коракалпогистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалиги лексикасининг лингвогеографик тадқиқи

DOC 24 sahifa 198,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти page ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти қўлёзма ҳуқуқида удк 811.512.133'282 (575.172) ибрагимова замира юлдашевна қорақалпоғистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалиги лексикасининг лингвогеографик тадқиқи 10.02.01 – ўзбек тили филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация а в т о р е ф е р а т и тошкент – 2009 тадқиқот низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ўзбек тили тарихи ва шарқ тиллари кафедрасида бажарилган. илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор аширбоев самихон расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор дўсимов зарипбой филология фанлари доктори муродова нигора қулиевна етакчи ташкилот: самарқанд давлат университети диссертация ҳимояси 2009 йил 30 октябрь куни соат 1400 да ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти ҳузуридаги дк 015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. манзил: 100170. тошкент …
2 / 24
вистик табиатидан келиб чиққан ҳолда чуқур ўрганиш даркор. шунинг учун ҳам она тилимизнинг ажралмас тармоғи ҳисобланган ўзбек шеваларини ўрганиш, айниқса, лингвогеографик метод ёрдамида ўрганиш янада улкан аҳамият касб этади. қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари тўғрисида бир қатор ишлар юзага келган, лекин деҳқончилик лексикасига кам эътибор берилган. маълумки, деҳқончилик қорақалпоғистон республикасида яшовчи ўзбеклар ҳаётида муҳим ўрин тутадиган соҳа ҳисобланади. шу билан боғлиқ равишда ўзбек шеваларида бу соҳа лексикаси ҳам ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. демак, қорақалпоғистондаги ўзбеклар шевасида деҳқончиликка оид сўзларнинг луғатини яратиш ўзбек тилининг бойлигини намоён қилади. қолаверса, уни лингвогеографик жиҳатдан ўрганиш шеванинг хусусиятини янада ойдинроқ тасаввур қилишга имконият яратади, чунки лингвистик география методини қўллаш натижалари тилларнинг диалектал бўлиниши, тиллараро муносабатлар ва уларнинг тарихини белгилаш учунгина эмас, балки миллий тиллар ривожланишининг турли даврлардаги хусусиятларини аниқлаш, диалектал ҳодисаларнинг генетик бирлиги, қўшни тиллар ва диалектларнинг характери, уларнинг тараққий этиш йўллари ҳамда диалектлар ва адабий тилнинг ўзаро бир-бирига таъсирини белгилашга ёрдам беради. айниқса, карталаштириш …
3 / 24
б бердилар. ўзбек шевалари в.в.решетов, а.шерматов, х.д.дониёров, қ.мухаммеджонов, а.б.жўраев, ю.м.ибрагимов, н.муродованинг ишларида ареалогия ва лингвистик география методи билан ўрганилди . мазкур ишларда асосий эътибор кўпроқ шеваларнинг фонетик системаси, морфологик хусусиятларига қаратилган, лекин соҳалар лексикаси, асосан қишлоқ хўжалик лексикаси билан боғлиқ муаммолар умумий тарзда ёки йўл-йўлакай тилга олинади. ушбу ишимизда қорақалпоғистон ўзбек шевалари (бундан кейин - қўш) қишлоқ хўжалик лексикаси илк бор лингвогеографик методда ўрганилмоқда. диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. ушбу тадқиқот низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ўзбек тили тарихи ва шарқ тиллари кафедрасининг «туркий тиллар лексикаси тараққиёти масалалари» мавзусидаги истиқболли режасига киради. тадқиқотнинг мақсади. қўш қишлоқ хўжалик (деҳқончилик) лексикасидан йиғилган маълумотларни лексик-семантик жиҳатдан ва лингвогеографик методларда таҳлил этиш тадқиқотнинг асосий мақсадидир. тадқиқот вазифалари. диссертация мақсадидан келиб чиқиб илмий ишнинг қуйидаги вазифалари белгилаб олинди: · қўш қишлоқ хўжалик лексикасининг ўзбек адабий тили ва унинг бошқа ҳудудларидаги шевалари, биринчи навбатда, ҳудудий жиҳатдан ёндош бўлган шевалар ва қардош туркий тиллар билан …
4 / 24
