аграр сиёсатнинг мақсади ва вазифалари

DOCX 17 pages 103.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
14-мавзу: аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш аграр сиёсатнинг мақсади ва вазифалари давлатнинг иқтисодий сиёсати унинг стратегик вазифаларидан келиб чикиб жамиятда ишлаб чиқариш, даромад ва неъматларни таксимлаш жараёнларини тартиблаш учун давлат томонидан жорий давр ичида қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимини ифодалайди. давлатнинг иқтисодий сиёсати уз ичига ташқи иқтисодий, таркибий-инвестициявий, институционал, аграр, саноат, ижтимоий, нарҳ молиявий, солиқ-бюджет, пул-кредит, ҳудудий (минтакавий) сиёсатларни олади (1-расм). “...бу сиёсатни, айниқса, 80- йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошида мустабид тузум асорати туфайли халцимиз ута огир ва ночор щволда цолиб кетган, айтиш мумкинки, боши берк кучага кириб цолган бир шароитда, республикамизни ана шундай гоят мураккаб ва фожиали вазиятдан чицариш мацсадида фацат уз кучимиз, ирода ва имкониятларимизга ишониб-таяниб ишлаб чицдик. шу маънода, бу сиёсатнинг асосий йуналиш ва тамойиллари айнан мана шундай таҳликали замонда яратилди, десак, ҳақиқатни айтган буламиз” и.а каримов 1-расм. давлатнинг иқтисодий сиёсати аграр сиёсат - иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, у қишлоқ хўжалиги ва унга боғлиқ …
2 / 17
хўжалиги ва ҳудудларини барқарор ривожлантиришга каратилган давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб хисобланади. қишлок ҳудудларининг барқарор ривожланиши деганда уларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши, қишлоқ хўжалиги самарадорлигининг ошиши, қишлоқ ахолиси тўлиқ бандлигига эришиш ва турмуш даражасининг ошиши, ерлардан окилона фойдаланиш тушунилади. аграр сиёсат узида қишлоқ ахолисининг моддий, ижтимоий, хукукий ва иқтисодий шарт- шароитларини шакллантирадиган давлат фаолиятини камраб олади. аграр бозор, инвестиция, кредит, молия, илмий техникавий ва технологик фаолият, соликлар ва соликка тортиш, ижтимоий муҳит, мақсадли ва таркибий кайта шаклланиш аграр сиёсатнинг асосий сохаларидир. аграр сиёсатнинг умумий мақсади муайян сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳудудий, тармок, экологик мақсадлар билан тавсифланади. давлат ривожланиши боскичлари ва табиий-тарихий шароитларга боғлиқ равишда аник мақсадлар ўзаро нисбати узгаради (2.2-расм). 2-расм. аграр сиёсатнинг мақсади давлат аграр сиёсатининг асосий мақсадлари куйидагилар: · қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва товар ишлаб чиқарувчилар ракобатбардошлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш; · қишлоқ ҳудудлари барқарор ривожланишини, қишлоқ ахолиси бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш …
3 / 17
а бу нархлар индекси ўзаро нисбати- паритетини ушлаб туриш. давлатнинг аграр сиёсати куйидаги тамойилларга асосланади: қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-кувватланинг манзиллилиги ва ҳаммабоплиги; давлат аграр сиёсати холати тўғрисида ахборотнинг мавжудлиги; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг ягоналиги ва бу бозорда ракобат тенг шартларининг таъминланиши; давлат аграр сиёсати чора-тадбирларини амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва унинг барқарор ривожланиши; • давлат аграр сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг иштироки. давлат аграр сиёсатининг асосий йуналишлари: озиқ-овқат товарлари билан ахолини барқарор таъминлаш; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, хомашё бозорларини шакллантириш ва тартибга солиш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш; қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат қўллаб-кувватлаши; ички ва ташқи бозорда қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар иқтисодий манфаатларини химоя килиш; • агросаноат мажмуаси сохасида фанни ва инновацион фаолиятни ривожлантириш; қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш; қишлоқ хўжалиги учун мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. аграр сиёсат негизида аграр конунчилик ва …
4 / 17
ва ижтимоий унсурлари йигиндисидир. у мутлак ва нисбий кўрсаткичларда ифодаланади. аграр сиёсатнинг негизида аграр бозор ётади. аграр бозор аграр сиёсатни ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам истеъмолчи манфаатларига мос амалга оширилишига ёрдам қилади. аграр сиёсатнинг асосий вазифаси - аграр сохадаги жараён ва карашларни акс эттирибгина колмасдан, балки кишиларнинг шу сохадаги карашлари, жараёнлари ва конунлари тизимидаги фаолиятини очиб беришдир. унинг вазифаларига куйидагилар киради: мамлакат ахолисини иқтисодий асосланган бахолардаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш; қишлоқ хўжалигининг умумий даромад яратиш сохасидаги иштирокини таъминлаш, аграр секторни ривожлантириш; аграр ташқи савдо сиёсатини олиб бориш, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яратиш • атроф-муҳитни мухофаза килиш муаммоларини хал килиш (2.3-расм). 3-расм. аграр сиёсатнинг вазифалари. аграр сиёсатнинг тамойилларини куриб чикиб унинг мухим озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, агросаноат ва ташқи савдо жиҳатларига, шунингдек уни тавсифловчи кўрсаткичларига эътиборни каратиш лозим: озиц-овцат жищти тамойиллар тахлилининг мукаддимаси бўлиб, аграр сиёсат мақсади-озиқ- овқат хавфсизлигининг микдорий ифодаси сифатида хизмат қилади. шу билан бир қаторда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг …
5 / 17
ддий-техника базаси тахлилини амалга ошириш, иккинчи томондан маркетинг сохаси самарадорлигини бахолашга имкон беради. бахолаш учун мухим кўрсаткичлар- сарф-харажталарнинг йириклаштирилган таркиби, турли мақсадларда маҳсулотни ишлатиш. ташци савдо жиуати жахон ва ички кишок хўжалиги бозорлари ўзаро боғлиқлигини акс эттиради. у турли маҳсулотлар буйича импортга карамлик, қишлоқ хўжалиги ва тайёр маҳсулотни четга чиқариш ва олиб кириш баланси, қишлоқ хўжалигини эркинлаштиришдан кутилаётган зарарни бахолаш ва бошкалар. мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейинги дастлабки масала иқтисодиётни тезрок барқарорлаштириш ва шу жиҳатдан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, мамлакат ахолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини туларок кондириш, мамлакатни озиқ-овқат билан тула таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кайта ишлашга ихтисослашган саноат корхоналарини етарли хомашёга бўлган эхтиёжини тулаконли кондириш, аграр ресурслар салохиятидан мақсадли фойдаланишга эришиш орқали давлатимизнинг иқтисодий кудратини янада устириш, мамлакат ахолисини яшаш фаровонлигини яхшилаш энг мухим масалалардан хисобланган эди. 2. аграр сиёсатнинг тарихий, хукукий ва институционал асослари замонавий аграр иқтисодиёт мамлакатимиз иқтисодий хаётида мухим урин тутади. унинг ривожланиш холати …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "аграр сиёсатнинг мақсади ва вазифалари"

14-мавзу: аграр соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш аграр сиёсатнинг мақсади ва вазифалари давлатнинг иқтисодий сиёсати унинг стратегик вазифаларидан келиб чикиб жамиятда ишлаб чиқариш, даромад ва неъматларни таксимлаш жараёнларини тартиблаш учун давлат томонидан жорий давр ичида қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимини ифодалайди. давлатнинг иқтисодий сиёсати уз ичига ташқи иқтисодий, таркибий-инвестициявий, институционал, аграр, саноат, ижтимоий, нарҳ молиявий, солиқ-бюджет, пул-кредит, ҳудудий (минтакавий) сиёсатларни олади (1-расм). “...бу сиёсатни, айниқса, 80- йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошида мустабид тузум асорати туфайли халцимиз ута огир ва ночор щволда цолиб кетган, айтиш мумкинки, боши берк кучага кириб цолган бир шароитда, республикамизни ана шундай...

This file contains 17 pages in DOCX format (103.1 KB). To download "аграр сиёсатнинг мақсади ва вазифалари", click the Telegram button on the left.