ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. этиканинг асосий тушунчалари. ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар

DOC 229,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1495528736_68271.doc ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. этиканинг асосий тушунчалари. ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар европа ва осиё халқлари ахлоқидаги умумийлик ва фарқли жиҳатлар режа: 1. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. 2. этиканинг асосий категориялари 3. ахлоқий меъёрлар. 4. ахлоқий тамойиллар. 5. умуминсоний ва миллий ахлоқ уларнинг фарқли жихатлари. 1. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов ахлоқ - олий мавжудотга ато этилган олий неъмат. яъни ахлоқнинг келиб чиқиши илоҳий манбадандир. ана шу илоҳий асосни асраб-авайлаб, тараққий топтириш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси, бурчи. шу боис ўзўзини ва, иложи бўлса, ўзгаларни ахлоқий тарбиялаш барча муқаддас китобларда савоб саналади. ихтиёр эркинлиги энг аввало ихтиёрнинг уч босқичда воқе бўлиши билан боғлиқ. биринчи босқич - ичидан фақат биттасини танлаб олиш ва ҳаракатга айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг туғилишидан иборат. иккинчи босқичда мазкур хоҳишларнинг ўз аро бир – бирини тутиб туриши, тенг ҳолатга келтириши юз беради ва бу-танлов орақали бир қарорда тўхташ имконини яратади. учинчи босқич …
2
эса қадрият билан боғлиқ, ақлга асосланган катигория. биринчиси - бор нарса, иккинчиси - бўлиши керак деб ҳисобланган нарса; биринчиси -мавжуд омилни, иккинчиси - идеални, меъёрни англатади. шундай қилиб, инсондаги ихтиёр эркинлиги зарурият талаби билан оқилона, ақлга бўйсундирилган равишда, идеал ва меъёрларга мос тарзда чекланади. ахлоқ ҳақида гап борганда, албатта унинг муайян тузилмаси, унга асос бўлган омиллар, унсурлар тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас. ахлоқ тузилмасини, одатда, уч омил-асосдан иборат деб ҳисоблайдилар. булар ахлоқий онг, ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқий хатти-ҳаракатлар. этиканинг асосий категориялари этикада инсон хатти-ҳаракатининг икки қутби - ахлоқийлик билан ахлоқсизлик ҳолатлари таҳлил ва тадқиқ этилади. ахлоқийлик фазилатларда, ахлоқсизлик эса иллатларда намоён бўлади. бу икки қутб тушунча кун-тун, оқ-қора сингари бир-бирини инкор ва айни пайтда, тақозо этгани ҳолда мавжуддир. зеро, фазилат, арастудан тортиб ибн синогача бўлган қадимги файласуфлар таъкидлаганларидек, икки иллат оралиғида рўй беради. бошқача қилиб айтганда, фазилат икки манфийлик ўрталиғида юзага келадиган мусбат ҳодисадир. чунончи, адолат - зулм билан мазлумликнинг, сахийлик …
3
амойилларни фарқлашда чалкашликларга олиб келади, уларни расмона идрок қилишда қийинчиликлар туғдиради. зеро, фан мазмунини тақдим этишдаги ҳар қандай мураккаблаштиришлар, чалкашликлар, табиийки, тушунмовчиликни келтириб чиқаради. натижада мазмун мўлжалланган «ўз эгасига» рисоладагидек етиб бормайди. шу сабабли этика фанида қўлланиладиган барча тушунчаларни уч гуруҳга бўлишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. буларнинг биринчиси ахлоқий билиш билан реал ҳаёт ўртасидаги энг муҳим алоқа ва муносабатларни инъикос эттирувчи, ахлоқ илмининг мезонини ифодаловчи тушунчалардир; уларни биз этиканинг мезоний тушунчалари ёхуд категориялари сифатида олиб қараймиз. нисбатан қамровли иккинчи гуруҳ тушунчаларини - ахлоқий тамойиллар, учинчи гуруҳни эса ахлоқий меъёрлар деб тақдим этамиз. биринчи гуруҳ тушунчалари умумлаштирувчилик, муштараклик хусусиятига эга, улар фақат назарияга тааллуқли. иккинчи ва учинчи гуруҳ тушунчалари эса амалий ахлоққа тегишли бўлиб, нисбатан муайян, тор қамровга эга; улар биринчи гуруҳ учун «моддий асос» вазифасини ўтайдилар. шу ўринда «тушунча» атамасининг моҳиятига назар ташлашни жоиз деб ўйлаймиз. аввалроқ биз ахлоқий ҳиссиётларнинг ахлоқий онг учун маълум маънода материал экани тўғрисида бирров тўхталиб …
