биологиядан факультатив машғулотларни ташкил этиш

DOCX 23,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1700829058.docx биологиядан факультатив машғулотларни ташкил этиш режа: 1. биологиядан ўтказиладиган факультатив машғулотларнинг дидактик мақсади ва вазифалари. 1. факультатив машғулотларнинг мазмуни ва моҳияти. 1. “ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг мазмуни ва ўтказиш юзасидан тавсиялар. узлуксиз таълим тизимида биологиядан ўқувчиларнинг фан асосларини мустаҳкам ва чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш, ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш, касбга йўналтиришни амалга ошириш, тажриба қўйиш ва кузатиш ўтказиш, қўшимча адабиётлар устида мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш, табиатга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш мақсадида ўқитиш жараёнининг янги шакли факультатив машғулотлар ташкил этилади. факультатив машғулотлар камида 34 соатга мўлжалланган бўлиб, ўқув йили давомида ҳафтасига 1 соат ёки ярим йилда ҳафтасига 2 соатга мўлжалланган бўлиб, мазкур машғулотлар дарсгача ёки дарсдан кейин ўтказилади. биология ўқитувчиси факультатив машғулотларнинг гуруҳларини ўқувчиларнинг ҳоҳиш-истаги асосида бир синф ёки параллел синф ўкувчиларидан тузади, гуруҳларда ўқувчилар сони 10 тадан кам бўлмаслиги керак. факультатив машғулотлар учун ўқув соатлари ҳаракатдаги ўқув режадаги мактаб ихтиёрига берилган соатлар ҳисобидан ажратилади. факультатив машғулотларнинг …
2
давом эттириш учун танлашга ёрдам бериш; 1. ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, табиатнинг моддий бирлигини унинг яхлитлигини илмий тасаввур қилиш, табиатда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларнинг табиий-илмий сабабларини билиш, сабаб-оқибат боғланишларини тушунишга имкон яратиш; 1. ўсимликларни парвариш қилиш ва ҳайвонларни боқишнинг илмий асосларига эътиборни қаратиш, ўқувчиларни мавсумий дала ишларига, мактаб тажриба ер майдончаларида, боғ ва полиз экинлари майдонларидаги ишларга жалб этиш орқали уларнинг касб танлашига, жумладан, қишлоқ хўжалик, медицина, ветеринария ва ҳ.к. каби ихтисосликлар билан танишишига шароит яратиш; 1. ўқувчиларнинг экологик маданиятини такомиллаштириш, табиатга нисбатан онгли ва омилкорона муносабатини таркиб топтириш; 1. ўқувчиларнинг ўз организми, соғлигини асраш, профилактика чора-тадбирлари, врач келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хавфсизлик чора-тадбирлари, ишни илмий асосда ташкил этиш ҳақидаги билимларини кенгайтириш; 1. ўқувчиларнинг гигиеник таълим-тарбиясини амалга ошириш, гиподинамия (кам ҳаракат қилиш), чекиш, алкоголь, нотўғри овқатланиш, кун тартибига амал қилмасликнинг зарарини тушунтиришга ёрдам бериш; 1. ўқувчиларда шарқона одоб-аҳлоқ, инсоний фазилатларни шакллантириш, улар онги …
3
иядан қуйидаги факультатив машғулотлар ташкил этиш тавсия этилади. n факультатив машғулотлар соатлар босқичлар 1. органик олам эволюцияси 68 i-курс 2. генетика ва селекция асослари 68 i-курс 3. молекуляр биология 68 i-курс 4. биотехнология асослари 68 i-курс факультатив машғулотларнинг хилма-хиллиги ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, биология фанининг энг истиқболли йўналишлари, биологиянинг илмий-тадқиқот методлари билан таништириш, биологияга доир билимларни амалиётга қўллаш ва маҳаллий шароитнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини қоплаш имконини беради. қуйида vi-синфлар учун мўлжалланган “ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг мазмуни берилади. “ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулоти курсини ўрганиш ўқувчиларни ўсимликларнинг ҳаётий жараёнлари, ёввойи ва маданий вакилларининг хилма-хиллиги, инсон ҳаёти ва табиатдаги аҳамияти билан таништириш, табиий биогеоценозлардаги ўзаро алоқалар ҳақидаги билимларни чуқурлаштиришга имкон беради. ўсимликларнинг тарихий ривожланиши, ўсимлик организмининг ҳужайравий тузилиши ва ҳаётий жараёнларнинг моддий асослари ҳақидаги билимлар ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. ўсимликларнинг табиатдаги ва инсон ҳаётидаги аҳамияти, инсон фаолиятининг ўсимликларнинг алоҳида турларига ва табиий гуруҳларнинг яшаш муҳитига таъсирини …
