қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқариш технологик линияси

DOCX 10 стр. 199,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
21-маъруза. қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқариш технологик линияси режа: 1. хом-ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар тавсифи 2. тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 3. технологик жараён босқичлари 4. жиҳозлар комплексларининг тавсифи 5. линиянинг тузилиши ва ишлаш принципи таянч сўз ва иборалар: шакар, моносахаридлар, дисахаридлар, полисахаридлар, оқ шакар қуми, қанд лавлаги, шакар кристаллари, лавлаги қириндиси, диффузион шарбат, қиём, утфель, лавлаги тўппаги, меласса, дефекация, сатурация, сульфитация, кондицияланган қанд лавлаги, ферромагнит чиқиндилар. хом-ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар тавсифи. шакар - озуқа рационидаги энг муҳим компонентлардан бири бўлган углеводлар тоифасига киради. углеводлар ўз навбатида моносахаридлар (глюкоза, фруктоза, лактоза), дисахаридлар (сахароза, мальтоза, лактоза), ҳазм бўлгувчи полисахаридлар (крахмал, глюкоген) ва ҳазм бўлмайдиган полисахаридларга (озуқавий тўқималарга) бўлинади. моносахарид ва дисахаридлар таъми ширин бўлганлиги сабабдан улар шакар деб ном олган. дисахарид ва ҳазм бўлмайдиган полисахаридларни одам организмида парчаланиши натижасида глюкоза ва фруктозалар ҳосил бўлади. сахароза одам организмида тўла ва енгил ҳазм …
2 / 10
а эга ва шу сабабдан ақлий ва жисмоний меҳнат кишилари учун ўрнини алмаштириб бўлмайдиган калория манбаи бўлиб хизмат қилади. шакар ишлаб чиқариш саноатида асосий хом-ашё сифатида қанд лавлагининг ковлаб олинган илдизмеваси ишлатилади. қайта ишлашга тайёрланган лавлагининг физик ҳолати талаб этилган меъёрий кўрсаткичлар (сўлиганлиги, гуллагани, заҳаланганлиги ва б.) бўйича стандарт талабларига мос келиши керак. қанд лавлагининг технологик хоссалари унинг йиғиштириш даврида техник жиҳатдан етилганлиги, ёт чиқиндилар билан ифлосланганлик даражаси ва асосий кимёвий кўрсаткичлари – сахароза миқдори ва лавлаги шарбатининг тиниқлиги билан белгиланади. шуни ҳам айтиш лозимки, қайта ишлашга тайёрланган лавлагини сақлаш жараёнида унинг кўплаб сифат кўрсаткичлари пасайиши мумкин. бу эса ўз навбатида технологик жараёнларни амалга ошириш сҳамарадорлигини пасайтиради, сахарозани йўқотилиш миқдорини орттиради ва тайёр маҳсулотнинг чиқиш миқдори ва сифатини пасайтиради. шунинг учун қанд лавлагини оптимал қайта ишлаш даври 100 кунга тенг. лавлагидан шакар олиш жараёнида ҳосил бўладиган ярим тайёр маҳсулотлар турлари асосан лавлаги қириндиси, диффузион шарбат, қиём, утфель ва ювилган қум …
3 / 10
тача чиқиши 10-12 % бўлганда (қайта ишланган лавлаги массасига нисбан фоизларда) 80...83% нам лавлаги тўппаги, 5,0...5,5% меласса, 10...13% фильтрланган чўкма ҳосил бўлади. бу маҳсулотлар қимматли иккиламчи хом-ашё саналади. лавлаги тўппаги (жом) диффузия йўли билан таркибидан сахароза ажратиб олинган, яъни шакарсизлантирилган лавлаги қириндисидир. унинг таркибида 0,3 % шакар бўлади. тўппак чорва ҳайвонлари учун катта озуқавий қийматга эга бўлган ем бўлиб, унинг сақлаш даврини узайтириш мақсадида қуритилади ёки силос қилинади. лавлаги тўппагидан фойдаланиш самарадорлигини орттириш учун унинг таркибидан пектин, озуқавий толалар, метан, протеин ва бошқалар ажратиб олинади. меласса - якуний босқичда кристалланган утфелни центрифугалаш жараёнида ажратиб олинадиган кристаллараро эритмадир. унинг таркибида минерал ва органик моддалар, шу жумладан, углеводлар, қимматли аминокислоталар ва амидлар, ишқорий металларнинг катионлари, сульфат, фосфат ва фосфор кислоталарининг анионлари мавжуд. ишлаб чиқарилаётган мелассанинг деярли ярми ҳайвонлар учун ем тайёрлашга йўналтирилади. бундан ташқари, меласса этил спирти, хамиртуриш, озуқавий кислоталар ва бошқа моддалар ишлаб чиқариш учун қимматли хом-ашё хисобланади. фильтрлаш жараёнларида ажратилган …
