эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари

DOC 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502524645_68783.doc эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари режа: 1.эстетика категориялари хақида 2.гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, кулгилилик ва фажеавийлик. 3.жамият тараққиѐтада санъатнинг ўрни. 4.қадимги шарқ мамлакатлари ва қадимги юнонистонда эстетик қарашлар ва ва ғояларнинг шаклланиши ва ривожланиши. 5.ғарб мамлакатларида эстетик қарашларнинг ривожланиб бориши. дастлабки эстетик қарашлар, ғоялар, таълимотлар фалсафа фани бағрида вужудга келади ва ривожланади. фалсафий таълимотлар эстетик қарашларнинг у ѐки бу кўринишда бўлишига ўз таъсирини кўрсатди. эстетик ғоялар қадимги шарқ мамлакатларида вужудга келди. бу мамлакатлар халқларидан қолган маънавий-маданий мерос шундай хулосага келишимизга асос бўлади. масалан, урхун-енисей битиклари, хоразм алифбоси, қимматбаҳо маъданлардан ишланган санъат асарлари, меъморий обидалар бу мамлакатларда бадиий маданият юксак тараққий этганини кўрсатади. мисрда фиръавн тутанхамон мақбарасидан топилган осори атиқалар, амударѐ хазинаси, доро i тасвири солинган олтин таналар, скифлар олтин буюмлари, бобил минораси, қадимги хоразм бадиий маданияти қолдиқлари, ҳиндистон ва хитой ҳукмдорлари саройлари, ибодатхоналар деворларидаги тасвирий санъат асарлари бунинг яққол исботидир. эстетик қарашлар бизнинг ватанимизда ҳам қадим замонлардаѐқ …
2
эришган ютуқлар заминида европа мамлакатлари бадиий маданияти таркиб топди. қадимги юнонистон мутафаккирлари шарқ бадиий маданияти меросига таянган ҳолда эстетик ғоялар ва қарашларни ишлаб чиқдилар. қадимги юнон файласуфи пифагор (э.а. 6-5 асрлар) ва унинг шогирдлари ўзларининг рақамлар ҳақидаги қарашларини нафосат оламига ҳам тадбиқ этдилар. уларнинг нафосат асослари, яъни ―хилма-хил овозли томонларнинг келишуви‖ умумбашарий ҳамоҳанг-лик эканлиги ҳақидаги қараш ва ғоялари муҳим ўрин тутади. гераклит (э.а. 540-480) нафосат хоссалари моддий дунѐнинг ўзидан келиб чиққан, нафосат ҳамоҳангликни англатади, ҳамоҳанглик эса қарамақаршиликлар бирлигини ташкил этади, деб кўрсатади ва нафосатнинг нисбийлиги ғоясини илгари суради. демокрит (э.а. 460-370) гўзалликни бўлакларнинг тўғри мутаносиблиги, мослиги (симметрия)да деб билади ва меъѐр тушунчаси билан боғлади. санъат – бу воқеликка тақлид қилишдир, деб ҳисоблайди, у. суқрот (э.а. 470-399) фикрича, гўзаллик коинотдан инсон турмушига, унинг ички кечинмаларига кўчирилган, гўзаллик ва эзгулик бир-биридан ажралмасдир. афлотун (э.а. 427-347) фикрича, нафосат манбаини ―ғоялар‖ ташкил этади, унинг ѐритиб турувчилик кучи гўзалликни кашф этади. гўзалликнинг моҳиятини ҳис-туйғу билан …
3
илгари суради. шунингдек, арасту воқелик ва санъат, инсон ва санъат, инсон ва бадиий ижод масалаларига махсус тўхталган. эстетик қарашлар қадимги римда ҳам шаклланиб ривожланган. тит лукреций кар (э.а. 99-55) ―нарсалар табиати ҳақида‖ асарида санъат ―зарурият‖ (эҳтиѐж)дан табиий келиб чиққанлигини таъкидлаб, унинг маърифатчилик аҳамиятини кўрсатиб беради. қадимги шарқ ҳамда қадимги юнонистон ва рим мутафаккир-ларининг эстетик ғоялари, қарашлари, таълимотлари фан тарихида муҳим ўрин тутади. бу таълимотлар ўзидан кейин вужудга келган турли-туман эстетик мактабларга замин вазифасини бажарди. ўрта асрларда ғарб мамлакатларида санъат, умуман бадиий амалиѐт ва назария масалаларида турли хил қарашлар, муаммолар юзага келди. бу давр эстетикасида учта ҳудудни ажратиб кўрсатса бўлади. биринчиси – византия, иккинчиси – ғарбий европа, учинчиси – шарқий ҳудуд – қадимги русь. византияда эстетик қарашлар христиан маданиятида бадиий тасвирларнинг роли ҳақидаги баҳс-мунозараларида шаклланиб борган. ғарбий европа мамлакатларида бу даврда санъат асарларида бадиий ижоднинг реал дунѐга эътибори кучайишини кўриш мумкин. қадимги русь бадиий онгида эркинлик, оддийлик намоѐн бўлади. инсоннинг дунѐга …
4
и таъкидлаб ўтади. у ўзининг эстетик қарашлари баѐн этилган рисолаларидан бирида кўрсатиб ўтишича, санъат нарсаларнинг ўзига хос сифатларини, уларнинг гўзаллигини излаб топади ва оммалаштиради. санъат воқеликнинг инъикоси, ижодий қайта такрорлаш жараѐнидир. классицизм эстетикаси ҳам эстетик тафаккур тараққиѐтида ўз ўрнига эга бўлди. буалонинг ―назм санъати‖ рисоласи классицизм эстетикаси моҳиятини очиб беради. унга кўра барча ижодкорлар классицизм ишлаб чиққан ақида қоидаларига бўйсуниши шарт бўлган. ижодкорнинг эркинлиги чекланган. классицизм эстетикаси бадиий ижод билан шуғулланувчиларни қоидалар билан белгилаб қўйилган қолипдан чиқмасликка, олдиндан танлаб қўйилган ва мавҳумлаш-тирилган мавзу чегарасидан ўтмасликка маҳкум этади. классицизм вакиллари юксак санъат аслида такомил ва гўзал бўлган, ижобий эстетик қийматга эга бўлган ҳодисаларни ўз асарларида акс эттириши керак деб ҳисоблайдилар. классицизм услубида жуда кўп асарлар яратилган бўлиб, улар жаҳон санъати намуналаридандир. лекин санъат тараққиѐтини фақат чиройли ва юксак мавзу томон йўналти-риш унинг кўламини чеклаб қўйди. эстетик фикрлар кейинчалик немис классик фалсафасида ривожлантирилди. айниқса, и.кант ва гегель ўз фалсафий системалари доирасида, эстетик …
5
, фалсафий, ижтимоий-сиѐсий, ахлоқий масалалар билан бир қаторда тилшунослик, шеърият, нотиқлик санъати, мусиқа назариясига оид ҳам асарлар ѐздилар. форобий ―бахт-саодатга эришув ҳақида‖ги рисоласида ―инсон ақлидроки туфайли ҳақиқий инсонга айланади, билим инсонга бахт ва шодлик келтиради, инсон билиш орқали ўзида гўзаллик ва мукаммалликни кашф этади‖ деб кўрсатади. шахсни камол топтириш жараѐни, форобий фикрича, инсон ўз ҳаѐти давомида илм, ҳунар ўрганиши, ахлоқий қонун-қоидаларни эгаллаши ва санъатни ҳаѐтий тажриба билан бойитиш орқали содир бўлади. эстетик фазилатлар инсон атрофини қуршаган муҳит таъси-рида шаклланади. форобий шахс тарбиясида шеърият ва мусиқа санъатининг ўрнини алоҳида таъкидлайди. у санъат турларини бир-биридан фарқ қилади: шеърият сўз билан, тасвирий санъат эса бўѐқлар билан иш кўради. лекин ҳар иккови ҳам инсон руҳий ҳаѐтининг инъикосидир. санъат инсонда гўзал эстетик фазилатларни тарбиялашга қодир кучга эгадир. таълим-тарбия масалаларига форобий алоҳида тўхталиб, ѐшларнинг ахлоқий фазилати низомларини ҳамда уларнинг санъатни эгаллаши учун амалий малакаларини тарбиялашни муҳим вазифа деб ҳисоблайди. абу райҳон беруний (973-1048) нафосат ҳақидаги қарашларида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари" haqida

1502524645_68783.doc эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари режа: 1.эстетика категориялари хақида 2.гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, кулгилилик ва фажеавийлик. 3.жамият тараққиѐтада санъатнинг ўрни. 4.қадимги шарқ мамлакатлари ва қадимги юнонистонда эстетик қарашлар ва ва ғояларнинг шаклланиши ва ривожланиши. 5.ғарб мамлакатларида эстетик қарашларнинг ривожланиб бориши. дастлабки эстетик қарашлар, ғоялар, таълимотлар фалсафа фани бағрида вужудга келади ва ривожланади. фалсафий таълимотлар эстетик қарашларнинг у ѐки бу кўринишда бўлишига ўз таъсирини кўрсатди. эстетик ғоялар қадимги шарқ мамлакатларида вужудга келди. бу мамлакатлар халқларидан қолган маънавий-маданий мерос шундай хулосага келишимизга асос бўлади. масалан, урхун-енисей битиклари, хоразм алифбоси, қимм...

DOC format, 73,0 KB. "эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.