меласса (спирт)

DOC 77.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1449943140_62590.doc меласса режа: 1. меласса. меласса тавсифи. 2. мелассанинг кимёвий таркиби. меласса меласса деб сахароза кристалларининг центрифугалашдан қолган эритмага айтилади. меласса таркибида қанд лавлагида мавжуд бўлган ва кимёвий тозалашда бартараф этилмайдиган ноқандлар ва кристализациянинг классик усули орқали ажратиш иқтисодий самарасиз бўлган сахароза бўлади. қанд лавлагидан сахароза ишлаб чиқаришда лавлаги массасидан меласса чиқиши (сувсиз мелассага ҳисобланган) 3,5 дан 5,0 % гача бўлади. меласса билан бутун қандларнинг 10 дан 15 % гача сахароза чиқиб кетади. меласса қуюқ, қовушқоқ, қорамтир жигар рангли суюқлик бўлиб, карамел ва меланоидин ҳидли бўлади. қанд лавлаги мелассасидан треметил амин ва бетаин парчаланишида ҳосил бўладиган бошқа учувчан аминлар ҳиди келиб туради. спирт ишлаб чиқариш учун меласса яхши хом ашё бўлиб хизмат қилади. унинг афзаллиги шундан иборатки, сахароза миқдори юқори бўлиши билан биргаликда ачитқи замбуруғлари кўпайиши учун зарур бўлган ҳамма моддалар учрайди. мелассани қайта ишлашда хом ашёни пишириш ва крахмални гидролизлашга ҳожат қолмайди. меласса шарбатидан декстринлар ва қандлаштирилмаган крахмал бўлмаганлиги …
2
сўнг мелассада тахминан 85 % қуруқ моддалар бўлади. истеъмолчиларга етказиб бериладиган меласса труба қувурларни, сақловчи сиғимларни сув ва буғ билан ишлов бериш натижасида ҳосил бўлган конденсат билан суюлиши ҳисобидан қуруқ моддалар концентрацияси нисбатан паст бўлади. мелассани сақлаш даврида сахароза қандлар кристалларининг ҳосил бўлиши туфайли ҳам концентрация камаяди. натижада меласса қовушқоқлиги камаяди, бу эса мелассасининг, айниқса, қиш кунларида, бир жойдан иккинчи жойга узатиш ва сақлаш сиғимларини тозалаш ишларини енгиллаштиради. украина спирт саноати илмий текшириш институти (укр ссинт)нинг аниқлашича, спирт заводига биринчи ярим йилликда келадиган меласса таркибидаги қуруқ моддалар миқдори 67,1-84,7 %, ўртача ҳисобда 78,0 %; иккинчи ярим йилликда келган мелассада эса 78,9-84,0 %, ўртача ҳисобда 80,2 % ни ташкил этади. п.м. силиннинг аниқлашича, меласса таркибидаги қуруқ моддалар (ўртача % мас.) қуйидаги нисбатда бўлади: сахароза-60,0; азотсиз органик моддалар-16,7; азотли моддалар-14,8; кулдорлик 8,5. шакар саноатида фақат асосий маҳсулот бўлган сахароза миқдори ҳисобини олиб борадилар. шу учун бошқа қандлар азотсиз органик моддалар сифатида қаралади. …
3
ада қандлар кам миқдорда қолади. инвертланган қанд - глюкоза ва фруктоза эквимолекуляр миқдордаги аралашмасидир. одатда, мелассада глюкоза фруктозага нисбатан кўпроқ миқдорда бўлади, шунинг учун бу аралашмани редукцияловчи қандлар деб аташ ўринли бўлади. одатда, инвертланган шакар атамаси остида фақат икки моносахарид - глюкоза ва фруктоза тушунганлиги сабабли кейинги фикрларда юқоридаги икки термин (яъни инвертланган қанд ва редукцияловчи қандлар) бир хил маънони билдириш учун ишлатилади. инвертланган қандлар миқдори меласса массасига нисбатан, 0,4-1,5 % миқдорда бўлади. узоқ муддатда юкланган ёки биологик тинч ҳолатдан чиққан лавлагини қайта ишлаганда ҳамда ноқулай шароитларда узоқ муддатда сақланган мелассада инвертланган қандлар миқдори кескин ортади. мелассада учсахаридлардан раффиноза (0,5-2,0%), кестоза ва неокестоза (0,5-1,6 %), плантеоза (0,01 %) учрайди. раффиноза (мелитриоза, госсироза) фруктоза, глюкоза ва галактоза; кестоза ва изокестоза икки молекула фруктоза ва бир молекула глюкоза қолдиғидан ташкил топган. раффиноза мелассага лавлагидан ўтади. кестоза ва неокестоза лавлагида мавжуд эмас. кестоза ва неокестоза, шу билан биргаликда айрим олигосаридлар, шакар ишлаб чиқариш …
