суҳбати дилкаш олим

DOCX 19,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1497257608_68491.docx суҳбати дилкаш олим тарих ва адабиёт бир-бирига ғоят яқин тушунчалар. ўзини зиёли билган ҳар бир киши бу иккисидаи хабардор бўлиши шарт. бири кимликни англатса, иккинчиси қандай яшашни ўргатади. тадқиқотчи эса буларнинг бирини иккинчисисиз ўргана олмайди. адабиёт ва санъат мислсиз ривожланган, европалик мутахассислар «олтин аср» деб номлаб келишган xv асрда эса, зиёли бўлмоқ, хусусан, адабий давраларга кирмоқ учун ўттиз минг байт (йи-гирма минг салафлардан, ўн минг замондошларидан) шеърни ёд билиши шарт ҳисобланган. алишер навоий бир муносабат билаи эллик минг байт (ўттиз минг салафлардан, йигирма минг замондошларидан) ёд олганини маълум қилади. буларгина эмас, шеърга ҳарис аждодларимиз мусиқадан ҳам хабардор бўлганлар. буюк навоий ва бобур мусиқанинг ҳам назарияси, ҳам амалиёти билан бевосита шуғулланганлар. зиёлиликнинг бир кишида жамланиши шарт бўлган бундай белгиларини афсуски, ҳозир орзу қилиш мумкин, холос. ҳолбуки, инсоннинг маънавий камолотини таъмин этишда булар буюк омиллар эди. тараққиёт, моҳиятига қарама-қарши ўлароқ, ҳар бир кишини ўз қобиғига ўраб, тор манфаати доирасига тобора боғлаб …
2
г жуда кўп дўстлари санъат кишилари. машҳур хонандалар фахриддин ума-ров, шоалим шожалиловлар билан ёшликдан қадрдон... проф. ш. юсупов 1928 йилнинг 28 мартида тошкентда туғилди. низомий номидаги тошкент давлат педагогика института (ҳозирги университет) да ўқиди. сўнг аспирантура, замонавий адабиёт бўйича номзодлик диссертация-си, 1990 йилда «фурқат ва узбек маърифатпарварлик ада-биёти» мавзуида докторлик, 300га яқин мумтоз ва ҳозирги узбек адабиёти масалаларига бағишланган мақолалар, ўнлаб китоблар, у киши сабоқ берган юзлаб шогирдлар... бир оз шошдик. келинг, яхшиси домланинг фаолия-тини бир бошидан кузатайлик. шариф ака меҳнат фао-лиятини 1944 йилдан бошланғич рус гуруҳларида узбек тили ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1946-1955 йилларда ўрта мактабларнинг юқори синфларида она тили ва адабиётдан даре берган. домланинг санъаткорлар давра-сига яқинлашиши ҳам шу йилларга тўғри келади. 1946 йилдан ўзбекистон радиоси мусиқий эшиттиришлар таҳририятида масъул муҳаррир бўлиб ишлай бошлайди. 50-йиллардан илмий ишга ўтади. ўзбекистон фанлар акаде-мияси тил ва адабиёт институтининг ҳозирги замон адабиёти бўлимида кичик илмий ходим сифатида иш бошлайди. адабиёт ва санъатнинг кундалик …
3
тшунос, санъат муҳиби ва журналист сифатида республика вақтли матбуотида мунтазам қатнашиб келади. 1951-1975 йиллар давомида кўпроқ ҳозирги замон адабиети масалалари ва замондош ижодкорлар фаолиятини тадқиқ этиш билан шу-ғулланди. кейинги чорак аср давомида эса ш. юсупов миллий уйғониш даври узбек адабиети вакиллари, биринчи навбатда, зокиржон фурқат меросини атрофлича ўрганиш ва бугунги миллий истикдол даврининг талаб ва эҳтиёжлари асосида янгича талқин этишга асосий эътиборини қарат-моқда. унинг фурқат ҳаёти ва ижоди масалаларига бағишланган «фурқат йўлларида» монографияси (1984), «дўстлик қалдирғочлари» рисоласи (1983), «узбек маъри-фатпарварлик адабиети ва фурқат» ўқув қўлланмаси (1992), «худоёрхон ва фурқат» китоби (1995), ўнларча мақолалари бунга далил. бу тадқиқотлар янги маълумот ва хулосаларга бойлиги, муҳим назарий ва амалий муаммоларни ўртага қўйганлиги ҳамда ҳал этишга уринганлиги билан эътиборга лойиқдир. ш. юсупов фурқат замондошлари фаолиятини тадқиқ этишда қизиқарли натижаларга эришмоқда. xix асрнинг иккинчи ярми xx аср бошларидаги узбек маърифатпарварлиги доираси биз тасаввур қилга-нимиздан анча кенг эканлиги маълум бўлди. тадқиқотчининг «муқимий ва муҳйи», «комил ҳақида …
4
қиллик фидойиси хакимхўжа қозикалон, мустамлака туркистонида тижоратчилик ифтихори бўлган валиҳожибой, тожимуҳаммад, мирзо абдулло ва бошқалар ҳақида эълон қилинган йирик тадқиқотлари, ниҳоят, қўқон хонлиги тарихига оид яқинда тугалланган ва ҳукмингизга ҳавола этилаётган «хуфия қатламлар» номли қизиқарли асари шулар жумласига киради. масалан, муаллиф зикр этилган сўнгги тадқиқотида тарихий манбалардаги кўпдан-кўп фактларга суян-ган ҳолда тарихимиздан ҳадеб исён, қўзғолон қидириш-дек «номатлуб тажриба»дан воз кечиш, жумладан, пўлатхон воқеасини қайта баҳолаш, унга ҳокимият учун олиб борилган кураш, тахтсалтанат «ўйин»лари сифатида қараш масаласини кўтарди. тарих ва адабиётни ўзаро ҳамкорликда чамбарчас алоқада ўрганиб келаётган ш. юсуповнинг санъат ва санъаткорлар ҳақида ўн йиллар давомида олиб борган илмий-тадқиқот ишлари «санъаткорлик — фидойилик», «санъаткор ва жамоатчилик», «нафосат илми зарур» каби йирик умумлашма мақолаларида, мулла тўйчи тошмуҳа-медов, шораҳим шоумаров, жўрахон султонов, маъмур-жон узоқов, маъруфхўжа баҳодиров, муҳаммаджон мир-заев, ака-ука шожалиловлар, ниҳоят фахриддин умаров мақомидаги йирик санъаткорлар ҳақида ёзилган адабий портретларда ўз тажассумини топди. олимнинг 40 йил-лик меҳнати маҳсули бўлган «санъат ва ҳайрат» номли …
5
акор ва мусиқашунос юсуф саккокий томонвдан яра-тилгани, қадим ўлкамизда абу насар форобийдан олдин мусиқа ҳақида ёзилган икки илмий асар ва уларнинг ҳаёти, xvi асрда хўтанда яшагаи ажойиб созанда ноқисий та-халлуси билан шеърлар ёзган шоира «ишратангиз» куйи-нинг, «шуруҳул қулуб» (қалблар шарҳи) илмий тадқиқо-тининг муаллифаси омоннисонинг ҳает саргузаштлари ҳақидаги қизиқарли воқеаларни ҳукмингизга ҳавола қила-ди. ё бўлмаса, домланинг xix асрда яшаб ўтгаи бастакор аёллар муносабати билан адолатхоним ва унинг ижодий такдири, муқимийнинг унга бўлган меҳру муҳаббати ҳақидаги кузатишларини олинг. xx аср узбек қўшиқчи-лик санъатининг маълум ва машҳур арбоблари ҳақидаги адабий портретлар эса, миллий маданиятимиз тарихининг ўчмас саҳифаси ҳақидаги қизғин ва эҳтиросли ҳикоялар-дир. китобнинг «қўшиқ ва сўз ҳақида ўйлар» рукни ости-даги мақолаларда сўзнинг қадри, мумтоз адабиетимизга меҳр-ихлос, уни ардоқда сақлаш ҳисси уфуриб туради. «ҳангомалар» эса муаллиф эътироф қилганидек, «салкам 20 йил жумҳурият матбуоти ва радиосида адабиёт ва санъат бўлимларида хоксор хизматда бўлган», «расмий ва норас-мий йиғинларда тиззама-тизза ўтириб», гап-сўзларни илиб олиб, ўқувчига у ёқ, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суҳбати дилкаш олим" haqida

1497257608_68491.docx суҳбати дилкаш олим тарих ва адабиёт бир-бирига ғоят яқин тушунчалар. ўзини зиёли билган ҳар бир киши бу иккисидаи хабардор бўлиши шарт. бири кимликни англатса, иккинчиси қандай яшашни ўргатади. тадқиқотчи эса буларнинг бирини иккинчисисиз ўргана олмайди. адабиёт ва санъат мислсиз ривожланган, европалик мутахассислар «олтин аср» деб номлаб келишган xv асрда эса, зиёли бўлмоқ, хусусан, адабий давраларга кирмоқ учун ўттиз минг байт (йи-гирма минг салафлардан, ўн минг замондошларидан) шеърни ёд билиши шарт ҳисобланган. алишер навоий бир муносабат билаи эллик минг байт (ўттиз минг салафлардан, йигирма минг замондошларидан) ёд олганини маълум қилади. буларгина эмас, шеърга ҳарис аждодларимиз мусиқадан ҳам хабардор бўлганлар. буюк навоий ва бобур мусиқанинг ҳам назарияси, ҳ...

DOCX format, 19,8 KB. "суҳбати дилкаш олим"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: суҳбати дилкаш олим DOCX Bepul yuklash Telegram