ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси

PPTX 19 стр. 238,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
“этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. 6-ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси режа: этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти. этиканинг асосий категориялари, тамойиллари ва меъёрлари. ахлоқий маданият таянч сўзлар: этика, ахлоқ, хулқ, одоб, этосфера, эркинлик, ихтиёр эркинлиги, ахлоқий танлов, ахлоқнинг олтин қоидаси, ахлоқий равнақ, фазилат, иллат, муҳаббат, нафрат, рашк, эзгулик, ёвузлик, яхшилик, ёмонлик, адолат, шафқат, бурч, виждон, номус, қадр–қиммат, идеал, ҳаётнинг маъноси, мақсад, бахт, ўлим, ўлмаслик, ахлоқий тамойил, инсонпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик, зиёлилик, меҳнатсеварлик, тинчликпарварлик, жўмардлик, ўзбекчилик, меҳмондўстлик, ахлоқий меъёрлар, ҳалоллик, ростгўйлик, ҳаёлилик, инсофлилик, хушфеъллик, ширинсуханлик, камтаринлик, босиқлик, ахлоқий иллатлар, худбинлик, шуҳратпарастлик, индивидуализм, эгоцентризм, космополитизм. 1. этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. европада юнонча «ethos» сўзидан олинган «этика» номи билан бизга таниш бўлган ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. бу атамани илк бор юнон файласуфи арасту илмий муомалага киритган. арасту фанларни тасниф қиларкан, уларни уч гуруҳга …
2 / 19
и ўз ичига олади хулқ ахлоқ жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти–ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. оила, жамоа, маҳалла–кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти–ҳаракатларнинг мажмуи. 2.ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти диний қарашга кўра инсонни оллоҳ яратган ва унинг ахлоқи ҳам унинг неъматидир. дунёвий қарашга кўра эса ахлоқ инсоният тарихий тараққиётининг маълум бир даврида юзага келган. қадимги дунё ахлоқшунослиги. ҳар бир фан келиб чиқиши нуқтаи назаридан тарихийликка эга экан, ахлоқ фалсафаси тарихи ҳам ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, миллий қадриятларимизнинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд–ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. демокрит қадимги юнон файласуфлари ичида биринчилардан бўлиб инсоннинг ички дунёсига мурожаат қилади. у ниятни (хатти–ҳаракат сабабини) ҳаракатдан ажратади. айни пайтда номусли ва номуссиз одамни нафақат қилмиши, балки …
3 / 19
иёр эркинлиги энг аввало: ихтиёрнинг уч босқичда воқе бўлиши билан боғлиқ. биринчи босқич – ичидан фақат биттасини танлаб олиш ва ҳаракатга айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг туғилишидан иборат. иккинчи босқичда мазкур хоҳишларнинг ўзаро бир - бирини тутиб туриши, тенг ҳолатга келтириши юз беради ва бу танлов орақали бир қарорда тўхташ имконини яратади. учинчи босқич танланган ҳоҳишнинг ўзига мос жисмоний ҳаракатга ўтиши билан белгиланади. ахлоқ тузилмасини, одатда, уч омил–асосдан иборат деб ҳисоблайдилар. булар – ахлоқий онг, ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқий ҳатти–ҳаракатлар. ахлоқни инсон кўзи олдида гавдалантирувчи ахлоқий муносабатларнинг ҳис этиш ва ахлоқий онг иштирокисиз юзага чиқиши, яъни мавжуд бўлиши мумкин эмас. бундай ҳолат ахлоқий ҳиссиётга ҳам, ахлоқий онгга ҳам тааллуқли. зеро, тузилмадаги бу уч унсур-омил бир-бирисиз камдан-кам мавжуд бўлади, доимо бир-бирини тақозо қилади. 3. ахлоқий тушунчалар. ахлоқшунослик фанида қўлланиладиган барча тушунчаларни уч гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқдир. буларнинг биринчиси – ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари ёхуд категорияларидир. нисбатан қамровли иккинчи гуруҳ тушунчаларини …
