чўлпон. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси

DOCX 35.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491127835_67753.docx чўлпон. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси режа: 1. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси. 2. чўлпон шеъриятида миллий истиқлол истаклари. 3. “кеча ва кундуз”да жадидчилик тилаклари. хх аср адабиёти пурқувватини икки буюк сиймо, бири – насрини қодирий, иккинчиси, шеъриятини чўлпон ташкил қилади. чўлпон ўзбек шеъриятига “янги тўн кийдирди” (в.маҳмуд), романчилигида янги дадил қадам ташлади. унинг ижоди “кечаги чўлпон”, “бугунги чўлпон”га бўлиб, қисматга тақсимлаб ўрганишни кечаги ва бугунги мафкура тақозо қилди. истиқлол ғояларини устувор туриб куйлаган ва ҳимоя қилгани учун ҳам у шўро даврида бадном қилинди. ҳатто 30-йилларда унинг ижоди борасида шайхзодага махсус китоб ҳам ёздиришга қарор қилинди. борингки, улуғ адиб ижоди “чўлпонизм” рукни асосида тескари таҳлил қилинди, ҳатто унинг ижоди адабий жараёнда узоқ вақт ўрганилмади. у 1956 йил зиёлилар қурултойида оқланди. истиқлол даврига келиб эса унинг ижоди аслича ўрганилди ва баҳоланди. “чўлпонизм” номи билан адиб ижодининг қораланиши бутун адабий мероси билан мудроқ, ғафлатдаги ўлкани бедор қилиш, халқни миллий уйғонишга даъват …
2
га мен миллий ўзбек ёзувчиси бўлишга аҳд қилдим, отамдан ҳам, муллалардан ҳам қочиб, тошкентга бордим ва у ерда шеърлар, ҳикоялар ёзиб, журналларга юбордим.” чўлпоннинг тошкентдаги ижодий фаолияти 1913-1914-йилларга тўғри келади. бу даврда жадидчиларнинг айни авж парда фаолияти эди. ҳатто “кеча ва кундуз” романининг қаҳрамонларидан бири “қандай яхши газеталар бор оренбургда, қозонда, уфада, бокуда, астраханда, айниқса, москвада... боқчасаройга беш сўм пул юборсангиз, бир йилгача ҳар куни “таржимон” келади”, дейди. 1914 йил чўлпон ижодининг илк даври, айни сермаҳсул палласи ҳисобланади. шу йили 18 апрелда “садойи туркистон” газетасида унинг илк шеъри “туркистонлик қариндошларимизга”, сал ўтмай “қурбони жаҳолат” ҳикояси босилиб чиқди. шу рўзномада “адабиёт надур?” номли илмий мақоласи ҳам эълон қилинади. бу мақоланинг ёзилганида чўлпон эндигина 16 ёшга тўлган эди. у бундай мақола ёзишга маънан тайёр эди. форс, рус, араб тилларини мукаммал биларди, “таржимон” орқали адабиёт илмидаги гаплардан ҳам хабардор эди. унинг асарлари боқчасарой, уфа, қозонда ҳам босилгани аниқ. бу давр ғарб, қолаверса, татар …
3
и. шу боис ҳам бадиий адабиётнинг ҳис-туйғуни уйғотиш фазилати, айниқса, образининг намуна бўларли фаолиятларини эътироф этди ва: “адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун, фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қадар сингишган қора балчиқларни тозалайдурган ўткир юрак кирларини ювадурган тоза маърифат суви, хиралашган ойналаримизни ёруғ ва равшан қиладурган, чанг ва тупроқлар тўлган кўзларимизни артуб, тозалайдурган булоқ суви бўлганликдан бизга ғоят керакдур”. муаллиф бадиий адабиётнинг бадиияти хусусида қайғуради. бунинг боиси ҳам бор. аёнки, жадид адабиёти гарчандки янги бўлса-да, бадиият жиҳатдан суст, заиф эди. шунинг учун ҳам чўлпон адабиёт бадииятига махсус тўхталади ва унинг олдига юксак вазифалар қўяди. адиб адабиётининг ҳам мазмуни, ҳам шакли мукаммал ва уйғун бўлишини талаб қилар экан, бунинг учун у ўзи, энг аввало, адабий ижоди билан “лаббай” деб жавоб берди. унинг дастлабки ижоди мазмун жиҳати, бадиий образлари жиҳати билан жадидчиликка хизмат қилди. чўлпоннинг илк насри бадиият жиҳатидан заиф деб баҳоланиши, ўша давр жадид …
