қишлоқ хўжалиги иктибоси

DOCX 14 pages 69.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
12-мавзу: қишлоқ хўжалигини суғурталаш режа: 1. қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти 2. ўзбекистонда қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари 3. қишлоқ қалтисликларини суғурталашнинг хорижий тажрибаси 1. қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-оқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хом ашёга бўлган талабини қондиради. озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини қишлоқ хўжалиги тармоқларида тайёрланади. қишлоқ хўжалиги бозори учун зарур бўлган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларни ҳамда пахтани қайта ишлаш, ёғ-мой саноатига хом ашё этказиб бериши билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кафолатли бозор ҳамдир. қишлоқ хўжалиги табиат шарт-шароитларига қаттиқ боғлиқлиги унинг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. шу сабабли деҳқонлар учун тижорат хавф-хатарларидан кам бўлмаган ҳолда (маҳсулот ва ресурслар нархлари ўзгариши туфайли фойда олмаслик, харидорлар ва этказиб берувчиларнинг инсофсиз фаолияти, қонунчилик ўзгариши ва ҳоказолар) турли табиат ҳодисалари билан боғлиқ хавф-хатарлар муҳимдир. қишлоқ хўжалигига табиий офатлар этказадиган зарарлар сектор барқарорлигини …
2 / 14
атарларини суғурта қилишда давлатнинг фаол иштирокида суғурта мукофотларини ёки суғурта зарарларини тўлаш бўйича харажатлар қисмига қарз ажратиш ва қишлоқ хўжалиги суғуртаси инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш билан бирга ихтиёрий шаклда амалга оширилади. қурғоқчилик, дўл, тўфон, эпидемия каби ноқулай табиий ҳодисалар туфайли юз бериши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳосил ёки чорва билан боғлиқ йўқотишларини қисман ёки тўлиқ қоплаш қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурта қилишнинг биринчи ва асосий мақсадидир. шундай қилиб, суғурта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг, энг аввало, табиий хавф-хатарлар билан боғлиқ даромадларининг кескин ўзгаришининг олдини олиш учун сафарбар этилган. кредит тўлаш қобилияти нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисининг молиявий ҳолатини яхшилаш суғуртанинг иккинчи мақсади ҳисобланади. барча турдаги кредит ташкилотлари – банклар, кредит уюшмлари, хусусий шахслар табиий офат юз берганда, ҳосил ёки чорва йўқотилганда ўз даромадининг муайян даражасини сақлаш кафолатига эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчисини маъқул кўради. бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланган тизими инвеститсия имкониятларини оширади, чунки инвесторларнинг фойда …
3 / 14
хи, қадрли гаров йўқлиги (ер гаров объекти бўлиши мумкин эмас), қишлоқ жойларида банк инфратузилмасининг суст ривожланганлиги туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат кредит ресурсларидан фойдаланиши ҳам анча чекланган. шу сабабли кафолатли суғурта ҳимоясининг таъминланганлиги деҳқонларнинг кредит ресурсларидан фойдаланишида муҳим шарт ҳисобланади. бундан ташқари, фермер хўжаликларнинг молиявий барқарорлигининг ошишига олиб келади, демак, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларининг инвеститсияларни жалб қилиш имкониятлари ошади. охирги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга ошириётган ислоҳотлар натижасида эрдаги хўжалик шакллари тузилмасида сифат жиҳатидан ўзгаришлар юз берганини назарда тутиш зарур. фермерликнинг гуркираб ривожланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш инфратузилмасида ва ушбу фаолиятни молиялаштириш тизимида ўзгаришлар юз беришини талаб қилади. қишлоқ хўжалик соҳасида ишлаб чиқариш мавсумий тусга эга бўлиб, кузда эрни шудгорлашдан то кейинги йили ҳосилни йиғиштириб олингунга қадар бўлган жараён жуда мураккабдир. мураккаблиги шундаки, қишлоқ хўжалик экинлари экишга мўлжалланган эрларни ҳайдаш, унга экинларни экиш ва парваришлаш бир томондан деҳқончиликнинг сир-асрорларини чуқур эгаллашни ҳамда зарурий агротехника қоидаларига риоя этилишини …
