6-sinf botanikasi tuzilishi va mazmuni

DOCX 13 стр. 30,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
мавзу: умумтаълим мактаблари 6-синф ботаникасининг тузилиши, мазмуни режа 1. умумтаълим мактаблари 6-синф ботаникасининг тузилиши, мазмуни 2. умумтаълим мактабалари биология дарсликларига қўйиладиган талабалар 3. ўқув предметнинг илмийлик тамоили 4. ўқув материали тизимининг изчиллиги адабиётлар 6-синф ботаникасининг тузилиши, мазмуни ушбу дарслик 143 сахифа, 9-боб ва 52 та параграфдаги материалларни ўз ичига олади. ушбу синф ботаникаси бешинчи синфда чала қолган ўсимликларнинг органларидан гул, мева ва уруғларнинг тузилишини ўрганишдан бошланади ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши ҳақидаги билимлар ўқувчиларда “ўсимлик фақат вегетатив йўл билан кўаяр экан” деган хулосаларга қелмасин учун, ўсимликлар барг чиқарганларидан сўнг кейин гуллашини хисобга олган холда “гул” мавзуси ўрганилади. * o pratov a.s. to`xtayev, f.o`. azimova. 6- sinf botanika бунда гулларнинг тузилиши, уларнинг хиллари, гулларнинг ҳашаротлар ва шамол ёрдамида чангланиб уруғланиш ҳақида илмий тушунчаларни ўрганилади..ундан ташқари гул тузилиши, формулаларини ўрганиш ўқувчиларни ўсимликларнинг асосий оилаларини ўрганишларига замин яратади. маълумки гуллар чангланиши натижасида улар ўрнида мева, меваларда эса уруғлар хосил бўлади. бинобарин, навбат “мева ва уруғлар” …
2 / 13
егетатив органлари шунингдек гул ва мевалардан тузилганлиги ни билиб олишади. . бироқ улар бу органларни ўзаро алоқада, биргаликда яхлит ўсимлик хосил қилиб яшашлари ҳақида маълумотларга эга бўлмайдилар. чунки ўсимлик органларини алоҳида-алоҳида ўрганганликлари туфайли, бу органлар мустақил ҳаёт кечирадиган тузимлар экан. деган нотўғри тушунчаларга бориб қолишлари мумкин. шу сабабли навбатдаги масала ўсимлик яхлит организм эканлиги, ўсимликларни органларининг ўзаро ва атроф муҳит билан боғланиши ҳақидаги материалларига боғишланади. гулли ўсимликларнинг тузилиши ва ҳаёт жараёнлари ҳақидаги ўқувчилар ўрганган билимларининг давоми энди нега табиатда нихоятда хилма-хил ўсимликлар бор? уларни қандай билиш, ўрганиш керак? деган саволни келтириб чиқаради. шу сабабли 6 синф ботаникаси ўсимлик систематикасига бағишланади. дарсликдаги “ўсимликлар систематикаси” деб номланган 4 бобда бактериялар, замбуруғлар, лишайниклар, сув ўтлари, йўсинлар, қирқбўғимлар, очмқ уруғлива ёпиқ уруғли ўсимликлар хақида маълумотлар берилади. 5-боб эса ўзбекистонниг ўсимликлар олам, деб гомланган. кейинги мавзулар ерда ўсимликлар ва атроф мухит, ўзбекистонда ботаника фаниниг ривожланиши кабиларга боғишланади дастур талабларида кўрсатилиб дарсликда берилган бир ва икки …
3 / 13
тириладиган манзарали ўсимликлар ҳамда хона ўсимликларини ўрганишга бағишланади. ботаника ўқув предмети мазмунини тушунарли, яхши очиб беришга расмларни барчасини ўз табий рангида берилиши ижобий таъсир кўрсатади. 2. умумтаълим мактабалари биология дарсликларига қўйиладиган талабалар маълумки, биология тирик табиат унинг келиб чиқиши тирик организмларнинг тузилиши, ҳаёти, тараққиётининг барча томонларининг ўрганувчи фанлардан иборат бўлиб, умумтаълим мактабларида биология таълимининг роли табиат ва жамият тараққиётидаги ўрни, аҳамияти билан белгиланади. ҳозирги замон биологияси бошқа фанлар қаторида жуда тез ривожланиб, ўзидан янги-янги шохобчалар хосил қилиб бераётган фанлардан биридир. давримизнинг жамият тараққиётининг жуда кўп муаммолари биология фанларининг қўлга киритган мувафақиятлари асосида ҳал этилади. еримизда аҳоли сонининг тобора ортиб бориши, одамларни етрали миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жойлар билан таъминлашни тақозо этади. ундан ташқари инсонларни табиатга таъсири тобора кучайиб, экология масалалари жиддийлашиб бораётганлиги, биологик хилма-хилликни ҳамда инсон саломатлигини сақлаш муаммоларини ҳал этишда биологиянинг жуда катта аҳамияти бор. шу сабабли давримизда яшаётган хар бир ўрта маълумотли инсон танланган касби, мутахассислигидан қатъий назар …
