этнос муаммоси билан боғлиқ қарашлар ва назариялар

DOC 173,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474889735_65164.doc этнос муаммоси билан боғлиқ қарашлар ва назариялар режа: 1. этнос ва этниклик 2. примордиализм ва конструктивизм 3. этногенез ва этник тарих 4. ўзбек халқининг шаклланиш жараёни 1. этнос ва этниклик инсоният тарихи – бу нафақат давлатлар, буюк шахслар ва ғоялар тарихи, балки халқлар тарихи ҳам бўлиб, кишилар бир неча минг йиллик фаолияти мобайнида давлатларга асос солган, улар орасидан буюк арбоблар етишиб чиққан, кўплаб маданиятлар ва тилларни яратиб, шарафли ишлар ва жангу жадаллар қилган, шунингдек, буюк кашфиётлар яратган, қаҳрамонликлар ва аксинча фожиали ишларни амалга оширган . қолаверса, инсон биологик мавжудот-табиатни бир қисми бўлиши билан бирга кишилик жамиятидаги эволюцион тараққиёт натижасида ҳамда ижтимоий омилларнинг таъсири туфайли муайян ижтимоий гуруҳлар ва жамоаларга бўлинади. мана шундай асосий жамоалардан бири-фанда этнос деб юритилади. биз яшаётган она заминида турли-туман халқлар ўзларининг миллий-этник маданияти ва анъаналари билан бошқалардан ажралиб туради. ўз навбатида ҳар бир этник бирлик ўзига хос шаклланиш ва этник ривожланиш тарихига эга. н.и.конрад таъбири …
2
й-методологик қарашлар билан бойитиш ва фаннинг турли мавзулари доирасида бажарилаётган тадқиқотларга илмий концепцияларни асос қилиб олмоқ зарур. чунки, назарий хулосаларсиз ёки тарихий далил - исботларсиз муаммони тадқиқ этилиши айрим ҳолларда салбий оқибатларга олиб келиши, яъни миллий низоларни келтириб чиқариши мумкин. энди эса этнологияниг асосий тадқиқот обьектларидан бири бўлган этнос ва этниклик борасида бироз кенгроқ тўхталиб ўтсак. эт​нос (юнонча - "халқ"; ингл. - ethnos; нем. - еthnos) - табиий-тарихий жараёнлар натижасида таркиб топган кишилар гуруҳидир . маълумки, инсоният биологик мавжудот, табиатни бир қисми бўлишига қарамай кишилик жамиятидаги эволюцион тараққиёт натижасида ҳамда ижтимоий омиллар туфайли муайян ижтимоий бирликлар ва жамоаларга бўлинади. ер шарида яшовчи турли ижтимоий-сиёсий жамоалар орасида ўзбек тилида халқ, илмий адабиётларда-этнос деб юритилувчи кишилар жамоаси алоҳида ажралиб туради. сўзимиз аввалида айтиб ўтиш жоизки «этнос» термини махсус адабиётларда пайдо бўлганига гарчи анча вақт бўлган бўлса-да, лекин алоҳида кишилар гуруҳини англатувчи ибора тарзида фақатгина хх асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан этногенез ва этник …
3
анияти ва лотин тилида ҳам учрайди. хviii асрнинг охирига қадар этнос атамаси ниҳоятда чегараланган ҳолда қўлланилган. фақат xix асрдан эътиборан бу атама илмий адабиётларда «халқ» (народ) маъносида қўлланила бошланган. гарчи этнология фанида этнос ибораси анчадан буён ишлатилаётган бўлишига қарамай, фақат хх аср охирида дунё бўйича этногенез ва этник тарих ҳамда этник жараёнларга қизиқишнинг ортиши натижасидагина у алоҳида кишилар жамоасини англатувчи махсус атама сифатида қўлланила бошланган. шубҳасиз, мазкур ибора бугунги кунга келиб ижтимоий фанлар тизимида ўзининг муносиб ўрнини топди, деб айтиш мумкин. этнос атамаси жуда кенг ва аксинча тор маънода ҳам ишлатилади: дунё халқи, ўзбекистон халқи, америка халқи, вилоят халқи. бошқа кичик бир кишилар гуруҳига нисбатан ҳам «халқ» ибораси қўлланилади. этнология фанида этносни белгиловчи бир қанча аломатлар мавжуд: ҳудуд, тил, иқтисод, маданият, тарихий қисматининг умумийлиги, онг сезими, этноснинг уюшқоқлиги маълум бир давлат доирасида бўлиши, ўз этник номи (этноними)га эга бўлиши, диний эътиқоднинг умумийлиги ва бошқа шу каби аломатлар. ўзининг методологик ёндошуви …
4
назариясига оид қарашларда янги босқич бошланган. собиқ иттифоқининг назариячиларидан п.​куш​нер (кнышев), с.а.токарев, н.н.чебаксаров, ю.в.бромлей, в.и.​коз​​​ловлар этносни ўзига хос таърифини келтирдилар. ай​ниқ​са, бу борада ю.в.бромлейнинг фикрлари эътиборга сазовордир. унинг «этнос ва этнография», «этнографиянинг замонавий муаммолари», «этнос назариясидан очерклар» каби қатор асарларида этнос назариясига доир мавжуд илмий қарашлар таҳлил қилинган ҳамда ижодий ривожлантирилган. нати​жада назарий этнографияда «бромлей концепцияси» ёки «этносни дуалистик назарияси» деб ата​лувчи концепция пайдо бўлди. бу концепция унинг 1983 йилда нашр этилган «очерки теории этноса» (этнос назариясидан очерклар) номли монографиясида тўлалигича ўз ифодасини топган . кенг маънодаги этнос ёки этно​ижтимоий тузилмага таъриф берар экан ю.в.бромлей ёзади: «этник кўринишни ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан мустаҳкам алоқадор​лигини алоҳида таъкидлаш керак, қайсики улар ўзаро боғлиқдир. этнос агар ягона (умумий) бир давлат таркибида мавжуд бўлса, ушбу ўзаро алоқадорлик янада муҳимдир. бу ҳолатда таркиб топаётган ўзига хос тузилма нафақат ҳудудий-сиёсий, балки ижтимоий-иқтисодий умумийликка ҳам эга бўлади». умуман олганда бромлейнинг фикрича, этнос - аниқ бир ҳудуд, тил, келиб …
5
маънодаги этносга ёки этноижтимоий тузилмага нафақат ҳудудий-сиёсий, балки ижтимоий, иқтисодий умумийлик ҳам киради. бунга мисол тарзида ўзбек халқини оладиган бўлсак, мазкур назария тарафдорларининг қарашларига кўра, бутун ер шарида яшовчи ўзбеклар -этникос бўлса, ўзбекистон ҳудудида яшовчи ўзбеклар эса - этноижтимоий организм ҳисобланади. этнос тарихининг муҳим босқичларидан бири унинг шаклланиш жараёнидир. агар этнос шаклланиши ниҳоясига етган бўлса, унга кейинроқ қўшилган этник компонентлар шаклланган этнос таркибини ўзгартириб юбора олмайди, балки унинг таркибига этнографик гуруҳ тарзда узоқ вақтлар яшаб, маълум бир тарихий воқелик таъсиридан сўнг этнос таркибига сингиб кетади. юқорида таъкидлаб ўтилганидек, этноснинг муҳим аломати унинг тили ҳисобланади. тил кўпинча халқ шаклланишининг шарти ёки этногенезининг якуний босқичи ҳисобланади. лекин баъзи ҳолларда айрим этнослар турли тилларда сўзлашувчи халқлардан ҳам таркиб топиши мумкин. бундай ҳолларда тил этносга хос муҳим хусусият, этник мансублик белгиси ролини бажаради. қолаверса, шуни ҳам унутмаслик керакки, турли этнослар бир тилда сўзлашишлари ҳам мумкин. инглизлар ва австралияликлар бир тилда-инглиз тилида сўзлашадилар. шунингдек, айнан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "этнос муаммоси билан боғлиқ қарашлар ва назариялар"

