ийҳом

DOC 52.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662847473.doc ийҳом «ийҳом» араб тилида «шубҳага солиш» деган маънони ифода-лайди. мумтоз адабиётда эса ийҳом ҳақиқий ва мажозий маъно-ларга эга, ёхуд шаклан бир, маъно жиҳатидан ҳар хил бўлган (жинсдош) сўз ёки сўз бирикмасини шеъриятда қўллаган хрлда бир байтда икки хил маънони ифода этиш санъатидир. масалан, навоийнинг бош қўяй дедим оёғи туфроғига, деди: «қўй», бўса истаб лаъли рангин сўрдум, эрса деди: «ол» мисраларининг биринчисидаги «қўй» сўзини икки маънода «майли қўя қол» ҳамда «қўй, керакмас» маъносида тушуниш мумкин. шунга кўра мисра мазмуни ҳам мусбат, ҳам манфий маънода англашилади. иккинчи мисрадаги «рангин» сўзи «ран-гини» ҳамда «қизил» маъносини, «ол» сўзи ҳам «ола қол» ва «кизил» маъносини англата олади. бинобарин, мисрани «бўса истаб, лаби рангини сўрасам, «қизил» деди ҳамда «бўса истаб, лаълдек қизил лабини тиласам, ола қол деди» маъносида тушу-нилиши мумкин. навоийнинг лаъл эмас, ширин лабингким, жон топар андин қаёт, ким сўруб билдим: ул эрмиш лаългун қилғон набот байтининг иккинчи мисрасида хам ийҳом санъати қўлланилган. ундаги …
2
клдош сўз келиб икки маънони ифодалайди. масалан, бобурнинг бобур деса ойини не тонг жавру жафолиқ, ким ҳусн эли ойини, бале, жавру жафодур байтидаги «ойини» жинсдош сўзлари икки ўринда келиб, бирин​чи мисрада «ойини» (ой юзлик гўзалини маъносида), иккинчи-сида эса «одати» маъносида ишлатилган. лутфий қаламига мансуб мунажжим қршу кўзунг кўргач айтур ким: «ушбу ой бошинда фитналар бор» байтидаги «ой» ва «бош» сўзларининг ҳар бири икки маънода, бирикма тарзида эса «ойдек гўзалнинг бошида» ва «шу ойнинг бошларида» деган мазмунларни ифодалаб, ийҳом ҳосил қилади. ийҳом турлича ҳосил қилинади: 1. ийҳом кўпинча бир ёки икки сўз, шунингдек, сўз бирик- масини ўз ва кўчма маъноларида қўллашга асосланади. ўқувчи дастлаб бу сўз ёки сўз бирикмасининг ўз маъносини англайди, диқкат қилсагина унинг яширилган кўчма маъносини илғай ола- ди. ехуд, аксинча, кўчма маъно юзада бўлса, унга тушуниб ета- ди-ю, ўз маъносини байт мазмунига чуқурроқ кириб борсагина топа олади. чунончи, навоийнинг киши айбинг деса дам урмағилким, ул эрур кўзгу, чу …
3
«кунни кўра олмай қо-ламан» тарзида ҳам қўллаган, у ҳолда иккинчи мисра мазмуни «чунки ундан (қуёшдан) айрилсам, кунни кўра олмай қоламан (кундан маҳрум бўламан)» тарзида тушунилади. 2. кўпинча ийҳом санъати сўзларнинг икки еки кўп маъно- лигига асосланади. маълумки, тилимиздаги кўп сўзлар икки ёки ундан кўпроқ маънони ифодалаши мумкин. шоир бир сўзнинг икки ёки уч маъносини назарда тутган ҳолда улардан бирини аниқ ифодалаб, иккинчисини ва учинчисини яширин қолдира- ди. масалан, огаҳийнинг билмайин сўрғоч лабингдин шарбати кайфиятин, он гладим: эркан фузун аъдоду имкондин лазиз байтидаги «сўрғоч» сўзини икки маънода англасак, шоирнинг нозик бадиий истеъдоди кўзга ташланади. мазкур сўзни «сў-рамоқ» тарзида тушунсак, байтдан «лабингнинг шарбати қан-дай эканлигини билмасдан сўраган эдим, англадимки ададу имкондан ҳам ортиқ даражада ширин экан», — деган мазмун-ни ўқиймиз. ёри лабининг қандайлигини билмаган ошиқ одамлардан сўраб билибдики, ҳаддан ташқари ширин экан. «сўрмоқ» сўзининг ўз маъносини сакдасак, у ҳолда байтни «лабингни билмасдан сўриб қўйгач, унинг шарбати қандайли-гини билиб олдим: беҳад даражада ширин …
4
кин. байтдан «ёр юзини очганидан кейин акл ғойиб бўлди, икки лаби ўша маҳалда ўша ерда турган эди, шунинг учун улардан сўраб бил сам бўлади», «ёр юзини очгач; акл ғойиб бўлди, ёр юзи уни қаерга гум қилганини ўша ерда турган икки лаби билиши керак, бино-барин, уларни сўроқ килишим мумкин», «ёр юзини очганидан кейин акдимни йўқотдим, ўша ерда ҳозир бўлиб менга ёрдам беролмаган икки лабни сўриб жазоласам, айб бўлмайди», — ка-би маъноларни уқиб олсак бўлади. 3. баъзида бир аниқ маънони ифодаловчи сўз икки шахсга ёки нарсага тааллуқ қилиб олинади, бу шахслардан (нарсалар-дан) бири яққол билиниб туради-ю, иккинчисини илғаб олиш қийинроқ бўлади. масалан, лутфий ғазалидаги адамдур ул оғиз фи крин да лутфий, халойиқ билмай они бор дерлар байтидаги «они» ва «бор» сўзларига диққат қилайлик. «они» сўзи юзаки қараганда лутфий сўзини ифодаловчи олмощдир. байтга диққат қилсак, шоир: «у оғизни ўйлайвериб лутфий адо бўлди, одамлар билмасдан уни (лутфийни) бор (тирик) дейиша-ди», — деган мазмунни тушунамиз. …
5
дир», — тарзидадир, лекин бу ҳолда «бу унга қасосдир» ифодаси мантиқан мое келмайди, зеро бағирдан чиққан қон кўздан оқаётган экан, буни кўздан олинган қасос деб билиш жудаям тўғри бўлмайди. дарҳақиқат, байтнинг иккинчи маъноси яши-рин ҳолда ифодаланган. иккинчи мисрани «кўзимнинг қонини тўкяпман (кўздан оқаётган қон бағирдан чиқаётгани йўқ, балки ошиқ ўз бағрини қон қилган кўздан қасос олиб унинг қонини тўкяпти: яраланган кўзнинг қони тўкиляпти)», — деган маънони англасак, мантиқ тикланади, демак бобур «кўздан қон тўкар-мен» ифодасини асосан иккинчи маънода қўллаган бўлиб, би-ринчи хил йфода сохтадир. алишер навоийнинг кўнгул сўрғолн келдинг, табибо, муни билким, ул оворадин сендек менга ҳам хабар йўқтур байтидаги «кўнгул сўрғали» бирикмаси ҳам юзаки қараганда «кўнглимни сўрашга (далда беришга)» маъносини ифодалайди, бинобарин, байтдан «эй табиб, кўнглимнинг йўқолиб қолга-нини билиб далда беришга келибсан, шуни билгилки, сенга ўхшаб мен ҳам ундан ҳанузгача хабар тополмадим, қаерларда овора бўлиб юрган экан», — деган мазмун англашилади. шу бирикмани «кўнглимни сўроғлаб (излаб)» маъносида ҳам ту-шуниш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ийҳом"

1662847473.doc ийҳом «ийҳом» араб тилида «шубҳага солиш» деган маънони ифода-лайди. мумтоз адабиётда эса ийҳом ҳақиқий ва мажозий маъно-ларга эга, ёхуд шаклан бир, маъно жиҳатидан ҳар хил бўлган (жинсдош) сўз ёки сўз бирикмасини шеъриятда қўллаган хрлда бир байтда икки хил маънони ифода этиш санъатидир. масалан, навоийнинг бош қўяй дедим оёғи туфроғига, деди: «қўй», бўса истаб лаъли рангин сўрдум, эрса деди: «ол» мисраларининг биринчисидаги «қўй» сўзини икки маънода «майли қўя қол» ҳамда «қўй, керакмас» маъносида тушуниш мумкин. шунга кўра мисра мазмуни ҳам мусбат, ҳам манфий маънода англашилади. иккинчи мисрадаги «рангин» сўзи «ран-гини» ҳамда «қизил» маъносини, «ол» сўзи ҳам «ола қол» ва «кизил» маъносини англата олади. бинобарин, мисрани «бўса истаб, лаби рангини сўрасам, «қизил» деди ҳ...

DOC format, 52.0 KB. To download "ийҳом", click the Telegram button on the left.

Tags: ийҳом DOC Free download Telegram