ахлоқнинг келиб чиқиши, ихтиёр эркинлиги ва ахлоқ тузилмаси.

DOC 104,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404138998_51541.doc ахлоқнинг келиб чиқиши, ихтиёр эркинлиги ва ахлоқ тузилмаси. режа: 1. ахлоқ – маънавий неъмат сифатида. 2. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов тушунчалари. 3. ахлоқ тузилмаси тушунчаси. 4. ахлоқнинг бошқа маънавий тузилмалари билан ўзаро алоқалари. 1. ахлоқ – маънавий неъмат сифатида. қадимий она сайёрамиздаги ҳаёт одатда уч оламдан иборат деб қабул қилинган. булар – наботот, ҳайвонот ва башарият олами; уларнинг ўзаро муносабатлари заминимиздаги ҳаётнинг асосий омили ҳисобланади. ҳар учаласига ҳам пайдо бўлиш, ривожланиш, ўзини муҳофаза қилиш, насл қолдиришга интилиш инстинкти берилган ва ҳаётининг бир кунмас-бир кун ўлим билан ниҳоя топиш қисмати белгиланган. чунончи, ўсимлик уруғдан пайдо бўлади, ривожланади, синган шохлари ўрнини сирач чиқариб, даволайди – муҳофаза қилади, уруғини қолдириб, бир кун қурийди. ҳайвон шу хусусиятлар билан биргаликда сезиш аъзолари ва қобилиятига ҳамда муайян даражада идрок этиш хислатига эга. инсонда эса булардан ташқари мулоҳаза қилиш, фикрлаш қобилияти ва уят ҳисси, бир сўз билан айтганда, ақл бор. уни имом ғаззолий олтинчи сезги …
2
аш яқин-яқингача «социалистик лагерь» ҳудудига кирган мамлакатларда расмий, давлат ёндошуви сифатида ҳукм суриб келди. тоталитар тузумга асосланган бу давлатлар таназзулга учрагач, яна инсонни худо яратган деган фикр уларда етакчилик мавқеини эгаллади. умуман, олганда, инсониятнинг интеллектуал тарихида, ҳатто нисбатан даҳрийлик асри бўлмиш хх асрда ҳам, инсонни худо яратган, деган фикр камида тўқсон фойизни ташкил этади. биз ҳам ана шу кўпчилик томонидамиз. айни пайтда, камчилик билдирган ва билдираётган аксил фикр ҳам яшаш ҳуқуқига эга эканини тан оламиз. шуни ҳам айтиш керакки, баъзиларда, динийлик билан дунёвийлик бир-бири билан сиғишадиган ҳодисаларми, деган ҳавотирли савол туғилади. биз унга «ҳа!» деб жавоб берамиз. улар на фақат сиғишади, балки бир-бирини тақозо этади. хусусан, дунёвийлик динийликнинг мавжудлик шарти, яънибу дунё бўлмаганда, умумжаҳоний динлар ва муқаддас китоблар нозил қилинмаган бўлур эди. улар бир-бири билан сиғишгани учун ҳам бугун биз арастуга, форобийга, ибн синога, кантга, улуғбекка, ньютонга эгамиз. ҳамма тушунмовчилик бизда ҳали ҳам шўролар давридан қолган сарқит-одатдан келиб чиқади: биз …
3
т қилинган қуйидаги оятларга ҳамоҳангдир: «30. эсланг (эй муҳаммад), парвардигорингиз фаришталарга: «мен ерда (одамни) халифа (ёрдамчи) қилмоқчиман», деганида, улар айтдилар: « у ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан сени улуғлаймиз ва сенинг номингни мудом пок тутамиз». (оллоҳ) айтди: «мен сизлар билмаган нарсаларни биламан» ва у зот одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилиб деди: «агар халифаликка биз ҳақдормиз деган сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсаларнинг исмларини менга билдиринг!» 32. улар айтдилар: «эй пок парвардигор, биз фақат сен билдирган нарсаларнигина биламиз. албатта сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан». 33. (оллоҳ): «эй одам, буларга у нарсаларнинг исмларини билдир», деди. (одам) уларга барча нарсаларнинг исмларини билдирганидан кейин (оллоҳ) айтди: «сизларга, мен еру осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни биламан, демаганмидим?». 34. эсланг (эй муҳаммад), биз фаришталарга одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. фақат иблис кибр ва ор қилиб – …
4
м ҳам оллоҳга нисбатан ана шундай халифадир: то у қиёматга қадар, яъни тангри даргоҳига боргунгача наботот ва ҳайвонот олами устидан ҳукмронлик қилиб туради. ҳукмронлик қилиш учун, маълумки, муайян даражада эркинликка, эркин ҳаракатни ихтиёр этиш ҳуқуқига эга бўлиш, фалсафий ибора билан айтганда, ихтиёр эркинлиги зарур. ана шу ихтиёр эркинлиги фақат инсонга берилган. фаришталар бундай маънавий неъматдан маҳрум – улар фақат оллоҳнинг буйруғини бажарадилар. лекин инсондаги ихтиёр қилиш эркинлиги ҳам чекланган – у оллоҳ томонидан қуръони каримда умумий тарзда белгилаб берилган доирадагина мавжуд бўлиши керак. шу боис мутлақ эркинлик инсонга эмас, фақат яратганга хос. 2. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов тушунчалари. инсондаги ихтиёр эркинлиги зарурият талаби билан оқилона, ақлга бўйсундирилган равишда, чекланади, яъни нисбийлашади. акс ҳолда, муайян бир, бир неча инсон ёки гуруҳнинг бетийиқ эркин ихтиёри на фақат бошқа инсонлар ва гуруҳлар, балки наботот, ҳайвонот олами, бутун дунё учун фожеага айланиши мумкин. ихтиёр эркинлигини бундай чеклашнинг, ақлга бўйсундиришнинг асосий воситаси ахлоқдир. шундай …
5
ҳамияти беқиёс. масалан, тарихдан бир таъсирчан воқеани олиб кўрайлик: бозорда мутасаввиф аллома, озарбойжон, эски ўзбек (туркий), форс тилларида ўлмас асарлар яратган буюк шоир имоиддин насимийнинг ғазалини ёд ўқиётган бир ёш йигитни куфрда айблаб, ҳибсга оладилар. йигит олдида икки йўлдан бирини танлаш турарди: ё пири насимийни сотиш ва тавба қилиб, банддан озод бўлиш ёки ғазални ўзимники, деб ўлимга тик бориш. покдомон, ор-номусли йигит иккинчи йўлни танлайди. қози унинг терисини шилишга буюради. оломон – томошабинлар йиғилади. шу пайт насимий келиб қолади. воқеадан хабар топган насимий олдида ҳам энди танлов турарди – танламасликнинг иложи йўқ эди: ё ўзини ошкор қилиб, ёш йигитни жаллод қўлидан қутқазиши ва унинг ўрнини эгаллаши, ёки оломон орасидан секин сирғалиб чиқиб кетиб, шогирдининг ўлимга маҳкум этилиши эвазига ўз жонини асраб қолиши керак. буюк мутасаввиф шоир биринчи йўлни танлайди: ўзини жаллод қўлига тутқазиб, бегуноҳ йигитни озод этади. қози насимийнинг терисини шилишга буюради. жаллод ишга киришади, атрофга қон сачрайди. шунда қози …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ахлоқнинг келиб чиқиши, ихтиёр эркинлиги ва ахлоқ тузилмаси."

1404138998_51541.doc ахлоқнинг келиб чиқиши, ихтиёр эркинлиги ва ахлоқ тузилмаси. режа: 1. ахлоқ – маънавий неъмат сифатида. 2. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов тушунчалари. 3. ахлоқ тузилмаси тушунчаси. 4. ахлоқнинг бошқа маънавий тузилмалари билан ўзаро алоқалари. 1. ахлоқ – маънавий неъмат сифатида. қадимий она сайёрамиздаги ҳаёт одатда уч оламдан иборат деб қабул қилинган. булар – наботот, ҳайвонот ва башарият олами; уларнинг ўзаро муносабатлари заминимиздаги ҳаётнинг асосий омили ҳисобланади. ҳар учаласига ҳам пайдо бўлиш, ривожланиш, ўзини муҳофаза қилиш, насл қолдиришга интилиш инстинкти берилган ва ҳаётининг бир кунмас-бир кун ўлим билан ниҳоя топиш қисмати белгиланган. чунончи, ўсимлик уруғдан пайдо бўлади, ривожланади, синган шохлари ўрнини сирач чиқариб, даволайди – муҳофаза қ...

Формат DOC, 104,5 КБ. Чтобы скачать "ахлоқнинг келиб чиқиши, ихтиёр эркинлиги ва ахлоқ тузилмаси.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ахлоқнинг келиб чиқиши, ихтиёр … DOC Бесплатная загрузка Telegram