матн устида ишлаш

DOC 296.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526908555_71661.doc матн устида ишлаш режа: 1. матн устида ишлаш 2. матнни абзацларга бўлиш. 3. кластер усули. коммуникатив метод асосида яратилган дарсликлардаги мавжуд матнлар аутентивлиги билан эски дарсликлардан фарқ қилади. эски дарсликлардаги матнлар фақатгина дарслик муаллифлари томонидан ёзилган бўлар эди. аутентив матн тушунчаси остида оригинал ва айнан ёзма ёки оғзаки кўчирилган нусҳа тушунилади. тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчиларни матнлар билан таништириш, турли лингвистик мушоҳадалар орқали матн маъносини тушунтириш хорижий тилларни ўқитишда ўз самарасини бермоқда. қуйида биз аутентив матнлар устида ишлаш учун бир неча тавсиялар беришни лозим деб топдик. матнни абзацларга бўлиш. бўлинган абзацларни гуруҳларда маъносига кўра тартибли жойлаштириш. бунда ўқувчилар ўзлари гуруҳларда мустақил қилишлари мумкин ёки белгиланган муддатларда магнитофон орқали эшитиб жойлаштиришлари мумкин. матнни абзацларга бўлиш ва расмларни абзацларга мос ҳолда тартибли жойлаштириш. агар дарсликда матнга оид расмлар бўлмаса, ўқитувчиларнинг ўзи ижодий ёндошиб расмлар тайёрлаши мумкин. матнни давом эттириш, ярмигача ўқиб, қолганини давом эттиришни ўқувчиларга ҳавола этиш. ўқувчилар матн мазмунига мос равишда …
2
этилади. матнни абзацларга бўлган ҳолда гуруҳларда таржима қилиш. ҳар бир гуруҳга бир абзацдан берилади ва гуруҳда таржима қилинади, сўнгра белгиланган вақтдан сўнг гуруҳда фақат бир киши қолади ва қолганлари бошқа гуруҳларга биттадан тарқаладилар. бир гуруҳда барча гуруҳларнинг вакиллари тўпланадилар ва матн абзацлари бўйича таржима қилинади. ҳар бир вакил ўз абзацини таржима қилиб беради. матн устида ишлашнинг бундай усули вақтни тежашга ёрдам беради. кластер усули. матннинг сарлавҳасини кластер усулида таҳлил этиш. масалан, мактаб деганда нималарни тушунасиз деб ўқувчиларга мурожаат бу усул билан матннинг мазмунини глобал тушунишга ҳаракат қилинади. матн устида ишлашнинг самарали усулларини топиш албатта бу ўқитувчининг ижодкорлигига боғлиқдир. чет тили дарсларида адабий матнлардан фойдаланиш ўқувчи/талабаларни оғзаки нутқини ривожлантирибгина қолмасдан, балки тили ўрганилаётган мамлакатга нисбатан қизиқишларини орттиришда, дунёқарашларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. адабий матн турларига эпик, драматик ва лирик асарлар киради. чет тили дарсларида кўпроқ эпик асарлардан фойдаланаётганлигимиз сабабли, эпик асарларга тўхталиб ўтамиз. epik грекча сўз бўлиб, ҳикоя қилувчи адабиёт маъносини …
3
ҳайвонлар, ўйлаб топилган малика ва шаҳзодалар, соф, беғубор ахлоқ-одоб нормалари, ёмонликнинг мағлуб ва яхшиликнинг ғолиб бўлиши кабилар эртакларнинг том маънодаги энг асосий хусусиятларидан биридир. эртаклар ҳалқ эртаклари ва бадиий эртакларга бўлинади. ҳалқ эртакларининг яратувчиси номаълум бўлиб, улар ҳалқ орасида оғиздан-оғизга ўтиб келган ва кейинроқ китоб ҳолида йиғилган. бадиий эртаклар маълум бир ёзувчи ёки шоир томонидан яратилиб, у муаллифнинг дунёқараши ёки давр руҳиятини ўзида акс эттиради. масалларда инсонлар орасидаги одоб-ахлоқ нормалари ёки умумий ҳақиқат мажозий образлар орқали акс эттирилади. масаллар жонли ижтимоий танқидий ҳарактерда бўлади. анекдот грекча сўздан олинган бўлиб, “нашр этилмаган” деган маънони билдиради. анекдотлар келиб чиқиши жиҳатидан “ғийбат ҳикоя” бўлиб, улар яширин тарқалади. таниқли шахслар кулгили иборалар ёки ҳатти-ҳаракатлар орқали ҳарактерланади. анекдот жамиятда учраб турадиган айрим камчиликларни танқид қилишнинг кичик бир воситаси сифатида хизмат қилади. новелла лотин тилидан олинган бўлиб, “янгилик” деган маънони билдиради. жанжалли воқеаларни тасвирлаш, яъни “қандай янгиликлар бор?” саволи остида жамият юқори қатламининг суҳбатини тасвирлашга хизмат …
4
латади ва xviii аср охиригача баллада рақс қўшиғи маъносида қўлланилиб келинган. балладанинг асосий хусусиятлари эпик-тўқима ҳарактерда бўлиши, инсоннинг марказий ўринда туриши, мавжуд дунё билан инсоннинг қарама-қарши туриши, маълум қатор ёки шеърий шаклга эга бўлмаслиги, қизиқарли ва якуний структурага эга бўлиши, ҳикоялар диалог шаклида берилиши кабилардир. адабий матнлардан фойдаланиш хорижий тилларнинг барча фанларида, жумладан мамлакатшунослик дарсларида ҳам яхши самара беради. мамлакатшунослик тушунчаси турли соҳаларни ўз ичига олганлигини биламиз. масалан, тили ўрганилаётган мамлакатнинг маданияти, тарихи, географияси ва сиёсатидан бошлаб токи кафе ёки таклиф қилинган жойда ўзини қандай тутиш кераклиги ва умуман олганда бегона мамлакатда ўзини камроқ бегона ҳис қилиши учун керак бўлган барча нарсаларни ўрганади. мамлакатшуносликка оид билимларни адабий матнлар орқали бериш янада самарали натижаларни беради. биз адабий матн турларидан мамлакатшунослик дарсларида балладанинг ролига тўхталиб ўтмоқчимиз. фридрих шиллернинг “қўлқоп” балладасида тантиқ сарой хонимининг бир рицардан майдонга олиб чиқилган шер, йўлбарс ва арслонлар ўртасига атайлаб қўлқопини ташлаб юбориб ва улар ўртасидан севгисининг исботи …
5
атнлар хорижий тилларнинг мамлакатшунослик дарсларида кўп қиррали вазифа ва функцияларни бажариши билан ҳам ҳарактерланади: · тилни адабий матнлар орқали ўрганиш; · мамлакатшунослик бўйича билим ва тасаввурларни адабий матнлар орқали бойитиш; · адабий матнларда ёритилган хориж маданияти орқали ўз маданиятини ҳам янада чуқурроқ ўрганиш. адабий матнлар хорижий тил дарсларида тили ўрганилаётган мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари, тарихи ва дунёқарашлари билан яқиндан таништириш имкониятини яратади. фойдаланилган адабиётлар: 1. «umumiy o‘rta ta’limning davlat ta’lim standarti va o’quv dasturi. «sharq» nashriyoti. 1999 yil. 2. chet til o’qitish metodikasidan ocherklar. saidumar saidaliyev. 2004. “namangan” nashriyoti. 3. проблемы содержания обучения иностранному языку. джалолов дж.дж. 1987. т. фан. 4. chet til o’qitish metodikasi. jalolov j.j. 1996. қилинади . мактаб синф ўқи - тувчи ўқувчи

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "матн устида ишлаш"

1526908555_71661.doc матн устида ишлаш режа: 1. матн устида ишлаш 2. матнни абзацларга бўлиш. 3. кластер усули. коммуникатив метод асосида яратилган дарсликлардаги мавжуд матнлар аутентивлиги билан эски дарсликлардан фарқ қилади. эски дарсликлардаги матнлар фақатгина дарслик муаллифлари томонидан ёзилган бўлар эди. аутентив матн тушунчаси остида оригинал ва айнан ёзма ёки оғзаки кўчирилган нусҳа тушунилади. тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчиларни матнлар билан таништириш, турли лингвистик мушоҳадалар орқали матн маъносини тушунтириш хорижий тилларни ўқитишда ўз самарасини бермоқда. қуйида биз аутентив матнлар устида ишлаш учун бир неча тавсиялар беришни лозим деб топдик. матнни абзацларга бўлиш. бўлинган абзацларни гуруҳларда маъносига кўра тартибли жойлаштириш. бунда ўқувчилар ўзлари гур...

DOC format, 296.0 KB. To download "матн устида ишлаш", click the Telegram button on the left.

Tags: матн устида ишлаш DOC Free download Telegram