аудитор, банк ва кредит ҳужжатлари

DOCX 8 стр. 27,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
5 мавзу. корхонанинг аудитор, банк ва крдит ҳужжатлари 5.1. аудитор, банк ва кредит ҳужжатлари ҳақида тушунча корхона ишлаб чиқариш фаолиятида даромад, харажат ва фойда кўрсаткичлари асосий ўринни эгаллайди. бу иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, ҳисоб-китобларни бухгалтерия олиб боради. бухгалтерия соҳасида ҳужжат деб ҳуқуқий асосга эга бўлган маълум реквизитли иш қоғозига айтилади. бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлаштириш деб хўжалик операцияларини ҳужжат ёрдамида расмийлаштириш усулига айтилади. бухгалтерия соҳасида ҳамма хўжалик операцияларини ҳужжатлаштиришда жорий бухгалтерия маълумотлари ва бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичлари асос бўлиб, айрим ҳоллардаги томонлар ўртасида тортишувлар, суд, ҳакамлик томонидан ҳал қилинади. бухгалтерия соҳасида ҳужжатлаштириш ёрдамида давлат режа-топшириқларининг бежарилишини назорат қилиб, ўз вақтида зарур маълумотларни тезликда олиш имкониятини беради. ҳужжатлаштириш ёрдамида хўжалик маблағларининг ҳаракатини тўғри ҳисобга олиш, шунингдек, бир моддий жавобгар шахсдан иккинчисига ўтказишда моддий қийматликларнинг бутлиги таъминланади. шунинг учун ҳам хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш натижасида мол-мулк қўриқланади. ҳужжатлаштирилган барча маълумотлар корхоналарнинг ҳамма ишлари ҳисоб-китоби устидан хўжалик раҳбари назоратни олиб боради. бундан ташқари назорат органлари ҳам бухгалтерия …
2 / 8
и. ҳар қандай хўжалик операцияси албатта пулда ифодаланади. шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисоби пулли ҳисоб тури деб юритилади. демак, ҳужжатлаштириш хўжаликда амалга оширилган хўжалик операциялари устидан назорат ўрнатиш билан бирга, иқтисодиётни тартибга солади. 5.2. аудитор, банк ва кредит ҳужжатларини туркумланиши бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар турли ҳусусиятларга қараб туркумларга ажратилади. барча ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобида бажарадиган вазифаларига, тузилиш жойига, хўжалик операцияларини акс эттириш миқдорларига қараб қуйидаги 5 та туркумга бўлинади: 1. фармойиш ҳужжатлари; 2. тасдиқловчи ҳужжатлар; 3. комбинациялаштирилган ҳужжатлар; 4. бухгалтерияда расмийлаштириш ҳужжатлари; 5. ахборот ҳужжатлари. фармойиш ҳужжатлари хўжалик раҳбарининг бирон-бир хўжалик операциясини амалга ошириш учун хизмат қиладиган буйруқ бериши учун мўлжаллангандир. фармойиш ҳужжатларига – кассага нақд пул олишга ёзилган чеклар, ваколатномалар, қарорлар операциясини бажариш учун корхона ишчисига раҳбар томонидан берилган буйруқлар, нарядлар ва бошқа ҳужжатлар киради. фармойиш ҳужжатларда берилаётган топшириқнинг мазмуни, бажарилиш муддати, тартиби, шунингдек, бажарувчи шахс кўрсатилган бўлади. бундай ҳужжатлар асосида бухгалтерия счетларида қайд қилинмасдан, хўжалик раҳбари ходимлари фаолияти юзасидан назорат …
3 / 8
лар вазифаларини ўтайди. комбинациялаштирилган ҳужжатларда хўжалик операциясини амалга ошириш учун берилган топшириқ унинг бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот бўлиши керак. бундай қулайлик корхона хўжалик фаолиятини назорат қилишни ва ҳужжатларнинг маълумотларини текширишни осонлаштиради.[footnoteref:2] [2: rekords management 9th edition mary lea ginn. ph.d usa 2011-yil] бухгалтерияда расмийлаштириш ҳужжатлари – корхоналарда содир бўлаётган хўжалик операциясини амалга оширишга асос бўла олмайдиган бухгалтерия ҳисоби реестрларига ёзиш учун тузилган айрим ҳисоб-китоб ва маълумотларга айтилади. бундай ҳужжатларга бухгалтерия маълумотномалари, аммортизация ажратмаларини ҳисоблаш ведомостлари, махсус фондга ажратмалар, фойдани таксимлаш ҳисоб-китоблари, маҳсулот таннархини калькуляция қилиш ведомостлари ва бошқа бухгалтерия ходимлари томонидан расмийлаштириш ҳужжатлари киради. ахборот ҳужжатлари – хўжалик раҳбарига тааллуқли давлат ва назорат идораларига зарур ахборот маълумотларини беради. бундай ҳужжатларга корхонага мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар, мол-мулкнинг баҳоси бўйича меъёрлари ва бошқа ҳужжатлар киради. бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари тузилиш тартибига мувофиқ дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинади. дастлабки ҳужжатлар – хўжалик операцияси бўлган вақтда тузилган ҳужжатга айтилади. чунки хар бир хўжалик операцияси …
4 / 8
анма ҳужжатларга бўлинади. бир марталик ҳужжатларда маълум бир вақтда амалга оширилган операциялар. бундай ҳужжатларга касса кирим ва касса чиқим ордери, материалларни қабул қилиш ордери, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар киради. жамлама ҳужжатларгаҳар хил вақтларда амалга оширилган бир хил хўжалик операциялари акс эттирилади. жамлама ҳужжатга мисол тариқасида лимит-забор картасини олиш мумкин. лимит-забор картада омбордан муайян ишлаб чиқаришга бир ой давомида чиқарилган бир неча материалларнинг миқдори кўрсатилади. у ой давомида амалга оширилган хўжалик операцияларини исботлаш ҳужжати бўлиб хизмат қилади. бухгалтерия ҳужжатлари тузилган жойига қараб корхонанинг ўзида ва бошқа корхоналарда тузилган ҳужжатларга бўлинади. корхонанинг ўзида тузилган ҳужжатлар – амалга оширилган хўжалик операцияларини акс эттиради. бундай хужжжатларга касса кирим ордери, банк ҳисоботлари киради. шунинг билан бирга корхонага мол етказиб берувчиларнинг юборган счет-тўлови, талабномалари, спецификациялари, квитанциялари ва бошқа корхоналарда тузилган ҳужжатлар бўлиб, корхонанинг бухгалтерия ҳисоботларидаги ёзувлари учун асос бўлиб хизмат қилади. 5.3. аудитор, банк ва кредит ҳужжатларини расмийлаштириш корхонанинг йиллик, …
5 / 8
қуқий кучга эга бўлади: ҳужжатнинг номи, шаклнинг коди; ҳужжат тузилган сана; хўжалик операциясининг мазмуни; хўжалик операцияси (миқдор ва қиймат ифодаси) ўлчови; хўжалик операциясининг амалга оширилиши ва уни тўғри расмийлаштириш учун жавобгар шахсларнинг мансаблари, номлари, имзолари ва уларнинг расшифровкалари. бундан ташқари, зарурат туғилса, ҳужжатда яна қуйидаги қўшимча реквизитлар ҳам бўлиши мумкин: ҳужжатнинг рақами; корхонанинг номи ва манзили; ҳужжатда қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш асоси; ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операцияларининг характери билан аниқланадиган бошқа қўшимча реквизитлар. ҳужжатларни архивда сақлаш даврида улардаги ёзувлар учиб кетмайдиган бўлиши керак. корхоналарда бош ҳисобчи билан келишилган ҳолда ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи берилган шахсларнинг рўйхати тузилади. бу рўйхат корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. бухгалтерияга келиб тушган ҳужжат шакли ва мазмуни бўйича текширилади. ҳужжат шакли бўйича текширилганда унинг тўла ва тўғри расмийлаштирилганлиги ва ҳужжат реквизитларининг тўлдирилганлиги текширилади. ишланган ҳужжатларнинг қайта ишлатиш имкониятини йўқотиш мақсадида уларга қуйидагича белги қўйилади. ҳужжат қўлда ҳисобланган бўлса, у ҳолда ҳужжатга унинг маълумотлари ҳисоб регистрига ёзилган сана …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аудитор, банк ва кредит ҳужжатлари"

5 мавзу. корхонанинг аудитор, банк ва крдит ҳужжатлари 5.1. аудитор, банк ва кредит ҳужжатлари ҳақида тушунча корхона ишлаб чиқариш фаолиятида даромад, харажат ва фойда кўрсаткичлари асосий ўринни эгаллайди. бу иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, ҳисоб-китобларни бухгалтерия олиб боради. бухгалтерия соҳасида ҳужжат деб ҳуқуқий асосга эга бўлган маълум реквизитли иш қоғозига айтилади. бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлаштириш деб хўжалик операцияларини ҳужжат ёрдамида расмийлаштириш усулига айтилади. бухгалтерия соҳасида ҳамма хўжалик операцияларини ҳужжатлаштиришда жорий бухгалтерия маълумотлари ва бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичлари асос бўлиб, айрим ҳоллардаги томонлар ўртасида тортишувлар, суд, ҳакамлик томонидан ҳал қилинади. бухгалтерия соҳасида ҳужжатлаштириш ёрдамида давлат режа-топшири...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (27,2 КБ). Чтобы скачать "аудитор, банк ва кредит ҳужжатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аудитор, банк ва кредит ҳужжатл… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram