geografiya o'qitish metodikasi

PDF 23 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
мавзу: география таълими методикасининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи ҳеч нарса қолмади маълум бўлмаган. жуда оз сир қолди маълум бўлмаган. билимим ҳақида чуқур ўйласам, хали ҳеч бир нарса маълум бўлмаган! 1. ўрта осиёда географик билимларнинг ривожланиши ва география ўқитиш методикасининг шаклланиш босқичлари. 2. мустамлака даврида ўқитиш методикасининг ривожланиши. 3. мустақиллик йилларида ўзбекистонда география таълими география ўқитиш методикаси фани узоқ шаклланиш тарихига эга. чунки бу фан бевосита географик билимларнинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ. географик билимлар ибтидоий жамоа тузумидан бошқа барча формацияларда шаклланди ва ривожланди. ўрта осиёда география фанининг ривожланишига хисса қўшган олимлар ва уларнинг илмий мероси ҳақида нималарни биласиз? муҳаммад хоразмий- (780-850) абу райхон беруний (973) унинг "ер манзаралари" рисоласи тахминан 836- 847 йилларда ёзилади. унда дунёдаги 537 шаҳарнинг координаталари ва қисқача изоҳи берилган. аслида бу китоб географик атласнинг изоҳномаси бўлган. муҳаммад хоразмий ўз асарларида жуда кўп жойларнинг географик шароитини кўрсатувчи жадвалларни тавсия этади. у ўз асарларида тоғлар, денгизлар, ороллар, дарёлар жадвалларини …
2 / 23
0 47`; дунпур-340 2ў; пуршавар- 240 44`; жилом-330 20`. бухоро шаҳрининг кенгилигини 390 20/ деб ўлчайди. бухоронинг ҳозирги аниқлик билан ўлчанган кенглиги 390 46`; яъни хатолик атиги 26 минутга тенг. беруний ер сатҳи хажмини ҳисоблаб, меридиан ёйи узунлигини 1 градуси 111,6 км (111,1 км ҳозирги) тенг эканлигини ўлчайди. беруний ўз ўлчаш ишларини "фарсанг бирлиги" билан бажаради. берунийнинг бу методлари кейинги даврларда анча унутилиб кетади. фақат европада хvi асрда унинг ўлчаш ишлари қайтадан кашф этилади. у гидрология соҳасида ҳам унумли ишлар олиб боради. у амударё ўзанининг ўзгариши орол денгизининг пайдо бўлиши назарияларини яратди. асарлари беруний табиатшунослик ва географияга оид 150 дан ортиқ асарлар ёзди. "сайдана", "минерология", "ҳиндистон", "ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар", "геодезия", "маъсуд қонуни“, "мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар», "иқлимларининг бўлиниши“, "турар жойлар орасидаги масофаларни текшириш учун жойларнинг охирги чегараларини аниқлаш ҳақида”, "қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар” ва бошқалар ибн сино (980-1037) фаннинг тарих, география, медицина, фалсафа, зоология, ботаника, психология, этика, …
3 / 23
н. ўша иқлимлардан (мизожда) мўътадил ва текиси тўртинчисидир, ранг унда мизожга тобедир” [1; 26 б.]. ўрта осиё ҳудудида географияга оид қимматли маълумотлар "девону луғотит-турк" (турк тили луғати) асарида кўплаб учрайди. у нафақат тил, балки география билан ҳам чуқур шуғилланган. қошғарий римдан хитойгача бўлган ҳудудлардаги тиллар, мамлакатлар, шаҳарлар, чўллар, тоғлар, дарёлар, кўллар ва бошқа юзлаб объектларни номлари билан қизиққан. ёзилмай қолган географик номларга изох бериб ўтган. у ўз асарига дунё ҳаритасини ҳам илова қилади. қошғарийнинг бу картаси ўша даврнинг энг мукаммал картаси ҳисобланган. асар ва карта буюк ипак йўлидаги ҳудудларда савдо-сотиқ ишларини авж олдиришда кўп йиллар хизмат килган. махмуд қошғарий (1028-1101) самарқанд расадхонасида олиб борган кузатиш ва илмий ишлари «зижи кўрагоний» жадвалида акс этади. асарда 250 дан ортиқ жойларнинг географик координаталарини мукаммал кўрсатиб берилган. расадхонада ер шари глобуси тузилиб, унда иқлим чегаралари, тоғлар, чўллар, денгизлар, дарёлар белгилаб қўйилган. асрлар давомида географик билимлар ҳар томонлама тараққий этиб, тасвирловчи фандан ҳозирги кундаги мукаммал …