4 / 10
да қисқартиришди, чунки қайта ишланадиган қанд лавлаги ҳажми деярли икки марта қисқарди. шунинг билан бирга, четдан импорт қилинадиган шакарқамиш хом-ашёсини қайта ишлаш ҳажми ўсди. ўзбекистонда саноат миқёсида қанд лавлаги шакари ишлаб чиқариш эндигина йўлга қўйилмоқда. дастлабки корхоналар қаторига хоразм шакар заводи ва туманлардаги мини шакар заводларини киритиш мумкин. қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқаришининг асосий хусусияти тайёр маҳсулот таркибини тоза сахарозадан иборат бўлишидир. бундай кимёвий таркибга технологик жараённинг деярли барча босқичларда хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни ёт чиқиндилардан ва турлича ифлосланишлардан яхши тозаланиши натижасида эришилади. кўплаб операциялар мазмуни қанд лавлаги, диффузион шарбат ва оқ шакар кристалларини тозалаш жараёнлари билан боғлиқ бўлади. лавлаги илдизмевасининг ташқи юзаси енгил (сузиб юрувчи) ва оғир (тош, қум ва бошқалар) чиқиндилардан тозаланади. бундай ёт чиқиндиларнинг анчагина қисми лавлагини сув ёрдамида қайта ишлаш жиҳозларига узатиш даврида ажратиб олинади. лавлаги илдизмеваси юзасига қаттиқ ўрнашиб қолган чиқиндилар ювиш машиналарининг механик ишчи органлари ёрдамида ювиб туширилади. шакар ишлаб чиқариш тармоғи ишлатиладиган …
5 / 10
ва хом-ашё ювиш машиналарида ишлатиладиган ичимлик суви ҳажмини ва тозалаш иншоатларига йўналтириладиган оқавалар ҳажмини ортишига сабаб бўлади. ушбу ҳолатлар маҳсулотни қайта ишлаш ҳажмини пасайишига, қўшимча сарф-ҳаражатларни ортишига ва маҳсулотнинг рақобатбардошлигини пасайишига олиб келади. шуни айтиш лозимки, барча қўшимча ҳатти-ҳаракатлар туфайли ҳам лавлаги ташқи юзасининг тозалигини прогрессив технологиялар талаби даражасида амалга ошириб бўлмаяпти, бу эса ўз навбатида технологик жиҳозларни тез ишдан чиқишига сабаб бўлмоқда. диффузион шарбат тахминан 16...19 % қуруқ моддалардан иборат бўлиб, уларнинг 14...17 % сахароза ва 2 % га яқини шакарсиз моддалардир. барча қанд моддалари кристалланган сахароза олиш жараёнини қийинлаштиради ва уни меласса таркибида йўқотилиш миқдорини ортишига сабабчи бўлади. кристаллизация жараёнида бир қисм шакарсиз моддалар эритма таркибидаги сахарозанинг 1,2...1,5 қисмини ушлаб туришга қодир. шунинг учун шакар ишлаб чиқариш технологиясининг асосий вазифаларидан бири шакар эритмаси таркибидан шакарсиз моддаларни максимал даражада йўқотишдир. шакарсиз моддалар таркиби органик кислоталар, оқсиллар, пектинлар, ёғлар, мураккаб моддалар (водород ионлари ёки ферментлар таъсири остида сахарозани сув аралашмаларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқариш технологик линияси"

21-маъруза. қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқариш технологик линияси режа: 1. хом-ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар тавсифи 2. тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 3. технологик жараён босқичлари 4. жиҳозлар комплексларининг тавсифи 5. линиянинг тузилиши ва ишлаш принципи таянч сўз ва иборалар: шакар, моносахаридлар, дисахаридлар, полисахаридлар, оқ шакар қуми, қанд лавлаги, шакар кристаллари, лавлаги қириндиси, диффузион шарбат, қиём, утфель, лавлаги тўппаги, меласса, дефекация, сатурация, сульфитация, кондицияланган қанд лавлаги, ферромагнит чиқиндилар. хом-ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар тавсифи. шакар - озуқа рационидаги энг муҳим компонентлардан бири бўлган углеводлар тоифасига киради. углеводлар ўз навбатида моносахаридлар (глюкоза, фрук...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (199,9 КБ). Чтобы скачать "қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқариш технологик линияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қанд лавлагидан шакар ишлаб чиқ… DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram