биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари

DOCX 24.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1700588062.docx биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари режа: 1. замонавий таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. 2. таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий ва узлуксиз таълим тизимининг фаолият кўрсатиш принциплари. 3. ўқитиш принциплари ва қонуниятлари. 4. биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги. ўзбекистон республикасининг мустақилликка эришиши, жаҳон ҳамжамиятига юз тутиши, ривожланган мамлакатлар билан иқтисодий, маданий-маърифий, дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши барча жабҳалар каби таълим тизимини ислоҳ қилишни талаб этди. шу сабабли ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонунида таълим мамлакатимизнинг ижтимоий тараққиёт соҳасида устувор йўналиш деб эълон қилинган. мазкур ҳужжатда мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари этиб, қуйидагилар қайд этилган: - таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; · таълим узлуксизлиги ва изчиллиги; · таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; · давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; · таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндошув; · билимли бўлиш ва истеъдодни рағбатлантириш; · таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш; маълумки, мамлакатимизнинг таълим …
2
уворлиги юксак маънавиятли, билимли ва салоҳиятли баркамол шахснинг шаклланишига замин яратади. 2. таълимнинг демократлашуви – таълим ва тарбия услубларини танлашда, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда устоз ва таҳсил олувчининг ҳамкорлигига асосланади. 3. таълимнинг инсонпарварлашуви – инсон қобилиятларини тўлиқ очилиши ва билим олишга бўлган эҳтиёжларнинг қондирилиши, миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳитнинг ўзаро муносабатларини уйғунлаштиришга асосланади. 4. таълимнинг ижтимоийлашуви – таълим олувчиларда онгли интизом, инсоний қадр – қиммат туйғуси, юксак маънавият, ижтимоий нормаларга асосланган хулқ-атвор, эстетик бой дунёқараш, мантиқий ва ижодий фикрлашни таркиб топтириш назарда тутилади. 5. таълимнинг миллий йўналтирилганлиги – таълимнинг миллий тарихимиз, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурматлашни таъминлайди. 6. таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришни назарда тутади. 7. иқтидорли ёшларни аниқлаш – таълим жараёнини дифференциаллаштириш …
3
адиган билимлар мажмуаси саналади. республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ўзгаришлар биологик таълим жараёнида илмийлик, системалилик, фундаменталлик, изчиллик, кўргазмалилик, онглилик, мустақиллик, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг методологик принципи, назарияни амалиёт билан боғлаш, самарадорлик, тушунарлилик, мантиқий кетма-кетлик, узвийлик, таълимни дифференциаллаштириш ва индивидуаллаштириш, индивидуал ва гуруҳларда ўқитишни уйғунлаштириш, ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари ва шаклларининг ижтимоий муҳитга боғлиқлиги, ўқитиш мақсади, воситалари ва натижалар бирлиги, баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш принципи билан бир қаторда, таълимни демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш каби принципларга ҳам амал қилиниши зарурлигини кўрсатди. таълимни дифференциаллаштириш ва индивидуаллаштириш эса ўқитиш жараёнида индивидуал ва гуруҳли ёндашиш принципини талаб этади. ўқитиш принципи - дидактик категория бўлиб, у таълим-тарбия жараёнининг мақсади ва вазифаларига боғлиқ ҳолда ўқитиш қонунлари ва қонуниятларининг амалиётга қўлланиш усулини белгилайди. агар ўқитиш принциплари ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг ҳамкорликда ўқитиш мақсадларига эришиш йўналишини белгиласа, ўқитиш қонунлари педагогик жараённинг характерини ўзида акс эттиради. барча жабҳаларда қонунларнинг мақсади ва истиқболдаги кўзланган натижаси бўлгани каби ўқитиш қонунлари ҳам методика фанининг мантиқий таркибий қисми саналиб, …
4
ократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш каби мақсадини амалга ошириш йўлида, шунингдек, узлуксиз таълим тизими олдидаги давлат ва ижтимоий буюртмалари, ўқитиш принциплари ҳисобга олинган ҳолда биологияни ўқитишда қуйидаги ўқитиш қонуниятларини педагогик амалиётга қўллаш мақсадга мувофиқ деб топилди. 1. ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари ва шаклларининг ижтимоий муҳитга боғлиқлиги қонуни. мазкур қонуният таълим-тарбия жараёнининг таркибий қисмларини танлаш ва шакллантиришда жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ўзгаришлар, ижтимоий муносабатларнинг таъсирини ўзида акс эттиради. мазкур қонуният таълим олувчиларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантиришга имкон беради. кейинги йилларда юқорида қайд этилган фикрлар, ўқитиш мақсади ва вазифалари ҳисобга олинган ҳолда биологик таълим мазмуни янгиланди, таълим тизими жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мосланди. ўқув фанлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларнинг янги авлоди яратилди. кадрлар тайёрлаш дастурида ўқув жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири этиб …
5
г маънавий-ахлоқий, ватанпарварлик, экологик, эстетик, иқтисодий, ҳуқуқий, жисмоний, жинсий, меҳнат ва байналминал тарбиясини амалга ошириши лозим. 3. таълим-тарбия жараёнининг таҳсил олувчиларнинг фаолияти характерига боғлиқлиги қонуни. таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш усули ва олинажак натижа, педагогик бошқариш ва таҳсил олувчиларнинг фаоллигини орттириш ўртасидаги узвий боғлиқликни акс эттиради. мазкур қонун кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни қўллаш, шу асосда замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлашни, ўкувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш, ўқувчиларни ўз ўқув-билиш фаолиятининг тўла қонли субъектига айлантиришни кўзда тутади. биологияни ўқитишда ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирадиган технологиялар, жумладан, дидактик ўйин, муаммоли, модулли таълим, ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳалаш ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда самарадорликни оширишга эришиши лозим. 4. ўқув фаолиятини индивидуаллаштириш ва гуруҳли ўқитишни ташкил этиш бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги қонуни. ўқитиш жараёнининг мақсади ва вазифасига мувофиқ таҳсил олувчиларнинг барчаси, шу жумладан ҳар бир шахснинг таҳсил олишга бўлган эҳтиёжини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари"

1700588062.docx биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари режа: 1. замонавий таълим-тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. 2. таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий ва узлуксиз таълим тизимининг фаолият кўрсатиш принциплари. 3. ўқитиш принциплари ва қонуниятлари. 4. биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги. ўзбекистон республикасининг мустақилликка эришиши, жаҳон ҳамжамиятига юз тутиши, ривожланган мамлакатлар билан иқтисодий, маданий-маърифий, дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши барча жабҳалар каби таълим тизимини ислоҳ қилишни талаб этди. шу сабабли ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонунида таълим мамлакатимизнинг ижтимоий тараққиёт соҳасида устувор йўналиш деб эълон қилинган. мазкур ҳужжатда мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги ...

DOCX format, 24.9 KB. To download "биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари", click the Telegram button on the left.