биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари

DOCX 19,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1700588093.docx биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари режа: 1. биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари. 2. биология ўқитиш методикаси фан сифатида. 3. биология ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 4. биология ўқитиш методикасининг ўқув фани сифатида. биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари. биология ўқитиш методикаси биология фан асослари билан боғлиқ бўлган ўқув, жараёнлар, принциплар ва қонуниятлар тўғрисидаги фандир. мазкур принцип ва қонуниятларни билиш ўқитувчига мактаб биология курси билан боғлиқ ўқув-тарбиявий жараёнларни замон талабларига мос ҳолда ташкил этиш ва бошқариш имконини беради. биология ўқитиш методикаси биология ўқув фанларининг мазмуни, унинг ўқитиш шакллари, методлари, воситаларини ўзаро боғлиқ ҳолда жорий этишнинг мақсад қилиб қўяди. биология ўқитиш методикасининг асосий вазифаси ўқувчиларга биологик ўкув фанлар бўйича чуқур атрофлича билим бериш, уларнинг ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида камол топишига кўмак берувчи ўқув фанлар мазмунини, ўқитиш шакллари, воситалари ва методларини ишлаб чиқишдан иборат. биология ўқитиш методикаси фан сифатида ҳар қандай фан инсоннинг тадқиқот фаолияти билан алоқадор бўлиб, …
2
ўқитиш методикаси барча ўқув фанларга таалуқли бўлган педагогик қоидаларни, биологик ўқув материалига тадбиқ этишга йўналган. шу билан бир қаторда биология ўқитиш методикаси табиий, илмий, биологик, психологик, педагогик билимларни ўзида мужассамлаштиради. биология ўқитиш методикаси биология ўқув фанининг ўқитиш мақсадини, мазмунини, биологик билимларнинг танлаш принципини белгилаб беради. биология ўқитишнинг ҳозирги даврда самарали бўлиши ўқувчиларнинг ўқув, меҳнат ва жамоат фаолиятларида қатнашиши учун зарур бўлган биологик билимлар, кўникмалар, малакаларни эгаллаганликлари билан белгиланади. улар эса ўз навбатида ўқувчиларнинг тарбияланганлик натижасида, дунёқараши, эътиқоди, табиат, жамият ва шахсга бўлган муносабатида намоён бўлади. ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, қобилияти, жисмоний ва ақлий жиҳатдан такомиллаштиришга бўлган эхтиёжи билан ифодаланади. биология ўқитишнинг мақсади юқорида қайд қилинган омиллардан келиб чиқади. биология ўқитишнинг максадларини билиш ўқитувчига ўқитиш жараёнини бошқариш имкониятини беради. фан сифатида биология ўқитиш методикасининг вазифалари тубандагилардан иборат: 1. ўқувчиларнинг ўқитиш ва тарбиялаш, камолга етказишда ўқув фанининг ўрнини аниқлаш; 2. мактаб ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни мактаб …
3
нг тарбияси ва ривожланишидир. биология ўқитиш методикасининг илмий – тадқиқот методлари: 1.мактаб ўқитувчиларининг иш тажрибасини кузатиш ва фаолиятдаги ижобий, салбий томонларини аниқлаш; 2.бу соҳада тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ҳал этилмаган муаммоларни аниқлаштириш ва уларни ҳал этиш учун зарур ишчи фаразларни илгари суриш; 3.илгари сурилган фаразларнинг қанчалик ҳақиқатга яқин эканликларини аниқлаш мақсадида мактабларда педагогик тажрибалар ўтказиш ҳамда тажрибавий, назорат синфлардан олинган маълумотларни ўзаро таққослаш; 4.кузатиш ва педагогик экспериментлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва хулосалаш; 5.олинган маълумотларга асосланиб, методик мақолалар, қўлланмалар яратиш ва ишлаб чиқилган фикр мулоҳазаларнинг оммавий мактабларда текширишдан ўтказиш ва тасдиғини олиш. ҳозирги даврга келиб, биология ўқитиш методикасида ўтказилган педагогик тажрибалар натижасида “биологик тушунчаларни ривожлантириш”, “биологияда ўқитиш шаклларининг системаси”, “биологияда ўқитиш методлари”, “биологияда экологик тушунчаларни ривожлантириш”, “биология ўқитишнинг моддий базавий системаси”, “педагогика олий ўқув юртлари талаба биологларнинг мактабдаги ишга методик тайёрлаш системаси” каби назариялар ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган. мактабларда ўкитиладиган биология ўқув фанларга қараб “биология …
4
иялар, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш, жиҳозлаш кабиларни диққат марказида тутади. биология ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. биология ўқитиш методикаси педагогиканинг бир қисми бўлган дидактика билан жуда яқин алоқададир. агар дидактика ўқувчилар томонидан билимлар, кўникмалар ва малакаларни ўзлаштириш қонунларни ўрганса ва у мактабдаги барча ўқув фанлари учун ўқитиш назарияларни ва принципларини ишлаб чиқса, биология ўқитиш методикаси биология билан боғлиқ ўқитиш ва тарбиялаш мазмуни, шакллари, ва методлари ҳамда воситалари билан боғлиқ назарий ва амалий масалаларни ишлаб чиқади. биология ўқитиш методикаси психология билан узвий алоқададир. чунки, биологияни ўқитиш ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлган тақдирдагина самара беради. масалан ўсмирларда яъни v-vi синф ўқувчиларида диққат беқарор бўлгани сабабли биология ўқитувчиси дарс жараёнида бир неча методлардан фойдаланиб, ўқувчилар фаолиятини алмаштириб туради, ҳамда уларнинг тафаккурини конкрет эканлигини эътиборга олиб, кўргазмали воситалардан кўпроқ фойдаланилади. юқори синфларда эса ўқувчилар диққати барқарорлашгани ва уларда абстракт тафаккур ривожлангани учун дарслар кўпроқ маъруза шаклида ўтказилиши ва бир, икки методдан …
5
ология фанининг асосий мақсади тирик ва ўлик табиати тўғрисида тадқиқот ўтказиши орқали янги билимларни ҳосил қилиш бўлса, мактаб биология ўқув фанининг мақсади, ўқувчиларнинг ёшига мос равишда уларга биологик билимлар, яъни биологик тушунча, қонунлар, назариялар беришдан билимлар ва уни тушунтиришдан иборат. мактаб биология курсида фан эмас, балки фан асослари – ўқувчилар учун зарур асосий маълумотлар мужассамлашган. шу билан бирга мактаб биология курси “кичик фан” эмас, балки ўқувчиларнинг ривожланиши ва тарбиясига кўмак берувчи биологияни асосий тушунчалар системаси саналади. биология ўқитиш методикаси ўқув фани сифатида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълим биология ўқитувчини тайёрлашда биология ўқитиш методикаси ўқув фани ниҳоятда муҳим ўрин тутади. бу ўқув фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг биологияни ўқитиш учун зарур касбий билим, кўникма ва малакалар шаклланади. табиийдирки, ўқув фанида фан тўплаган ҳамма билимлар эмас, балки унинг асослари берилади. улар ўқитиш вазифаларидан, ўқувчиларнинг ёши, тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда махсус сараланган билимлар мажмуасидан иборат. фандан фарқли равишда ўқув фанининг асосий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари"

1700588093.docx биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари режа: 1. биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари. 2. биология ўқитиш методикаси фан сифатида. 3. биология ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 4. биология ўқитиш методикасининг ўқув фани сифатида. биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари. биология ўқитиш методикаси биология фан асослари билан боғлиқ бўлган ўқув, жараёнлар, принциплар ва қонуниятлар тўғрисидаги фандир. мазкур принцип ва қонуниятларни билиш ўқитувчига мактаб биология курси билан боғлиқ ўқув-тарбиявий жараёнларни замон талабларига мос ҳолда ташкил этиш ва бошқариш имконини беради. биология ўқитиш методикаси биология ўқув фанларининг мазмуни, унинг ўқитиш шакллари, методлари, воситаларини ўзаро боғлиқ ҳолда жорий этишн...

Формат DOCX, 19,7 КБ. Чтобы скачать "биология ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биология ўқитиш методикасининг … DOCX Бесплатная загрузка Telegram