pedagogikum pрагматик компетенцияси

DOCX 6 стр. 20,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
мавзу: педагогнинг прагматиc компетенцияси мавзу режаси: 1. прагматик компетенция тушунчасининг моҳияти. 2. педагогнинг “лингвистик компетенцияси” нинг ўқув фаолиятига таъсири. прагматик компетенция - билимлар тўплами, гапни тузиш қоидалари, уларни матнга (нутққа) бирлаштириш, турли коммуникатив вазифаларни амалга ошириш учун гаплардан фойдаланиш қобилияти, суҳбатдошларнинг ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ суҳбатларни уюштириш қобилияти. бу коммуникатив ва прагматик мақсадга мувофиқ сўзни тўғри ишлатиш қобилиятида ифодаланади. прагматик компетенция а) гапни тузиш қоидаларини билиш, уларни матнга бирлаштириш (нутқкомпетенцияси), б) турли коммуникатив функцияларни бажариш учун сўзлардан фойдаланиш қобилияти (функционал компетенция), в) ўзаро таъсир схемаларига мувофиқ гапларни изчил тузиш қобилиятидан иборат (нутқнинг схематик қурилишининг компетенцияси). нутқнинг ваколатига мавзуни, маълум янги маълумотларни, мулоқот услуби, суҳбатдошга таъсирини ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда жумлаларни битта изчил матнга ажратиш қобилияти киради. ўқувчилар томонидан прагматик компетенциянинг маҳорати қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олади: суҳбатга мослашиш даражаси, суҳбат ўтказиш қобилияти, суҳбат мавзусини ривожлантириш, гапнинг яхлитлиги ва изчиллигига риоя қилиш. чарлиз уильям моррис томонидан 20 асрнинг …
2 / 6
герберт пол грайс нутқий актларни ўрганиб шундай хулосага келади: “бизнинг ҳар бир гапириш хулқ-атворимиз маълум бир қонунларга бўй сунади”. бизнинг ўзаро муносабатимиз маъноли ва мақсадга йўналган. шу қонунни у кооперация қонуни деб атайди. тамойил моҳияти гербарт грайс бўйича : “сизни жалб қилинган суҳбатга вазият тақозо қилган мақсад ва, йўналишидан келиб чиқиб, ўз хиссангизни қўшинг”. тамойилнинг қуйидаги қоидаси мавжуд: миқдор, сифат, аниқ, долзарблик. миқдор қонуни: суҳбат мақсади талаб қилган маълумотни бериш. сифат қонуни: ёлғон ва асоссиз фикрларни айтмаслик. аниқлик қонуни: ноаниқ тушунларни ишлатмаслик, икки маъноли сўзларни, мақсадсиз сўзлар тўпламидан воз кечиш, шунингдек хулқ-атворни назорат қилиш. долзарблик қонуни: мавзудан оғишмаслик. суҳбатлар давомида турли гапларни ишлатиш баъзида юқоридаги тамойилларни бузиш кузатилади. масалан: сен жуда ақллисан, менга тузни узатвор, мени ўтказиб юборинг ва ҳ. ёки миллатлараро мулоқотда: америкалик билан японнинг суҳбатни кузатганда айрим тушунмовчиликларни кузатиш мумкин грайс прагматикасида импликатура тушунчаси билан ҳам боғлиқ. ипликатура айрим тиллардаги тушунчаларни тўғридан тўғри маъноларида тушуниш. нутқий актлар назариясини …
3 / 6
ча, нутқий акт психофизик жараён бўлиб, сўзловчи (адресант) ва тингловчи (адресат) ўртасидаги нутқий алоқани акс эттиради ва қуйидаги компонентлардан ташкил топади: 1) сўзлаш (ёзиш); 2) идрок этиш; 3) нутқ (матн)ни тушуниш нутқий акт нутқий мулоқот доирасида амал қилади, сўзловчи ва тингловчидан иборат нутқ иштирокчилари, нутқий вазият, тил эгаларининг нутқ объекти (нутқий актга асос бўлган воқелик фрагменти) ҳақидаги умумий билимлари, нутқ иштирокчиларининг тил билими ва кўникмалари билан боғлиқ ҳолда шаклланади. тилимиздаги сўзларнинг жуда катта қисми кўп маънолидир, чунки кишилар ўзининг кундалик ҳаётида янги пайдо бўлган тушунчаларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида сўзлар қўллайверадиган бўлса, сўзларнинг сони ўта кўпайиб кетиб, уларни хотирада сақлаш мумкин бўлмай қоларди. натижада тилдан фойдаланиш ҳам қийинлашиб, у секин-аста яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлар эди. шунинг учун ҳам ҳар қайси тилда саноқли тил бирликларнинг турли хил комбинацияларидан чексиз тушунча ва фикрларни ифодалашга ҳаракат қилинади. ана шундай ҳаракат туфайли тилда илгари мавжуд бўлган сўзларга янги-янги маънолар юкланади. натижада, кўп маъноли …
