банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси. ҳисоб-китоблар. қарз шартномаси ва кредит шартномаси

DOCX 139.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474632807_64960.docx банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси. ҳисоб-китоблар. қарз шартномаси ва кредит шартномаси режа: 1. банк омонати шартномаси 2. банк ҳисобварағи шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 3. банк ҳисобварағи шартномасининг элементлари. 4. банк ҳисобварағи шартномаси бўйича жавобгарлик 5. ҳисоб-китоб муносабатлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлар 6. пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш 1. банк омонати шартномаси. банк омонати шартномаси банкнинг мижозларга хизмат кўрсатишининг ўзига хос кўриниши бўлиб, бу шартнома орқали фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўш турган пул маблағлари иқтисодиётга ва фуқаролик муомаласига жалб қилинади. банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. банк омонати шартномаси ўзининг ҳуқуқий белгиларига кўра, бир томонлама шартномалар тоифасига киради. чунки, шартнома тузилгач омонатчида фақатгина омант суммасини фоизлари билан қайтариш ҳуқуқи мавжуд …
2
илган тақдирда, омонатчи дарҳол омонат суммасини қайтариб беришни, шунингдек бу суммага фкнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни тўлашни ҳамда фоиз суммаларидан ташқари омонатчига етказилган ҳамма зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. агар бундай шахс банк омонати шартномаси шартлари асосида юридик шахснинг пул маблағларини қабул қилган бўлса, фкнинг битимлар ҳақиқий бўлмаслигининг асослари ва оқибатларига доир тегишли қоидалари қўлланади. қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, фк 760-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар, ким бўлишидан қатъи назар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг пул маблағларини: - омонат сақловчиларга омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ва омонатчининг ушбу боб қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини бермайдиган векселлар ёки бошқа қимматли қоғозлар бериш; - уларга ғайриқонуний чиқарилган деб топилган акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиш йўли билан омонатларга жалб қилиш ҳолларига нисбатан қўлланади. банк омонати шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлиши керак. агар омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма (депозит) сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, …
3
кин. банк омонати шартномаси бўйича, омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби билан омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт, юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно. банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим. муддатли ёки бошқа омонат, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб …
4
ақланадиган омонатларга тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириши мумкин. банк фоизлар миқдорини камайтирган тақдирда, фоизларнинг янги миқдори фоизлар камайтирилганлиги ҳақида омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланади. агар банк омонати шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камайтирилган фоизлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланади. омонатни муайян муддат ўтгач ёки шартномада назарда тутилган вазиятлар юз берганидан кейин қайтариш шарти билан қўйилган омонат юзасидан банк омонати шартномасида белгиланган фоизлар миқдори, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас. банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади. омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ёзилмайди. агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин унинг талаби …
5
ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. банк омонатчининг омонатни ёки унинг бир қисмини қайтариш ҳақидаги талабини фкнинг 762-моддасида назарда тутилган муддатларда бажармаган тақдирда, фкнинг 327-моддасига мувофиқ банк омонатга фоизлар тўлашдан қатъи назар, келтирилган зарарни тўлаши лозим. агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонатга учинчи шахслардан омонатчининг ҳисобварағи тўғрисидаги зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда тушган пул маблағлари киритиб қўйилади. бунда омонатчи бундай шахсларга омонат бўйича ҳисобварақ тўғрисидаги зарур маълумотларни бериш билан улардан пул маблағларини олишга рози бўлган деб ҳисобланади. омонат банкка муайян учинчи шахс фойдасига қўйилиши мумкин. номига омонат қўйилаётган фуқаронинг исмини ёки юридик шахснинг номини кўрсатиш банк омонати тўғрисидаги тегишли шартноманинг муҳим шартидир. шунингдек шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, номига омонат қўйилган учинчи шахс пул ўз ҳисобварағига келиб тушган пайтдан бошлаб омонатчи ҳуқуқларини қўлга киритади. номига омонат қўйилган учинчи шахс ундан воз кечган ҳолларда учинчи шахс номига банк омонати шартномаси тузган шахс омонатни қайтариб беришни талаб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси. ҳисоб-китоблар. қарз шартномаси ва кредит шартномаси"

1474632807_64960.docx банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси. ҳисоб-китоблар. қарз шартномаси ва кредит шартномаси режа: 1. банк омонати шартномаси 2. банк ҳисобварағи шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 3. банк ҳисобварағи шартномасининг элементлари. 4. банк ҳисобварағи шартномаси бўйича жавобгарлик 5. ҳисоб-китоб муносабатлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлар 6. пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш 1. банк омонати шартномаси. банк омонати шартномаси банкнинг мижозларга хизмат кўрсатишининг ўзига хос кўриниши бўлиб, бу шартнома орқали фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўш турган пул маблағлари иқтисодиётга ва фуқаролик муомаласига жалб қилинади. банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келг...

DOCX format, 139.6 KB. To download "банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси. ҳисоб-китоблар. қарз шартномаси ва кредит шартномаси", click the Telegram button on the left.