ўзбек фольклоршунослиги тарихи

PPTX 84.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1541588805_68164.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 ўзбек фольклоршунослиги тарихи режа: халқ оғзаки ижодининг қадимда ўрганилиши халқ оғзаки ижодининг ўрганишни даврлаштириш фольклоршуносликда учрайдиган давр ва замона билан боғлиқ камчиликлар истиқлол даври фольклоршунослиги адабиётлар: 1. и.а.каримов, ўзбекистон xxi асрга интилмоқда. т.: ўзбекистон, 1999. 2. и.а.каримов, ўзбекистон буюк келажак сари. т.: ўзбекистон, 1996. 3. к.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990. 4. о.мадаев, т.собитова, халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. 5. алпомиш. т.: «шарқ», 1998. 6. с.мирзаева, ўзбек халқ романик достонлари поэтикаси. т.: «фан», 2004. ўзбек фольклоршунослиги тарихи халқ оғзаки бадиий ижодини ўрганувчи фан – фольклоршунослик бўлиб, у оғзаки сўз санъатининг ўзига хос хусусиятлари, фольклорнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва тараққиёт босқичлари, ижтимоий табиати ва ғоявий моҳияти, шунингдек, жанрлар спецификаси каби масалаларидан баҳс юритади. фольклорни ўрганиш тарихи унга нисбатан фақат илмий мақсадларда ёндашилганликни кузатиш билан чекланмайди, балки инсоният тафаккури тараққиётида унга турлича муносабатда бўлган илм-фан ва маданият арбобларининг адабий қизиқишларини …
2
нганки, бу асар муаллифининг фақат тилшунос олим бўлиб қолмасдан балки ўз даврининг адабиётшуноси, этнографии ва фольклоршуноси бўлганлигидан ҳам далолат беради. ўзбек фольклоридан айрим намуналари ўзбек фольклоридан айрим намуналарни дастлаб ёзиб олувчи, текширувчи ва нашр этувчилар xix асрнинг иккинчи ярми ва хх асрнинг бошларида яшаган европа сайёҳлари, элчилари ва олимлари бўлдилар. а.а.кушакевич, н.ляпунова, а.васильев, а.н.самойлович каби олимларнинг кундаликлари ва асарларида ўзбек халқининг маиший турмуши, урф-одатлари, оғзаки ижоди бўйича муҳим қайдлар учрайди. чунончи, халқ қўшиқлари, масхарабозлик, қизиқчилик санъати, халқ сайиллари ҳақидаги таассуротлари баён қилинган; баъзи оғзаки драма, айрим эртакларнинг тафсилотлари берилган. ўзбек халқ эртаклари, топишмоқлари, мақол ва маталлари ҳамда оғзаки театр намуналарини тўплаш ва нашр этишда н.п.остроумовнинг фаолияти салмоқлидир. у аслида миссионерлик мақсадларини кўзлаган бўлса-да, бу соҳадаги ишлари объектив равишда ўзбек фольклорини ўрганишга муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. худди шу даврлардан бошлаб ўзбек фольклорининг айрим намуналари дунё миқёсида ҳам танила бошлади. бунда можор (венгер) олими ва сайёҳи ҳ.вамберининг хизматлари каттадир. у 1867 йилда …
3
», «алдаркўса» кабиларни киритиш мумкин. халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаш ва тадқиқ қилиш ишлари асосан, хх асрнинг 20-йилларидан бошлаб жонланди. ўзбек билим ҳайъатининг топшириғи билан тошкент, сирдарё ва самарқанд вилоятларида халқ ижоди юзасидан кузатишлар олиб борган ғози олим юнусов 1922 йилларда шу жойда тарқалган кўплаб эртак, қўшиқ, топишмоқ ва мақолларни тўплади. эпосшунослик тарихида биринчи марта фозил йўлдош ўғли ва ҳамроқул бахшидан «алпомиш» достонининг бир қисмини ёзиб олди. олим ўз кузатишларининг натижасини умумлаштириб мақола ёзди ва унда ўзбек эпосининг юксак намуналари: «алпомиш», «гўрўғли», «юсуф ва аҳмад» каби достонлар ҳақида илк бор фикр юритилди. шу нарса диққатга сазоворки, тадқиқотчи «алпомиш» достонини жаҳон адабиётида муҳим ўрин тутган машҳур «одиссея», «илиада» каби эпосларга қиёслаб ўрганади. йигирманчи йилларнинг охирига келиб халқ санъатининг турли томонларини текширувчи тадқиқотлар юзага кела бошладики, бу ўзбек фольклоршунослиги ўз илмий йўналишига эга бўлиб, унинг асоси яратилганлигидан далолат берарди. бу асоснинг яратилишида айниқса таниқли фольклоршунос ҳоди зариповнинг хизматлари салмоқли бўлди. 1959 йилда …
4
уҳим ўрин тутади. академик в.м.жирмунскийнинг 1974 йилда нашр этилган «туркий халқлар эпоси» китобида «манас», «алпомиш», «эдига» достонлари ҳақида, шунингдек, «ўғуз» қаҳрамонлик эпоси ва «китоби дада қўрқут» каби тадқиқотлари, «ўрта осиё халқ бахшилари» ҳақидаги тадқиқотлари жамланган. кейинги йилларда фольклоршуносликда халқ бахшилари ижодини ўрганишга алоҳида эътибор берилди. фольклоршунослар т.ғозибоевнинг «фозил йўлдош ўғли», о.собировнинг «ислом назар ўғли», т.мирзаевнинг «халқ бахшиларининг эпик репертуари», м.муродовнинг «сарчашмадан томчилар» каби монографиялари яратилди. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда халқнинг азалий орзуси бўлган мустақиллик амалга оширилгач, турли соҳаларда бўлганидек фольклоршуносликда ҳам янги давр бошланди. энг аввало республикамиз маданият ва маънавиятини давр талабига мослаштириб ривожлантириш учун халқимизнинг маданий меросини чуқурроқ ўрганиб, уни ўзлаштириб олиш билан бир қаторда маориф, фан ва бошқа соҳаларда турган кўпгина вазифаларни амалга ошириш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб қолди. маънавиятимиз ва маданиятимиз тарихини чуқур ўрганиб, тарғиб қилиш, кишиларни халқпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида улардан фойдаланиш, маданий ёдгорликларни тиклаш, тарихий обидаларни асраш, миллий урф-одатларни, халқ оғзаки ижодини …
5
рида термиз шаҳрида ўтказилган халқаро миқёсдаги тантанали юбилей миллий қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиромнинг ифодасидир. ўзбек халқининг миллий ифтиҳори бўлган «алпомиш» достонининг тўла равишда халқимизга етказилиши маданий тараққиётимиздаги улкан воқеалардан бири бўлди. фозил йўлдош ўғлидан ёзиб олинган «алпомиш» достонининг мукаммал нашри 1998 йили таниқли эпосшунос тўра мирзаевнинг «достонларнинг гултожи» номли сўз бошиси билан чоп этилди. «алпомиш» достонининг 1998 йилда проф.т.мирзаев томонидан амалга оширилган академик нашри ойсу шимшек ва ойнур оз томонидан турк тилига ўгрилиб, 2000 йилда анқарада босилиб чиқди. шунингдек, достон рус, немис, инглиз ва бошқа тилларга таржима қилинди. аждодларимиз ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорликларидан яна бири «гўрўғли» туркумидаги достонлардир. раҳматулла юсуф ўғли репертуаридаги 27 та бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган силсила достонлар ҳам истиқлол йилларида нашр этилди. мазкур туркумдаги достонлар тўрт қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисми 1996 йили «гўрўғлининг туғилиши» номи билан, иккинчи қисми 1997 йили «авазхон» номи билан эълон қилинди. ва ниҳоят 2006 йилда достоннинг тўрт жилди …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбек фольклоршунослиги тарихи"

1541588805_68164.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 ўзбек фольклоршунослиги тарихи режа: халқ оғзаки ижодининг қадимда ўрганилиши халқ оғзаки ижодининг ўрганишни даврлаштириш фольклоршуносликда учрайдиган давр ва замона билан боғлиқ камчиликлар истиқлол даври фольклоршунослиги адабиётлар: 1. и.а.каримов, ўзбекистон xxi асрга интилмоқда. т.: ўзбекистон, 1999. 2. и.а.каримов, ўзбекистон буюк келажак сари. т.: ўзбекистон, 1996. 3. к.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990. 4. о.мадаев, т.собитова, халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. 5. алпомиш. т.: «шарқ», 1998. 6. с.мирзаева, ўзбек халқ романик достонлари поэтикаси. т.: «фан», 2004. ўзбек фольклоршунослиги тарихи халқ оғзаки бадиий ижодини ўрганувчи фан – фольклоршунослик бў...

PPTX format, 84.7 KB. To download "ўзбек фольклоршунослиги тарихи", click the Telegram button on the left.