4 / 14
хўжалиги бўлган ўзбекистон учун табиий иқлимни доимо қулай бўлиб туриши сув ва ҳаводек зарур. афсуски, инсоният томонидан ўйлаб топилган ва табиий офатларни олдини олишга қаратилган ҳар қандай чоралар кутилган ижобий натижани беравермайди. мутахассисларнинг фикрича, ҳар йили табиий ҳодисалар рўй бериши туфайли жаҳон қишлоқ хўжалиги тизимига катта зиён этказилади. шу жумладан, ўзбекистон қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳам табиий об-ҳавонинг ноқулай келиши ва сув ресурсларининг тақчиллиги натижасида вужудга келадиган қалтисликлардан бири - қурғоқчилик туфайли катта миқдорда зарар кўрган. шу ўринда таъкидлаш зарурки, фермер ва деҳқон хўжаликларининг фаолияти бошқа тармоқ хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қараганда нисбатан қалтисликка таъсирчан бўлади. турли қалтисликлар, хусусан, қурғоқчилик, гармсел, сел, ёғингарчиликнинг ҳаддан зиёд кўп ёғиши, зараркунанда ҳашоратлар, ёнғин ва бошқа шунга ўхшаш рисклар доимо фермер ва деҳқон хўжаликларининг молиявий барқарор фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатиб келган. 2. ўзбекистонда қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари қишлоқ хўжалик соҳасида юзага келадиган қалтисликларни уларни рўй бериш характерига қараб …
5 / 14
алоҳида ажралиб туради. қурғоқчилик ҳаво ва тупроқда намликнинг узоқ давр мобайнида этарли миқдорда бўлмаслиги натижасида келиб чиқади. қишлоқ хўжалик экинлари вегетатсияси даврида ёғингарчилик миқдорига қараб қурғоқчилик: кучли (ёғингарчилик меъёри 50 фоиздан кам), ўртача (ёғингарчилик меъёри 50-70 фоиз даражасида), заиф (ёғингарчилик меъёри 75 фоиздан юқори) каби турларга бўлинади. ички рисклар қишлоқ хўжалигининг бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлиб, улар объектив ва субъектив характерга эга бўлади. объектив характерга эга бўлган рисклар таркибига ёнғин, учинчи шахсларнинг ҳатти-ҳаракати киради. қишлоқ хўжалиги қалтисликлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади: · екология қалтисликлари; · транспорт қалтисликлари; · сиёсий қалтисликлар; · махсус қалтисликлар. қишлоқ хўжалиги соҳасида қалтисликларнинг юзага келиш сабабларини, кўрилган зарарлар миқдорини аниқлаш, айниқса, суғурта ҳодисаларини қайд этиб бориш, яъни суғурта статистикасини яратиш борасида муаммолар йиғилиб қолган. бу муаммоларни ҳал этиш қишлоқ хўжалигида қалтисликларни бошқариш услубиётини такомиллаштиришда ва энг муҳими эҳтимол тутилган зарарлар миқдорини камайтиришда катта аҳамият касб этади. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорвани суғурта қилдиришда ҳисоб-китоблар учун …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ хўжалиги иктибоси"

12-мавзу: қишлоқ хўжалигини суғурталаш режа: 1. қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти 2. ўзбекистонда қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари 3. қишлоқ қалтисликларини суғурталашнинг хорижий тажрибаси 1. қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-оқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хом ашёга бўлган талабини қондиради. озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини қишлоқ хўжалиги тармоқларида тайёрланади. қишлоқ хўжалиги бозори учун зарур бўлган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларни ҳамда пахтани қайта ишлаш, ёғ-мой саноатига хом ашё этказиб бериши билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кафолат...

This file contains 14 pages in DOCX format (69.7 KB). To download "қишлоқ хўжалиги иктибоси", click the Telegram button on the left.

Tags: қишлоқ хўжалиги иктибоси DOCX 14 pages Free download Telegram