биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи

DOCX 24,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1700588103.docx биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи режа: 1.табииётшунослик ўқитиш методикасининг дастлабки даври. 2.табииётшуносликнинг мактабларда ўқитиш ва унинг методикаси. 3.хх асрда биология ўқитиш методикасининг ҳолати. 4.ўзбекистонда биология ўқитиш методикаси. 1.табииётшунослик ўқитиш методикасининг дастлабки даври. табииётшунослик мактабларга ўқув фани сифатида xviii аср охирида киритилган. бу сохада дастлабки дарсликни в.ф.зуев ёзган. унинг дарслиги “анорганик табииёт”, “ўсимликлар дунёси”, “хайвонлар дунёси” каби бўлимлардан ташкил топган. биринчи бўлим тупроқ, тошлар, тузлар, ёнилғи моддалар, тошга айланган организмлар ҳақидадир. ўсимликлар дунёси бўлимида эса ўсимликларнинг ҳужайравий тузилиши, ҳар хил ўсимликларнинг таснифига оид билимлар берилган. зоология бўлимида айрим хайвонларнинг ташқи қиёфаси, ҳаёт кечириши ҳикоя қилинади. в.ф.зуев дарслигида ўсимликлар, хайвонлар морфологияси, системасидан ташқари экологияга оид маълумотлар бор. дарсликда табиий, тасвирий кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ҳақида ҳам фикр билдирилган. xix асрда нашр қилинган а.ш.теряев дарслиги систематика фанининг асосчиси карл линнейнинг “ фалсафаси” асаридан тўлиқ кўчирилганлиги сабабли ўқувчилар учун тушунарли бўлмади. россияда 1828-1852 йиллар мобайнида ҳалқ таълими соҳасида ислоҳ ўтказилиб табииётшунослик ўқув фани мактаб …
2
келиб ч.дарвиннинг органик олам эволюцияси тўғрисидаги таълимоти эълон қилингандан кейин олимлардан а.н.бекетов, к.а.тимирязев мактаб табииётшунослик ўқув фанини асосий вазифаси ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурни ривожлантириш ва тарбиялашдан иборат эканлигини эътироф этдилар. а.н.бекетов ўқувчиларнинг мустақил равишда мантиқий тафаккурини ривожланишида табииётшунослик муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилади. у табииётшуносликни ўқитишда қўргазма қуроллардан кенг фойдаланиш, тажрибалар олиб бориш ниҳоятда муҳим эканлигини таъқидлайди. а.н.бекетовнинг ўқитиш соҳасидаги фикрлари кўп жиҳатдан немис табииётшунос педагоги август любен (1804-1873) қарашларини эслатади. табииётшуносликга бағишланган унинг дарслигида бу фаннинг тарбиявий аҳамияти, хусусан, ўқувчилар олиб борадиган мустақил ишларда, экскурсияларда уларни тадқиқот ишлар ўтказиш кўникмаларини ҳосил этиш лозимлиги таъкидланади. а.любен методи бўйича ўқувчилар аввало органик оламнинг алоҳида вакиллари билан маҳаллий объектлар мисолида танишишлари керак. бунда иложи борича табиий ўсимликлар, хайвонлар билан бошқа ҳолатларда эса уларнинг яхши ишланган тасвирлари билан машғулот олиб бориш лозимлиги уқтирилади. ўқувчилар ўқитувчи таклиф этган режа асосида мустақил ўқув материалларини ўрганишлари бунда оддийдан мураккаб, маълумдан номалум томон йўналиш яъни индуктив метод …
3
ерд хiх асрнинг табииётшуносликнинг йирик методисти саналади. унинг қайд этишича мактаб табииётшуносликининг асосий мақсади ўқувчиларга ривожлантирувчи билим беришдан ҳамда билим олишдаги уларнинг мустақиллигини тараққий этдиришдан иборатдир. а.я.герд фаолиятида дарсларда тажрибаларни намойиш қилиш, экскурсиялар ўтказиш, амалий машғулотлар олиб бориш муҳим ўрин тутади. олимнинг қайд этишича, табииётшуносликни ўқитишдан қўзланган вазифа организмларнинг хилма-хиллиги билан таништириш, уларнинг ҳаёти ёруғлик, харорат, намлик, хаво тупроққа ва бошқа организмларга боғлиқлигини тушунтириш, табиатдаги сабаб билан оқибатнинг ўзаро боғлиқлигини идрок этишдан иборат бўлмоғи керак. а.я.герд дарвин томонидан асосланган эволюцион назария таъсирида бўлган ва ўз дарсликларига эволюцион принципни жорий этган. у мактаб табииётшунослик курси: 1. анорганик дунё; 2.ўсимликлар дунёси; 3. “хайвонот дунёси”, “одам”, “ер тарихи” каби ўқув фанларидан тузилган бўлиши керак деб таъкидлайди. а.я.герд фаолияти туфайли табииётшуносликни ўқитиш методикаси педагогика фанининг алоҳида илмий шахобчаси сифатида эътироф этила бошланди. 3.хх асрда биология ўқитиш методикасининг холати. хх асрдаги биология ўқитиш методикасига в.в.половцов катта хисса қўшди. у 1907 йили “табииётшуносликнинг умумий методика асослари” …
4
ғиб қилган олим сифатида юқори баҳоланади. 1917 йилдан бошлаб табииётшунослик фани биология фани деб атала бошланди. бу даврда москва ва петербург методистлари биология ўқитиш савиясини ошириш, унинг таълим ва тарбиявий аҳамиятини очиб беришга харакат қилдилар. 1920-1930 йиллар мобайнида биология ўқитишнинг асосий муаммоси бўлиб назария ва амалиётнинг бирлигини жорий этиш ҳисобланади. буни амалга ошириш учун билимлар ва кўникмалар яъни ўқув материали ўқув фанларга тақсимланмай, балки йил фаслларини эътиборга олиб долзарб мавзуларга, масалан “табиат”, “қишлоқ билан шаҳарнинг боғлиқлиги”, “ердаги ҳаёт ва ҳаётий жараёнларнинг физик-химик асослари”, “экиш ва ўсимликларни парваришлаш” каби мавзуларга тақсимланган эди. бундай комплекс дастурлар табиий равишда ўқувчиларга системали билим бера олмас эди, шунга кўра ўқув материалини лаборатория методи асосида ўрганиш тарғиб қилина бошланди. натижада ўқувчилар синф дарслари ўрнига табиатни кузатиш, тажриба ўтказиш билан шуғуллана бошладилар. лаборатория методи ўқув дастурининг асосий мақсади меҳнат, табиат ва жамият комплексни ўрганишдан иборат бўлган. бу комплекс ўқув дастурлари мактабларда ўқитиладиган ўқув фанлари орасидаги тўсиқни бартараф …
5
россия ва ўзбекистонда чиқарилган биология дарсликларининг биология фани ютуқларидан орқада қолганлигига асосий сабаб шуки 1935-65 йиллар мобайнида биология фанида қаттиқ ғоявий кураш давом этди. академик т.д.лисенко бошлиқ бир гуруҳ олимлар чет мамлакатларда қўлга киритилган фан ютуқларини тан олмадилар ва уларни буржуа олимларининг кашфиётлари, улар ғоявий жиҳатдан бизнинг дунёқарашларимизга зид деган баҳона билан биология фанининг сўнгги ютуқларини дарслик сахифаларидан ўрин олишига тўсқинлик қилдилар. фақат 1964 йил октябрь ойида академик лисенко шахсияга сиғиниш барбод бўлганидан кейин мактабдаги барча биологик дастур ва , зоология, одам анатомияси, физиологияси, умумий биология дарсликлари мазмунига генетика, экология, цитология, биохимия, молекуляр биология ва шу каби фанларнинг сўнгги ютуқлари киритилди. янги дарслик билан бирга уларнинг ўқитиш методикасига оид қўлланмалар ҳам нашр қилинди. булар қаторига проф. п.и.боровицкий таҳрири остида чиққан “биология ўқитиш методикаси” м.1962, проф.б.в.всесвятскийнинг биологиянинг умумий ўқитиш методикаси” м.1960, н.м.верзилин ва в.м.корсунскаяларнинг “биология ўқитишнинг умумий методикаси” м.1983, проф. и.н.понамарёва тахрири остида нашр қилинган “биология ўқитишнинг умумий методикаси” м.2003 кабиларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи"

1700588103.docx биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи режа: 1.табииётшунослик ўқитиш методикасининг дастлабки даври. 2.табииётшуносликнинг мактабларда ўқитиш ва унинг методикаси. 3.хх асрда биология ўқитиш методикасининг ҳолати. 4.ўзбекистонда биология ўқитиш методикаси. 1.табииётшунослик ўқитиш методикасининг дастлабки даври. табииётшунослик мактабларга ўқув фани сифатида xviii аср охирида киритилган. бу сохада дастлабки дарсликни в.ф.зуев ёзган. унинг дарслиги “анорганик табииёт”, “ўсимликлар дунёси”, “хайвонлар дунёси” каби бўлимлардан ташкил топган. биринчи бўлим тупроқ, тошлар, тузлар, ёнилғи моддалар, тошга айланган организмлар ҳақидадир. ўсимликлар дунёси бўлимида эса ўсимликларнинг ҳужайравий тузилиши, ҳар хил ўсимликларнинг таснифига оид билимлар берилган. зоология бўли...

Формат DOCX, 24,0 КБ. Чтобы скачать "биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биология ўқитиш методикасининг … DOCX Бесплатная загрузка Telegram