4 / 23
графия ўқитишга таъсир кўрсатмасдан қолмади. 1866 йилда тошкентда бошланғич маълумот берувчи биринчи рус мактаби очилди. 1877 йилда тошкентда биринчи гимназия фаолият кўрсата бошлади. xix асрнинг 80-йилларидан бошлаб махаллий аҳоли фарзандлари учун махсус рус – тузем мактаблари очила бошланди. рус – тузем мактаблари xix асрнинг 80-йилларидан бошлаб махаллий аҳоли фарзандлари учун махсус рус – тузем мактаблари очила бошланди. ўзбекистонда биринчи рус-тузем мактаби 1884 йилда тошкентда кейинчалик хива, бухорода ҳам очилади. уларнинг сони xix аср охирида 100дан ошди. 1873 йилдан бошлаб, "туркистон вилояти" газетаси нашр этила бошланди. бу газета географиянинг фан сифатида ўқитилишида ва географик билимларни таркалишида янги даврни бошлаб берди. газеталарда элон қилинган мақолаларда кўплаб географик маълумотлар берилар эди. 1901 йилда немис профессори гейкининг мақолалари асосида "ер хусусида илмдан олинган сўзлар" номли илк ўзбек тилидаги биринчи география қўлланмаси нашрдан чиқади.  мунаввар қори абдурашидхон ўғлининг «ер юзи» китоби 1910-15 йилларда босилиб чиққан, у умумий табиий географияни, қитъалар ва энг муҳим мамалакатлар …
5 / 23
римнинг география дарслиги босилиб чиқди. инқилобдан илгари маҳаллий мактабларда географиядан қуйидаги дарсликлар қўлланилар эди: бехбудийнинг "қисқача умумий география" (1902й) "аҳоли географиясига кириш" (1909й) ф.каримийнинг "география" (1914й) мунаввар қори абдурашидхон ўғлининг "ер юзи" (1915й) номли китоблари чоп қилинди. мунаввар қорининг "ер юзи" китобларининг биринчи нашри туркистон география ўқитувчилари ўртасида муҳокама қилиниб, ўқитишга тавсия қилинади. ушбу китоб "янги усул" мактаблари учун ёзилган бўлиб, то 1928 йилгача дарслик сифатида қўлланиб келинди. 1-босқич. 1918-1934 йилларни ўз ичига олади. бу давр ўзбек-совет мактабларида география ўқитишни йўлга қўйиш босқичи ҳисобланади. ўқитишнинг "комплекс дастурлари" ишлаб чиқилди. бу турли вариантларда бўлиб, бир неча марта ўзгарди ва 10 йил мобайнида қўлланилиб келинди. 1925-1926 йилларда мактабларнинг юқори синфида география фан сифатида ўқув режасидан умуман чиқариб ташланади. география табиий, физика, ижтимоий фанлар таркибига киритилади. 1921 йилда географ д н.анучин раҳбарлигида умумдавлат аҳамиятига эга бўлган география дастури лойихаси ишлаб чиқилди. унга мувофиқ 3- синфда ўз кишлоги,шаҳари, губернияси ўрганилар эди у бу тўрни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"geografiya o'qitish metodikasi" haqida

мавзу: география таълими методикасининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи ҳеч нарса қолмади маълум бўлмаган. жуда оз сир қолди маълум бўлмаган. билимим ҳақида чуқур ўйласам, хали ҳеч бир нарса маълум бўлмаган! 1. ўрта осиёда географик билимларнинг ривожланиши ва география ўқитиш методикасининг шаклланиш босқичлари. 2. мустамлака даврида ўқитиш методикасининг ривожланиши. 3. мустақиллик йилларида ўзбекистонда география таълими география ўқитиш методикаси фани узоқ шаклланиш тарихига эга. чунки бу фан бевосита географик билимларнинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ. географик билимлар ибтидоий жамоа тузумидан бошқа барча формацияларда шаклланди ва ривожланди. ўрта осиёда география фанининг ривожланишига хисса қўшган олимлар ва уларнинг илмий мероси ҳақида нималарни биласиз? муҳаммад хоразмий- ...

Bu fayl PDF formatida 23 sahifadan iborat (2,3 MB). "geografiya o'qitish metodikasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: geografiya o'qitish metodikasi PDF 23 sahifa Bepul yuklash Telegram