эстетик омиллар ва уларнинг шахс камолотига таъсири

DOC 107,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481462979_66540.doc эстетик омиллар ва уларнинг шахс камолотига таъсири режа: 1. шахс камолотига таъсир етувчи омиллар. 2. эстетик омилларнинг шахс камолотига таъсири. мавзуга доир илмий ишларда эстетик маданият ривожланишининг му-раккаблигига оид фикрлар билдирилади. бунинг маъноси шуки, кишилар-нинг эстетик қадриятларни ўзлаштириши эстетик муносабат, лаёқат ва эъти-қод шаклланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади, хатти-ҳаракатлари ва ба-диий фаолиятида ифодасини топади. шу боис қадриятлар янгиланиб боради, янги моддий, шаклий кўринишлар касб этади, ўз навбатида, қобилият, мўл-жал, эътиқодларни ўзлаштиришнинг сифат жиҳатдан янги объектлари шакл-ланишида муайян шарт-шароитларни юзага келтиради. ижтимоий муносабатлар, меҳнат ва маданий-эстетик фаолиятни юзага чиқарувчи инсон бу фаол, ижодий ҳаракатнинг тадрижий ривожланишида субъект ҳисобланади. шунинг учун эстетик маданият шаклланиши ва ривож-ланишини ўрганишда маданият “соҳиби” бўлган субъектларнинг ҳолат ва фаолиятларини таҳлил қилиш жиддий аҳамият касб этади. шахс ривожланишига бағишланган адабиётларнинг аксариятида маданият субъекти бўлган инсон ҳақида назарий, фалсафий фикрлар бил-дирилади ва кўпинча муаммо эстетик жараён қонуниятларини тадқиқ қи-лишга боғлаб кўриб чиқилади, қоидага кўра, унинг шарт-шароит ва сабаб-лари …
2
миз, меҳнат алоҳида ўрин тутади. олдинги қисмда меҳнатсеварликнинг ахлоқий мазмунига асо-сий эътибор берганлигимизни таъкидлаган ҳолда бу ерда биз меҳнатнинг эс-тетик маъноси, шахс маънавиятига таъсири асносида фикр юритамиз. меҳнат шахс ва жамият манфаатларини уйгунлаштирадиган ижодий қобилиятлар ифодасидир. меҳнат фаолиятига хос эстетик жиҳатларнинг умумий манбаи эркинлик меъёри томонидан белгиланади, шу боис фао-лиятнинг жисмоний ҳамда интеллектуал қобилиятлари ўзига хос равишда намоён бўлади. фаолиятни фақат онгли хатти-ҳаракат билан моддийлашти-риб ва эгаллаб, инсон муайян маҳоратга эришиши мумкин. меҳнат ҳар қандай турига хос бундай маҳорат фаолиятдаги ўзига хослик, миқдор ва си-фат меъёрлари билан ажралиб туради. маҳорат инсонга техникавий му-раккабликлар билан боғлиқ меҳнат предмети, материаллар “қаршилиги”ни енгишда ўз қобилиятларини ижодий ифодалашга кўмак беради. бу имко-ниятлар меҳнатнинг конкрет турини ҳиссий идрок этиш билан юзага чиқар экан, бу меҳнат, табиийки, эстетик хусусият касб этади. бошқача айтганда, нисбатан ўз-ўзини тўлақонли ифодалайдиган меҳнат фаолияти “жисмоний ва интеллектуал кучларнинг муайян даражада жунбушга келиши”ни англатади. меҳнат фаолияти туфайли инсон ўзининг ижодий куч ва …
3
, уларни етиштириши лозим бўлган. шу маънода бир нафас ўз эҳтиёжларини қондиришдан тўхтамаган, моддий неъматларни яратишдан толмаган, бу жараён эса чексиз давом этган. шундай бўлсада, ”эҳтиёжларни қондиришга мутлақ эришиб бўлмайди, ҳолбуки, улар тинимсиз ва тўхтовсиз равишда янгиланиб туради: озиқ-овқат, тўйиниш, туш кўриш каби эҳтиёжларни қондиришнинг чеки йўқ, эртага яна бошдан очлик ва чарчоқ пайдо бўлаверади”1. демак, меҳнат шундай жараёнки, онгли фаолияти билан инсон оқи-батда табиат предметларига мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатади, уларни ҳаё-тий ва ижтимоий эҳтиёжлар, эстетик дид талабларига мувофиқ қайта иш-лайди. меҳнат жараёнида эстетик ҳиссиётнинг шаклланиши сифат жиҳатдан инсоният олами билан ҳайвонот дунёси ўртасидаги тафовутларни фарқлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилган. бу нарса қадимги одамларнинг эстетик онги структурасида ҳам муҳим ўрин тутган. шу маънода, эстетик онг туғмами, ёки ҳаёт жараёнида шаклланиб қарор топганми, инсон эстетик қо-билиятлари юзага келишида меҳнатнинг роли нимадан иборат, деган масала алоҳида қизиқиш уйғотиб келган. табиийки, инсоннинг меҳнат жараёни ўта ранг-барангдир. шу боис унинг эстетик моҳиятини бир …
