biologiya o'qitishning ta'lim usullari

DOCX 14 стр. 30,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
мавзу: биология ўқитишнинг ташкилий шакллари режа: 1. биология ўқитишнинг шакллари 2. дарс- биология ўқитишнинг асосий шакли эканлиги 3. дарсга тайёрланиш 4. адабиётлар маълумки, мактаб биология ўқув предметларинг мазмуни ўсимлик, ҳайвон ва инсонлар тана тузилиш хусусиятлари , ҳаёт жараёнлари, уларни ташқи муҳит шароитлари билан боғланишлари ва ўзаро алоқалари, тирик табиат тараққиётиниг қонуниятлари каби илмий билимларни ўз ичига олади. шу сабабли бундай хилма-хил мазмунга эга бўлган ўқув материалларини мактаблардаги ўқув ишларининг асосий шакли бўлган дарс пайтида амалга ошириб бўлмайди. айниқса, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаётини уларни ривожланиш хусусиятларини ундан ташқари турли ўсимлик ва ҳайвонларни табиий шароитларда биргалашиб яшашлари, улар орасидаги ўзаро боғланишларни синф хонасида албтта кўрсатишни иложи бўлмайди.айрим кузатиш ва тажриба ишлари кўп вақтни талаб этади. шу сабабли биология дарсларида амалга ошириб бўлмайдигон ишларни ўрнини тўлдирувчи маҳсус ўқитиш шакллариндан фойдаланиш зарурияти туғулади. мактабларимизнинг узоқ йиллардан буён олиб бораётган ишларига эътибор бериладигон бўлинса, биология каби ниҳоятда турли-туман мазмунга эга бўлган ўқув материалларини ўқувчиларга ўргатишнинг …
2 / 14
арғайган, сарғайиб келаётган баргларни кўрсатиш орқали бу фаслда ўсимликлар ҳаётидаги ўзгаришларни тушунтириш мавзуни ўрганишнинг энг тўғри йўлларидан ҳисобланади. ўқувчиларга дарс материалини синф хонасидан ташқарида ўргатиш кўпроқ экскурсия тарзида амалга оширилади.ундан ташқари бир қатор мавзуларни ўрганишда дарс учун ажратилган 45минут камлик қилади. шу сабабли дарс мазмунини тўла ўрганиш учун дарсдан кейин ҳам ўқувчилар билан маълум вақт иш олиб боришлик талаб этилади. юқоридаги муаммоларни ҳал этиш учун узоқ йиллар мобойнида олиб борилган илмий тадқиқотлар ва мактабларнинг иш тажрибалари асосида биология ўқитишнинг бир қатор ташкилий шаклларидан фойдаланишга ўтилди. ҳозирги даврда мактабларда биология ўқитишнинг бир қанча шакллари бўлиб, буларга дарс, экскурсия, уй ишлари, дарсдан, синфдан ташқари машғулотлар, ижтимоий-фойдали меҳнат кабилар киради (жадвал) биология ўқитишнинг шакллари дарс экскурсия уй ишлари дарсдан ташқари ишлар синфдан ташқари ишлар синф хонасида табиатда, ишлабчиқаришда уйда кабинетда, табиатда синфда, табиатда биология ўқитишнинг юқоридаги шакллари бир-бирлари билан узвий боғланган бўлиб, буларнинг барчаси ўқуввчиларга ўқув материалини пуҳта ўзлаштиришларига хизмат қилади. бир ўқув …
3 / 14
йди. қуйида биология ўқитишнинг асосий шакллари ҳақида тўхталамиз. дарс-биология ўқитишинг асосий шакли эканлиги, дарсга тайёрланиш мактаблардаги барча таълим-тарбия системаси мазмуни, методларнинг, тарбиянинг барча мураккаб комплекси дарсда амалга оширилади. дарс таълим ва тарбия жараёнининг ўзаро боғланиб ўқувчиларни билим ва малакаларни ўзлаштиришлари, эгаллашлари, билиш хусусиятларини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқитишнинг ташкилий қисми ҳисобланади. дидактиканинг барча талаблари дарслар пайтида амалга ошади. юқоридагиларга асосланган ҳолда «дарс ўқитувчининг ёши ва тайёргарлиги бир хил бўлган доимий ўқувчилар жамоаси – синф билан давлат дастури, қатъий дарс жадвали бўйича, мактаб биносида олиб борадиган таълим-тарбия ишларини ташкил этишнинг асосий шаклидир» деб таърифланади. ўқув дастурида кўрсатилган материаллар асосан дарсда ўрганилади. дарсда ўқув материалини янада яхши ўзлаштиришга хизмат қилувчи кўргазмали материаллардиан фойдаланиш. тажриба ва экспериментлар ўтказиш, ташкил этиш зарурияти аниқланади. асосий ўқув материали дарслар пайтида ўрганилади. биология таълимда фойдаланиладигон бошқа ўқитиш шакллари ўрганиладиган мавзу моҳиятидан келиб чиққан ҳолда танланади. биологиядан ўргаиш зарур бўлган ўқув материалларининг баъзилари моҳиятига кўра синф хонасида ўрганишни талаб …
4 / 14
илмий-услубий талабларга тўла жавоб берадиган даражада ўтказиши мумкин. бироқ, шу дарс айрим ўқувчи учун ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмай қолиши ҳам мумкин. шу боисдан дарснинг ҳар томонлама самарадорлигини оширишда фақат ўқитувчининг ўзинигина эмас, балки ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиши, фаолиятларини орттириш масалаларини ҳам эътиборга олмоқ керак. дарсларнинг самарадорликлари орасида фарқлар бир қанча сабабларга боғлиқ. м.к.махмутовнинг (1985) кўрсатишича, дарсларнинг самарадорлигидаги фарқлар дарсда ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги муносабатларнинг ўзгаришидадир. ўқувчиларнинг ўқув материалини кўпроқ мустақил ўрганишларига тўғри келишидир. ундан ташқари, ўқитувчилар дарсларга тайёрланишларида ишни илмий ташкил этишга етарли эътибор бермаслигидадир. дарҳақиқат, ўқитувчилар бир қатор дарсларга тайёргарлик кўрган эканлар, уларнинг барчаси ҳам етарли дарсликда илмий- услубий муҳитдан аҳамият бермаслиги, ташкилий жиҳатлардан баъзи хатоликларга йўл қўйишлари мумкин. дарс муаммоларини тўғри ҳал этиш учун ўқитувчилар таълим жараёнининг асосий компонентларини ва бу компонентлар орасидаги ўзаро боғланишларни ҳисобга олишлари талаб этилади. таълим жараёнидаги асосий компонентларга қуйидагиларни кўрсатилади: 1. нарса, ҳодисаларни кузатиш, идрок этиш. 2. кузатиш натижасида ҳосил қилинган …
5 / 14
эсда тутиш лозим. маълумки, дарсларга қўйиладигон асосий талаблар унинг таълимий, ривожлантирувчи, тарбиявий мақсадларини ўз ичига олади дарснинг таълимий мақсади ўқувчилар онгида асосий биологик тушунчаларни биологик қонуниятлар, назариялар, илмий ғоялар, фактларни ўрганиш кабиларни ўз ичига олади ўқувчилар ўзлаштириши керак бўлган илмий билимлар фаннинг ҳозирги даврдаги қўлга киритган ютуқларини ўзида акс эттириши керак. дарснинг ривожлантирувчи мақсади-ўқувчиларнинг билиш жараёнидаги кузатувчанлик, эсда олиб қолиш, тафаккур қилиш, дарслик ва бошқа турли кўргазма қуроллар билан ишлаш каби малака ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади.зеро турли фактик материаллар, қонуниятлар, назариялар,ғояларни мантиқий тахлил этишга одатланган ўқувчилар ақлий жихатдан бирқанча ривожланган бўлишлари тажрибаларда аниқланган. дарснинг тарбиявий мақсади-ўқувчиларни бир-бирларига,жамиятга табиатга бўлган муносабатларида чин инсоний фазилатлари,аҳлоқ-одоби, мантиқий фикрлаш даражалари, меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги каби шахсий фазилатларини камол топтиришда кўринади.айниқса, ҳозирги даврда ёшларни манавий тарбиялаш вазифаси таълим олдида турган энг долзарб масалалардан ҳисобланади. ўқитувчининг дарсга тайёрланишининг навбатдаги шартларидан бири унинг руҳий тайёргарлигидир. артистлар репетиция қилиб, ўзларини саҳнага тайёрлаган каби ўқитувчи ҳам дарсга тайёрланишда ўзи дарс ўтиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "biologiya o'qitishning ta'lim usullari"

мавзу: биология ўқитишнинг ташкилий шакллари режа: 1. биология ўқитишнинг шакллари 2. дарс- биология ўқитишнинг асосий шакли эканлиги 3. дарсга тайёрланиш 4. адабиётлар маълумки, мактаб биология ўқув предметларинг мазмуни ўсимлик, ҳайвон ва инсонлар тана тузилиш хусусиятлари , ҳаёт жараёнлари, уларни ташқи муҳит шароитлари билан боғланишлари ва ўзаро алоқалари, тирик табиат тараққиётиниг қонуниятлари каби илмий билимларни ўз ичига олади. шу сабабли бундай хилма-хил мазмунга эга бўлган ўқув материалларини мактаблардаги ўқув ишларининг асосий шакли бўлган дарс пайтида амалга ошириб бўлмайди. айниқса, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаётини уларни ривожланиш хусусиятларини ундан ташқари турли ўсимлик ва ҳайвонларни табиий шароитларда биргалашиб яшашлари, улар орасидаги ўзаро боғланишларни синф хонас...

Этот файл содержит 14 стр. в формате DOCX (30,8 КБ). Чтобы скачать "biologiya o'qitishning ta'lim usullari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: biologiya o'qitishning ta'lim u… DOCX 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram