нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими

DOC 88,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355572181_41045.doc www.arxiv.uz режа: 1. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими 2. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом ва унинг мазмуни. иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулсиз айланишга ва нақд пулли айланишга бўлинади. чакана савдо ва аҳолиги пуллик хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради. иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 80-90 фоизини нақдсиз пул айланиши ташкил этади. нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз хисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш нуқтаи-назаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик муносабатларининг кенгайиб бориши асос бўлади. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар …
2
р тизими иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий- буйруқбозлик усулларига асосланган эди. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва реализация қилиш режаларини бажариш нуқтаи назаридан маҳсулот сотувчи корхона қизиқишларига хизмат қилар эди. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажариш учун иқтисодий қизиқишлар ва жавобгарлиги чегараланган, қатъий қилиб белгиланган эди. бу тамойиллар қуйидагича белгиланган: 1. банк нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади; 2. тўлов вақти қатъий белгиланган яъни барча тўловлар товар жўнатилгандан ёки хизмат бажарилгандан сўнгина ўтказилади, аванс тўловлари, тижорат кредитига рухсат этилмас эди; 3. тўловчининг розилиги - тўлов ўтказилишининг асоси сифатида тан олинади; 4. қайси соҳада, қайси ҳолларда нақд пулсиз хисоб-китоб шаклларини ишлатилиши олдиндан белгилаб қўйилган, банк у ёки бу ҳисоб-китоб шаклларини танлашга аралашар эди. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари тўловчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилик қобилиятини ҳисобга олмас эди. ҳозирги кунда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг биринчи тамойили мулкчилик шаклидан қатий назар, хўжалик юритувчи …
3
асининг топшириғи асосида бажарилади, мижозларнинг буйруғисиз ҳисобварақлардаги пул маблағлари фақат суд қарорига биноан, қонунда белгиланган тартибда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан кўчирилиши мумкин. ўзбекистон республикаси фуқоролик кодексига асосан мижозларнинг ҳисобварақларида барча талабларни бажаришга пул маблағлари етарли бўлган ҳолларда пул кўчирилиши бўйича мижознинг топшириғи ва бошқа ҳужжатларнинг келиб тушиши тартибида ҳужжатлар тўланиши лозим. мижоз ҳисобварағида барча талабларни тўлашга маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ҳужжатларнинг тўланиши ўзбекистон республикаси марказий банкининг 1999 йил 22 январдаги « хўжалик субъектларининг банкдаги» ҳисобварақларидан пул маблағларни кўчириш тўғрисидаги 104-в сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан олиб борилади. агар мижоз билан банк ўртасидаги кредит шартномаси тузилган бўлса тўловлар банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг учинчи тамойили шундан иборатки, маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг олучининг ҳисобварағига ўтказилади. тижорат банкларининг ҳисоб чеклари бўйича пул ўтказиш бундан мустасно. ҳисоб-китоблар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги ўзаро эътирозлар белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилиши ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг тўртинчи …
4
мда товар пул муносабатлари ривожланиши шароитида хўжалик юрутувчи субъектларнинг фаолияти нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш хўжалик идоралари томонидан ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш тамойилидан келиб чиқади ва улар хўжалик шартномасида мустаҳкамланади. хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. бу тамойил ҳисоб-китоб иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг ижобий натижалари учун моддий жавобгарлигини оширишга, ҳисоб-китоб ва шартномавий муносабатларни ташкил қилишда иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг олтинчи тамойили тўловнинг муддатлилигидир. бу тамойил катта амалий аҳамиятга эгадир. хўжалик юритувчи субъектлар тўловнинг қандай муддатда келиб тушиши тўғрисидаги ахборотга эга бўлган ҳолда ўз маблағларининг айланишини рационал ташкил қилиш қарз маблағларига бўлган заруратни ҳисоблаб кўриши шу билан бирга ўз балансининг ликвидлигини бошқариб бориши мумкин бўлади. маҳсулот сотувчи ва олувчи томонлар келишувига кўра тўловлар муддатли, муддатдан олдин ҳамда муддатли кечиктирилган бўлиши мумкин. муддатли тўловлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: - товар жўнатилмасдан ёки хизматлар бажарилмасдан олдин, бундай тўловлар аванс тўловлари ёки олдиндан тўлов кўринишида амалга оширилади. - товар жўнатилгандан кейин, …
5
корхона ҳисобварағига пул келиб тушгандан сўнгина белгилан тартибда тўланади. юқорида биз корхона ва ташкилотлар ўз маблағларини банкдаги ҳисобварақларида сақлашлари лозимлиги таъкидлаган эдик. банкларда мижозларга бир қатор ҳисобварақлар очилади. булар талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар, жамғармали депозитлар ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлардир. талаб қилунгунчага сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар илгариги ҳисоб-китоб ҳисобварақларга тенглаштирилган бўлиб, хўжаликларнинг барча операциялари айнан мана шу ҳисобварақлардан ўтказилади. жамғармали ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлар хўжаликлар томонидан қўшимча даромад олиш ёки пул маблағларини аста-секин кўпайтириб бориш мақсадида очилади. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бир неча шаклларда олиб борилади ва бу шакллар вақт ўтиши билан ўзгариб бориши мумкин. ҳозирги кунда республикада нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ўзбекистон республикаси марказий банки белгилаган ва ҳалқаро амалиётда қабул қилинган шаклларда ташкил этилади. ҳисоб-китоб шакллари дейилганда ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, пул маблағларининг маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ҳисобварағига ёзиш усули ҳисоб-китоб ҳужжатининг тури ва ҳужжатлар айланиши тартиби билан фарқ қилувчи ҳисоб-китоб турлари тушунилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими"

1355572181_41045.doc www.arxiv.uz режа: 1. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими 2. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом ва унинг мазмуни. иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулсиз айланишга ва нақд пулли айланишга бўлинади. чакана савдо ва аҳолиги пуллик хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради. иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 80-90 фоизини нақдсиз пул...

Формат DOC, 88,5 КБ. Чтобы скачать "нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизи… DOC Бесплатная загрузка Telegram