4 / 19
энг кучли маънавий лаззат бағишлайдиган, уни ижтимоий шахсга айлантириб, ҳақиқий бахтга олиб борувчи фазилат; шахсни комилликка, жамиятни эса юксак тараққиётга етказувчи юксак қадрият. эзгулик ва унинг зидди ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт мезонлари билан ўлчанмайди, улар ҳам муҳаббат сингари қамровли ва ижтимоийлик хусусиятига эга. эзгуликнинг ахлоқий идеал билан боғлиқлиги шундан яхшилик ва ёмонлик. бу икки жуфтлик тушунчалар орасида қатъий фарқ мавжуд: эзгулик, ижтимоийлик хусусиятига эга, яхшилик эса ундай эмас. яхшилик асосан шахснинг одобига, хулқига боғлиқ бўлган ижобий ҳодиса. адолат. қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. шу боис унда жамиятни тартибга солувчилик хусусияти бор; унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. уни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ. шафқат. шафқат ҳисси шафқатга муҳтож киши ўрнига хаёлан ўзини қўйиб фикр юритиш орқали вужудга келадиган, ўзга бир инсон изтиробларини енгиллатишга қаратилган ахлоқий ҳодиса. ғазаб …
5 / 19
иждон ҳам ахлоқшуносликнинг бошқа баъзи асосий тушунчалари каби баҳолаш хусусиятига эга. номус. номус тушунчаси бир томондан, бурч билан боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан, қадр–қиммат тушунчасига алоқадор. зеро, номус моҳиятан шахснинг ўз қадр–қимматини англаб етиши, шу қадр–қимматнинг жамият томонидан тан олиниши ёки олинмаслигига нисбатан бўладиган муносабати билан белгиланади. идеал. бир қараганда, идеалда ҳам баҳолаш хусусияти мавжуддек туюлади. лекин аслида у қиёслашга асосланади. антиқа томони шундаки, идеалда номавжуд, хаёлдаги инсонга воқеликдаги реал, мавжуд инсон, ҳаётдаги ҳодисалар қиёсланади, яъни бор нарса йўқ нарса билан ўлчанади ҳаётнинг маъноси,мақсадга нисбатан жуда қамровли тушунча, ўз ичига ўнлаб, балки юзлаб мақсадларни олади, аниқроғи, у муайян мақсадлар тизимидан ташкил топади. шу боис кимнингдир бирор–бир эзгу мақсади амалга ошмай қолса, унинг ҳаётини «маъносиз» деб бўлмайди. бахт, инсон ўз ҳаёти маъносини қай даражада тушунгани ва шу маънодан умри мобайнида қониқиш ҳосил қилиб боришидан иборатдир. ўлим ва ўлмаслик (абадийлик). ўлим шу пайтгача аҳлоқий тушунча сифатида «расмий» олиб қаралмаган. ваҳоланки уни энг катта …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси"

“этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. 6-ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси режа: этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти. этиканинг асосий категориялари, тамойиллари ва меъёрлари. ахлоқий маданият таянч сўзлар: этика, ахлоқ, хулқ, одоб, этосфера, эркинлик, ихтиёр эркинлиги, ахлоқий танлов, ахлоқнинг олтин қоидаси, ахлоқий равнақ, фазилат, иллат, муҳаббат, нафрат, рашк, эзгулик, ёвузлик, яхшилик, ёмонлик, адолат, шафқат, бурч, виждон, номус, қадр–қиммат, идеал, ҳаётнинг маъноси, мақсад, бахт, ўлим, ўлмаслик, ахлоқий тамойил, инсонпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик, зиёлилик, меҳнатсеварлик, тинчликпарварлик, жўмардлик, ўзбекчилик, меҳмондўстлик, ахлоқий меъёрлар, ҳалоллик, ростгўйлик...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPTX (238,1 КБ). Чтобы скачать "ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси PPTX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram