тарихий манбаларда лингвистиканинг ўрни

PPTX 32 sahifa 4,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
презентация powerpoint мавзу:тарихий манбаларда лингвистиканинг ўрни режа: 1.тарихий манбаларда умумбашарий маданият ва тафаккур маҳсули - тилнинг акс этиши. 2. сурхон воҳаси моддий ва маънавий маданиятида тилшунослик манбаларининг акс этиши. мавзунинг долзарблиги: этнография фанида миллий, ирқий хусусиятларни ўрганиш, урф-одатларни таҳлил қилиш, ҳар бир этник қатламни, кичик-кичик гуруҳларни бир-биридан фарқини англаш алоҳида аҳамиятга эгадир. чунки, бир-бирига жуда ўхшаш гуруҳлар, элатлар, халқларни ажратиш, фарқлай билиш жуда катта масаладир. этнография фанида тадқиқотлар олиб бориш натижасида антропологик, лингвистик, топономик, биологик изланишларни олиб бориш ҳамда бу тўғрисида хулосалар бериш, таққослаш, тавсифий белгиларни аниқлаш, тил лаҳжаларини фарқлаб олиш учун кетма-кет изланишлар қилиш, тадқиқот натижаларини назария ва амалиёт билан боғлаш, фан билан ҳаётий тажриба ўртасидаги ишончли муносабатларни шакллантириш муҳимдир. мавзунинг долзарблиги шунда кўринадики, ўзбек фольклор ёдгорликлари орқали халқимизнинг ўтмиш турмуш тарзи ниҳоятда қадимийлиги, аждодларимиз милоддан аввалги биринчи минг йилликда юксак маданиятли, катта ирригация ва қурилиш иншоотларини яратган, ажойиб ҳунармандчилик сирларини билган, юксак маънавий қадриятларга эга бўлган халқ сифатида …
2 / 32
-бири билан қўшилиб аралашиб кетиши натижасида сўзлар маъноси ўзгаришларга учраган. агар, диққат билан ўрганиб чиқилса, халқимиз орасида учрайдиган сўзларнинг чуқур маънога эга эканлигини англаймиз, чунки қадимги туркий тил ўзининг сўз бойлиги билан миллий-маънавий хазинамизни чексиз бойитиб келган. зеро, сўзларни ўрганиш, унинг маъно-мазмунини тушуниш ҳам муҳим масаладир. мавзуни ёритилишининг мақсадларидан бири қадимги туркий тилнинг сўз бойлигини мисоллар билан ёритишдан иборат. ушбу бм ишида нафақат қадимги туркий сўзлар, балки, африка ва жанубий америка, шимолий америка, австралия халқларининг ўз фикрини баён этишда белгилар тилидан фойдаланганликлари ҳақида ҳам баён этиладики, бу мавзуни ёритишда тадқиқотчининг олдига қўйган мақсадларидан биридир. яъни, одамларнинг бир-бири билан мулоқот қилиши сўзлардан иборат бўлган гаплашувдан олдинроқ пайдо бўлган. шунингдек, тарихий-этнологияга оид инсон ҳаёти билан боғлиқ сурхон воҳасига хос топонимларни тадқиқ этиш ва умуман ўқувчиларга етказиш тадқиқот ишининг мақсадидир. шундан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар ҳам белгилаб олинди: -инсон меҳнати туфайли вужудга келган тасвирий тил ҳақида сўз юритиш -қадимги тарихий манбаларда лингвистиканинг ўрнини …
3 / 32
салан, африка ва жанубий америкаликларнинг ноғора ва ҳуштак чалишлари. шунингдек, бошқа туйғуларини (ёқтириш, тушунтириш), ифодалашда ҳам, яъни хуш ёқиш, яхши таассурот қолдириш, ўз фикрини баён этишда белгилар тилидан фойдаланиб, бир-бирларини осон тушунганлар: савдосига бошқалар аралашувини ҳоҳламайдиган араб савдогарларининг келишув чоғида бир-бирлари билан қўл сиқиб кўришишлари ва чопон алмашишлари бунга мисол бўла олади. қатъийликни эса кўз имо-ишораси орқали билдирганлар. тил ривожлангани сайин одамларга кўпроқ хизмат қила борди ва бир-бирларини тушунишлари осон бўла борди. натижада ёзув келиб чиқди. ёзув эса тилнинг хизматкоридир. илк ёзув айнан ҳарфлардан иборат бўлмай, унда сеҳргарлик намуналари кўринади. унда ёзувга ишониш, сиғиниш, эътиқод, дин намоён бўлади. ҳамма сўзлаша олган аммо, ёза оладиганлар кам бўлган, шунинг учун ёзув сирли кўринган. аксарият ёзув расмлардан келиб чиққан. тугун тили ҳам бўлган. тугунчалар билан сеҳргарлик амаллари ҳам бажарилган. арқон шундай тугилганки, маълум бир маънони англатган. масалан, қадимги новвойларнинг қоп оғзини боғлашлари, яъни тугиш усулларига қараб маҳсулотнинг оғирлик ўлчовини, навини билиб олиш мумкин …
4 / 32
м предмет ёзув қўлланилган. масалан, папуаслар тўнғиз овлаб, зиёфатда мазза қилган яхши кунларини доимо эслаб юришлари учун ўз уйларига тўнғизларнинг пастки жағларини осиб қўйишади. овчилар ўз уйини ўлдирган ҳайвонининг калла суяги ва шохлари билан безаб чиқади. ўзбек халқи этнографиясида ҳам ашёвий тилнинг халқимиз орасида жуда кенг тарқалганлигини кўриш мумкин. негаки, этногенези бронза даврига бориб тақаладиган ўзбек халқи жуда кучли фалсафий мушоҳада қиладиган халқлар қаторида туради. ашёвий ёзув услуби ўзбек халқи хаётининг ҳар бир жабҳасида кузатилади. жумладан, куёв билан келинни унаштириш жараёнида совчилар келиши, совчилар ўтирган жойида бирон нарсасини қолдириб кетиш воқеаси уларнинг “биз яна бу хонадонга қайта келамиз” маъносини беради. маълумки, уй ҳайвонларидан бири бўлган сигирнинг воҳамизнинг кўп қишлоқларда – инак деб аталишининг гувоҳи бўлганмиз. буюк тилшунос олим маҳмуд қошғарийнинг қадимий туркий тилларига бағишланган индекс-луғатида ҳам сигир - инак шаклида қўлланилади. изланишлардан маълум бўлдики, қадимий туркий тилга хос бўлган бу сўзни сурхондарёнинг қорлуқ лаҳжасига кирувчи шевада сўзлашадиганлар ишлатишар экан. маълумот …
5 / 32
мева қилди, мева берди маъноларини англатган. албатта, даврлар ўтиши билан бу сўз маъноси ўзгаришга учраган бўлсада, асл моҳиятига яқинлиги сезилиб туради. ҳозирги пайтда ўзбекистонда юз бераётган кенг қамровли туб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз, бой маънавиятимиз ва улуғ аждодларимизнинг улкан меросини чуқурроқ ўрганишимиз учун қулай имконият яратди. шу боисдан ҳам ер юзидаги маълум бир минтақада яшовчи халқларнинг табиий-географик жойлашуви, этногенези ва этник тарихи, антропологик ва этнолингвистик хусусиятлари, моддий маданияти, маиший турмуш тарзи, ижтимоий ҳаёти ва оила-никоҳ муносабатлари, маросимлари ҳамда урф-одатларини холисона тарзда илмий тадқиқ этишни тақозо этади. ўзбек халқи ва марказий осиёда яшовчи халқларнинг тил ва этник тарихини ўрганган йирик тилшунос олим маҳмуд қошғарийнинг “девону луғотит турк” асарида туркий тилларга оид муҳим маълумотларни кўрамиз. шунингдек, асарда марказий осиёда яшовчи туркий халқлар, қабилалар ва уларнинг тил хусусиятлари ҳамда диалектлари ҳақида ҳам бой фикр-мулоҳазалар берилган. жумладан, озиқ-овқатлар таркибига кирувчи, кундалик турмушда доимий истеъмол …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарихий манбаларда лингвистиканинг ўрни" haqida

презентация powerpoint мавзу:тарихий манбаларда лингвистиканинг ўрни режа: 1.тарихий манбаларда умумбашарий маданият ва тафаккур маҳсули - тилнинг акс этиши. 2. сурхон воҳаси моддий ва маънавий маданиятида тилшунослик манбаларининг акс этиши. мавзунинг долзарблиги: этнография фанида миллий, ирқий хусусиятларни ўрганиш, урф-одатларни таҳлил қилиш, ҳар бир этник қатламни, кичик-кичик гуруҳларни бир-биридан фарқини англаш алоҳида аҳамиятга эгадир. чунки, бир-бирига жуда ўхшаш гуруҳлар, элатлар, халқларни ажратиш, фарқлай билиш жуда катта масаладир. этнография фанида тадқиқотлар олиб бориш натижасида антропологик, лингвистик, топономик, биологик изланишларни олиб бориш ҳамда бу тўғрисида хулосалар бериш, таққослаш, тавсифий белгиларни аниқлаш, тил лаҳжаларини фарқлаб олиш учун кетма-кет излани...

Bu fayl PPTX formatida 32 sahifadan iborat (4,0 MB). "тарихий манбаларда лингвистиканинг ўрни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.