лугат бойлиги. узбек тилининг бойиш манбалари. таржима билан боглик муаммолар

DOC 68,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404731980_54556.doc лугат бойлиги лугат бойлиги. ўзбек тилининг бойиш манбалари. таржима билан боглиқ муаммолар режа: 1. ўзбек тили лугати таркиби. 2. сўз ва унинг маъносини ўрганиш усуллари. 3. таққослаш – билишнинг асоси. 4. сўз маъносининг ўзгариши. иборалар. 5. лексик хатоларнинг келиб чиқиш сабаблари. 6. амалий ишлар намунаси. хар бир тил ҳажми лугат бойлиги билан ўлчанади. жамият тараққий этган сари лугат бойлиги ҳам ортиб боради. тилшуносликнинг лексикология бўлими тилнинг сўз бойлиги, сўзларнинг пайдо бўлиши (этимологияси), маъноси ва маъно тараққиёти, шакл ва маъно муносабатига кўра турлари, эскирган ва янги сўзлар каби масалаларни ўрганади. шунинг учун сўзлар шу тилда гаплашувчи халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи билан чамбарчас боглиқ. ўзбек тилининг лугат таркиби қуйидаги сўзлардан иборат: · умумхалқ ишлатиладиган сўзлар, · шевага хос сўзлар, · касб-ҳунарга оид сўзлар, · атамалар, · эскирган сўзлар, · янги сўзлар, · иборалар, · ўзлашган сўзлар. ўрта мактабларда ўзбек тили машгулотлари тил имкониятларидан фойдаланиш йўлларини биладиган шахсларни етиштиришга қаратилган бўлиши …
2
машгулотларида энг кўп қўлланиладиган амалий ижодий ишлардан бири тил ҳодисалари, сўзлар, сўз бирикмалари, гаплар ва матнларни бир-бирига таққослашга оид топшириқлардир. таққослаш – билишнинг асоси. тилдаги кўпгина ҳодисаларни фақат таққослаш йўли билангина билиб олиш мумкин. у, айниқса, тил ҳодисалари орасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни билиб олиш имконини беради. ўзбек тили машгулотларида сўз ва унинг маъноларини ўрганиш мақсадида ҳам таққослаш усулига асосланган амалий ижодий ишлардан унумли фойдаланса бўлади. масалан, ўқувчиларга тиб-тип, боб-боп, бод-бот типидаги пароним сўзларни бериб, ўларнинг ҳар қайсисига уядошлар топиш ва таққослаш орқали маъно нозиклигини аниқлаш топширилади (тиб - ҳаким, табиб, врач, медик; тип – қаҳрамон, шахс, персонаж, тимсол каби). шуни айтиш керакки, ҳар бир тил фақат янги сўзлар ҳисобига эмас, шунингдек, мавжуд сўзлар маъноларининг ўсиши ҳисобига ҳам бойиб боради. бир предмет, белги, ҳаракат-ҳолат номининг бошқа бир предмет, белги, ҳаракат-ҳолатга ном бўлиб кўчиши ёки лексик маъно ҳажмининг ўзгариши сўз маъносининг тараққиётига олиб келади. сўзларда маъно тараққиёти 1) маъно кўчиши; 2) …
3
н қисмни аташ ҳодисасидир. масалан, бош ёки туёқ сўзларининг қорамол, қўй-эчки маъносида, тирноқ сўзининг фарзанд маъносида қўлланиши синекдоха ҳодисасига киради. маънонинг функциядошлик жиҳатидан кўчиши маълум бир предметнинг вазифасини иккинчи бир предмет бажариши натижасида аввалгисининг номи кейингисини ифодалаш учун қўлланишидир. масалан, ўқ сўзи камон (ёй) билан отиладиган қуролни ифодалаган. милтиқ, замбарак ихтиро этилгач, улардан отиладиган қурол ҳам ўқ номини олди. бу вазифаси жиҳатдан ўзаро ўхшашлик туфайли юз берди. маънонинг кенгайишида бир маъно асосида янги (ясама) маъно ҳосил бўлмайди, фақат мавжуд лексик маънонинг ҳажми кенгаяди: нотиқ (касб маъносида) – нотиқ (нутқ сўзлаган киши, маърузачи маъносида); ойлик ( бир ой – 30 кун маъносида) – ойлик (бир ойда олинадиган маош, пул маъносида) каби. ампер, маузер, ризамат каби атоқли отларнинг турдош от (ампер – ток ўлчови бирлиги, маузер – пистолет тури, ризамат – узум нави)га ўтиши ҳам маъно кенгайиши ҳисобланади. маънонинг торайишида сўзнинг илгари англатган маънолари ҳажми тораяди. маслан, пўлат, ўлмас каби турдош отларнинг …
