etika fanining predmeti va jamiiyat hayotidagi ahamiyati

DOC 17 pages 178.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
15-мавзу. этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. (2 соат) режа: 1. этика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. этика фанининг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. 3. этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрлари. 1. этика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. ахлоқ фалсафаси фанининг предмети, тадқиқот доираси ва фалсафий моҳияти. ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. у бизда «илми равиш», «илми ахлоқ», «ахлоқ илми», «одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. оврўпада эса «этика» номи билан машҳур, биз ҳам яқин-яқингача шу атамани қўллар эдик. у дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган; юнонча «ethos» сўзидан олинган. уни биринчи бўлиб юнон файласуфи арасту илмий муомалага киритган. арасту фанларни тасниф қиларкан, уларни уч гуруҳга бўлади: назарий, амалий ва ижодий. биринчи гуруҳга фалсафа, математика ва физикани; иккинчи гуруҳга этика ва сиёсатни; учинчи гуруҳга эса санъат, ҳунармандчилик ва амалий фанларни киритади. шундай қилиб, қадимги юнонлар ахлоқ ҳақидаги таълимотни …
2 / 17
амровли қисмини билдиради. ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини - хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. ахлоқ - жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. бу фикрларимизни мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. дейлик, метрода ёшгина йигит, талаба ҳамма қатори ўтирибди. навбатдаги бекатдан бир кекса киши чиқиб, унинг рўпарасида тик туриб қолди. агар талаба дарҳол: «ўтиринг, отахон!» деб жой бўшатса, у чиройли аъмол қилган бўлади ва бу аъмоли билан атрофдагиларда яхши кайфият уйғотади; четдан қараб турганлар …
3 / 17
сифатида қараймиз. борди-ю, аксинча бўлса, у қўни-қўшнилар билан қўпол муомала қилса, тўй-маъракаларда жанжал кўтарса, сал гапга ўдағайлаб, мушт ўқталса, ичиб келиб, оилада хотин-болаларини уриб, ҳақоратласа, уни бадхулқ деймиз. унинг бадхулқлилигидан оиласи, теварак-атрофдаги баъзи шахслар жабр кўради, маҳалладагиларнинг тинчи бузилади, лекин хатти-ҳаракатлари жамият ижтимоий ҳаётига ёки инсоният тарихига бирор-бир кўзга ташланадиган таъсир ўтказмайди. бироқ бу фикрлардан одоб ва хулқнинг жамиятдаги роли у қадар аҳамиятли эмас экан, деган хулоса чиқмаслиги керак; фуқаролар орасида одоблилик ва хушхулқлиликнинг кенг ёйилиши жамият ахлоқий ҳаётигагина эмас, балки бутунисича ижтимоий тараққиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. бу таъсир туфайли гарчанд жамият бирданига юксалиб кетмаса-да, аста-секинлик билан, мунтазам равишда яхшиланиб, равнақ топиб боради. ахлоққа келсак, масала ўта жиддий моҳият касб этади: дейлик, бир туман ёхуд вилоят прокурори ўзи масъул ҳудудда доимо қонун устуворлигини таъминлаш учун интилади, адолат қарор топишини кўзлаб иш юритади, лозим бўлса, ҳокимнинг ноқонуний фармойишларига қарши чиқиб, уларнинг бекор қилинишига эришади; оддий фуқаро наздида нафақат ўз касбини …
4 / 17
даражаси билан ўз якка ҳукмронлиги йўлида миллионлаб бегуноҳ инсонларни ўлимга маҳкум этган ленин, сталин, ҳитлер, пол пот сингари шахслар ахлоқсизлиги орасида фарқ бор: агар прокурорнинг ахлоқсизлиги бир миллат ёки мамлакат учун зарар қилса, тоталитар тузум ҳукмдорлари хатти-ҳаракатлари умумбашарий миқёсдаги фожеаларга олиб келади. бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ахлоқий тарбия натижасида одоблилик - хушхулқлиликка, хушхулқлилик-юксак ахлоқийликка айлангани каби, ахлоқий тарбия йўлга қўйилмаган жойда муайян шахс, вақти келиб, одобсизликдан-бадхулқлиликка, бадхулқлиликдан-ахлоқсизликка ўтиши мумкин. шундай қилиб, ахлоқ фалсафаси мазкур уч ахлоқий ҳодисани бир-бири билан узвийликда ва нисбийликда ўрганади. ана шу уч ахлоқий ҳодисанинг умумлашмасини, яъни мазкур фанимизнинг тадқиқот объекти бўлган умумий тушунча сифатида ахлоқни қуйидагича таърифлаш мумкин: ахлоқ-барча одамлар учун бирдек тааллуқли ҳисобланган, ижтимоий талаблар ҳамда эҳтиёжларнинг муносабатлар шаклидаги кўринишидан иборат бўлган, инсонга берилган ихтиёр эркинлигининг хатти-ҳаракатлар жараёнида ички ирода кучи томонидан оқилона чекланишини тақозо этувчи маънавий ҳодиса. шунингдек, атоқли файласуф эркин юсуповнинг: «умуман, ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган …
5 / 17
афаси ахлоқий тафаккур тараққиётини тадқиқ этади ва амалиётда инсонни эзгулик орқали ҳақиқатга олиб боришга хизмат қилади. шу боис уни ахлоқ фалсафаси ёхуд эзгулик фалсафаси деб аташ мумкин. ҳозир у фалсафий фан сифатида уч йўналишда иш олиб боради, яъни ахлоқий тафаккур тараққиётини тадқиқ этар экан, у ахлоқни: 1) баён қилади; 2) тушунтиради; 3) ўргатади. шунга кўра, у тажрибавий-баёний, фалсафий-назарий ва мезоний-меъёрий табиатга эга. қадимгилар уни амалий фалсафа деб атаганлар. зеро, соф назарий ахлоқ фалсафасининг бўлиши мумкин эмас. у инсоният ўз тажрибаси орқали эришган донишмандлик намуналарини ҳикматлар, нақллар, матал-мақоллар тарзида баён этади, кишиларни ахлоқий қонун-қоидаларга ўргатади, уларга ахлоқнинг моҳиятини тушунтиради ва фалсафий хулосалар чиқаради. яъни ахлоқ фалсафаси фанида афлотун, арасту, эпикур, тситсерон, сенека, августин, форобий, ибн сино, ғаззолий , насафий, спиноза, кант, ҳегель, шопенҳауэр, фойербах, киркегаард, ниттсше, вл. соловьёв, лосский сингари буюк файласуфлар яратган ахлоқ назариясига доир таълимотлар билан биргаликда «панчатантра», «қутадғу билик», «қобуснома», саъдийнинг «гулистон», жомийнинг «баҳористон», навоийнинг «маҳбуб ул-қулуб», монтеннинг …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "etika fanining predmeti va jamiiyat hayotidagi ahamiyati"

15-мавзу. этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. (2 соат) режа: 1. этика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. этика фанининг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги. 3. этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрлари. 1. этика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. ахлоқ фалсафаси фанининг предмети, тадқиқот доираси ва фалсафий моҳияти. ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. у бизда «илми равиш», «илми ахлоқ», «ахлоқ илми», «одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. оврўпада эса «этика» номи билан машҳур, биз ҳам яқин-яқингача шу атамани қўллар эдик. у дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган; юнонча «ethos» сўзидан олинган. уни биринчи бўлиб юнон файласуфи арасту илмий муом...

This file contains 17 pages in DOC format (178.0 KB). To download "etika fanining predmeti va jamiiyat hayotidagi ahamiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: etika fanining predmeti va jami… DOC 17 pages Free download Telegram