ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари

DOCX 26,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1700829101.docx ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологик таълим мазмуни. 1. биологиядан давлат таълим стандартларининг таҳлили. 1. биологияни ўқитишда касбий йўналтирилганлик. 1. биологияни ўқитишда тизимли ёндошувни амалга ошириш. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологик таълим мазмуни. узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни умумтаълим фани сифатида ўқитиш ягона ўқув дастури асосида ташкил этилса-да у икки йўналишда амалга оширилади. академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстириш, уларнинг чуқур, табақалаштирилган билим олишларини таъминлайдиган муассаса эканлигини ҳисобга олган ҳолда, биологияни ўқитишда илмий-назарий масалаларга кенг ўрин бериш, ўқувчиларнинг чуқур ўзлаштираётган фани билан фанлараро боғланишларни амалга ошириш, уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари, мустақил, ижодий ва мантиқий фикр юритиш, тажриба қўйиш ва кузатиш кўникмаларини ривожлантириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш масалаларига эътиборни қаратиш, илмий-тадқиқот институтларида олиб борилаётган илмий изланишлар мазмуни ва натижалари, биолог олимларнинг ҳаёти, уларнинг фан ривожига қўшган ҳиссалари билан таништириш, учрашувлар …
2
билан меъёрланган, шу асосда ўқув дастури тайёрланган ва унга мувофиқ ҳолда дарсликнинг янги авлоди яратилган. биологиядан давлат таълим стандартларининг таҳлили. биология дарслигида ўкувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштирадиган, мустақил ишлаши ва ижодий фикр юритиш, ўзлаштирган билимларини назорат қилиши ва ўз-ўзини баҳолаш, мантиқий фикр юритиш операцияларини бажариш натижасида биологик билимларни онгли ўзлаштириш кўникмаларини эгаллашларига замин тайёрланган. ўқитувчи биологик таълим самарадорлигига эришиш ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариши учун таълим мазмунининг таркибий қисмлари ва уларни ўқувчилар томонидан ўзлаштириш усулларини билиши лозим. таълим мазмунининг таркибий қисми бўлган билимлар ўқувчилар томонидан ўкув материалини сезги органлари орқали қабул қилиш, тасаввур қилиш, абстракт фикр юритиш, ўрганилган маълумотларни ёдда сақлаш, билимларни таниш одатий ва янги кутилмаган вазиятларда қўллаш босқичлари ёрдамида ўзлаштирилади. ўқувчиларда фаолият турлари - кўникма ва малакаларни шакллантириш кўникма таркибига кирадиган иш усулларни аниқлаш ва уларни бажариш, кўрсатмага биноан шу иш усулларини такрор машқ қилиш, кўникмаларни таниш, одатий ва кутилмаган янги вазиятларда ижодий қўллаш каби босқичларни …
3
қадриятлар тизими ўқитиш жараёнида таълим-тарбиянинг узвийлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини таъминлаш, ўқувчиларда табиат ва бутун борлиққа нисбатан онгли муносабатни таркиб топтиришга хизмат қилади. ўқувчилар мазкур таркибий қисмни ўзлаштиришлари учун аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятлар ижодий қўллашлари, бир сўз билан айтганда фаол ўқув-билиш фаолияти талаб этилади. таълим мазмунининг таркибий қисмлари давлат таълим стандартларининг асосини ташкил этади. давлат таълим стандартлари таҳлили унинг қуйидаги таркибий қисмлардан иборатлигини кўрсатди: 1. асосий қисм – таълим-тарбия жараёнидан кўзланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга имкон берадиган биологик билим, кўникма ва малакаларнинг мажмуаси саналади. таълим мазмунининг асосий қисми билимлар, фаолият турлари – кўникма ва малакалардан иборат бўлади. 1. кенгайтирувчи таркибий қисм – ўкувчиларнинг биологик билимлари ва мустақил ҳаётга тайёргарлигини орттиришга имкон берадиган, шахс ёки гурух қизиқишларини ривожлантиришга йўналти-рилган таълим мазмунинг бир қисми. бу қисм таълим мазмунининг ижодий фаолият тажрибалари ва қадриятлар тизимини ўз ичига олади. 1. ёрдамчи қисм – биология курсининг мантиқий структурасининг …