4
уларнинг муносабати бевосита услубият билан алоқадор ҳолда изоҳланиши шарт. масалан, “ховлимизда бир неча хил гул бор. уларни бобом ўтқазган...“ ва “бу ҳовлида бир гул бор. унинг исми саодат...“ бунда болаларнинг диққатини сўзларнинг уядошлари билан алмаштириш қандай натижа беришига қаратиш уларнинг мушоҳадасини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга имкон беради. чунончи: гул 1. ховлида ҳар хил дарахт бор. кўчат гул 2. ховлида бир қиз бор. фарзанд лугат (сўз бойлиги) устида ишлаш бирор мавзу ёки дарснинг бирор босқичи билан чегараланмаслиги лозим. сўзларнинг маъносини изоҳлаш, маълум бир сўзни унинг уядошлари, маънодошлари ва қарама-қарши маъноси билан алмаштириш, сўзларни гуруҳларга ажратиш ва ҳар бир гуруҳни мустақил давом эттириш, маълум бир сўзлар лугатини тузиш (масалан, ҳаракат – юриш феъллари, натижали фаолият феъллари, нутқ феъллари, ҳолат феъллари лугатини тузиш) каби топшириқлардан фойдаланиш яхши самара беради. ў³ қарама-қарши маъноли сўзлар, шаклдош сўзлар, талаффузи яқин сўзлар, иборалар ёки олинма сўзларнинг маъносини тўгри талқин қилишни ўргатишда ҳам ушбу сўзларнинг матнда қўлланилишини кўрсатиш лозим. …
5
умкин. ўзбек тилида араб ва тожик тилларидан олинган сўзлар хусусида гап борар экан, “тилларнинг бойиши“ мавзуида олдиндан тайёрланган матнни ўқувчилар ҳукмига ҳавола этиб, уни таҳлил қилишни топшириш мумкин. хусусан, тил ва ёзув тарихига оид матнлар ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйготади. матнлар марказий осиёнинг маҳмуд кошгарий, маҳмуд замаҳшарий, алишер навоий, заҳириддин бобур каби буюк алломалари асарларидан танланса ҳам бўлади. масалан, абу райҳон берунийнинг асаридан олинган қуйидаги парчадан фойдаланиш мумкин: “тил – сўзловчи истагини тингловчига етказувчи таржимон. агар инсоннинг сўзлаш қуввати ҳамма жойга шамол сингари ёйилувчи бўлмаганда эди ва замонлардан замонларга нафас сингари ўтувчи хат ёзиш санъатини келтириб чиқармаганда эди, ўтмиш замонларнинг хабарини, айниқса, узоқ замонлар ўтганда ҳозирги замон тилларига қандай кўчириб бўлар эди?“ ўзбек тили лугат таркиби жиҳатидан жуда бой ва ранг-барангдир. тилимизда мустақил лексик маънога эга алоҳида сўзлардан ташқари, маъно жиҳатидан шундай сўзга тенг, аммо икки ва ундан ортиқ сўзнинг тургун бирикувидан ташкил топган фразеологик бирликлар мавжуд. фразеологик бирликлар иборалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лугат бойлиги. узбек тилининг бойиш манбалари. таржима билан боглик муаммолар" haqida

1404731980_54556.doc лугат бойлиги лугат бойлиги. ўзбек тилининг бойиш манбалари. таржима билан боглиқ муаммолар режа: 1. ўзбек тили лугати таркиби. 2. сўз ва унинг маъносини ўрганиш усуллари. 3. таққослаш – билишнинг асоси. 4. сўз маъносининг ўзгариши. иборалар. 5. лексик хатоларнинг келиб чиқиш сабаблари. 6. амалий ишлар намунаси. хар бир тил ҳажми лугат бойлиги билан ўлчанади. жамият тараққий этган сари лугат бойлиги ҳам ортиб боради. тилшуносликнинг лексикология бўлими тилнинг сўз бойлиги, сўзларнинг пайдо бўлиши (этимологияси), маъноси ва маъно тараққиёти, шакл ва маъно муносабатига кўра турлари, эскирган ва янги сўзлар каби масалаларни ўрганади. шунинг учун сўзлар шу тилда гаплашувчи халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи билан чамбарчас боглиқ. ўзбек тилининг лугат таркиби қуйидаг...

DOC format, 68,0 KB. "лугат бойлиги. узбек тилининг бойиш манбалари. таржима билан боглик муаммолар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.