4 / 13
ри талабаларига: - ўқувчиларни асосий биологик тушунчалар, етакчи ғоялар, илмий далиллар, қонунлар, илмий текшириш усуллари, органик оламнинг манзарасини шакллантиришга оид билимлар билан таништириш; - тирик табиат ва унинг тараққиёти жараёнида вужудга келган мосланишларнинг механизмлари ҳақида маълумот бериш; - ўқувчиларни организмларнинг ҳаёти, уларнинг индивидуал ва тарихий ривожланишининг асосий қонунлари, молекула, хужайра, организм, популяция, тур даражаларидаги биологик ходиса ва жараёнлар ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш, уларнинг биологияни ўрганишга бўлган қизиқиш ва ижодий қобилиятларини ўстириш ҳамда келгусидаги узлуксиз таълим тизимини давом эттиришлар учун замин тайёрлаш; - ўқувчиларни ўзларининг ва ўзгаларнинг саломатлигини сақлашга, соғлом турмуш тарзини таркиб топтиришга йўналтириш; - биология таълими мазмуни ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва фан-техника тараққиёти билан мустаҳкам боғланишини таъминлаш асосида ўқувчиларни онгли равишда касб танлашга йўналтириш; - табиатга, унинг барча бойликларига оқилона муносабатда бўлиш фазилатларини ёш авлод онгига сингдириш; - биология таълими мазмунини ўлкага оид материаллар билан бойитиш, биология билимлари заминида маҳаллий ўсимлик ва ҳайвон турлари, селекция ютуқлари, қадимдан яшаб ижод …
5 / 13
иш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи асосий манба бўлиб хисобланади. дарсликлар воситасида ўқитувчи ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш ишларини амалга ошириб боради. дарсликларга қўйиладигон педогогик талабларга: 1. дарсликда фаннинг айни даврдаги ютуқлари қамраб олиниб бу материаллар ўқувчиларнинг ёшлик хусусиятларига мос холда талқин этилган бўлиши; 2. маънавий- марифий масалаларни жамият талаблари асосида тушунтирилганлиги; 3. мавзуларни ҳаёт билан боғланган ҳолда берилганлиги; 4. назарий масалаларни ишонарли мисоллар билан изоҳланганлиги; 5. ўқув материалларини соддадан мураккабга томон системали баён этилганлиги; 6. ўқувчиларни айни предмет бўйича мустақил ишлари, кузатиш ва тажрибалар ташкил этиш, ўтказишга доир услубий йўриқ, кўрсатмалар, савол ва топшириқлар берилганлиги; 7. ўқув материалини яхши ўзлаштиришга хизмат қилувчи рангли расмлар, жадваллар, иловалар, справка материалларнинг мавжудлиги; 8. мавзуларни ўқувчиларга содда, равон, образли бадиий тилда баён этилганлиги; 9. ташқи кўринишидан чиройли, эстетик дид билан безалиб, айни фанга оид баъзи расмлар билан безатилганлиги кабиларни кўрсатиш мумкин. ўқув предметнинг илмийлик тамоили умумий таълим мактаблари учун тайёрланадигон ўқув предметлари бирқанча талаблар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "6-sinf botanikasi tuzilishi va mazmuni"

мавзу: умумтаълим мактаблари 6-синф ботаникасининг тузилиши, мазмуни режа 1. умумтаълим мактаблари 6-синф ботаникасининг тузилиши, мазмуни 2. умумтаълим мактабалари биология дарсликларига қўйиладиган талабалар 3. ўқув предметнинг илмийлик тамоили 4. ўқув материали тизимининг изчиллиги адабиётлар 6-синф ботаникасининг тузилиши, мазмуни ушбу дарслик 143 сахифа, 9-боб ва 52 та параграфдаги материалларни ўз ичига олади. ушбу синф ботаникаси бешинчи синфда чала қолган ўсимликларнинг органларидан гул, мева ва уруғларнинг тузилишини ўрганишдан бошланади ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши ҳақидаги билимлар ўқувчиларда “ўсимлик фақат вегетатив йўл билан кўаяр экан” деган хулосаларга қелмасин учун, ўсимликлар барг чиқарганларидан сўнг кейин гуллашини хисобга олган холда “гул” мавзуси ўрганилади. * o ...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (30,5 КБ). Чтобы скачать "6-sinf botanikasi tuzilishi va mazmuni", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: 6-sinf botanikasi tuzilishi va … DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram