xv–боб. дашти қипчоқ ўзбекларининг моварауннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар

DOCX 18 sahifa 36,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
xv–боб 328 xv–боб. дашти қипчоқ ўзбекларининг моварауннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар маълумки, амир темур ҳаётлик чоғидаёқ ўз қўл остдаги мамлакатлар ва вилоятларни идора этишни ўғиллари ва набиралари ҳамда садоқатли амирларига бўлиб бериб, улар устидан қаттиқ назорат ўрнатиб бошқарар эди. амир темир ўлимидан кейиноқ соҳибқирон ўрнатган тартиб заминига зил кетди. бобосининг васиятларини биринчи бўлиб, севимли набираларидан бири халил султон бузди. у валиаҳд пирмухаммадни хиротдан самарқандга етиб келишини кутмай, самарқанд тахтини қўлга олди. шундан сўнг унинг ворислари ўртасида ўз аро интрига ва зиддиятлар бошланиб, марказий ҳокимият заифлашиб кетди. тўғри, 1409 йилда хирот ҳукмдори шоҳрух мирзо самарқандда ҳокимиятни қўлга киритиб, унга ўғли улуғбекни ўтказиб, сиёсий вазиятни бироз юмшатди ва яқин 40 йил мамлакатда тинчлик ўрнатилди. аммо, на шоҳрух, на улуғбек мамлакатда амир темурдек тартиб ва интизомни ўрната олмаганлар. шоҳрух мирзо ўта художўй, тақвадор бўлса, унинг ўғли, самарқанд ҳукмдори, том маънодаги олим эди. у олам сирларини илм орқали билишга бел …
2 / 18
н, манғит, қўнғрот, минг, кушчи ва бошқалар) xiv-xv асрлар давомида ҳам мовароуннаҳр ва хоразмга келиб ўрнашганлар. аммо, улар ўша кезларда ўз хонлари ёки подшолари етакчилигида эмас, балки ўз уруғ-аймоқлари ва қабила номлари билан кириб келган эдилар. демак, турко-мўнғул қабилаларининг биринчи бор ўзбек номи остида мовароуннаҳр ва хоразмга кириб келиши шайбонийхондан (xvi аср бошларидан) бошланган. тарихий манбаларда таъқидланишича, сирдарёнинг юқори юқори оқими ва тяншан тоғ тизмаларининг ғарбий ён бағирларидан днепр дарёсининг куйи оқимига қадар ёйилган даштлар xi-xv асрларга оид араб ва форс манбаларида даши қипчоқ деб тилга олинади. дашти қипчоқ аҳолиси шарқ манбаларида-қипчоқлар, рус солномаларида-половецлар, византия хроникаларида-куманлар, венгер манбаларида-кунлар деб аталган. дашти қипчоқ икки қисм, яъни шарқий ва ғарбий қисмлардан иборат. ёйиқ (ўрал) дарёси уларнинг чегараси бўлган. ғарбий қисмга ёйик ва итиль (волга) дарёсидан то днепргача бўлган ҳудудлар кирган. ундан шарққа томон чўзилган даштлар шарқий дашти қипчоқ ҳудудларини ташкил қилган. дашти қипчоқ xiii аср бошларида чингизхон қўшинлари томонидан босиб олингач, тарихда …
3 / 18
инг даврида олтин ўрда гуллаб-яшнади. у олтин ўрда шуҳратини кўтарди. ўша давр кўчманчи жамоаларининг аждодларидан қолган удумга кўра, унинг қўл остидаги бекзода ва овам чорвадорлар жамоаси элини “ўзбек”, қавмини эса ўз уруғ-аймоқлари номи билан атардилар. бу кўчманчи чорвадорларга хос удумни тушунмаган баъзи бир тарихчиларимиз, ҳозиргача ўзбеклар номи ўзбекхондан тарқаган, деган нотўғри тасаввурда юрадилар. аслида ўзбек атамаси шарқий дашти қипчоқ қабилаларининг сиёсий ҳарбий гурухлари йигиндисининг номидир. бу атама айнан xiii аср охирларидан бошлаб шарқ тарихчилари асарларида “ўзбеклар” номи билан тилга олинади. xv асрнинг 20 йилларида, яъни 1428 йилда жўжихон набираларидан бири абулҳайрхон, ана шу сахрои аслзода-бекзодалардан ташкил топган ҳарбий гурухларни бирлаштириб, ҳарбий феодал давлат барпо этди ва бу ишда у асосан манғит қавмларига таянади. демак, ўзбек атамаси дастлаб xiii аср охирларида даштиқипчоқнинг “оқ ўрда” деб аталган шарқий қисмининг ҳарбийлашган суворийлар уюшмасига нисбатан ишлатилган. бу эркин, озод, мустақил суворийлар гурухининг асосини аслзода-бекзода ҳарбийлар ташкил этган эди[footnoteref:1]. ўша кезларда “ўзбек улуси”га орол денгизининг …
4 / 18
ларини уч тоифага бўлади. улар шайбонийлар, қозоқлар ва манғитлар бўлиб, шайбон улуси, манбаларнинг маълумотларига кўра, 1238 йилда ташкил топган ва ўрал тоғининг этакларидан тобол ва сарисув дарёларигача бўлган ерларни ўз ичига олган. шайбонийхоннинг мовароуннаҳр ва хоразмдаги ҳукмронлиги узоққа чўзилмади. 1510 йилда эрон шохи исмоил билан бўлган жангда ҳалок бўлди. шайбоний ўлимидан кейин мамлакатда парокандалик бошланди. хуросонни сафавийлар эгаллайдилар. шайбоний авлодлари ва айрим қабила бошликлари алоҳида вилоятларни (балх, ҳисор, бадахшон, самарқанд, тошкент ва бошқалар) эгаллаб, марказий ҳокимиятга итоат қилмай мустақиллик бўлишликка интиладилар. шайбоний зурриятлари орасида ҳам тахт учун кураш авж олади. мана шу жангларда абдуллахон 2 ғолиб чиқиб, 1560 йилда бухоро тахтини эгаллайди[footnoteref:2] ва тахт давогарлари ва бебош амирларга қаттиқ зарба бериб, бухорода марказлашган кучли феодал давлат тузишга эришади. унинг даврида мамлакат ривожланади, деҳқон, чорвадор ва хунар аҳли орам топади. у мамлакатни иқтисодий жиҳатдан оёққа қўяди. [2: бухоро шаҳри шайбонийлар давлатининг пойтахти эди.] бироқ унинг ўлимидан кейин, уни нг ворислари мамлакатни …
5 / 18
янада жадаллашди. xviii асрнинг 20 йилларида балх вилояти бухоро хонлиги таркибидан чиқиб кетди. тошкент ва тошкент воҳасини қалмиқлар (жунгарлар), кейин қозоқлар эгаллаб олди. шахрисабзни кенегаслар, қаршини манғитлар, ктой ва қипчоқлар, мирзачўлни юзлар, фарғонани минглар, зарафшон водийсини найманлар эгаллайдилар. ўта маишатга берилиб кетган абулфайзхоннинг соноқли кунлари қолди. бухоро хонлигидаги бу аҳволни кузатиб келаётган эрон ҳукмдори нодиршоҳ бухорони босиб олиш учун амударёдан ўтиб, бухоро яқинидаги чор-бакрда тўхтайди. чор-бакр таъсирчан саидлар макони эди. бундан хабар топган абулфайзхон, унга пешво чиқиб, унинг ёрдамида атрофидаги таъсирчан амалдорларни бухородан бошқа юртларга бадарға қилмоқчи бўлади. улар орасида хаким оталик манғитнинг ўғли раҳимбий ҳам бўлган. бундан хабар топган раҳимбий уни изидан тушиб, 1747 йилда ўлдиради ва уни 9 ёшли ўғлини тахтга ўтказади[footnoteref:3]. бир йил ҳам ўтар-ўтмас уни ҳам қатл этиб, ҳукмронликни ўз қўлига олади. раҳимбий оталик жуда устамонлик билан секин-аста ўз мавкеини мустаҳкамлаб олгач, 1753 йилда манғит сулоласининг биринчи ҳукмдори сифатида бухоро тахтига ўтиради. шундай қилиб, бухорода 1753 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xv–боб. дашти қипчоқ ўзбекларининг моварауннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар" haqida

xv–боб 328 xv–боб. дашти қипчоқ ўзбекларининг моварауннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар маълумки, амир темур ҳаётлик чоғидаёқ ўз қўл остдаги мамлакатлар ва вилоятларни идора этишни ўғиллари ва набиралари ҳамда садоқатли амирларига бўлиб бериб, улар устидан қаттиқ назорат ўрнатиб бошқарар эди. амир темир ўлимидан кейиноқ соҳибқирон ўрнатган тартиб заминига зил кетди. бобосининг васиятларини биринчи бўлиб, севимли набираларидан бири халил султон бузди. у валиаҳд пирмухаммадни хиротдан самарқандга етиб келишини кутмай, самарқанд тахтини қўлга олди. шундан сўнг унинг ворислари ўртасида ўз аро интрига ва зиддиятлар бошланиб, марказий ҳокимият заифлашиб кетди. тўғри, 1409 йилда хирот ҳукмдори шоҳрух мирзо самарқандда ҳокимиятни қўлга киритиб, унга ўғли улуғбек...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (36,3 KB). "xv–боб. дашти қипчоқ ўзбекларининг моварауннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xv–боб. дашти қипчоқ ўзбекларин… DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram