маънавият ва маърифат

DOC 120,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411287701_59157.doc маънавият ва маърифат. шахс ва миллат маънавий такомилининг уйғунлиги режа: 1. маънавият ва маърифат. 2. биринчи давр - исломгача маънавият. асотир тафаккурдан миллий ўзликни англаш сари. 3. ислом минтақа маданияти доирасида миллий маънавиятимиз такомили ва маърифат йўллари. хх аср бошларида таниқли рус шарқшуноси олденбург европанинг маънавият соҳасида шу кунгача қўлга киритган ютуқлари ўтмишда шарқ маънавияти кўтарилган камолот чўққиларига нисбатан гўдак боланинг “чуғур-чуғури” даражасидадир, деган эди. нега энди? менинг назаримда, бу хулоса шарқда кўп асрлик маънавий такомил жараёнида онгли равишда ишлаб чиқилган мукаммал маърифат йўллари, маънавий тарбия восита ва усулларидан ҳайрат заминида шаклланган бўлиши керак. аждодларимиз ташбеҳига кўра, маънавият инсон қалбида акс этган илоҳий нур, олий ҳақиқат нури бўлиб, уни ўзида акс эттира олиши учун инсон қалби сайқал топмоғи зарур. зеро, сайқалланмаган кўнгилни худбинлик занги, ғараз чирки эгаллаб олади ва бундай инсон руҳиятида жаҳолат ва зулмат устунлик қила бошлайди. “кўнгил кўчалари қайларга бошламайди” дейилганда, ана шу зулматда қолган кўнгил кўчаларидаги …
2
бир йўлдан кетиб бораётган ҳолда кўрасан. уларнинг ҳар бири ўзи кетаётган йўл билан фахрланади, ҳар бири йўлни ўз йўли томонга буради. бири хуш тутган йўлни иккинчиси хоҳламайди, ҳар бирининг кўзига ўзиники яхши кўринади, бошқасини эса назарга илмайди). алишер навоий ўз мулоҳазалари сўнгида бир гуруҳ сўқир кишиларнинг фил ҳақидаги баҳслари хусусида машҳур ривоятни келтириб, хулоса қиладики, агарчи маънавият йўллари беҳисоб бўлса-да, мақсад ягона - ҳақиқатни англаб етиш. инсонларнинг ҳақиқат ҳақидаги тасаввурлари турлича бўлса ҳам, уларнинг барчаси бир ерга жамланса, умумий тасаввур асл моҳиятга яқинлашади. маънавий камолот жараёни турли ўлчамларда амалга ошади. бири алоҳида шахс умри давомида, иккинчиси – миллатнинг тарихий тараққиётида, яна минтақа миқёсида, умумбашарий миқёсда ва ҳоказо. бу жараёнлар, албатта, бир-бири билан узвий боғланишда бўлади. масалан, якка шахс маънавиятининг шаклланиши умуммиллий ва умумбашарий маънавий тараққиёт даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлса, миллатнинг маънавий такомили уни ташкил этувчи шахслар маънавий дунёсидаги ўзгаришлар туфайли юз беради [82]. миллий маънавиятимизнинг ривожланиш тарихи кейинроқ алоҳида …
3
усусиятларига кўра жиддий равишда фарқ қилиши ҳам тарихий ҳақиқат экан. шу билан бирга инсоният бошидан кечирган бу даврлар ҳар бир инсон умрининг ҳам муайян даврларига кўп жиҳатдан уйғун келади дейиш мумкин. биринчи давр - исломгача маънавият. асотир тафаккурдан миллий ўзликни англаш сари. исломгача маънавият даври - жуда узоқ - бир неча минг йиллар давом этган. уни инсоннинг гўдаклик, болалик, ўсмирлик йилларига қиёс қилиш мумкин. ёш болада ҳали мантиқий тафаккур яхши ривожланган бўлмайди, у эртаклар, афсоналарга ишонади, бола учун ҳаёт сеҳрли эртакдек туюлади. айни шу ҳолат ибтидоий жамоа ва илк шаҳарлар давридаги аксарият инсонлар тафаккурига ҳам хосдир. гўё гўдак инсон зотини ўз оила аъзолари – ота-онаси, ака-укалари миқёсида, оламни яшаб турган хонадони миқёсида идрок этганидек, ибтидоий одам ҳам ҳали на инсониятни, на миллатни яхлит тасаввур эта олмайди, оила, уруғ, жамоа, қабила, элат даражасида фикрлайди. мавҳум тушунчаларни идрок этиш бола онги учун оғирлик қилади, худди шунингдек ибтидоий одамлар ҳам ҳар қандай мавҳум …
4
ллат (халқ, “будун”) сўнг минтақа ва, охири, инсоният даражасида ўзлигини англаб борган. бугун энди коинот даражасида фикрлашга ўтиб, ўзга сайёралардан ўзига тенг ақлли мавжудотларни қидирмоқда. аммо инсониятнинг болалиги ҳам беҳуда ўтмаган. у биринчи бўлиб, ватанни, она-заминни таниган, яратувчилик меҳнатини қадрлашни ўрганган. эзгулик ҳалолликда, рост сўзда эканини, ёмон ният, ёлғон сўз, қинғир амалнинг оқибати вой бўлишини англаб етган. пайғамбарлар келтирган илоҳий ваҳийга қулоқ тутган, ақли етганча яхшиларга эргашган. миллий ўзликни таниш ва ягона аллоҳни тан олиш бир-бирига яқин ва туташ даврларда юз бергани биз учун ибратлидир. бу даврда маънавий камолот асосан ибрат заминида юз беришини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. бу ҳам болаликка хос хусусиятдир. туркий миллатнинг ўзлигини англаш жараёни турли бегона империялар босқинидан юртни ҳимоя қилиш билан боғлиқ равишда кечганлигини унутмаслигимиз керакдир. шу жиҳатдан ҳам миллий ўзликни англаш ўсмирликдан йигитликка томон улғайиш – балоғат даврига ўхшаб кетади. айни шу даврда ёшларимиз юрт ҳимоясига тайёргарликни ўтайдилар, ватан нима эканлигини ўзлари …
5
олдинги даврда инсоният эришган барча ютуқларни чуқур ўзлаштирди, мушриклик эътиқодининг рад этилиши асло қадимги маданият самараларини ёппасига рад этиш бўлган эмас. қолаверса, ислом минтақа маданияти доирасидаги миллий маънавиятимиз ривожининг биринчи поғонаси бўлмиш сунна босқичи, биринчи навбатда, ибратга қурилган бўлса ҳам, ҳеч қачон илмни, риёзатни, меҳрни инкор этмаган. кейинги босқичларнинг ҳам етакчи тамойилларига биз алоҳида урғу берганлигимиз олдинги босқичдаги тамойиллар йўқ бўлиб кетганини ёки назардан четда қолганини билдирмайди. миллий маънавиятимиз тараққиётининг ҳар бир даври, ҳар бир босқичи ўта мураккаб мазмунга, турли тамойилларининг ўзаро узвий туташган муайян уйғунликдаги тизимига эга бўлиб, уларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганиш лозим. аммо ҳоирча биз масалани илк умумий ёндошув даражасида талқин этганимиз сабабли, бу ўринда энг ёрқин тамойилларгагина эътибор қаратамиз. шу билан бирга кўп нозик жиҳатлар сояда қолиб кета ётганини ҳам эслатиб ўтамиз. бугунги кунда биз “маърифат” тушунчасини баъзан жуда тор талқин қилиб, илм ўрганиш, турли соҳаларда билим ҳосил қилиш деб ўйлаймиз [84]. асли ақл билан англаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маънавият ва маърифат" haqida

1411287701_59157.doc маънавият ва маърифат. шахс ва миллат маънавий такомилининг уйғунлиги режа: 1. маънавият ва маърифат. 2. биринчи давр - исломгача маънавият. асотир тафаккурдан миллий ўзликни англаш сари. 3. ислом минтақа маданияти доирасида миллий маънавиятимиз такомили ва маърифат йўллари. хх аср бошларида таниқли рус шарқшуноси олденбург европанинг маънавият соҳасида шу кунгача қўлга киритган ютуқлари ўтмишда шарқ маънавияти кўтарилган камолот чўққиларига нисбатан гўдак боланинг “чуғур-чуғури” даражасидадир, деган эди. нега энди? менинг назаримда, бу хулоса шарқда кўп асрлик маънавий такомил жараёнида онгли равишда ишлаб чиқилган мукаммал маърифат йўллари, маънавий тарбия восита ва усулларидан ҳайрат заминида шаклланган бўлиши керак. аждодларимиз ташбеҳига кўра, маънавият инсон қалб...

DOC format, 120,0 KB. "маънавият ва маърифат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маънавият ва маърифат DOC Bepul yuklash Telegram