meva va sabzavotlarni birloqchi qayta ishlash texnologiyasi

DOC 68 sahifa 806,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 68
œзбекистон республикаси олий ва œрта 91-бетгача текширилди ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт инсти​тути «қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси» кафедраси "мева ва сабзавотларни бирламчи қайта ишлаш технологияси" фанидан маъруза матнлари қарши – 2009 тузувчи: катта ўқитувчи ф.сайдалов. тақризчилар: қармии. доц. т.ф.н. ф.суванова. «қашқадарё озиқ-овқат моллари улгуржи савдо базаси бош муҳандиси а.равшанов ушбу маъруза матнлари тўплами қармии "қхмс ва қит" кафедраси йиғилишида (баён №__ _______2009 й), технология факультети услубий ко​миссиясида (баён №__ _______2009 й), муҳокама этилган ва ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этилган. тўпламда мева ва сабзавотларни териш, ташиш, қайта ишлаш корхоналарда қабул қилиш ва сақлаш жараёнлари келтирилган. мева-сабзавотларни қайта ишлаш усуллари, сабзавотлардан табиий консерва, концентрланган помидор маҳсулотлари, компотлар, мева-сабзавот шарбатлари, мураббо, повидло, маринад ва тузланган сабзавотларни ишлаб чиқариш технологиясининг назарий ва амалий асослари ёритилган. маъруза матнлари тўплами қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларни дастлабки қайта ишлаш технологияси бакалаврлари учун мўлжалланган. в сборнике …
2 / 68
etable and fruit juices, james, marinads and salting vegetables in this handbook. the lectures of this handbook. intended for preparing bachelors – specialists of technology in producing, keeping and on the first cultivating of agricultural products. фан бўйича режалаштирилган маърузалар мавзуси ва улар учун ажратилган соатлар: № мавзу соат 1 кириш. мева ва сабзавотларни териш, ташиш, қабул қилиш ва сақлаш, хом ашёнинг технологик характеристикаси. 4 2 мева-сабзавотларни қайта ишлаш усуллари. табиий сабзавот консервалари. 4 3 концентрланган помидор маҳсулотлари. 2 4 сабзавот шарбатлари. 2 5 консерваланган компотлар. 2 6 мева шарбатлари, концентрланган ва мағизли шарбатлар. 6 7 мева яримфабрикатлари. 2 8 меваларни қанд билан консервалаш. 2 9 сабзавот ва мева маринадлари. 2 10 тузланган сабзавот ва мевалар. 2 11 мева-узумни қуритиш. 2 жами 30 к и р и ш халқ хўжалигини барқарорлаштириш ва бозор муносабатларига ўтиш мамлакат ижтимоий-иқтисодий тарққиётининг ҳозирги даврдаги энг муҳим ва долзарб вазифаларидандир. мамлакатимиз озиқ-овқат саноатининг ривожланиши учун …
3 / 68
нроқ пайдо бўлган. бундай озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1810 йилда никола аппер томонидан таклиф қилинган. ҳозирги вақтда асосан қуйидаги консервалар ишлаб чиқарилади: сабзавот консервалари, томат маҳсулотлари, мева консервалари, табиий шарбатлар, гўшт ва гўшт-сабзавот консервалари, балиқ консервалари, сут консервалари. саноатда хом ашёни қайта ишлаш прогрессив кимёвий, биокимёвий, техник-физикавий усуллари кенг қўлланилаяпти, масалан, олинган шарбатларни фермент моддалар билан, мағзини эса электр ток билан қайта ишлаш, қовурилган сабзавот ва балиқларни вакуум билан совутиш ва ҳоказо. томат паста, томат шарбатини, сабзавот икрасини ишлаб чиқариш учун қисман автоматлаштирилган технологик линиялар яратилган. i-мавзу: мева-сабзавотларни қайта ишлаш усуллари. табиий сабзавот консервалари режа: 1. мева-сабзавотларни қайта ишлаш усуллари. 1.1. маҳсулотларга таъсир этувчи омиллар. 1.2. мева-сабзавотлардан тайёрланадиган консервалар. 2. «кўк нуҳот» консервасини тайёрлаш. 2.1. хом ашёни танлаш; 2.2. хом ашёни ювиш ва тозалаш; 2.3. калибрлаш ва бланширлаш жараёнлари; 2.4. инспекция ва қадоқлаш жараёнлари; 3. табиий помидор консерваси. 3.1. саралаш ва ювиш жараёнлари; 3.2. помидорни пўстидан тозалаш усуллари; 3.3. қадоқлаш, …
