shakar ishlab chiqarish

DOC 93 sahifa 3,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 93
shakar ishlab chiqarish 1- маъруза кириш. қанд лавлагини етиштириш ва сақлаш режа: 1. кириш. 2. қанд лавлаги ўсимлиги. 3. канд лавлагини экиш ва етиштириш. 4. қанд лавлагини йиғиб олиш. 5. қанд лавлагининг тузилиши, кимёвий таркиби ва технологик сифатлари. 1. шакар ишлаб чиқариш саноатининг пайдо бўлиши эрамиздан аввалги 7-8 минг йил олдин жанубий шарқий мамлакатлар – хиндистон, индонезияда шакарқамиш етиштириш билан боғлиқдир. шакарқамишда шакар олиш ватани хиндистон бўлиб, у ерда шакар олиш эрамиздан олдинги iv асрда мавжуд бўлган. эрамизнинг х асрига келиб шакарқамиш етиштириш ва шакар олиш сурия, миср, эрон, америка кашф қилингандан кейин эса жанубий америка мамлакатларига тарқалган. шакарқамишдан шакар ишлаб чиқариш антил оролларида жадал тарқалган бўлиб, у ердан денгиз орқали европага келтирилган. тарихий хужжатларда келтирилишича россияда кристалл шакар денгизнинг нариги томонидан келтирилган махсулот сифатида 1273 йилда пайдо бўлган. кўп йиллар шакар оз миқдорда ширинлик сифатида истеъмол қилиниб келинган. россияда чой миллий ичимлик сифатида кенг тарқалган ва шакарга бўлган талаб …
2 / 93
арни 8-9 ойлаб тўхтаб туришга бархам бериш, махаллий ахолисини йил давомида ишга жалб қилиш, импортга харж қилинаётган валютани тежаш мақсадида мавсумлараро хом шакарни қайта ишлаб шакар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2. бизнинг мамлакатимизда канд лавлаги - канд ишлаб чикариш учун асосий хом ашё манбаи ҳисобланади. суғорилмайдиган ерларда унинг хосилдорлиги 1 гектарига ўртача 18 - 25 т. таркибидаги қанд моддаси 14 - 18 % ни ташкил этади. лавлаги экиладиган районларга мослаштирилган навларини тўғри парваришлаш натижасида хар 1 га ердан 40-50 тоннагача ҳосил олинади. ботаник изоҳи. қанд лавлагини илдизмеваси одатда конуссимон бўлиб тармоқланмай ўсади. унинг ички ён тарафида юза ариқчалар бўлиб бу ариқчаларда спирал бўйлаб толали ингичка илдизчалар жойлашган. ўсимлик илдизтолалар орқали ердан озуқа моддалар ва намликни олади. лавлагининг эти оқ рангли ва унда хужайралар зич жойлашган. лавлагининг бош қисми илдизмеванинг юқори қисмида жойлашган бўлиб, унинг устида тўпбарг ва куртаклар (кўзчалар) жойлашган. бу куртакчалардан иккинчи йил гулловчи новдалар ўсиб чиқади. лавлаги бошини …
3 / 93
тосинтез жараёни кечади. углеводлар фотосинтезини қуйидаги кўринишда кўз олдимизга келтиришимиз мумкин. ўсимлик баргларида углеводлар қуёш нури таъсирида хаво таркибидаги углерод iv оксиди ва сувдан ҳосил бўлади. ассимиляция (ютиш) жараёнинининг биринчи маҳсулоти бу формальдегид: н со2 + н2о ёруғлик нури с = о + о2 н сўнг формальдегид молекулалари конденсацияланиб, гексозани хосил килади. н 6 с = о с 6 н 12 о6 ; н = + 2872 кдж / (г.моль) н бу жараён эндотермик жараёндир, яъни уни юзага келиши учун қуёш нури энергияси керак: 1 г(моль гексоза ҳосил бўлиши учун 2872 кдж иссиқлик сарф бўлади. ўсимлик барг томирида хосил бўлаётган моносахаридлар лавлагининг илдизмевасида йиғилади. шу билан бирга ферментларни таъсири натижасида улардан дисахарид – сахароза синтезланади. иссиқлик. қанд лавлаги иссиқликка нисбатан мўътадил экин. унга ишлов бериш осон қанд лавлагининг ривожланиш даврида бир кеча кундуздаги ҳарорат 1900–3500 0с бўлган жойларда унинг ҳосилдорлиги юқори бўлади. фотосинтез жараёни 18-22 0с да жадал кечгани билан …
4 / 93
миқдори юқори бўлган йирик илдизмева ҳосил қилиб, тез ўсади. машина билан ишлов берилганда ер қатламида зичлашиши, (босилиши) лавлаги ҳосилдорлигини 40-60% га камайтиради. озуқа моддалари. ўсимликни озиқланиш шартли равишда иккига бўлинади, яъни ҳаводан (фотосинтез) ва илдиздан озиқланиш. илдиздан озиқланиш - бу сув ва сувда эриган минерал тузларни илдиз системаси орқали сингишидир. қанд лавлагини нормал ўсиши ва ривожланиши учун 85 га яқин турли хил элементлар керак бўлади. ердан сув билан бирга ўтадиган кўпроқ керакли элементлар азот, фосфор, калий, магний, олтингугурт ва темирдир. шу билан бирга бор, марганец, мис, рух, молибен ва кобальт микроэлементларининг ҳам ахамияти катта. азот лавлаги таркибида оқсил моддаларини хосил бўлишида иштирок этади. унинг етишмаслиги илдиз меванинг ўсишини секинлатади, лавлаги вақтидан олдин пишиб етилади ва кам хосил беради. агар азот моддаси кўпайиб кетса, лавлагининг пишиб етилиши даври узаяди, таркибидаги қанд миқдори камаяди, илдизмевада эса азотнинг миқдори кўпаяди. 3. экишдан олдин ерга ишлов бериш ва экиш. қанд лавлаги экилган ерга асосий …
5 / 93
ун қулай шароит яратади. уруғларни парваришлаш ва ўстириш. кўкатлар униб чиққандандан кейин орадан 8-10 кун ўтгач, чинакам бир жуфт барглар пайдо бўлади. шу вақтдан бошлаб асосий илдиз тўлишиб боради. кўкатлар униб чиқиб, қатор хосил килгандан сўнг, қаторлар орасидаги бегона ўтларни йўқотиш учун ерга 2-3 см чуқурликда культиваторлар билан ишлов берилади. чинакам биринчи жуфт баргларни пайдо бўлиш даврида дастлаб илк кўкатларни бараналаш, сўнг яганалаш механизмларда кўндалангига яганалаш ишлари олиб борилади ва ортикча кукатлар яганаланиб, бегона ўтлардан қўлда тозаланади. қанд лавлаги кўкатларини қалин (зич) экилиши унинг хосилдорлигига сезиларли даражада таъсир этади. хосилни йиғиб олиш вақтида қаторнинг 1 метрида 4-6 та ўсимлик бўлса, илдизмеванинг хосилдорлиги ва ширадорлиги юқори бўлади. бошқа экинларга нисбатан қанд лавлагининг озуқа моддаларига бўлган эхтиёжи катта. лавлагига 1 т тўлиқ минерал уғити сарфланса унинг хосилдорлиги гектарига қўшимча 8-10 т ошади ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. таркибида аниқ бир нисбатда ўғит компонентларни (азот, фосфор,калий) ўзида сақлаган ва берилган ер учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 93 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"shakar ishlab chiqarish" haqida

shakar ishlab chiqarish 1- маъруза кириш. қанд лавлагини етиштириш ва сақлаш режа: 1. кириш. 2. қанд лавлаги ўсимлиги. 3. канд лавлагини экиш ва етиштириш. 4. қанд лавлагини йиғиб олиш. 5. қанд лавлагининг тузилиши, кимёвий таркиби ва технологик сифатлари. 1. шакар ишлаб чиқариш саноатининг пайдо бўлиши эрамиздан аввалги 7-8 минг йил олдин жанубий шарқий мамлакатлар – хиндистон, индонезияда шакарқамиш етиштириш билан боғлиқдир. шакарқамишда шакар олиш ватани хиндистон бўлиб, у ерда шакар олиш эрамиздан олдинги iv асрда мавжуд бўлган. эрамизнинг х асрига келиб шакарқамиш етиштириш ва шакар олиш сурия, миср, эрон, америка кашф қилингандан кейин эса жанубий америка мамлакатларига тарқалган. шакарқамишдан шакар ишлаб чиқариш антил оролларида жадал тарқалган бўлиб, у ердан денгиз орқали европаг...

Bu fayl DOC formatida 93 sahifadan iborat (3,3 MB). "shakar ishlab chiqarish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: shakar ishlab chiqarish DOC 93 sahifa Bepul yuklash Telegram