4
йласуфлар эса бутун борлиқни мантиқийлаштириш йўлидан бордилар. лекин хiх асрнинг иккинчи ярмидан кейин ғарб алломалари бу йўлнинг кўп жиҳатдан янглиш эканини англай бошладилар. хх аср мутафаккири, руҳий таҳлил фалсафасидаги янги фройдчилик оқимининг атоқли намояндаларидан бири карл юнг тибет маййитлар китоби - «бардо тёдол»га ёзган шарҳида шундай дейди: «ғарб кишиси, «психологик» («руҳий») сўзини эшитганида, унинг учун у «бор-йўғи психологик» тарзида жаранглайди. унинг учун «психе» - қалб қандайдир, ачинарли даражада кичик, эътиборга нолойиқ, шахсий, субъектив ва ҳ.к. шу сабабли «руҳ» (қалб) ўрнига «ақл» сўзини ишлатишни маъқул кўради...». бошқа бир ўринда барча метафизик мулоҳазалар учун ижодий замин айнан ана шу қалб эканини, онг эса қалбнинг кўзга кўринмас инъикосидан иборатлигини таъкидлайди. дарҳақиқат, «юрак ва ақл», «ҳиссиёт ва онг» баҳсида ғарб, айниқса, хх асрда, сўзсиз, биринчиликни ақлга, онгга беради. юқоридаги каби фикрлар истисноли ҳоллардир. шу боис этика нуқтаи назаридан муҳаббат ҳақида гап кетса, уни ҳиссиёт деб яна бунинг устига, таърифлаш қийин бўлган туйғу, деб атайдилар …
5
майди, лекин юксак ахлоқийлик ифодаси тарзида инсонга улкан масъулият юклайди, уни жасоратга чорлайди, у - инсонни таш-қи ва трансцендентал олам билан боғлайдиган, уни ёлғизликдан олиб чиқадиган буюк куч. муҳаббатнинг объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. у аллоҳми, ватанми, ёрми - муҳаббат эгасига ундан-да гўзалроқ нарса йўқ. айни пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севиши табиий. дейлик, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат ватанга, инсониятга муҳаббатни инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. зеро, «ўз-ўзича», «якка», «худбин» муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. инсон ўзи ўзгага айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади. мана шу объект билан субъект орасидаги фарқнинг «йўқолиши» энг буюк, энг мукаммал лаззатдир. буни мавлоно фузулий ниҳоятда гўзал қилиб, бир байтда шундай ифодалайди: ишқдир ул, нашаъи комилким, андандир мудом майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо. комил нашъа, комил лаззатга фақат комил инсонгина эриша олади. демак, муҳаббат инсон ахлоқий ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. шу боис ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. этиканинг асосий тушунчалари. ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар"

1495528736_68271.doc ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. этиканинг асосий тушунчалари. ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар европа ва осиё халқлари ахлоқидаги умумийлик ва фарқли жиҳатлар режа: 1. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. 2. этиканинг асосий категориялари 3. ахлоқий меъёрлар. 4. ахлоқий тамойиллар. 5. умуминсоний ва миллий ахлоқ уларнинг фарқли жихатлари. 1. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов ахлоқ - олий мавжудотга ато этилган олий неъмат. яъни ахлоқнинг келиб чиқиши илоҳий манбадандир. ана шу илоҳий асосни асраб-авайлаб, тараққий топтириш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси, бурчи. шу боис ўзўзини ва, иложи бўлса, ўзгаларни ахлоқий тарбиялаш барча муқаддас китобларда савоб саналади. ихтиёр эркинлиги энг аввало ихтиёрнинг уч босқичда воқе бўлиши билан боғлиқ. биринчи босқич - ичидан фа...

Формат DOC, 229,0 КБ. Чтобы скачать "ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. этиканинг асосий тушунчалари. ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий тан… DOC Бесплатная загрузка Telegram