ахлоқ фанни

PPTX 42 sahifa 4,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
презентация powerpoint божхона институти этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти мавзу: №15 матаматика ва гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси божхона хизмати катта лейтенанти мардонов б. режа: этика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. этика фанининг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрлари. ахлоқ - (арабча. хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия)– ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси (предмети) бўлиб, «ахлоқ» жамиятнинг маънавий ҳаётида юз берадиган барча жараёнларнинг мажмуи. ахлоқшунослик - (“ахлоқ” арабча хулқ сўзининг кўплик шакли) бўлиб, у ахлоқнинг (ахлоқий тафаккур) пайдо бўлиши, моҳияти ва унинг жамият ва шахс ҳаётида амал қилишининг тамойиллари, қонуний шакли бўлган фалсафий фандир. 1. ахлоқ фалсафаси фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. ахлоқшунослик юнонча «этика» «еthos» сўзидан олинган. уни биринчи бўлиб юнон файласуфи арасту илмий муомалага киритган. ахлоқ тушунчасини икки хил маънода тушуниш мумкин: 1. умумий тушунча сифатида этиканинг тадқиқот объектини англатса, 2. якка тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва …
2 / 42
т) билан алоқаси қадимий ва ўзига хос. инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва нияти ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, эзгулик (ички гўзаллик), нафосат (ташқи гўзаллик) хусусиятлари мужассамдир. суқрот, афлотун, форобий сингари қадимги файласуфлар кўп ҳолларда ахлоқийликни ички гўзаллик, нафосатни ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. 2. ахлоқ фалсафасининг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. ахлоқ фалсафаси диншунослик алоқаси шундаки, ҳар иккала фан ҳам бир хил муаммо - ахлоқий мезон муаммосини ҳал этишга қаратилган. яни дин мавжуд бўлган маълум урф-одатлар ва қадриятларга, ахлоқ эса диний қонун-қоидаларга таянган холда амалда бўлади. комил инсон муаммоси ҳар иккала фан учун умумий ҳисобланади. ахлоқ фалсафаси бу муаммога замонавий тарбия нуқтаи назаридан ёндошиб боради. ахлоқ фалсафаси ҳуқуқшунослик билан алоқаси узоқ тарихга эга. маълумки, асосан ахлоқ меъёрлари билан ҳуқуқ меъёрлари моҳиятан ва мазмунан бир хил бўлади. шунга кўра, ахлоқни жамоатчилик асосидаги ҳуқуқ, ҳуқуқни эса қонунийлаштирилган ахлоқ деб аташ мумкин. ахлоқ фалсафаси педагогика билан ҳам чамбарчас алоқада. педагогикадаги шахсни шакллантириш, тарбиялаш, …
3 / 42
асини танлаб олиш ва ҳаракатга айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг туғилишидан иборат. 2 – босқич. хоҳишларнинг ўзаро бир – бирини тутиб туриши, тенг ҳолатга келтириши юз беради ва бу танлов орқали бир қарорда тўхташ имконини яратади. 3 – босқич. танланган хоҳишнинг ўзига мос жисмоний ҳаракатга ўтиши билан белгиланади. инсондаги ихтиёр эркинлиги зарурият талаби билан оқилона, ақлга бўйсундирилган равишда, идеал ва меъёрларга мос тарзда чекланади. муайян бир ё бир неча инсон ёки гуруҳнинг бетийиқ эркин ихтиёри нафақат бошқа инсонлар ва гуруҳлар, балки наботот, ҳайвонот олами, бутун дунё учун фожиага айланиши мумкин ахлоқий танлов қадрият билан боғлиқ ақлга асосланади биринчиси – бор нарса у мавжуд омилни англатади иккинчиси - бўлиши керак деб ҳисобланган нарса у идеални, меъёрни англатади ахлоқ тузилмаси уч омил-асосдан иборат: ахлоқий онг ахлоқий ҳиссиёт ахлоқий хатти-ҳаракатлар инсон қадр қиммати инсон – ақлли хилқат, шунинг учун у кўп хислат, фазилатлар соҳибидир. инсон – инсон номига хос одамий фазилатларга …
4 / 42
тларда, ахлоқсизлик иллатларда намоён бўлади. эзгулик ва ёвузлик эзгулик ва ёвузлик этикадаги энг асосий категориялардан. у инсон фаолиятининг асл моҳиятини англатади. инсон шахсининг комилликкка, бахтга, жамиятни эса юксак тараққиётга этказувчи воситадир. ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт мезонлари билан ўлчанмайди, улар ҳам муҳаббат сингари қамровли ва ижтимоийлик хусусиятига эга. инсон фаолиятини баҳолаш учун қўлланилади. ҳар қандай замонда, ҳар қандай шароитда ҳам ёвузлик салбийлик, ёмонлик бўлиб қолверади. 19 “яхшиликни чеҳраси очиқ, ҳушрўй одамлардан кутинглар” ҳадисдан яхшилик ва ёмонлик. шахснинг одобига, ҳулқига боғлиқ бўлган ижобий ҳодиса. зеро унда, мардлик, очиқкўнгиллилик, ҳалоллик сингари ахлоқий меъёрлар тажассум топади. бироқ у қаҳрамонлик, жасорат, ватанпарварлик каби тамойиллар даражасига кўтарила олмайди. яхшилик ва ёмонлик яхшилик ва ёмонлик яхшиликда-ижобий нарса ва ходисалар ёмонликда салбий нарса ва ходисалар камтарлик ва такаббурлик. камтарлик ва такаббурлик. камтарлик – энг аввало ўз – ўзига талабчанлик, ўз ҳаракатларига, ишига, билимига танқидий қараш, ўзига, куч – қувватига ортиқча баҳо бермасликдир. камтарлик - тортинчоқлик ва ҳаддан ташқари …
5 / 42
озим)- ихтиёр эркинлиги бўйича бажариладиган бурчдир. масалан, кишининг ватан, эл-юрт олдидаги ва бошқа шу каби бурчлари. бурч бахт бахт инсон ҳаётининг умумий баҳосидир. хаётнинг маъноси бўлмаса, хақиқий бахтнинг бўлиши мумкин эмас. бахт инсон ўз ҳаёти маъносини қай даражада тушунгани ва шу маънодан умри мобайнида қониқиш ҳосил қилиб боришидан иборатдир. виждон - кенг мазмунга эга ахлоқий категория бўлиб, унда шахснинг ўз бурчини англаши, унинг бажарилишини ички туйғу, эътиқод даражасида назорат қилиши қобилияти ифодаланади. виждон шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини олий қадриятли ахлоқ нормалари, хусусан, бурч ўлчовидан туриб баҳолаши. виждон номус - инсоннинг олий қадрият сифатидаги ўз қадр-қийматини англаб етиши ва буни сақлаш, эъзозлашга қаратилган ҳатти-ҳаракати ифодаланади. инсон учун жон қанчалик қадрли азиз бўлса, номус ундан ҳам қимматлироқдир. зотан, номус учун киши керак бўлса, жонидан ҳам кечади. ор-номусдан ажралиб яшаш –бу тирик ҳолдаги ўлимдир. номус ахлоқий тамойиллар ватанпарварлик эркпарварлик инсонпарварлик бағрикенглик инсонпарварлик. ахлоқий тамойилларнинг энг қадимий ва энг муҳимларидан бири - инсонпарварлик. у - …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ахлоқ фанни" haqida

презентация powerpoint божхона институти этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти мавзу: №15 матаматика ва гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси божхона хизмати катта лейтенанти мардонов б. режа: этика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. этика фанининг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрлари. ахлоқ - (арабча. хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия)– ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси (предмети) бўлиб, «ахлоқ» жамиятнинг маънавий ҳаётида юз берадиган барча жараёнларнинг мажмуи. ахлоқшунослик - (“ахлоқ” арабча хулқ сўзининг кўплик шакли) бўлиб, у ахлоқнинг (ахлоқий тафаккур) пайдо бўлиши, моҳияти ва унинг жамият ва шахс ҳаётида амал қилишининг тамойиллари, қонуний шакли бўлган фалсафий фандир. 1. ахлоқ фалсафаси фанининг предме...

Bu fayl PPTX formatida 42 sahifadan iborat (4,7 MB). "ахлоқ фанни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ахлоқ фанни PPTX 42 sahifa Bepul yuklash Telegram