1474889735_65164.doc этнос муаммоси билан боғлиқ қарашлар ва назариялар режа: 1. этнос ва этниклик 2. примордиализм ва конструктивизм 3. этногенез ва этник тарих 4. ўзбек халқининг шаклланиш жараёни 1. этнос ва этниклик инсоният тарихи – бу нафақат давлатлар, буюк шахслар ва ғоялар тарихи, балки халқлар тарихи ҳам бўлиб, кишилар бир неча минг йиллик фаолияти мобайнида давлатларга асос солган, улар орасидан буюк арбоблар етишиб чиққан, кўплаб маданиятлар ва тилларни яратиб, шарафли ишлар ва жангу жадаллар қилган, шунингдек, буюк кашфиётлар яратган, қаҳрамонликлар ва аксинча фожиали ишларни амалга оширган . қолаверса, инсон биологик мавжудот-табиатни бир қисми бўлиши билан бирга кишилик жамиятидаги эволюцион тараққиёт натижасида ҳамда ижтимоий омилларнинг таъсири туфайли муайян ижтимоий гуру...

Формат DOC, 173,5 КБ. Чтобы скачать "этнос муаммоси билан боғлиқ қарашлар ва назариялар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: этнос муаммоси билан боғлиқ қар… DOC Бесплатная загрузка Telegram