фиқҳ

DOC 58,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1447001423_62157.doc фиқҳ режа: · моликия мазҳаби. · шофиъия мазҳаби. · ҳанафия мазҳаби · ҳанбалия мазҳаби. фиқҳ фани ўзига хос фан бўлиб, у биринчи навбатда дин масалаларини ўз ичига олади. луғатда «ал-фиқҳ» сўзи «ақл ила англамоқ, тушунмоқ» маъноларини беради. истилоҳда эса у «ислом ҳуқуқи»ни англатади. фиқҳ фани – ғарбда islamic law, muslim law (инглиз тилида), le droit musulman (француз тилида), islamische gesetz (немис тилида) каби номлар билан юритилади. дунёвий ҳуқуқ нормаларидан фарқли ўлароқ фиқҳ ўз ичига кўпроқ ибодат масалаларини ҳам қамраб олади. буни таврот китобининг ибодат масалаларини жамлаб олган талмудга қиёслаш мумкин. шунингдек, фиқҳ фуқаровий жамиятдаги кишилар ўртасидаги баъзи мулкий, гражданлик ва бошқа масалаларни ҳам баҳс этади. бу эса, ўз навбатида, фиқҳни юриспруденцияга яқинлаштиради. айнан шу жиҳат давлат ҳуқуқи тарихини ўрганувчилар билан диний ҳуқуқни тадқиқ этувчи исломшунослар орасида турли талқинларни келтириб чиқармоқда. фиқҳ илмининг мусулмонлар учун амалий диний қоидаларни ишлаб чиқувчи «фуруъ ал-фиқҳ» («фиқҳ тармоқлари») ва сакрал манбалардан амалий қоидаларни чиқариш …
2
ерларда мустақил фиқҳ марказлари пайдо бўлди. улар орасида катта араб қўшинлари турган ироқ (куфа, басра), миср, шом, ҳижознинг (мадина, макка) аҳамияти юқори бўлди. мазкур маҳаллий марказларнинг урф-одатлари, эҳтиёж ва шарт-шароитлари турлича эди. янги кўтарилган масалаларга киришилганда (ижтиҳод), ҳар бир фақиҳ турли ечим (фатво) қабул қиларди. буларнинг бариси маълум ўлкаларда турли мазҳабларнинг пайдо бўлишига замин яратди. илк ривожланиш даврида фиқҳга доир бўлган масалалар миқёси, уларни муайян боблар ва фаслларга бўлиб ўрганиш анъаналари шаклланиб улгурди. шу даврнинг ўзидаёқ фиқҳ ислом фанлари орасида ўз ўрнини олди. муҳаддислар (традиционализм) ҳаракатининг бошланиши фиқҳ илмининг ривожланишида янги даврни очиб берди. фақат пайғамбардан махсус техника (муҳаддислар техникаси) асосида нақл қилинган хабаргина муқаддас (диний) аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги фикр диний илмлар соҳасида эски қоидаларни зудлик билан ўзгартирди. традиционализмнинг viii аср мобайнида кучайиб бориши калом ва фиқҳ соҳасида кескин бурилиш ясади. бундан аввал қабул қилинган қоидалар янги талаблар асосида кўриб чиқишни тақозо этди. бу ишларни амалга оширишда аш-шофиъийнинг «ар-рисола» …
3
ад ибн ал-ҳасан аш-шайбонийларнинг (в. 804-05 й.) хизмати каттадир. умумисломий масалаларда мазҳаблар ўртасида катта фарқларни учратмасакда, шу билан биргаликда, конкрет хусусий масалаларнинг қарийб ҳаммасида мазҳаблар ўртасида ўзига хос қоидаларни учратамиз. шу сабабли бошқа мазҳаблар билан қиёсан ҳанафийа мазҳабига хос бўлган жиҳатларни санаб ўтиришга ҳожат йўқ. ҳанафия мазҳаби, асосан, албания, босния ва герцеговина, туркия, сурия, ироқ, афғонистон, покистон, ҳиндистон, бангладеш, туркманистон, ўзбекистон, қирғизистон, қозоғистон, тожикистон, россия, жибути, эритрея мамлакатларида кенг тарқалган. ҳанафийа мазҳаби ривожида ўрта осиё (мовароуннаҳр) фақиҳларининг ўрни беқиёсдир. x-xii асрлар давомида яқин шарқ мамлакатларида шиалик тазйиқи остида сўниб борган ҳанафий марказларни салжуқийлар, усмонийлар императорлиги даврида айнан мовароуннаҳр ҳанафийлари қайтадан тикладилар. улар барча янги марказлар учун устозлар бўлиб қолдилар. моликия мазҳаби. мазҳаб асосчисининг тўлиқ исми – молик ибн анас ибн молик ибн аби омир ал-асбаҳийдир. имом молик 93/711-12 йили мадинада туғилган. унинг машҳур асарлари орасида «ал-муватто’» бор. моликия мазҳаби кўпроқ миср, судан, ливия, тунис, жазоир, марокаш, мавритания, кувайт, баҳрайнда тарқалган. …
4
я, ливан, фаластин, иордания, саудия арабистони, бирлашган араб амирликлари, яман, миср, сомали, комор ва мальдив ороллари, ҳиндистон, малайзия, индонезия, бруней султонлигида тарқалган. ҳанбалия мазҳаби. мазҳабнинг эпоними – абу абдуллоҳ аҳмад ибн ҳанбал 780 йили бағдод шаҳрида туғилган. ибн ҳанбал фаолияти анъаначилар илоҳиёти билан муътазила орасидаги ғоявий курашнинг авжига чиққан (қуръони каримни махлуқ, яъни яратилган деган ақидани ҳокимият тарафидан халққа куч билан сингдириш билан боғлиқ миҳна – «синов») даврига тўғри келди. бошқа олимлар қатори ибн ҳанбал ҳам қувғинга учраб, 833 йилда ҳибсга олинди. у ҳадис илмида «ал-муснад» асарини ёзди. олимнинг шогирдлари ибн ҳанбал таълимотини ривожлантириб, кейинчалик фиқҳий мазҳаб даражасига олиб чиқдилар. ҳанбалия мазҳаби ҳозирги кунда саудия арабистони, қатар, баҳрайн каби давлатларда тарқалган. viii асрнинг охири-ix асрнинг бошларида мовароуннаҳрда ҳанафиййа мазҳаби тарқала бошлади. бухоро ва самарқанд шаҳарларида шу мазҳаб таълимоти асосида мовароуннаҳр фиқҳ мактаби таркиб топди. мовароуннаҳрлик фақиҳлар теран билимлари, қимматли асарлари билан ислом дунёсида катта шуҳрат қозондилар. фақиҳларнинг давлат ҳукмрон доиралари, …
5
бухоро фақиҳлари бу даврда асосан фиқҳнинг амалий масалалари (фуруъ ал-фиқҳ) билан, самарқандликлар эса ўз илмий фаолиятларини илоҳиёт (усул ад-дин) мавзуи билан шуғулланишга қаратдилар. xi-xiii асрларга келиб, фиқҳ ривожи юксак поғонага кўтарилди. қорахонийлар (999-1212) даври фақиҳлари умумислом даражасида шоҳ асарлар яратиб, ҳанафия мазҳаби классиклари мавқеига эришдилар. ҳақиқатан ҳам мовароуннаҳр ҳанафий мазҳабининг «қалъаси» эди, десак адашмаймиз. садрлар, ар-риғдамуний, аз-заранжарий, ал-маҳбубий, ас-саффор, ал-паздавий, самарқанд саййидлари, ал-хайзохазий, ал-ақилий, ал-марғиноний оилалари илм ва ижтимоий ҳаётда кучли мавқега эга бўлдилар. xi-xii асрларда фаолият олиб борган мовароуннаҳр фақиҳларидан абу зайд ад-дабусий (в. 1037 й. дан аввал), ал-ҳалво’ий (в. 1056 й.), ас-сарахсий (в. 1088-1089 й.), ал-паздавий (в. 1089 й.), ас-садр аш-шаҳид (в. 1141 й.), абу ҳафс ан-насафий (в. 1142 й.), ало’ ад-дин ас-самарқандий (в. 1144-45 й.), бурҳон ад-дин ал-кабир ал-бухорий (в. 1174-75 й.), ал-аттобий (ваф. 1190 й. ), ал-косоний (в. 1191 й.), қозихон (в. 1196 й.) ва бурҳон ад-дин ал-марғиноний (в. 1197 й.) каби маълум ва машҳур фақиҳларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фиқҳ" haqida

1447001423_62157.doc фиқҳ режа: · моликия мазҳаби. · шофиъия мазҳаби. · ҳанафия мазҳаби · ҳанбалия мазҳаби. фиқҳ фани ўзига хос фан бўлиб, у биринчи навбатда дин масалаларини ўз ичига олади. луғатда «ал-фиқҳ» сўзи «ақл ила англамоқ, тушунмоқ» маъноларини беради. истилоҳда эса у «ислом ҳуқуқи»ни англатади. фиқҳ фани – ғарбда islamic law, muslim law (инглиз тилида), le droit musulman (француз тилида), islamische gesetz (немис тилида) каби номлар билан юритилади. дунёвий ҳуқуқ нормаларидан фарқли ўлароқ фиқҳ ўз ичига кўпроқ ибодат масалаларини ҳам қамраб олади. буни таврот китобининг ибодат масалаларини жамлаб олган талмудга қиёслаш мумкин. шунингдек, фиқҳ фуқаровий жамиятдаги кишилар ўртасидаги баъзи мулкий, гражданлик ва бошқа масалаларни ҳам баҳс этади. бу эса, ўз навбатида, фиқҳни юриспру...

DOC format, 58,0 KB. "фиқҳ"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фиқҳ DOC Bepul yuklash Telegram