4 / 68
дириш мумкин. мева ва сабзавотларни илмий асосланган ва ҳар бир минтақанинг табиий ресурсларидан унумли фойдаланадиган қайта ишлаш усулларини хўжаликларга кенг жорий этиш, етиштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги йўқотишини кескин камайтиради ва мева сабзавотчилик хўжаликларининг иқтисодиётини кескин кўтаришга ёрдам беради. сабзавот ва меваларни қайта ишлаш натижасида ишлаш усулига қараб бир қатор қўшимчалар туз, шакар, зиравор қўшилмалари, кислота, сирка кабилар тавсия этилган меъёрда қўшилади. бу қўшилмалар мева ва сабзавотлар таркибидага витамин ва бошқа физиологик фаол моддаларни сақлаган ҳолда уларнинг калорияси, таъми ҳамда хушбўйлигини анча оширади. сабзавот ва меваларни қайта ишлаш усуллари уларда биологик ва физиологик жараёнларни тўхтатиб, фитопатоген микробларни бутунлай йўқотиб, маҳсулотларни ташқи муҳит билан алоқасини узишга қаратилган. сабзавот ва меваларни қайта ишлаш усулини маҳсулотнинг турига, етиштирилган минтақага, уларнинг кимёвий таркибига ва бошқа бир қатор кўрсаткичларга қараб танлаш лозим. сабзавот ва мевалар асосан физикавий, микробиологик ва кимёвий усулларда қайта ишланади. сабзавот ва меваларни қайта ишлаш учун зарур бўлган махсус цехлар, пункт ва консерва …
5 / 68
айта ишлаш маҳсулотининг сифатли бўлиши учун энг аввало хом ашёнинг етилганлиги, унинг ранги ҳамда ўлчамлари бир хил бўлишлиги лозим. хом ашё қайта ишлашдан олдин саралаш, инспекция ва калибировка қилинади. саралаш ва инспекция жараёнида маҳсулот сифати, етилиши, ташқи кўриниши ва сортига кўра ажратилади. сортларга ажратилган хом ашёни қайта ишлаш анча енгиллашади. хом ашёни сортларта ажратишда махсус столлардан ёки турли транспортёрлардан фойдаланилади. саралаш транспортёрларнинг ҳаракати 0,1-0,5 м/сек дан ошмаслиги лозим. бунда хом ашё лентага бир қатор қилиб жойлаштирилади. айрим сабзавот ва меваларни калибровка қилувчи машинада турли хил элаклар ёрдамида ўлчамларига кўра ажратилади. масалан, картошка, помидор, лавлаги каби маҳсулотлар диаметри бўйича, бодринг, бақлажон, сабзи узунлиги ёки диаметри бўйича калибровка қилинади. сабзавот ва меваларни қайта ишлашда уларнинг нави муҳим аҳамиятга эга. қайта ишлаш учун фақат тавсия этилган навлардан олинган маҳсулотлардан фойдаланиш зарур. акс ҳолда тайёр маҳсулотнинг сифати анча пасаяди. сабзавот ва меваларни қайта ишлашга тайёргарлик кўришда уларни ювиб тозалаш муҳим босқич ҳисобланади. маълумки, сабзавот …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 68 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"meva va sabzavotlarni birloqchi qayta ishlash texnologiyasi" haqida

œзбекистон республикаси олий ва œрта 91-бетгача текширилди ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт инсти​тути «қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси» кафедраси "мева ва сабзавотларни бирламчи қайта ишлаш технологияси" фанидан маъруза матнлари қарши – 2009 тузувчи: катта ўқитувчи ф.сайдалов. тақризчилар: қармии. доц. т.ф.н. ф.суванова. «қашқадарё озиқ-овқат моллари улгуржи савдо базаси бош муҳандиси а.равшанов ушбу маъруза матнлари тўплами қармии "қхмс ва қит" кафедраси йиғилишида (баён №__ _______2009 й), технология факультети услубий ко​миссиясида (баён №__ _______2009 й), муҳокама этилган ва ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этилган. тўпламда мева ва сабзавотларни териш, ташиш, қайта ишлаш корхоналарда қабул қи...

Bu fayl DOC formatida 68 sahifadan iborat (806,5 KB). "meva va sabzavotlarni birloqchi qayta ishlash texnologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: meva va sabzavotlarni birloqchi… DOC 68 sahifa Bepul yuklash Telegram