4
оладилар ва ўз-ўзидан равшанки раффинозани тўлиқ бижғита оладилар. бошқа қандлар миқдори жуда оз бўлиб, улар ёки қисман бижғитилади ёки (масалан, пентозалар) бижғитилмайди. шунинг учун бижғитиладиган қандларни одатда сахароза, инвертланган қанд ва 1/3 раффиноза киритилади. кейинги икки қандлар сахарозага келтириб ҳисобланади. азотсиз органик моддалар. юқорида шакар ишлаб чиқаришда азотсиз органик моддаларга сахарозадан ташқари ҳамма қандлар, уларнинг кимёвий ва термик деструкцияси маҳсулотлари ва органик кислоталар киритилиши айтиб ўтилган эди. моносахаридларнинг ишқор таъсирида парчаланиш маҳсулотлари. инвертланган қандлар айниқса, фруктоза, шакар саноатида ишлатиладиган ишқорий эритмаларда қиздирилганда тезда парчаланади. бунда олдин кетоенол таутомерияси туфайли глюкоза ва фруктозанинг бир-бирига қайтар айланиши, сўнгра манноза ва ксилоза сингари янги монозалар ҳосил бўлади. моносахаридларнинг парчаланишидан учувчан бўлмаган рангли кислоталар - глюцин, аноглюцин, сахарум, мелассин ва юқори молекуляр гумин кислоталари, бироз миқдорда сут ва учувчан кислотлар - чумоли ва сирка кислоталари ҳосил бўлади. карамаллар. карамеллар деб сахароза ва моносахаридларнинг термик парчаланишидан ҳосил бўлган мураккаб таркибли маҳсулотлар аралашмасига айтилади. карамеллар таркибига …
5
ўлчами 0,7 дан 4,2 нм гача бўлган заррачалар бўлиб, молекуляр ва коллоид дисперслик чегарасида бўладилар. ранг берувчи моддаларнинг талайгина қисми сувда чин эритма ҳосил қилади. ²амма ранг берувчи моддалар учун ранг жадаллиги муҳит рн-ига боғлиқ: рн қиймати тушиши билан ранг жадаллиги камаяди, ортиши билан ортади. ушбу ҳодиса хромор гуруҳларининг диссоциацияси ўзгариши билан изоҳланади. кўпгина ранг берувчи моддаларда карбонил ва карбоксил гуруҳлари мавжуд бўлиб улар оксидланган моддаларни қайтариш ва кислоталилик хусусиятларини намоён қиладилар. айрим функционал гуруҳлар қайтар оксидланиш ва қайтарилиш қобилятига эга бўлиб, эритманинг оксидланиш-қайтарилиш потенциалига таъсир қиладилар. меласса рангдорлиги деб 94 мл дистилланган сувга йоднинг 0,1 н. ли эритмасидан қўшиш билан ҳосил қилинган эритма рангининг интенсивлиги 2 %-ли меласса эритмаси интенсивлиги билан мос келиши учун сарфланган йод эритмасининг мл да ўлчанган миқдорига айтилади. меласса рангдорлиги кенг кўламда - 1,2 дан 4,6 гача ўзгариб туради. аксарият ҳолларда меласса рангдорлиги йоднинг 0,1 н. ли эритмасининг 1,5-2,0 мл га тўғри келади. органик кислоталар. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меласса (спирт)"

1449943140_62590.doc меласса режа: 1. меласса. меласса тавсифи. 2. мелассанинг кимёвий таркиби. меласса меласса деб сахароза кристалларининг центрифугалашдан қолган эритмага айтилади. меласса таркибида қанд лавлагида мавжуд бўлган ва кимёвий тозалашда бартараф этилмайдиган ноқандлар ва кристализациянинг классик усули орқали ажратиш иқтисодий самарасиз бўлган сахароза бўлади. қанд лавлагидан сахароза ишлаб чиқаришда лавлаги массасидан меласса чиқиши (сувсиз мелассага ҳисобланган) 3,5 дан 5,0 % гача бўлади. меласса билан бутун қандларнинг 10 дан 15 % гача сахароза чиқиб кетади. меласса қуюқ, қовушқоқ, қорамтир жигар рангли суюқлик бўлиб, карамел ва меланоидин ҳидли бўлади. қанд лавлаги мелассасидан треметил амин ва бетаин парчаланишида ҳосил бўладиган бошқа учувчан аминлар ҳиди келиб туради....

DOC format, 77.5 KB. To download "меласса (спирт)", click the Telegram button on the left.

Tags: меласса (спирт) DOC Free download Telegram