4
нмаган. эшмурод мўминжоннинг овозидан таниса-да, “сен кимсан?” деб сўрайди. шунга қарамай, тасвирда ингичка ифода ҳам учрайди. мўминжон тасодифий ўғри эмас, у ўғриликни касб қилиб олган: · мўминжон ёшлигидан ўғриликка одат қилиб келганидан меҳмонхона девори қозиғида осилган соатга тикилди. шу деталнинг ўзи мўминжонга тўла тавсиф берадики, бадииятга, характерга нисбатан дастлабки чизгилардир. ҳикояда эшмурод билан мўминжон бир-бирига зид қўйилган. эшмурод рус мактабида ўқимоқчи, унга қарши мўминжон: “... отангиз хотин олиб берадилар. ўзингиз роҳат қилуб мадрасада ўқуб ётасиз”, дейди. эшмурод овқат устида ҳам газета ўқийди. бунга жавобан отаси: “эй, аҳмоқ. газетачиларнинг иши ҳамма вақт ақча топмоқ. газетанинг сўзини тўғриси бўлмайдур, ҳамма ёлғон нарсалар. бор, уйдан “жангнома”, “аҳмад занж”ни олуб чиқуб, бизга ўқуб бер”, дейди. эшмурод образида сезиларли бўлса-да, ўсиш бор. мўминжон соатни ўғирлагандан сўнг эшмуроднинг отаси ўғлини ўғри гумон қилиб, уни жазолайди. ўғил ойлаб ётиб қолади. аммо маърифатга интилишдан тўхтамайди. газета саҳифаларидаги мақолалар мазмунига муносабат билдиришга ҳаракат қилади. қайси мақолага боқмасин, туркистон бечора …
5
да”, деб билади. асарда ҳар икки ўғри болалар воқеаси ошириб юборилган, сунъийлик устун, тасвир хира. шунга қарамай ҳикоя илк жадид насри бўлганлиги учун ҳам узрлидир. чўлпоннинг қалами насрда тобора қайралиб боради. унинг эпикадаги маҳорати “дўхтур муҳаммадиёр” ҳикоясида яққол намоён бўлди. “падаркуш” анъанасидан келиб чиқиб, илм бахту саодатнинг калити деган маъно келиб чиқади. бу жиҳатдан у ҳамзанинг “янги саодат” романига ўхшаб кетади. “падаркуш”да ота ўғлининг маърифатли бўлишини инкор қилса, “дўхтур муҳаммадиёр”да ота ҳожи аҳмад россиядан келиб, янгича сабоқ берувчи муаллимга 10 яшар ўғлини топширади. ота - ўз замонининг улуғ маърифатпарварларидан. кўп хориж мамлакатларида сафарда бўлган, рус, араб, форс тилларини ўз она тилидай билади. халқ уни 72 тилни билувчи сифатида эътироф этиб, “ҳожи сартарош”, деб атайди. ўғил ўзгалар сингари кўча, чойхонага чиқмайди, унга бир рус офицери бадан тарбияси машқини ўргатади. россиялик муаллимини поездда жўнатиб, қайтишида безори, майпарастларнинг ҳужумига дуч келиб, отаси жароҳат олиб, вафот этади. отадан ўғилга икки хил мерос қолади: 1) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чўлпон. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси"

1491127835_67753.docx чўлпон. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси режа: 1. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси. 2. чўлпон шеъриятида миллий истиқлол истаклари. 3. “кеча ва кундуз”да жадидчилик тилаклари. хх аср адабиёти пурқувватини икки буюк сиймо, бири – насрини қодирий, иккинчиси, шеъриятини чўлпон ташкил қилади. чўлпон ўзбек шеъриятига “янги тўн кийдирди” (в.маҳмуд), романчилигида янги дадил қадам ташлади. унинг ижоди “кечаги чўлпон”, “бугунги чўлпон”га бўлиб, қисматга тақсимлаб ўрганишни кечаги ва бугунги мафкура тақозо қилди. истиқлол ғояларини устувор туриб куйлаган ва ҳимоя қилгани учун ҳам у шўро даврида бадном қилинди. ҳатто 30-йилларда унинг ижоди борасида шайхзодага махсус китоб ҳам ёздиришга қарор қилинди. борингки, улуғ адиб ижоди “чўлпонизм” рукни асосида тескари таҳлил ...

DOCX format, 35.8 KB. To download "чўлпон. адибнинг илк насрида жадидчилик ғояси", click the Telegram button on the left.