4
ўмкҳт муассасаларида биологияни ўқитишда давлат таълим стандартларининг асосий қисмини қуйидаги тушунчалар, кўникма ва малакалар ташкил этади. биология ўқув фанида шакллантириладиган тушунчаларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. умумбиологик тушунчалар. 1. гносеологик тушунчалар 1. касбга йўналтирувчи тушунчалар. i. умумбиологик тушунчалар ўз навбатида қуйидаги учта йўналишга ажратилади: 1. организм биологик система. 1. экологик системалар. 1. органик олам эволюцияси. (5- жадвалга қаранг) 5- жадвал организм биологик система экологик системалар органик олам эволюцияси генетик инженерия, ҳужайра инженерияси, ирсиятнинг мод-дий асослари, штамм, клон, трансформация, трансдукция, кўчиб юрувчи генетик элементлар, регулятор генлар, трансмиссибл ва автоном плазмидлар, рекомбинат днк, генларни клонлаш, вектор конструкция, рестриктазалар, трансген ўсимликлар, гибридомалар, поликлонал ва моноклонал антитаналар, юқумли ва ирсий касаллик-ларнинг ген инженерлиги ташхиси биотехнологияси, ген дактилоскопияси, “янги” органлар яратиш технология-си. ташқи мухитнинг абиотик, биотик ва антропогенез омил-лари. биоценоз, биогеоценоз озиқ занжири, продуцентлар, консументлар, редуцентлар.биоценозда модда ва энергия алмашинуви. агроценоз. антропоэкология, адаптив тип турлари. биосфера, биомасса. биосферада моддаларнинг даврий айланиши ва энергия ўзгариши. биоген …
5
олюцион назария, эволюция далиллари,биогенетик қонун, филэмбриогенез назарияси, ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақидаги назариялар, биосфера ва унинг эволюцияси назариялари, нуклеин кислоталар, трансформация, трансдукция, кўчиб юрувчи генетик элементлар, рекомбинат днк, трансген ўсимликлар, ҳайвон гибридомаларининг кашф этилиши, ирсиятнинг моддий асосини ўрганиш тарихи, ген инженерияси ва биотехнологиянинг ривожланишига ҳисса қўшган кашфиётлар, ўзбекистонда ген инженерияси соҳасида қўлга киритилган ютуқлар киради. 1. методологик яъни борлиқни илмий билиш методлари ҳақидаги тушунчалар. биология ва экологияни ўрганишда фойдаланиладиган методлар, ўсимлик ва ҳайвон ирсиятини ўзгартиришда, днк ни бўлакларга ажратиш, рекомбинат днк, трансген ўсимлик ва гибридомалар олишда қўлланилган методлар шулар жумласидандир. касбга йўналтирувчи тушунчаларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. технологик тушунчалар. бу гуруҳга ҳужайрада днк, рнк синтези, оқсиллар биосинтези, генетик инженерия ва биотехнологияда амалга ошириладиган жараёнлар, трансген ўсимлик ва гибридомалар олиш, ирсий касалликларнинг ген инженерлик ташхиси биотехнологиясини ишлаб чикилиши хақидаги тушунчалар мисол бўлади. 1. иқтисодий тушунчалар. мазкур гуруҳга сунъий танлаш ёрдамида янги нав, зот, штаммларни яратиш, генларни клонлаш, трансген ўсимликлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари" haqida

1700829101.docx ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологик таълим мазмуни. 1. биологиядан давлат таълим стандартларининг таҳлили. 1. биологияни ўқитишда касбий йўналтирилганлик. 1. биологияни ўқитишда тизимли ёндошувни амалга ошириш. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологик таълим мазмуни. узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни умумтаълим фани сифатида ўқитиш ягона ўқув дастури асосида ташкил этилса-да у икки йўналишда амалга оширилади. академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстириш, уларнинг чуқур, табақалаштирилган билим олишларини таъминлайдиган муассаса эканлигини ҳисоб...

DOCX format, 26,2 KB. "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.