termez davlat universiteti dissertatsiyasi "xx asrda surxon-sherobod vohasining sugorilishi tarikhi"

DOC 146 sahifa 1,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 146
ўзбекистон республикаси page 4 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети қўлёзма ҳуқуқида удк 9 (571.1) бўриев соатмўмин донаевич хх асрда сурхон-шеробод воҳасининг суғорилиши тарихи ихтисослик: 07.00.02 - «ўзбекистон тарихи» тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация илмий раҳбар: т.ф.д., профессор с.н.турсунов термиз – 2008 йил м у н д а р и ж а кириш ............................................................................. 3-20 i.боб. хх аср бошларида сурхон-шеробод воҳасида суғориш тизими ва аграр сиёсат...... 21 i.1. воҳанинг тарихий-географик жойлашуви ва сув ресурслари............................................................................ 21-43 i.2. чор россиясининг cурхон-шеробод ерларини ўзлаштиришга бўлган муносабати ва ҳаракатлари …… 44-62 ii.боб. мустабид совет тузуми даврида суғорма деҳқончилик ва сув хўжалиги ..................................... 63 ii.1. марказнинг пахта хом-ашёси базасини кенгайтириш учун кураши ва суғориш тизимидаги ўзгаришлар........................................................ 63-82 ii.2. суғориш иншоотларининг қурилиши: натижалар ва муаммолар.................................................. 83-116 iii.боб. хх асрнинг 60-90 йилларида воҳа суғорма деҳқончилиги соҳасидаги ўзгаришлар ва ривожланиш истиқболлари ............................ 117 iii.1. воҳада янги ерларни ўзлаштириш сиёсати …
2 / 146
ида мустақилликнинг моҳиятини, тарихий, аҳамиятини англаб етган халқимизнинг иқтисодий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан тараққий этишини холисона ўрганиш муҳим илмий йўналиш қилиб олинди. шу боисдан халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритган дастлабки кунлариданоқ, эски мустабид тузумни, унинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий асосларини, эски ишлаб чиқариш муносабатларини, маъмурий- буйруқбозлик тизимидаги бошқарув органларини тугатишга, янги, келажаги буюк, юксак тараққий этган ўзбек давлатчилигининг пойдеворини барпо этиш йўлида иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга киришди. шу тариқа барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси сифатида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти йўли танланди. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов таъкидлаганидек, «сиёсий мустақиллик ривожланган, ўзаро мутаносиб, тўлақонли иқтисодиёт билан мустаҳкамланмас экан, у бор-йўғи қуруқ, баландпарвоз гаплар, сохта обрў орттириш воситасига айланиб қолаверади» . ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримовнинг 1996 йил 18 сентябрда эълон қилган фармойиши ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 16 декабрдаги «ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш тўғрисида»ги ҳамда 1998 йил 27 июлдаги «ўзбекистон республикаси фанлар академияси тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги …
3 / 146
кўзланган мақсад бу ҳудудда кўпроқ пахта етиштириб, марказ саноатининг пахта хом-ашёсига бўлган эҳтиёжини қондириш эди. шунинг учун ҳам ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар, собиқ сссрнинг марказий минтақалари саноатини хом-ашё билан таъминловчи асосий манба вазифасини бажариб келди. оқибатда, республика саноати бир томонлама ривожланди, аҳолининг турмуш даражаси ҳам бошқа ҳудудлардагидан анча паст бўлиб қолаверди. президентимиз и.а.каримов таъкидлаганидек: «ниҳоят аср охирига келиб, тарих тақозаси билан дунёдаги йирик империялардан бири ссср емирилди. ҳар қанча олийжаноб шиорлар билан бежаб бўялса-да, моҳият эътиборига кўра, мустамлака салтанати бўлган совет иттифоқи бесамар коммунистик тажриба қурбони бўлди». мавзуни долзарб тадқиқот иши сифатида танлашдан мақсад, хх асрда ўзбек халқи тарихида суғорма деҳқончилик маданиятининг тутган ўрнини илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборатдир. мустақиллик туфайли сурхон воҳаси мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда: “саховатли сурхон тупроғи беқиёс имкониятларга эга экани, деҳқончилик илмининг ҳақиқий усталари айнан шу ерда меҳнат қилиши барчамизга яхши маълум... сурхондарё вилоятидаги суғориладиган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ернинг тупроқ унумдорлигини ошириш... …
4 / 146
жтимоий-иқтисодий тузумда ва ҳар қайси мамлакатда аграр сиёсат асосини ер масаласи ташкил этади. туркистон ўлкаси россия империяси томонидан истило қилинганидан сўнг аграр масала мустамлакачилик сиёсатидаги бош масала бўлиб қолди. бунда бир йўла иккита вазифани ҳал этиш керак эди: а) подшо ҳукуматининг туркистон ўлкасидаги сиёсий мавқеини тобора мустаҳкамлаб бориш; б) ўлканинг бой табиий ва иқтисодий захираларидан рус помешчиклари ва капиталистлари манфаати йўлида фойдаланиш. юқорида қайд этилган фикрлардан келиб чиқиб, илмий тадқиқотлар, монографиялар, илмий мақола ва тўпламларда мавжуд бўлган маълумотларни таҳлил қилиб, умумлаштириб, ушбу мавзуни ёритишга ҳаракат қилинди. хх асрда сурхондарё воҳасида суғорма деҳқончилик ва суғорилиш тарихи тадқиқ қилинган илмий адабиётларда, монография ва мақолаларда мавзуга оид мавжуд муаммоларнинг айрим жиҳатларигина таҳлил қилинган холос. архив маълумотлари ва бошқа манбаларни таҳлил этиш жараёнида ўзбекистоннинг суғорма деҳқончилиги тарихи ва янги ерларни ўзлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий натижалари ва вужудга келган экологик муаммоларга тамомила янгича руҳда ёндошилди. хх асрда ўзбекистонда суғорма деҳқончилик тизимини таҳлил қилиш, унинг турли даврлардаги иқтисоди, …
5 / 146
илиши, пахтани суғоришда гидромодул усулларидан фойдаланиш каби кўпгина илмий-амалий ишлар йўлга қўйила бошланди. хх асрда ўлкада мавжуд бўлган ирригация соҳаси ўзининг ютуқ ва камчиликлари, зиддиятлари, қарама-қаршиликлари ва ўзгаришларига бой тарихий амалиёт йўлини босиб ўтди. собиқ советлар даври тарихининг илк босқичидаёқ, тоталитар жамиятга тамал тоши қўйилди. бу айниқса, сталинизм даврида ниҳоятда кучайди. оқибатда давлатнинг мутлоқ ҳокимлиги барча соҳаларга, қолаверса, қишлоқ хўжалигига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмади. жамият тараққиётининг чигаллашуви иқтисодий ва маънавий ҳаётда салбий ҳамда оғриқли жараёнларни кучайтирди. мустабид тузум 80-йилларнинг ўрталарига келиб ғоятда кескин танглик ёқасига келиб қолди. мустабид тузумнинг «пахта васвасаси» жамият тақдирини белгиловчи асосий омил сифатида гавдалантирилди. совет даврида янги ўзлаштирилган майдонларнинг беҳисоб кенгайиши ва қишлоқ хўжалигида кимёвий дориларнинг кенг қўлланилиши натижасида ҳавонинг, чучук сувнинг ва ернинг ифлосланиши, охир оқибатда экологиянинг бузилишига олиб келганлиги, ушбу мавзуни ўрганишнинг долзарблигидан далолат беради. мустақиллик йилларида суғориладиган деҳқончилик масаласи, энг муҳим масалалардан бирига айланди. унга жаҳон тажрибасини қўллаш, нафақат техника экинлари, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 146 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"termez davlat universiteti dissertatsiyasi "xx asrda surxon-sherobod vohasining sugorilishi tarikhi"" haqida

ўзбекистон республикаси page 4 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети қўлёзма ҳуқуқида удк 9 (571.1) бўриев соатмўмин донаевич хх асрда сурхон-шеробод воҳасининг суғорилиши тарихи ихтисослик: 07.00.02 - «ўзбекистон тарихи» тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация илмий раҳбар: т.ф.д., профессор с.н.турсунов термиз – 2008 йил м у н д а р и ж а кириш ............................................................................. 3-20 i.боб. хх аср бошларида сурхон-шеробод воҳасида суғориш тизими ва аграр сиёсат...... 21 i.1. воҳанинг тарихий-географик жойлашуви ва сув ресурслари............................................................................ 21-43 i.2. чор россиясининг cурхон-шеробод ерларини ўзлаштиришга ...

Bu fayl DOC formatida 146 sahifadan iborat (1,0 MB). "termez davlat universiteti dissertatsiyasi "xx asrda surxon-sherobod vohasining sugorilishi tarikhi""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: termez davlat universiteti diss… DOC 146 sahifa Bepul yuklash Telegram