ўзбек халқ оғзаки демоник ҳикояларининг табиати, тематик таснифи

DOC 78,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662843779.doc ўзбекистон республикаси фанлар академияси www.arxiv.uz page режа: 1. демоник ҳикоя атамаси ҳақида 2. оғзаки демоник ҳикояларнинг меморат шакли 3. оғзаки демоник ҳикояларнинг фабулат шакли демонлар ҳақидаги оғзаки ҳикоялар рус ва чет эл фольклоршунослигида атрофлича ўрганилган. бу мавзу в.н.перец, п.т.богатирев, с.а.токарев, ака-ука соколевлар, э.я.померанцева, в.я.пропп, с.м.азбелов, и.в.чистов ва бошқалар томонидан муфассал ёритилган. шунингдек, тожикистонлик фольклоршунос о.муродов , ўзбекистонлик д.тоғаевалар нинг ушбу мавзуга қарашлари илмий-назарий фикр, мулоҳазалари эътиборлидир. демоник ҳикоя ўзбек халқ насрининг мустақил жанридир. демоник ҳикоя рус фольклоршунослигида «биличка» атамаси билан юритилган, алоҳида жанр сифатида баҳоланган. биличка атамасининг маъноси ўзбек тилида «воқеий ҳикоя»ни англатади. бу жанр туркий халқ, хусусан, ўзбеклар орасида қадимдан мавжуд бўлиб, «бўлган воқеа», қозоқларда «бўлмыш ҳекаят ва ҳикоя» терминлари билан юритиб келинган. бу атамалар ҳақиқатда юз берган воқеа маъносини билдиради. «бўлган воқеа» атамаси «ўзбек тилининг изоҳли луғати»да воқе бўлмоқ, содир бўлмоқ, рўй бермоқ, юз бермоқ, келиб чиқмоқ маъноларини англатиб, «рўй берган воқеа», ниҳоят воқеий ҳикоя шаклида тавсифланган. …
2
га хос шаклий тузилиши шу нарса билан белгиланади . о.муродов эса бу жанрни демоник ҳикоялар деб юритади ва у бу ҳикоялар кишиларнинг демонлар билан тўқнашуви ҳақида ҳикоя қилади деб характерлайди. ака-ука соколовлар эса уни «алвасти, жин, шайтон, жодугар – бир сўз билан айтганда, ёвуз қора кучлар ҳақидаги кичик ҳикоялар деб таърифлайди. кўринадики, мазкур муаллифлар ҳикоя характерини унинг персонажларидан келиб чиқиб белгилайдилар. дарҳақиқат, ўзига хос бу жанр кишиларнинг жин, алвасти, ажина, пари, девга йўлиқиши билан боғлиқ ҳикояни англатади. фольклоршунослар насрий турни икки гуруҳга бўлиб, ҳар биридаги жанрларни ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилишган, уларни тарихийлик принциплари нуқтаи назаридан келиб чиқиб белгилашга уринишган. хусусан, в.я.пропп насрий турни иккига бўлар экан, биридаги (афсона, ривоят, биличка, биволшина) биличкаларни алоҳида ажратиб кўрсатади. булар халқ демонологиясини акс эттирган ҳикоялар бўлиб, кўпроқ қўрқинчли воқеаларни ҳикоя қилади . кўринадики, олим тасниф баҳонасида биличкаларни алоҳида жанр сифатида тавсифлайди ва таърифини тўлиқ ёритади. шунингдек, у ҳар икки …
3
ам ўзига хос табиий белгиларига эга бўлган алоҳида-алоҳида жанрлардир. шунга қарамасдан, ҳар иккисининг бир-бирига ўхшаш томонлари йўқ эмас. аввало, ҳар икки жанр фантастикага ассоланиши, реал воқеликни ҳикоя қилишига кўра ўзаро ўхшашликка эга. бироқ, етакчи персонажлар характери, ҳикоядаги ўрни, позициясига кўра ўзаро фарқланадилар. демонлар ҳақидаги оғзаки ҳикояларда биринчи шахс воқеа иштирокчиси, бадиий образи, ҳикоя қилувчиси ҳамдир . ана шу шахс ёдда қолган таассуротни ҳикоя қилади. бу хил хусусий белгилар ривоят, афсона персонажларида умуман кузатилмайди. тарихийлик мазкур жанрнинг ўзига хос хусусиятларини аниқ ифодалайди. хусусан, оғзаки ҳикояларнинг генетик асосларини диний эътиқод кучайган муҳит, хурофий шароит, ирим-сиримларга ишонч ташкил этади. демак, бу хил ҳикоялар инс-жинсларнинг борлигига ишонч заминида юзага келган бўлиб, баёнчи ва тингловчи «воқеа»ни ҳақиқат деб билади. демонлар ҳақидаги ҳикояларнинг ўзига хос жанрий белгилари воқеаларни ҳикоя қилиш услуби, шаклий тузилиши, образлар тизими, композицияси, бадиий тасвир воситаларнинг қўлланиши билан фарқланади. ҳикоя ғайритабиий воқеалар асосига қурилган. унда ғайриоддий воқеа шоҳиди бўлган шахс кўзи кўрган воқеаларни …
4
зига хос жанр табиатини белгилайди. улар воқеани кўнгилсиз, айни пайтда қўрқинчли кечишини таъминлайди. воқеа вақтини қоронғи кеча ёки қоқ пешин, шом пайти ёки ярим кеча белгилайди. эпик маконни, бехосият майдон, гўнг тўкиладиган жой, кам қатнов кўча, тепалик, чалдеворхона, ташландиқ жойлар ташкил этади. макон кишида шубҳа уйғотади. воқеа баёнида кимдир чақирган, кулган ёки бир кўриниб ғойиб бўлгандай туюлади . бу ҳодиса воқеа иштирокчиси ( етакчи персонажни ваҳимага солиб ҳаяжонлантиради. чўчиш, ҳадиксираш эса даҳшатли воқеанинг юз беришига сабабчи бўлади. воқеа вақти ҳикоя воқеаларининг нотабиийлигини бўрттиради, даҳшатли тус бериб, таъсирчанликни оширади. тўқнашув тасодифан юз беради. бу қандайдир товушнинг эшитилиши ёки ҳодисанинг ғалати ҳаракати, ҳолатида зуҳур этилади. «кечаси ошхонага кирсам, от олдинги оёқларини кўтариб, безовта бўлаяпти. қарасам, от устида алвасти ўтирибди» . демонологик ҳикоя воқеалари яқин ўтмишга, афсона ва ривоят воқеалари, узоқ ўтмишга йўналтирилган. демонлар ҳақидаги оғзаки ҳикоялар композицион қурилишига кўра ривоят, афсона жанрларидан фарқланадилар. афсона воқеалари сокин, кетма-кетликка асосланиб, конфликт воқеа давомида ташкил …
5
га солиб қўяди. рақиблар таркибини жин, ажина, дев, алвасти пари, шайтонлар ташкил этади. етакчи персонаж рақибнинг характерли белгилари, ўзига хос портретини чизишга ҳаракат қилади: «алвасти кичкина бўйли, узун сочли», «шайтон бошида шохчаси, кетида думчаси бор», «жин эса узун бўйли, оқ нарсага ўралган, кўз чаноқлари билан тикилади». пари антропоморф қиёфада тасвирланади: «ўзи гўзал, оёқлари ўрдак оёқ, дев эса бир кўзли, бурунсиз тасвирланади» . пари деганда гўзаллик, алвасти деганда сочлари тўзиқ аёл қиёфа жонланади. демонлар у дунё вакиллари - ёвуз руҳлар, инс-жинсларнинг образли ифодасидир. улар диний эътиқодни ташвиқ этиш, инсон зотига таъсир кўрсатиш, қўрқитиш, авраш вазифасини адо этадилар. демонлар ана шу хусусияти билан характерлидир. ҳикояда ёвуз руҳлар ҳақидаги тасаввур, диний тушунча, мифологик қарашни кузатиш мумкин. диний тушунча қадимги аждодларимизнинг мифологик тасаввурлари замирида юзага келган. кўринадики, демоник ҳикоялар асосини ёвуз руҳ билан инсон ўртасидаги ихтилоф ташкил этган. 2. оғзаки демоник ҳикояларнинг меморат шакли демоник ҳикоялар воқеалар баёнига кўра иккига бўлинади. бири ҳикоянинг меморат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек халқ оғзаки демоник ҳикояларининг табиати, тематик таснифи"

