шарқона лутф

DOC 45,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402826527_43039.doc шарқона лутф www.arxiv.uz шарқона лутф шарқ халқлари маданий меросига назар ташласак, улкан илмлар, бетакрор ишоратлар, нозик маънолар уммонига ўхшайди. бу уммон бағрида жуда кўп маънавий бойликлар яширинган. бундай маънавий бойликларни топиб, ундан баҳраманд бўлиш зеҳнимизга, идрокимизга боғлиқ. зеҳний теранлик, беқиёс идрок саҳовати бизга ота-оналаримиздан қолган буюк неъмат ҳисобланади. чунки ўтмишда яратилган илмий ва бадиий меросимизда хилма-хил ишоратларга безанган хазина мавжуд. шу хазинани юзага чиқарувчи, қўриқловчи, авлоддан-авлодга ўтиб келишини таъминловчи восита ҳамда унинг калити тил ҳисобланади. шундай экан, биз тилнинг қудратини шарқ халқларида қандай қадрланганлигини билмасак, тилимизга эътиборимиз сусаяди. айниқса, тилдаги ишоратлар хазинасини чуқур англамаслик маънавий қашшоқликни келтириб чиқаради. шунинг учун маънавий камолотга эришишда маданий меросимиздаги ишоратлар хазинасини чуқур ўрганиш ва ундан баҳраманд бўлишимиз зарурдир. маънавий камолотнинг дебочаси тилдан ўринли фойдаланиш ва шарқона лутфни тўғри тушуниш ҳисобланади. “шарқона лутф” бирикмаси таркибидаги “лутф” сўзи арабча сўз бўлиб, мулойимлик, раҳмдиллик, яхши муомала, марҳамат каби маъноларни билдиради. бундан ташқари “эркинлик” маъносини ҳам ифодалайди.1 …
2
адиий зукколик ва нозик идрок талаб этади. алишер навоий “... бу тилда ғариб алфоз ва адо кўпдур. муни хуш оянда тартиб ва рабоянда таркиб била боғламоғнинг душворлиги бор”, - деб тилдаги мураккабликка ишора қилади.2 (мазмуни: “бу тилда ажойиб сўзлар ва ифодалар кўп. буни хуш келувчи, гўзал туйилувчи ва жозибадор тартибда боғлаш жуда қийин”) шунинг учун тилимизнинг ҳам шаклий, ҳам мазмуний гўзаллиги лутф орқали намоён бўлади, десак хато бўлмайди. чунки лутф асосида нутқ мазмунан баъзан шаклан гўзаллик касб этади. масалан: лабинг бағримни қон қилди; кўзимдин қон равон қилди. нега холим ёмон қилди: мен андин бир сурорим бор. (з.м.бобур) бу байтда “сўрорим” сўзи шаклдошлик асосида икки маънога ишора қиляпти. иккала маъно ҳам байт мазмунига мос келади. чунки “сўрорим” сўзидаги “сўрамоқ” ва “сўрмоқ - ўпмоқ” маънолари байтдаги лаб ва нега сўзларининг маъноларига мос ҳолда қўлланилган. шунинг учун бу байт мазмунидан икки хил фикр тушунилади. биринчи фикр шаклий муносабатдорлик орқали тушунилади. яъни, менинг ҳолимни …
3
оравий маънолари асосида ҳам юзага чиқади. ишоравий маънолар турли лисоний ҳодисалар орқали англашилади. шунинг учун лутф сўзини тагмаъно сўзи билантенглаштириш мумкин. айт бу сочинг толасиму, жон ишим бир бандаму, ёки сочинг толасига жон ипим бойландиму. (э.воҳидов) бу байтда “тола” ва “ип” сўзлари ўзаро маъно муносабатда тенглаштирилган ва шу байт мазмунида “маъшуқа сочининг қимирлаши ошиқ юрагининг ўйнашига таъсир этганлиги” тўғрисидаги фикр англашилади. гарчи бу фикр байтнинг умумий мазмунидан тушунилса ҳам, лекин байт таркибида шу мазмунга ишора қилувчи сўзлар бор. улар “жон” ва “соч”, “тола” ва “ип” сўзлари бўлиб, шу сўзларнинг муносабатдорликдаги алоқасидан яширин маъно тушунилади. шунинг учун “маъшуқа сочининг қимирлаши ошиқ юрагини ўйнатганлиги” тўғрисидаги фикр шаклий ифодаланмаса ҳам тушунилаверади. бу шеъриятда лутф бўлса, тилшуносликда тагмаънодир. лутф ва тагмаънонинг ўзаро тенг келиши аскияда яна ҳам яққолроқ кўзга ташланади. аскияда кўпроқ шаклдошлик асосида лутф қилинади. шунинг учун аскиядаги лутфни шаклдошлик ташкил қилади десак, хато бўлмайди. лекин ҳар қандай шаклдошлик лутфни – тагмаънони ташкил …
4
.-т.: «ўзбекистон», 2002. 7. каримов и.а. эл-юртга ҳалол, виждонан хизмат қилиш ҳар бир раҳбарнинг муқаддас бурчи. андижон вилоят халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқ. «ишонч», 2004 йил 26 май. 1 п.шамсиев. с.иброҳимов. навоий асарлари луғати. тошкент, 1972 йил, 341-бет 2 а.навоий. муҳокаматул-луғатайн. асарлар. 14-том. т.,1967 й., 107 б.
5
шарқона лутф - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шарқона лутф" haqida

1402826527_43039.doc шарқона лутф www.arxiv.uz шарқона лутф шарқ халқлари маданий меросига назар ташласак, улкан илмлар, бетакрор ишоратлар, нозик маънолар уммонига ўхшайди. бу уммон бағрида жуда кўп маънавий бойликлар яширинган. бундай маънавий бойликларни топиб, ундан баҳраманд бўлиш зеҳнимизга, идрокимизга боғлиқ. зеҳний теранлик, беқиёс идрок саҳовати бизга ота-оналаримиздан қолган буюк неъмат ҳисобланади. чунки ўтмишда яратилган илмий ва бадиий меросимизда хилма-хил ишоратларга безанган хазина мавжуд. шу хазинани юзага чиқарувчи, қўриқловчи, авлоддан-авлодга ўтиб келишини таъминловчи восита ҳамда унинг калити тил ҳисобланади. шундай экан, биз тилнинг қудратини шарқ халқларида қандай қадрланганлигини билмасак, тилимизга эътиборимиз сусаяди. айниқса, тилдаги ишоратлар хазинасини чуқур а...

DOC format, 45,5 KB. "шарқона лутф"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: шарқона лутф DOC Bepul yuklash Telegram