biologiya o'qitish jarayonida tarbiya

DOCX 6 sahifa 21,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
биология ўқитиш жараёнида тарбия режа: 1. таълимдаги тарбия хиллари. 2. биология таълимида ўқувчиларнинг дунёқарашини ва тафаккур қилиш хусусиятларини тарбиялаш. адабиётлар биология ўқитишда ўқитувчиларнинг фақат илмий билимларни ўргатишлари етарли бўлмайди. ёшлар ҳар томонлама ривожланган, тарбияланган бўлишлари керак. шу боисдан ўқитувчи ўқув материали мазмуни, уни ўрганишнинг методлари ва шаклларига боғлаган ҳолда ўқувчиларни тарбиялаши зарур. биология таълимида ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, тафаккур қилиш хусусиятлари, меҳнат маданияти, эстетик, этик тарбияси амалга оширилиб борилади. дунёқарашни тарбиялаш мактабда ўқитиладиган ҳар бир ўқув предмети ўқувчиларга билим, ўқув кўникмалари бериш билан биргаликда ёшларнинг дунёқарашини тарбиялашга ҳам хизмат қилади. ўқувчиларда табиатдаги нарса, ҳодисалар қандай шаклларда намоён бўлиб, ҳаёт қайси қонуниятлар асосида рўй бериши, индивидуал ва тарихий ривожланиш йўллари ҳақида тушунчалар системасини ҳосил қилиш илмий дунёқарашнинг асосини ташкил этади. ҳар қандай дунёқарашнинг мағзини фалсафий қараш ташкил этади. шу боисдан биология ўқитувчиси ўқувчиларнинг дунёқарашини тарбиялашда табиатни идрок қилишнинг диалектик методига таянади. биологиядан ўрганиладиган ҳар бир дарсда материални оддийдан мураккабга, пастдан юқорига ўрганиш …
2 / 6
сабатлар организмларнинг тарихий тараққиёти, назариянинг амалиёт билан боғланишлари каби масалалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. ўқувчиларнинг тафаккур қилиш хусусиятларини ривожлантириш учун мавзуларни ўрганишда кўпроқ индуктив ва дедуктив йўллардан фойдаланиш яхши натижа беради. дарсларда бутунни қисмларга ажратиш, яъни анализ, қисмлардан бир бутунни ҳосил қилиш синтез йўли тафаккурнинг ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатади. илгари ўрганилган материални янгиси билан таққослаш, муаммо саволлардан фойдаланиш, мавзуга оид амалий ишлар, тажрибалар, кузатиш ишлари олиб бориш кабилар ҳам ўқувчиларнинг тафаккур қилиш хусусиятларини ривожлантириш воситаларидир. ўқувчиларнинг дунёқарашларини тарбиялашда организмлар ҳаёти моҳиятини тўғри талқин этиб боришга эътиборни кучайтириш муҳим омиллардан ҳисобланади. 6-синфдаги ботаника курсида моддалар алмашинуви ҳақида дастлабки, элементар билимлар беришдан бошлаб, то оқсилнинг биологик синтезининг ўтишигача бўлган ҳаётий жараёнларгача (9-синф) бериладиган билимларда ўқитувчи моддалар алмашинувининг мураккаблашиб боришини ўқувчиларга тушунтириш асосида уларда тирик организмларнинг энг муҳим хусусиятлари ҳақида атрофлича, системали дунёқарашни ҳосил қилиши зарур. ҳар бир организм ҳаёти давомида ташқи ва ички сабаблар таъсирида ўзгариб бориб ривожланади. организмларнинг ривожланиши эса …
3 / 6
л келтирамиз: маълумки, эфемер ўсимликлар эрта баҳорда, ердан ҳали қор кетмаган пайтлардан бошлаб ривожланишга бошлайди. улар тез ўсиб, 1,5-2 ой давомида ривожлангач, гуллаб, уруғ ҳосил қилиб, нобуд бўлишади. эфемер ўсимликлар нега бундай тезликда ўсиб, ривожланиб нобуд бўлади? бунинг сабаби шундаки, мазкур ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши учун кўп миқдорда сув, намлик керак бўлади. намлик эса баҳорда кўп бўлади. шу боисдан бу ўсимликлар табиатда сув кўп бўлган пайтда ўз ҳаётларини ўтаб, тугатиб олишади. ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришда дарсларда ташкил этиладиган кузатиш, тажриба ишларининг ўрни, аҳамияти катта. бинобарин, ўқитувчилар дарсларида кўпроқ ўқувчилар билан кузатишлар, тажрибалар олиб боришлари зарурдир. фан тарихи, унинг ривожланишига оид билимлар ҳам ўқувчиларни дунёқарашининг ривожланишига ижобий таъсир этади. ўқувчилар илмий дунёқарашининг шаклланишида дарсдан, синфдан ташқари машғулотларнинг ўрни ва аҳамияти ҳам беқиёсдир. ўқувчиларнинг бундай машғулотлар пайтида табиатда олиб борадиган кузатиш ишлари, мактаб ўқув-тажриба участкасидаги амалий ишлар натижалари ҳам ишонарли далиллар олишга хизмат қилади. шундай қилиб, ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини тарбиялаш учун ўқитувчи дастур …
4 / 6
biologiya o'qitish jarayonida tarbiya - Page 4
5 / 6
biologiya o'qitish jarayonida tarbiya - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biologiya o'qitish jarayonida tarbiya" haqida

биология ўқитиш жараёнида тарбия режа: 1. таълимдаги тарбия хиллари. 2. биология таълимида ўқувчиларнинг дунёқарашини ва тафаккур қилиш хусусиятларини тарбиялаш. адабиётлар биология ўқитишда ўқитувчиларнинг фақат илмий билимларни ўргатишлари етарли бўлмайди. ёшлар ҳар томонлама ривожланган, тарбияланган бўлишлари керак. шу боисдан ўқитувчи ўқув материали мазмуни, уни ўрганишнинг методлари ва шаклларига боғлаган ҳолда ўқувчиларни тарбиялаши зарур. биология таълимида ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, тафаккур қилиш хусусиятлари, меҳнат маданияти, эстетик, этик тарбияси амалга оширилиб борилади. дунёқарашни тарбиялаш мактабда ўқитиладиган ҳар бир ўқув предмети ўқувчиларга билим, ўқув кўникмалари бериш билан биргаликда ёшларнинг дунёқарашини тарбиялашга ҳам хизмат қилади. ўқувчиларда табиатдаги ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (21,2 KB). "biologiya o'qitish jarayonida tarbiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biologiya o'qitish jarayonida t… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram