ахлокшуносликнинг асосий тушунчалари

DOC 139,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1411280471_59085.doc аҳлоқшуносликнинг асосий тушунчлари режа: 1. аҳлоқшунослик тушунчлари ҳақида умумий маълумот 2. муҳаббат ва нафрат 3. эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, адолат ахлоқшуносликда инсон хатти-ҳаракатининг икки қутби - ахлоқийлик билан ахлоқсизлик ҳолатлари таҳлил ва тад-қиқ этилади. ахлоқийлик - фазилатларда, ахлоқсизлик эса иллатларда намоён бўлади. бу икки қутб - тушунча кун-тун, оқ-қора сингари бир-бирини инкор ва айни пайтда, тақозо этгани ҳолда мавжуддир. зеро, фазилат, арастудан тортиб ибн синогача бўлган қадимги файласуфлар таъкидлаганларидек, икки иллат оралиғида рўй беради. бош-қача қилиб айтганда, фазилат икки манфийлик ўрталиғида юзага келадиган мусбат ҳодисадир. чунончи, адолат - зулм билан мазлумликнинг, сахийлик - исрофгарчилик билан бахилликнинг, иффат - қизғанчиқлик билан ружунинг ўрталиғи сифатида воқе бўлади. фазилат ва иллат шундай йирик ҳамда қамровли атамаларки, уларнинг ҳар бири ўз ичига бир неча эмас, ўнлаб эмас, балки юзлаб тушунчаларни олади. шу жиҳатдан ахлоқшунослик барча фалсафий фанлар ичида тушунчаларининг кўплиги ва хилма-хиллиги билан алоҳида ажралиб туради. уларни аввалги илмий-услубий адабиётларда, хусусан, …
2
миз. буларнинг биринчиси - ахлоқий билиш билан реал ҳаёт ўртасидаги энг муҳим алоқа ва муносабатларни инъикос эттирувчи, ахлоқ илмининг мезонини ифодаловчи тушунчалардир; уларни биз ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари ёхуд категориялари сифатида олиб қараймиз. нисбатан қамровли иккинчи гуруҳ тушунчаларини - ахлоқий тамойиллар, учинчи гуруҳни эса ахлоқий меъёрлар деб тақдим этамиз. биринчи гуруҳ тушунчалари умумлаштирувчилик, муштараклик хусусиятига эга, улар фақат назарияга тааллуқли. иккинчи ва учинчи гуруҳ тушунчалари эса амалий ахлоққа тегишли бўлиб, нисбатан муайян, тор қамровга эга; улар биринчи гуруҳ учун «моддий асос» вазифасини ўтайдилар. шу ўринда «тушунча» атамасининг моҳиятига назар ташлашни жоиз деб ўйлаймиз. аввалроқ биз ахлоқий ҳиссиётларнинг ахлоқий онг учун маълум маънода материал экани тўғрисида бирров тўхталиб ўтган эдик. бу ҳақда мумтоз файласуфлар ҳам эътиборга сазовор фикр билдирганлар. чунончи, буюк инглиз мутафаккири жон локк, тушунчада нимаики бор экан, у бундан аввал ҳиссиётда мавжуд бўлган, деб таъкидлайди. «табиат қонуни борасидаги тажрибалар» асарида у шундай деб ёзади: «агар ҳиссиётдан ақлга нарсалар қиёфаси етказиб …
3
сўзини эшитганида, унинг учун у «бор-йўғи психологик» тарзида жаранглайди. унинг учун «психе» - қалб қандайдир, ачинарли даражада кичик, эътиборга нолойиқ, шахсий, субъектив ва ҳ.к. шу сабабли «руҳ» (қалб) ўрнига «ақл» сўзини ишлатишни маъқул кўради...».1 бошқа бир ўринда барча метафизик мулоҳазалар учун ижодий замин айнан ана шу қалб эканини, онг эса қалбнинг кўзга кўринмас инъикосидан иборатлигини таъкидлайди. дарҳақиқат, «юрак ва ақл», «ҳиссиёт ва онг» баҳсида ђарб, айниқса, хх асрда, сўзсиз, биринчиликни ақлга, онгга беради. юқоридаги каби фикрлар истисноли ҳоллардир. шу боис ахлоқшунослик нуқтаи назаридан муҳаббат ҳақида гап кетса, уни ҳиссиёт деб яна бунинг устига, таърифлаш қийин бўлган туйғу, деб атайдилар ва уни тушунча тарзида олиб қарашдан чўчийдилар. ваҳоланки, муҳаббат айнан ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқшуносликнинг бош мезоний тушунчасидир. 2. муҳаббат ва нафрат муҳаббат бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз «ҳисса»сига эга. шу жиҳатдан атоқли тасаввуфшунос нажмиддин комилов: «жуда кўп ирфоний тушунча-истилоҳларнинг шарҳи муҳаббатга бориб тақалади», - дер …
4
бошқа объектларни ҳам севиши табиий. дейлик, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат ватанга, инсониятга муҳаббатни инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. зеро, «ўз-ўзича», «якка», «худбин» муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. инсон ўзи ўзгага айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади. мана шу объект билан субъект орасидаги фарқнинг «йўқолиши» энг буюк, энг мукаммал лаззатдир. буни мавлоно фузулий ниҳоятда гўзал қилиб, бир байтда шундай ифодалайди: ишқдир ул, нашаъи комилким, андандир мудом майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо.1 комил нашъа, комил лаззатга фақат комил инсонгина эриша олади. демак, муҳаббат инсон ахлоқий ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. шу боис ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида қабул қилинади: фарҳод ва ширин, ромео ва жульетта, отабек, кумуш ва ҳ.к. шундай қилиб, муҳаббатни шахс эркинлигининг ахлоқий зарурат сифатидаги ўзига хос кўриниши, бахтга эришувнинг асосий омили дейиш мумкин. таъкидлаш лозимки, муҳаббат - олий туйғу, шу маънода у олий тушунча. лекин уни тубан, қуйи нарса-ҳодисаларга нисбатан ҳам қўллаш ҳоллари …
5
соний, адолатсиз, ноинсофларча муносабати туфайли қўзғаладиган ва ўша кучга қарши қўзғаладиган ҳиссиёт дейиш мумкин. у давомийлик табиатига эга, ғазаб каби ўткинчи ҳодиса эмас. агар ғазабнинг асосида инсон феълининг салбий ҳолати - оний баджаҳллилик ётса, нафрат учун чуқур ўйлаб қабул қилинган узил-кесил қарор ётади. кўринишдан нафрат кишида ёқимсиз таассурот уйғотса-да, кўп ҳолларда у иллат эмас, ахлоқий фазилат сифатида инсоннинг виждонлилигидан, ботиний жасоратидан далолатдир. нафратдан ташқари яна рашк тушунчаси борки, у - ижтимоий ҳодиса эмас, кўп ҳолларда жинсий муҳаббат билан ёнма-ён келади. маълумки, муҳаббат эгаси ўз севгисини ва севгилисини қизғаниб, асраб қолишга ҳаракат қилади. ана шу қизғаниш ҳисси меъёридан ошиб кетганда рашкка айланади. рашк эса, уни қанчалик таъриф-тавсиф қилмайлик, меъёрнинг бузилиши, иллат. чунки унинг моҳияти худбинликка бориб тақалади: муҳаббат эгаси муҳаббат лаззатига ноил бўлгани ҳолда унинг изтиробидан қочишга интилади; ўзи чекиши лозим бўлган изтиробни ўз муҳаббат объектига ўтказишга ҳаракат қилади. натижада баъзан изтиробни йўқотишга интилиш муҳаббат объектининг ўзини йўқ қилишга, фожиага олиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ахлокшуносликнинг асосий тушунчалари" haqida

1411280471_59085.doc аҳлоқшуносликнинг асосий тушунчлари режа: 1. аҳлоқшунослик тушунчлари ҳақида умумий маълумот 2. муҳаббат ва нафрат 3. эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, адолат ахлоқшуносликда инсон хатти-ҳаракатининг икки қутби - ахлоқийлик билан ахлоқсизлик ҳолатлари таҳлил ва тад-қиқ этилади. ахлоқийлик - фазилатларда, ахлоқсизлик эса иллатларда намоён бўлади. бу икки қутб - тушунча кун-тун, оқ-қора сингари бир-бирини инкор ва айни пайтда, тақозо этгани ҳолда мавжуддир. зеро, фазилат, арастудан тортиб ибн синогача бўлган қадимги файласуфлар таъкидлаганларидек, икки иллат оралиғида рўй беради. бош-қача қилиб айтганда, фазилат икки манфийлик ўрталиғида юзага келадиган мусбат ҳодисадир. чунончи, адолат - зулм билан мазлумликнинг, сахийлик - исрофгарчилик билан бахилликнинг, иффат ...

DOC format, 139,0 KB. "ахлокшуносликнинг асосий тушунчалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.