1662843779.doc ўзбекистон республикаси фанлар академияси www.arxiv.uz page режа: 1. демоник ҳикоя атамаси ҳақида 2. оғзаки демоник ҳикояларнинг меморат шакли 3. оғзаки демоник ҳикояларнинг фабулат шакли демонлар ҳақидаги оғзаки ҳикоялар рус ва чет эл фольклоршунослигида атрофлича ўрганилган. бу мавзу в.н.перец, п.т.богатирев, с.а.токарев, ака-ука соколевлар, э.я.померанцева, в.я.пропп, с.м.азбелов, и.в.чистов ва бошқалар томонидан муфассал ёритилган. шунингдек, тожикистонлик фольклоршунос о.муродов , ўзбекистонлик д.тоғаевалар нинг ушбу мавзуга қарашлари илмий-назарий фикр, мулоҳазалари эътиборлидир. демоник ҳикоя ўзбек халқ насрининг мустақил жанридир. демоник ҳикоя рус фольклоршунослигида «биличка» атамаси билан юритилган, алоҳида жанр сифатида баҳоланган. биличка атамасининг маъноси ўзб...

Формат DOC, 78,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбек халқ оғзаки демоник ҳикояларининг табиати, тематик таснифи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек халқ оғзаки демоник ҳикоя… DOC Бесплатная загрузка Telegram