4
инг интилиш, хатти-ҳаракат, муайян амал-ларни адо этиш оқибатида юз беради. ўз меҳнати натижаларидан ман-фаатдор инсон амалларни мукаммал бажаришга интилади. пировард нати-жалар нафақат ишлаб чиқариш воситалари, шу билан бирга, инсоннинг му-айян ҳаракатлари, яъни ишлаб чиқаришдаги фаолияти хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади. айни шунда эпчиллик, оддий лаёқатга тенглаштириб бўл-майдиган маҳорат гавдаланади, бинобарин, меҳнат ижодий жараёнлар жа-мулжамидир. малакага айланган меҳнат ишни амалга оширишнинг шарти ҳисобланади. бинобарин, меҳнат жараёни мунтазам ўзгаришлар ва жонли тарзда кечади, нафақат мукаммаллашиб боради, шу билан бирга, янги малакаларни чиниқтириб боради. бугина эмас, маҳоратни юзага чиқариш муайян даражада меҳнат жараёнида юз беради ва инсондан ташаббускорлик, ижодий интуиция, жасорат талаб қилади. шунинг учун маҳорат тушунчаси материалнинг хоссаларини қайта ишлашга оид мукаммал билимлар, меҳнат қуролларидан фойдаланиш маҳорати, ирода ва вазиятни тўғри тушуниш ва барқарор ташаббускорликни ҳам ўз ичига олади. табиийки, инсон бу ҳолат ва эришилган натижалардан мамнун бўлмаслиги, шодланмаслиги, ижодий туйғуларга берилмаслиги мумкин эмас. бу айни амалларни меҳнат таъсирида эгаллаш ва уларни юксак …
5
унган иш, мақтанса ярашар!”1 бироқ меҳнат жараёнида туғиладиган эстетик туйғу ижрочиликнинг шунчаки кўринишидан завқланиш дегани эмас. у фаолиятда ўйиндек ижодий тус олиб, эркин, табиий йўсинда кечган тақдирда ҳам, ўзининг ижтимоий-ўз-гартирувчанлик маъносини сақлаб қолади, жиддий ва мураккаб фаолият тарзида намоён бўлади. шунинг учун меҳнат жараёнида туғиладиган эстетик завқ унинг бу теран, ботиний моҳиятини англаш билан, ҳаётий ижодкорлик руҳи билан боғланган бўлади. инсон меҳнат жараёнида қандайдир содда, бир қарашда оддий амалларни ишга солганда ҳам ўзини ижодкор ҳис этади, меҳнатининг қайта яратувчанлик маъносини англаб етади. жонли меҳнат жараёни мураккаброқ тузилма - ишлаб чиқаришнинг таркибий қисмини ташкил қилади. ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўз-аро бир-бирлари ҳамда ишлаб чиқариш воситаларига нисбатан муайян ижтимоий муносабатда бўлади. табиийки, маҳсулот тайёрлашда муайян меҳ-нат қуроллари (машина, дастгоҳ, аслаҳа ва бошқалар), шунингдек, уларни мақсадга мувофиқ жойлаштириш ва ўзаро таъсирини таъминлашдек мурак-каб вазифани адо этишга тўғри келади. буларнинг барчаси муайян суръатда кечадиган, ўз функцияси, ташкилий кўринишига эга бўлган ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эстетик омиллар ва уларнинг шахс камолотига таъсири"

1481462979_66540.doc эстетик омиллар ва уларнинг шахс камолотига таъсири режа: 1. шахс камолотига таъсир етувчи омиллар. 2. эстетик омилларнинг шахс камолотига таъсири. мавзуга доир илмий ишларда эстетик маданият ривожланишининг му-раккаблигига оид фикрлар билдирилади. бунинг маъноси шуки, кишилар-нинг эстетик қадриятларни ўзлаштириши эстетик муносабат, лаёқат ва эъти-қод шаклланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади, хатти-ҳаракатлари ва ба-диий фаолиятида ифодасини топади. шу боис қадриятлар янгиланиб боради, янги моддий, шаклий кўринишлар касб этади, ўз навбатида, қобилият, мўл-жал, эътиқодларни ўзлаштиришнинг сифат жиҳатдан янги объектлари шакл-ланишида муайян шарт-шароитларни юзага келтиради. ижтимоий муносабатлар, меҳнат ва маданий-эстетик фаолиятни юзага чиқарувчи инсон бу фаол, ижодий ...

Формат DOC, 107,5 КБ. Чтобы скачать "эстетик омиллар ва уларнинг шахс камолотига таъсири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эстетик омиллар ва уларнинг шах… DOC Бесплатная загрузка Telegram