сузнинг маъно жилолари

DOC 98,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403245667_43831.doc тылдирувчиларнинг белгили ва белгисиз, кымакчилар воситасида шаклланиши яна юкламасининг пресуппозиция англатиб келишига таъсир =илмайди www.arxiv.uz сўзнинг маъно жилолари сўз ва унинг маънолари ҳақида турлича фикрлар ҳамда қарашлар бор. сўз кўп қиррали мураккаб бутунлик бўлиб, дастлабки қарашда икки томони кўзга ташланади. биринчидан, моддий ифодаловчи – товуш томони, иккинчи маъно томони. сўзнинг товуш томони тилшуносликнинг фонетик-фонологик сатҳида текширилса, мазмун томони ўз хоссаларига, асосларига кўра бир қанча соҳаларнинг текшириш объекти бўлади. тилдаги “мактаб” сўзи моддий жиҳатдан м, а, к, т, а, б каби товушларнинг ўзаро кетма-кетлигидан ташкил топган бутунлик бўлганлиги учун фонетик-фонологик таҳлил этилади. шу моддийлик асосидаги “мактаб” сўзининг объектив оламдаги бирор бир предмет билан боғлиқ бўлган маъноси, яъни ўқувчилар таълим-тарбия оладиган “даргоҳ”ни ифодалаши лексикологияда ўрганилади. “мактаб” сўзининг “тош”, “сув”, “пахта” сўзлар сингари объектив борлиқдаги предметлик тушунчасини ифодалаб, от сўз туркумига бирлашиши грамматикада ўрганилади. кўринадики, сўз кўп қиррали мураккаб бутунлик ҳисобланади. шунинг учун сўзнинг турли хусусиятларини очиш ва изоҳлашга уринишлар, қизиқишлар кўп. …
2
ғлайди. чунки сўз нутқий жараёндагина фаолият кўрсатиб, турлича маъноларга ишора қилади. шунинг учун сўз ҳақидаги қарашларнинг кўпчилигида “белги” остида изоҳлангандир. сўз бирор бир тушунчанинг материал ифодаловчиси - қобиғи бўлиб, инсон онгидаги ёки умумий билиш хазинаисдаги тушунчалар силсиласига таъсир этади ва муайян нутқий шароитда турлича маънолар касб этади. шу жиҳатдан сўз номлаш вазифасини бажаради ва ўзи англатган тушунчанинг моҳиятини ва табиатини кўрсатмайди. шу сабабдан маъно моддий қобиғ билан бирлашиб,1 тушунчалар силсиласига таъсир этади. нутқий жараёнда сўзларнинг маъно жилолари тушунчалар мослиги асосида юзага келади. тушунчаларнинг мослиги ҳаётий тажрибалар, умумий билиш хазинамизнинг ҳамда муайян нутқий шароит билан боғлиқдир. а.нурмонов сўзнинг объектив оламдаги бирор предмет, воқеа-ҳодиса, миқдор, белги, ҳаракат, ҳолат, жараёнлар билан икки хил муносабатда бўлишини кўрсатади. яъни, сабаб-натижали (мотивланган) ва шартли (мотивланмаган) муносабатлар борки, улар инсон онгида акс этгандагина белгилашади деб таъкидлайди. шу сабабдан бир сўз бир вақтнинг ўзида бир қанча тушунчаларга ишора қилиши мумкинки, бу муайян нутқий шароит ҳамда сўзловчи ва тингловчи …
3
лади. шунинг учун гапда битта маъноси юзага чиқади. колган маънолари сўзловчи ва тингловчининг умумий билиш хазинасида имконият тарзида туради. имконият тарзидаги маънолар мажмуаси сўзнинг маъно жилосини ташкил этиб, мазмуний мураккабликни юзага келтиради. шу сабабдан сўз ўзаро алоқадорликдаги узвлар мажмуасидан ташкил топган бутунлик деб изоҳланади4. а.навоий сўзнинг бундай хусусиятини “... жоми маонийи жузв ва кулдур” деб кўрсатади. сўзнинг маънолар жилоси нутқда намоён бўлади. чунки сўз имконият сифатида тилда мавжуд бўлса, фаолият сифатида нутқда иштирок этади. нутқдаги сўзнинг иштироки чексиз ва чегарасиздир. сўзнинг фаолиятини а.навоий қуйидагича изоҳлайди: “кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафига соҳиби ихтисос василаси билан гузориш ва ороиш кўргузар ва анинг қиймати ҳам мартабаси нисбатига боқа интишор ва интиҳор топар. гавҳар қийматига нечукки, маротиб асру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур”1. (мазмуни: кўнгилдан яна сўз дури нутқ мартабасига мутахассис воситасида нақл қилиш орқали тартибланади ва унинг қиймати ҳам мартабасининг нисбатига қараб тарқалади ҳамда шуҳрат топади. гавҳар қийматига нисбатан …
4
сам, шаробға ювиб, ток зангидан менга бир тобут қилинг. 3. дунёнинг тилаги, самари ҳам биз, ақл кўзин қораси – гавҳари ҳам биз. тўгарак жаҳонни узун деб билсак, шаксиз унинг кўзи – гавҳари ҳам биз. биринчи ва иккинчи рубоийларда “кўз” сўзи инсон организми – кўриш аъзоси маъносини билдирса, учинчи рубоийда эса “ақл кўзи”, “узукнинг кўзи” маъносини ифодаламоқда. бундай маъно серқиралилиги тилшуносликда кўпмаънолилик полисемия атамаси остида изоҳланади.3 кўп маънолилик асос маъно доирасида юзага келади. юқоридаги кўп маънолилик ҳам ана шундай асосда майдонга келган. “кўз” сўзининг бош – асос маъноси инсоннинг кўриш аъзосини ифодалашдир. шу маъно асосида тушунча пайдо бўлади. тушунча инсон кўриш аъзосининг барча хосса ва хусусиятларининг мажмуаси сифатида онгимизда акс этади. яъни, кўз – кўриш аъзоси, шаклан думалоқ, тузилиш жиҳатдан қорачиғ, жавҳар, кўз косаси ва ҳоказолардан иборат. бундай хусусиятлар кўз сўзининг маъно тўпламидан жой олган ва ўзаро ўхшашликка қараб бошқа предметларга, абстракт – мавҳум маъно ифодаловчи сўзларга кўчади. масалан, инсон кўзи, …
5
деб изоҳлайди. бунда у инсон кўзининг вазифавий хусусиятини асос қилиб олади. кейинги қаторда “кўз” сўзини узукка боғлаб, инсон “кўз”ининг шаклий жиҳатини асос қилади ва сўзнинг маъно жилоларига бурканган гўзал ҳамда қуйма мисралар тузади. шунинг учун сўз гўзаллик сифатида ҳам имконият сифатида мавжуддир десак, хато бўлмайди. гўзалликни эса турли нутқий жараёнларда “кўнгил дарёсидан” излаб топиб, яратамиз. дарҳақиқат, а.навоий “... дарёдин гавҳар ғоввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳарига кўра зоҳир бўлур”, - деб бежиз айтмаган.1 чунки биз – нутқ ирод қилувчи - ғоввосмиз, тил – дарё, дуру гавҳарлар – сўз, гавҳарлар бозори – нутқдир. шундай экан, биз тил дарёсидан дуру гавҳарларимиз жавҳари – сўзларимизнинг маъно юки, гўзаллиги, нозиклигига қараб белгиланади. бунинг учун тилда жуда катта имкониятлар хазинаси мавжудки, улардан ўринли фойдаланиш маҳорати бизнинг нутқий лаёқатимизга боғлиқ. нутқий лаёқатимизни намойиш қилишнинг чеки-чегараси йўқ. бунга тилдаги лисоний ҳодисалар ёрдам беради. юқорида кўриб ўтган кўпмаънолилик ҳодисаси ҳам нутқий гўзалликни таъминловчи омиллардан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сузнинг маъно жилолари"

1403245667_43831.doc тылдирувчиларнинг белгили ва белгисиз, кымакчилар воситасида шаклланиши яна юкламасининг пресуппозиция англатиб келишига таъсир =илмайди www.arxiv.uz сўзнинг маъно жилолари сўз ва унинг маънолари ҳақида турлича фикрлар ҳамда қарашлар бор. сўз кўп қиррали мураккаб бутунлик бўлиб, дастлабки қарашда икки томони кўзга ташланади. биринчидан, моддий ифодаловчи – товуш томони, иккинчи маъно томони. сўзнинг товуш томони тилшуносликнинг фонетик-фонологик сатҳида текширилса, мазмун томони ўз хоссаларига, асосларига кўра бир қанча соҳаларнинг текшириш объекти бўлади. тилдаги “мактаб” сўзи моддий жиҳатдан м, а, к, т, а, б каби товушларнинг ўзаро кетма-кетлигидан ташкил топган бутунлик бўлганлиги учун фонетик-фонологик таҳлил этилади. шу моддийлик асосидаги “мактаб” сўзининг объект...

Формат DOC, 98,0 КБ. Чтобы скачать "сузнинг маъно жилолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сузнинг маъно жилолари DOC Бесплатная загрузка Telegram