да яшовчи ўзбек шевалари вакиллари нутқи тадқиқотнинг асосий объекти қилиб олинди. шунингдек, 1996-2004 йилларда қишлоқ хўжалиги лексикасига оид дала шароитида ёзиб олинган матнлар, умумтуркий тилга хос қадимги ёзма ёдгорликлар, халқ оғзаки ижоди, ўзбек тилининг диалектологик ва изоҳли луғатлари, рус ва европалик тилшунос, туркийшунос ва ўзбек шевашунос олимларининг илмий тадқиқот ишлари диссертация учун манба ҳисобланади. тадқиқот методлари. тадқиқотнинг методологик асосини диалектиканинг билиш (гносеологик) назарияси ҳамда ўзр президенти и.а.каримовнинг маънавий мерос, миллий тил, миллий маданиятнинг тараққий этиш йўллари ҳақидаги назарий қарашлари ташкил этади. диссертацияда тавсифий, қиёсий-тарихий, лингвогеографик таҳлил методларидан фойдаланилди. ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар: 1. қорақалпоғистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалиги лексикасига оид номлар лсгга тақсимланиб, бу гуруҳларнинг очиқ ва ўзгарувчан эканлиги аниқланди. 2. экин ва экин майдонларини номлашда энг кўп такрорланадиган «ҳаракат» - «унинг объекти», «қишлоқ хўжалик экини» - «дала», «экин майдони қисмлари» каби мотивловчи тушунчаларнинг ҳаётийлиги аниқланди. 3. тадқиқотда ўз ва ўзлашган лексик қатлам таҳлил этилиб, ҳозирги қишлоқ хўжалик лексикасининг …
5 / 24
лингвогеография тажрибалари асосида амалга оширилди, ўзбек диалектологиясида карталаштириш масаласига ойдинлик киритилди. лсг таркибидаги ҳар бир луғавий бирликнинг тарқалиш изоглоссалари аниқланиб, энг муҳим лисоний ҳодисалар карталаштирилди. лингвистик карта ҳам, лингвистик атлас ҳам лингвистик географиянинг ўзак қисми, унинг ифода воситаси эканлиги илмий исботини топди. тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. тадқиқотнинг назарий аҳамияти шундаки, қорақалпоғистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалик лексикаси семасиологик жиҳатдан ўрганилганлиги учун диссертация материаллари «ўзбек халқ шевалари луғати», «ўзбек тилининг изоҳли луғати» ва «ўзбек тили диалектологик атласи»ни яратишда аҳамиятлидир. ишда лингвогеография назариясининг тараққиёти кенг ёритилгани боис манба ўзбек ва қардош туркий тиллар шевалари лексикасини лингвогеографик усул орқали ўрганишда амалий ёрдам беради. тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. диссертациянинг асосий натижалари ва материалларидан давлат таълим стандартлари талабларига мос ҳолда олий таълим муассасаларининг ўзбек филологияси факультетлари талабалари, магистратуранинг ўзбек тили ихтисослиги гуруҳлари учун ареал лингвистика, лингвистик географиядан махсус курс ва семинарлар олиб боришда, ўзбек шевашунослиги дарслиги, ўқув ва методик қўлланмаларини яратишда кенг фойдаланиш тавсия …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"коракалпогистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалиги лексикасининг лингвогеографик тадқиқи" haqida

ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти page ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти қўлёзма ҳуқуқида удк 811.512.133'282 (575.172) ибрагимова замира юлдашевна қорақалпоғистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалиги лексикасининг лингвогеографик тадқиқи 10.02.01 – ўзбек тили филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация а в т о р е ф е р а т и тошкент – 2009 тадқиқот низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ўзбек тили тарихи ва шарқ тиллари кафедрасида бажарилган. илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор аширбоев самихон расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор дўсимов зарипбой филология фанлари доктори муродова нигора қулиевна етакч...

Bu fayl DOC formatida 24 sahifadan iborat (198,5 KB). "коракалпогистон ўзбек шевалари қишлоқ хўжалиги лексикасининг лингвогеографик тадқиқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: коракалпогистон ўзбек шевалари … DOC 24 sahifa Bepul yuklash Telegram