4 / 6
лекин у бир сўз ҳисобланаверади. шунинг учун ҳам кўп маъноли сўзларда маънолардан бири тўғри маъно (ёки ўз маъно), қолганлари эса кўчма маъно бўлади. кўчма маънолар нутқ таркибида бошқа сўзлар билан боғланганда намоён бўлади, нутқ таркибидан ажратилганда эса тўғри маъноси асосий маъно бўлиб қолади. масалан, тош сўзи нутқ қуршовидан ажратиб олинса, қаттиқ жисм маъносини англатади. бир маъноли сўзлар тилимизда кам сонни ташкил қилади ва илмий, касб-ҳунарга доир атамаларни, шунингдек, янги пайдо бўлган сўзларни ўз ичига олади. янги сўзлар (неологизмлар) ҳам даврлар ўтиши билан қўшимча маъноларни англатади. кўп маъноли сўзларнинг маъносини билиш ва ундан нутқ жараёнида ўринли фойдаланиш нутқнинг таъсирчан, ифодали бўлишига ёрдам беради. сўзнинг кўп маънолилигини ўрганиш, аввало, лексик услубият учун муҳим рол ўйнайди. чунки, бу сўзнинг ўзида турли хил маънонинг бўлиши учун оғзаки ва ёзма нутқда қўллашда услубий бўёғига, маъносига эътибор беришни талаб қилади. шу босидан маъно кўчиш ҳам синонимия, омонимия ва бошқа лексик воситалар сингари ҳазил, мутойиба, кулги ва …
5 / 6
. нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик турли асосда бўлиши мумкин: 1. икки предмет ўртасидаги шаклий ўхшашлик. масалан, одам қулоғи ва қозон қулоғи. 2. икки предмет қаерда жойлашиши бўйича ўхшашлик. масалан, итнинг думи, самолёт думи ва бошқалар. нутқ жараёнида метафоралардан ўринли фойдаланиш нутқимизни таъсирчан, жозибали қилади. сўзловчининг бадиий-эстетик қобилиятини намоён этади. метонимия – грекча ―метонимия сўзидан олинган бўлиб, бошқача ном бериш деган маънони билдиради. метафорага ўхшаш маъно кўчишнинг асосий турларидан бўлган метонимия ҳам сўзларнинг кўчма маъносига асосланади. метонимияда икки предмет ташқи кўриниши ёки ички хусусиятлари билан бир бирига қандайдир алоқаси бўлса ҳам, умуман бир-биридан фарқ қилувчи предметлар белгилари солиштирилади. метонимия анча мураккаб маъно кўчиш ҳодисаси. масалан: бир пиёла ичдим. бир товоқ тушурдим, пиёла чой маъносида, товоқ эса ―ош маъносида келтирилган. ёки муаллиф номи асар ўнида қўлланилиши мумкин: навоийни ўқидим, ойбекни ўқидим; яна ҳаракат натижаси шу ҳаракатни бажарувчи қурол номи билан алмаштирилади. масалан: мазкур гапларнинг ҳаммаси устоз с. айний қаламига тегишли. ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "pedagogikum pрагматик компетенцияси"

мавзу: педагогнинг прагматиc компетенцияси мавзу режаси: 1. прагматик компетенция тушунчасининг моҳияти. 2. педагогнинг “лингвистик компетенцияси” нинг ўқув фаолиятига таъсири. прагматик компетенция - билимлар тўплами, гапни тузиш қоидалари, уларни матнга (нутққа) бирлаштириш, турли коммуникатив вазифаларни амалга ошириш учун гаплардан фойдаланиш қобилияти, суҳбатдошларнинг ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ суҳбатларни уюштириш қобилияти. бу коммуникатив ва прагматик мақсадга мувофиқ сўзни тўғри ишлатиш қобилиятида ифодаланади. прагматик компетенция а) гапни тузиш қоидаларини билиш, уларни матнга бирлаштириш (нутқкомпетенцияси), б) турли коммуникатив функцияларни бажариш учун сўзлардан фойдаланиш қобилияти (функционал компетенция), в) ўзаро таъсир схемаларига мувофиқ гапла...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (20,3 КБ). Чтобы скачать "pedagogikum pрагматик компетенцияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: pedagogikum pрагматик компетенц… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram