тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни. тарбия қонуниятлари ва принциплари

DOC 78.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404129763_51137.doc тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни. тарбия қонуниятлари ва принциплари режа: 1.тарбия жараёнининг моҳияти ва аҳамияти. 2.тарбия жараёнининг тизими ва тузилиши ҳамда унинг қонуниятлари. 3.тарбия жараёнининг мазмуни. 4. тарбия жараёни тамойиллари. 1.тарбия жараёнининг моҳияти ва аҳамияти. тарбия назарияси педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади. ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқати назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбия билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни. бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жараёнидир. турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича бўлиб, унинг мазмуни ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асосланган. тарбия ғояси турлича ифодаланган бўлсада, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объектига …
2
анади. ўзбекистон республикасининг “таълим тўқрисида”ги қонуни, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг қатор асар ва нутқлари, чунончи, “баркамол авлод – ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”, “ўзбекистон xxi асрга интилмоқда” номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақсади ва вазифалари белгилаб берилган. тарбия - шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имконини беради. тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади. тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. фаолият жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хоҳишларини ифодалайди. психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг уларга муносабатига боғлиқлигини …
3
атроф-муҳитдаги у ёки бу ҳодисалар билан салбий алоқаси натижасида вужудга келадиган муносабатлар ва уларнинг хусусиятларини бартараф этиш билан олиб борилади. ўзини ўзи тарбиялаш шахсни ўзида ижтимоий қадрга эга бўлган фазилатларни ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда салбий хислатларни бартараф этишга қаратилган ички фаолият сифатида таърифланади. ўз-ўзини қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одатлар, характеридаги зарарли сифатларни йўқотиш, уларни бартараф этишга қаратилган ички фаолияти жараёнидир. бола хулқидаги “оғиш”лар оиладаги носоғлом муҳит, ота-онанинг тарбияда йўл қўйган хатолари, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар асосида вужудга келади. қайта тарбиялаш жараёнида салбий хулқни ҳосил қилган сабаб, шароит ўзгартирилади, қайта тарбиялашда мактаб ва шахснинг шахсий таъсирини оила, шу жумладан, ота-она ҳам маъқуллаши лозим. демак, қайта тарбиялаш ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам қаратилиши лозим. 2.тарбия жараёнининг тизими ва тузилиши ҳамда унинг қонуниятлари. тарбия жараёнини ташкил этиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. ушбу вазифалар ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиб белгиланади. мустақил ўзбекистон республикасида айни вақтда ёш авлодни тарбиялаб вояга …
4
абиатни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага келтириш борасидаги масъулиятни таркиб топтириш; ж) ватанпарварлик ва байналминаллик туйғусини шакллантириш, ўзга миллат ва халқларни ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини камситмаслик туйғусини қарор топтириш; з) мустақил давлат – ўзбекистон республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо беришга ўрганиш; и) инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, унинг шаъни, ор-номуси, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилишга ўргатиш ва бошқалар. ўзбекистон республикасида олиб борилаётган ижтимоий тарбиянинг умумий вазифалари ана шулардан иборат. шу билан бирга ижтимоий тарбия йўналишлари – ахлоқий, ақлий, жисмоний, экологик, иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий тарбиянинг хусусий мақсадидан келиб чиққан ҳолда бир қатор вазифалар амалга оширилади. чунончи, 1) ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида – ўқувчиларни ижтимоий-ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ахлоқий меъёрларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини тушунтириш, уларда ижтимоий-ахлоқий меъёрлар (талаб ва таъқиқлар)га нисбатан ҳурмат ҳиссини қарор топтириш асосида ахлоқий онг ва маданиятни шакллантириш; 2) ақлий тарбияни йўлга қўйиш чоғида - ўқувчиларни илм-фан, техника …
5
иенани сақлашга нисбатан онгли муносабатларни тарбиялаш; 4) эстетик тарбияни олиб бориш жараёнида – ўқувчиларда эстетик ҳис-туйғу, эстетик дидни тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятлари, эстетик эҳтиёжлари ва гўзалликни севиш, гўзалликка интилиш туйғуларини ривожлантириш, эстетик маданиятни шакллантириш; 5) экологик тарбияни олиб бориш чоғида – ўқувчиларга экологик билимлар бериш асосида шахс, жамият ва табиат бирлиги ҳамда алоқадорлигини ўқувчиларга тушунтириш, уларда экотизимнинг инсон, инсоният, жамият тараққиётидаги муҳим ўрни ва моҳияти борасидаги тушунчаларни қарор топтириш, табиатга нисбатан эҳтиёткорона ва масъулият билан муносабатда бўлиш, табиатни асраш тўғрисида ғамхўрлик қилиш каби туйғуларни қарор топтириш, шунингдек, экологик маданиятни шакллантириш; 6) иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараёнида – ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш асосида мамалакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, бозор инфраструктураси қоидаларига амал қилиш, ички бозорни тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни яратиш борасидаги фаолият жараёнида иштирок этиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, инсон меҳнати билан бунёд қилинган моддий бойликларни асраш, уларни кўпайтириш борасида қайғуриш туйғуларини қарор топтириш, иқтисодий маданиятни шакллантириш; 7) ҳуқуқий тарбияни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни. тарбия қонуниятлари ва принциплари"

1404129763_51137.doc тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни. тарбия қонуниятлари ва принциплари режа: 1.тарбия жараёнининг моҳияти ва аҳамияти. 2.тарбия жараёнининг тизими ва тузилиши ҳамда унинг қонуниятлари. 3.тарбия жараёнининг мазмуни. 4. тарбия жараёни тамойиллари. 1.тарбия жараёнининг моҳияти ва аҳамияти. тарбия назарияси педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади. ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқати назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбия билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни....

DOC format, 78.0 KB. To download "тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни. тарбия қонуниятлари ва принциплари", click the Telegram button on the left.