4
ўйиш, амалий ишлар, ўқув тажриба ер майдонида ижтимоий-фойдали меҳнатдан ўз ўрнида самарали фойдаланишни талаб этади. шунингдек, ушбу курсни ўтказишда ўқувчиларнинг табиатшунослик, география ва 5-синфда ботаникадан олинган билимлари асос бўлиб хизмат қилиши, фанлараро ва мавзулараро боғланишларни амалга ошириш ўқитувчининг диққат марказида бўлмоғи лозим. умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотини ўтказиш 34 соатга мўлжалланган бўлиб, шундан “кириш” мавзусига 2 соат, “ўсимликларнинг тузилиши ва ҳаёт фаолияти” мавзуси ўсимлик ҳужайраси ва тўқималарининг тузилиши ва ҳаёт фаолияти, озиқланиш, ўсимликларнинг нафас олиши, ўсимликларда моддаларнинг ҳаракатланиши, ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши каби масалаларни қамраб олган бўлиб, уларни ўрганишга 20 соат, “ўсимликларнинг хилма-хиллиги. уларнинг яшаш муҳитига мослашганлиги” мавзуси ўсимликлар оламининг хилма-хиллиги, табиий гуруҳларда ўсимликларнинг ҳаёти каби масалаларни мужассамлаштириб уни ўрганишга 12 соат вақт ажратилган. ушбу мавзуларни машғулотларга қуйидагича тақсимлаш тавсия этилади. “ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг намунавий режаси. машғулот n мавзу лаборатория машғулоти 1. i. кириш (2 соат, шундан 1соат экскурсия) 2. 1-экскурсия. …
5
кибини аниқлаш. 8. ўсимликларни тупроқсиз ўстириш. гидропоника. 9. фотосинтез. фотосинтезнинг табиатдаги ва халқ хўжалигидаги аҳамияти. иссиқхоналарда фотосинтез жараёни интенсивлигини тартибга солиш. 5-лаборатория иши. пигментларнинг спиртли сўримини олиш ва уни ажратиш. 6-лаборатория иши. хлорофиллнинг спиртли сўримини тайёрлаш. 7-лаборатория иши. ўсимлик баргида крахмал ҳосил бўлишини ўрганиш. 10. минерал моддаларнинг ўсимликлар ҳаётидаги ролини аниқлаш. 11. 2-экскурсия. иссиқхоналарда ўсимликларни ўстириш. ўсимликларнинг нафас олиши (3 соат) 12. ўсимликларнинг нафас олиши ва унинг аҳамияти 13. ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш чоралари. 14. уруғ ва сабзавотларни сақлашнинг илмий асослари. ўсимликларда моддаларнинг ҳаракатланиши (4 соат) 15. ўсимликларда сув ва минерал моддаларнинг ҳаракатланиши 16. юксак ўсимликларда ўтказувчи системанинг ривожланиши. 17. органик моддалар, уларнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти. 8-лаборатория иши. ўсимликларнинг турли органларида органик моддаларни топиш. 18. уруғ, мева ва илдизмеваларда органик моддаларнинг заҳира ҳолда тўпланиши. 9-лаборатория иши. ўсимликлардаги оқсил, мой, углеводларни аниқлаш. ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши. (4 соат) 19. ўсимликларнинг вегетатив органларининг ўсиши. ўсимликларнинг ўсишини аниқлаш методлари 10-лаборатория иши. илдизлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биологиядан факультатив машғулотларни ташкил этиш" haqida

1700829058.docx биологиядан факультатив машғулотларни ташкил этиш режа: 1. биологиядан ўтказиладиган факультатив машғулотларнинг дидактик мақсади ва вазифалари. 1. факультатив машғулотларнинг мазмуни ва моҳияти. 1. “ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг мазмуни ва ўтказиш юзасидан тавсиялар. узлуксиз таълим тизимида биологиядан ўқувчиларнинг фан асосларини мустаҳкам ва чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжларини ривожлантириш, ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш, касбга йўналтиришни амалга ошириш, тажриба қўйиш ва кузатиш ўтказиш, қўшимча адабиётлар устида мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш, табиатга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш мақсадида ўқитиш жараёнининг янги шакли факультатив машғулотлар ташкил этилади. факультатив машғулотлар камида 34 соатга...

DOCX format, 23,2 KB. "биологиядан факультатив машғулотларни ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.