўлов тизимидаги ўзига хос хусусиятлари 3. ягона вакиллик ҳисобварағи асосида тижорат банклари ва унинг филиалллари ўртасида банклараро ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 4. тўлов марказининг дастурий комплекси таянч иборалар ягона вакиллик ҳисобварағи, крипто жараён, тўлов маркази, ахборот тизими, реал вақт режими, телекоммуникация тизими, электрон тўловлар, электрон тўловлар тизими, бош ахборотлаш маркази, инициатор банк, бенифициар банк, транзит ҳисобварақлар, траксакция, файл, филиалларга молиявий ёрдам кўрсатиш, ғазначилик, электрон тўлов хужжати. тўлов тизимида ягона вакиллик ҳисобрақамининг тутган ўрни, аҳамияти ва унга ўтилиши республика марказий банки билан жаҳон банки ўртасида 1998 йил декабрь ойида тузилган шартномага мувофиқ республика молия соҳасини ривожлантириш учун кредит ажратилган. бу лойиха беш йўналишга бўлиниб амалга оширилмоқда. бу йўналишларнинг бири «ўзбекистон молия соҳасининг ахборот тизимини такомиллаштириш» бўлиб, у ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади: 1. тўлов тизимини такомиллаштириш; 2. …
2
интеграциялашуви ва янги технологияларнинг ривожланиши ссуда капиталининг банклараро бозорда сотилиши ва сотиб олиниши илгаригига нисбатан, анча тезроқ амалга оширишни талаб қила бошлади. йирик банклар япониядаги биржалар ёпилганда, европа ва ақш биржалари фаолияти учун 1 соатдан 12 соатгача бўлган кредитлардан фойдаланиши, бундан ташқари трансмиллий банклар учун, бир давлатдан иккинчи давлатга овернайт кредитларини амалга ошириш учун, катта пул маблағларини тез кўчириш имконини берувчи технологиялар бош банкда ягона бухгалтерия баланси, ягона вакиллик рақами тизимига ўтишга ундади. тижорат банкларининг илк бор ягона вакиллик ҳисобрақамларига ўтиши «федуайр»1 тизими мультикорпорацион ва трансмиллий банкларининг ягона вакиллик рақамлари тизимига ўтиш тавсиясига кўра ақшда амалга оширилди. республикамиз тижорат банкларининг ягона вакиллик ҳисобрақамларига ўтиши билан эса, мазкур масалалар янада жадаллашди. шунинг учун, жаҳон тажрибасини ўрганиш, алоҳида долзарблик касб этади ва банк ликвидлигини бошқариш соҳасида амалий билимлар тизими, ҳамда йиғилган тажриба таҳлиллари ва хулосаларини самарали қўллаш имконини беради. ягона вакиллик ҳисобварағининг тўлов тизимидаги ўзига хос хусусиятлари ягона вакиллик ҳисобрақами орқали бошқаришнинг …
3
ассасаси учун вакиллик ҳисобраками шундай ҳисоб-китоб рақамики, унда тижорат банкининг барча маблағлари яъни, ўз маблағлари ҳам, хизмат кўрсатилаётган мижозлар маблағлари ҳам, шунингдек бошқа жалб этилган ресурслар ҳам сақланади. вакиллик ҳисобрақами орқали банклар мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган барча операцияларни, шунингдек хўжалик субъекти сифатида банк операцияларининг ўзини ҳам амалга оширади. ҳозирги вақтгача ана шу жараёнларнинг барчаси жуда катта бир схема кўринишида амалга ошириларди. айтайлик, тўловчи, ёки маблағни олувчига турли банкларда хизмат кўрсатилаётган бўлса ёки банклар бир-бирини кредитлаш билан боғлиқ бўлган банклараро операциялар ҳамда нақд пулларнинг жойини алмаштиришга доир вазият содир бўлди деб, фараз қилайлик. бундай ҳисоб-китоблар ҳар бир тижорат банкининг балансида очилган вакиллик ҳисобрақамлари орқали амалга оширилади. ўз навбатида тижорат банклари филиалларининг вакиллик ҳисобрақамлари марказий банкнинг ҳисоб-китоб марказида очилган. шундай қилиб, ҳар қандай тўлов пул маблағларини ўтказишнинг кўп босқичли тизимидан ўтиши лозим бўлади. битта банкнинг ўртасида тўловлар амалга оширилаётганида ҳам, ҳисоб-китобларнинг ана шу схемасига амал қилади. бу банклараро ҳисоб-китобларни ташкил …
4
сига ҳам 22204 - «банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар», баланс ҳисобрақами очилади ва ҳар бир бўлимга шу ҳақда хабар берилади. ўз навбатида ҳар бир бўлим -«банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» баланс ҳисобрақамини очади ва бош банкка хабар беради. · сўнгра банкнинг бўлимлари мемориал ордер орқали 10301 - «марказий банкдаги вакиллик ҳисобрақами -ностро» ҳисобрақамидаги қолдиғини бош банкда очилган 22204 - ҳисобрақамига, шу жумладан бош банкнинг бошқармасига ҳам ўтказади. бунда қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади: масалан, ўзсаноатқурилиш банкининг бўлимларидаги 10301- ҳисобрақамларидаги қолдиғини марказий банкнинг бошқармалари ёрдамида ўзсаноатқурилиш банкининг бош банкига кўчириб, бўлимларда бу операция бўйича тўғирлаш проводкаси амалга оширилади. · банк бўлимларидан вакиллик ҳисобрақами 09003 га 10301 даги қолдиқни ўтказгандан сўнг, бундай бухгалтерия ёзуви бошқа амалга оширилмаслигини чекловчи дастурга қўйилиб, уни банкнинг хавфсизлик хизмати текшириб банки бўлимларининг тўлов рейслари ишланмаслиги учун, марказий банкнинг ахборотлаштириш бош маркази белгалаган тартибда уларнинг почта қутисини ёпади. · марказий банкдаги тўлов тизими ва ахборотлаштириш маркази «банк бўлимлари» банки …
5
алга оширилади. бу билан ресурсларнинг ишлатилишида янада оптималлаштириш пайдо бўлади ва банкларнинг рентабеллик кўрсаткичларини оширишда, ҳамда банк активларининг оборотини тезлаштириб банкнинг юқори даромад олишига олиб келади. бу тизимнинг яна шундай хусусияти мавжудки, бунда марказий банк учун пул муомаласини тартибга солишда ва иқтисодиётда пул массасини бошқаришда маълум қулайлик ва имкониятларни юзага чиқаради. ягона вакиллик ҳисобварағи асосида тижорат банклари ва унинг филиалллари ўртасида банклараро ҳисоб-китобларнинг ҳисоби мустакилликка эришгандан сўнг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг маҳсули сифатида тўлов тизимида ягона вакиллик ҳисобварағининг ташкил этилишини кузатишимиз мумкин. ягона вакиллик ҳисобварағига ўтиш тажрибасини мамлакатимизда биринчи бор «ўзсаноатқурилишбанки» internet технологиялари маълумотларини қайта ишлаш ва сақлашнинг тизимига ўтиш борасида ўз ишини ташкил этаётган республикадаги дастлабки банклардан бири бўлди. 2002 йилнинг июлидан бошлаб мазкур банк ўз фаолиятини кейинчалик ягона балансга ўтишни мўлжаллаб ягона вакиллик ҳисобрақами асосида амалга оширмоқда. ўзбекистон республикаси президентининг 2002 йил 30 март «банк ахборот тизимини ривожлантириш тўғрисидаги пф-3080-сонли фармони ва вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларга асосланган тўлов тизими"

1710355764.doc ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларга асосланган тўлов тизими режа: 1. тўлов тизимида ягона вакиллик ҳисобрақамининг тутган ўрни, аҳамияти ва унга ўтилиши 2. ягона вакиллик ҳисобварағининг тўлов тизимидаги ўзига хос хусусиятлари 3. ягона вакиллик ҳисобварағи асосида тижорат банклари ва унинг филиалллари ўртасида банклараро ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 4. тўлов марказининг дастурий комплекси таянч иборалар ягона вакиллик ҳисобварағи, крипто жараён, тўлов маркази, ахборот тизими, реал вақт режими, телекоммуникация тизими, электрон тўловлар, электрон тўловлар тизими, бош ахборотлаш маркази, инициатор банк, бенифициар банк, транзит ҳисобварақлар, траксакция, файл, филиалларга молиявий ёрдам кўрсатиш, ғазначилик, электрон тўлов хужжати. тўлов тизимида ягона вакиллик ҳис...

Формат DOC, 95,5 КБ. Чтобы скачать "ягона вакиллик ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларга асосланган тўлов тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ягона вакиллик ҳисобварағи орқа… DOC Бесплатная загрузка Telegram