ўқитувчи нутқи маданияти

DOCX 135 sahifa 367,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 135
ўқитувчи нутқи маданияти ушбу китобни менинг фан йўлини танлаганимдан фахрланиб яшаган захргаткаш онам бибисора мирзаах^мад қизининг нурли хотирасига бағишлай- ман кириш инсоннинг маънавий камолотга эришувида, жамиятнинг маданий-маърифий ривожида она тилининг ўрни фавқулода,а муҳимдир. тил миллий маънавият, маърифат ва маданият- нинг энг холис ва хира тортмас кўзгусидир. ҳадиси шариф- ларда "кишининг зебу зийнати, гўзаллиги унинг тилида- дир" дейилади. қадим-қадим замонлардан бери ҳар бир мил- лат, ҳар бир қавм ўз тилига буюк ҳурмат билан қарайди. бу тилнинг соҳир оҳанглари оғушида эримоқдан адоқсиз ҳузур туяди. бу тилга тимсол топмасликдан таскин топади. бу но- дир бойликни дунёларга бермасликка ҳозир туради. чунки тил миллат деган бирликнинг тамал тоши, у бой берилса, миллат ҳам бой берилади. ўзбекистон президенти и.кари- мовнинг қуйидаги сўзларида улкан маъно бор: “жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади... она тили - бу миллат- нинг руҳидир. ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзли- гидан жудо бўлиши …
2 / 135
ий дастур" ва бошқа жуда кўплаб ҳужжатларда бу йўналишдаги ишларнинг асосий жиҳатлари кўрсатиб берилган. давлатимиз раҳбари 1997 йилнинг июнида тошкентда бўлиб ўтган "кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни тузиш" комиссиясининг йиғили- шида ҳар бир фуқаро учун "ўз давлат тилини билиш, уни ўрганиш юксак маънавият, ватани ва халқига садоқат белги- си" эканлигини асосли равишда таъкидлаганлар. жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, ҳар қандай мутахас- сис, замон билан ҳамқадам ҳар қандай кадр, энг аввало, ўз она тилининг садоқатли соҳиби бўлмоғи лозим. она тилига чинакам соҳиб бўлмоқнинг бош шарти эса унинг туганмас имкониятларини тугал эгалламоқ, яъни фикрни мустақил, равон, гўзал ва лўнда ифода эта олмоқдан иборат нутқий маданият малакаларини шакллантирмокдир. зотан, нутқ ма- данияти тилдан бемалол ва мақсадга ўта мувофиқ тарзда фой- далана олишни таъминлайдиган кўникма, малака ва билим- ларнинг жами демакдир. давлатимиз раҳбарининг “ўз фикрини мутлақо мустақил, она тилида равон, гўзал ва лўнда ифода эта олмайдиган му- тахассисни, авваламбор, раҳбар курсисида ўтирганларни бу- гун тушуниш …
3 / 135
минин, сенинг умринг барча қариндош- ларинг умридан узоқ бўлади". шунда хорун ар-рашид дей- ди: “барча ақлнинг йўли бирдир ва икковининг таъбири- нинг негизи бир ерга бориб тақалади, аммо бу ибора билан у иборанинг орасида фарқ бағоят кўпдир". сўнг муаббирга юз тилло беришни буюради[footnoteref:3]. демакки, тилда бир фикрни бир қанча шаклу шамойилларда ифодалаш имкониятлари мавжуд, айнан қайси шаклни танлаш, муайян фикр ва муло- қот вазияти учун энг уйғун ифодани топа билиш нутқ эга- сининг тилга соҳиблик даражаси, маҳорату малакаси, маъ- рифату маънавиятига боғлиқ. мулоқот вазиятини етарлича баҳоламасдан туриб, фикр ифодаси учун танланган лисоний либос, ҳар қанча тўғри ва гўзал бўлмасин, мақсад нишонига етиб бора олмайди. бундай ифода ҳатто бошга бало келти- риши ҳам мумкин. [3: қобуснома. тошкент: мерос, 1992, 33 - 34-бетлар.] гўзал ва нафис нутқ сезгиси ҳамда унга азалий ихлосу эътиқод анъанасининг ибтидоси, айниқса, кўҳна шарқда жуда қадим замонларга бориб тақалади. донишманд шарқ бағрида (фрот ва дажла дарёлари оралиғида яшаган …
4 / 135
тъи назар, барча мавжудотларнинг сарвари сифатида қадрлаш, маънавий камолот ва етуклик, адолат, инсоф, диёнат ва имон каби хусусиятлар тирикликнинг бош мазмуни сифатида тушунилган"[footnoteref:6]. [6: жўраев н. агар огоҳ сен... тошкент: ёзувчи, 1998, 106 - 107-бетлар.] бизнинг юртимизда ахлоқ серқамров, мағзи тўқ ва қиёси йўқ тушунча сифатида азалдан жамиятдаги мувозанат ва осойишталикнинг асосий омили бўлиб келган. маънили ва бежирим гапира билиш, нутқ занжиридаги мақбул ва но- мақбул ҳалқаларни илғай олиш, сўзнинг орқа-ўнгиыи, ўз муносиб ўрнини фарқлай билиш, нутқий фаҳму фаросат, нозик нутқ одоби каби фазилатлар туронда инсон умумий ахлоқининг, маънавий расолигининг таянч устунларидан саналган. ҳатто айтиш мумкинки, чин сўз сезгиси иисон комиллигини тайин этувчи фазилатларнинг бошида тур- ган. азизиддин насафий "комил инсон" номли китобида ёзади: "билгилки, комил инсои қуйидаги тўрт нарсага му- каммал шаклда эга бўлган инсондир. уларнинг биринчиси — яхши сўз, иккинчиси — эзгу фаолият, учинчиси — гўзал ахлоқ, тўртинчиси - илм".[footnoteref:7] [7: ҳаққул и. навоийни англаш машаққати // ўзбек …
5 / 135
инг муҳим белгиларидан бири сифа- тида қувваи нотиқа (нутқ қуввати)ни ажратади. унинг фик- рича, инсон дунёга келиши билан ўзини боқадиган қувватга эга бўлади. бу ғизолантирувчи қувват саналади. ундан сўнг инсон ўз такомили йўлида турли қувватларни қўлга кирита- ди. масалан, мутохаййила қуввати (хаёл қилиш, умумлашган образлар яратиш), ақл қуввати ва бошқалар. инсоннинг олам- ни билиш жараёнида нотиқа қувватининг хизмати катта эканлигини таъкидлайди".[footnoteref:9] [9: нурмонов а., маҳмудов н. ўзбек тилшунослиги тарихи. 1-қисм. тошкент: камолот-қатортол, 2000, 8-бет.] нафақат шарқ, балки бутун дунё тиб илмида ўзига муно- сиб тахт яратган улуғ бобомиз ибн сино инсон ҳайвондан ақли ва тили билан фарқ қилишини, шунинг учун инсон- нинг энг баркамоли — оқил ва сўзга чечани эканлигини ай- тади.[footnoteref:10] [10: рустамий алийбег. адиблар одобидан адаблар. тошкент: маънавият, 2003, 12-бет.] туркий сўз хазинасига тилло сандиқ ясаган бобомиз маҳ- муд кошғарийнинг "девону луғотит турк" асарида "одоб- нинг боши тилдир" деган мақол бор. улуғ аллома юсуф хос ҳожибнинг "қутадғу билиг" …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 135 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўқитувчи нутқи маданияти" haqida

ўқитувчи нутқи маданияти ушбу китобни менинг фан йўлини танлаганимдан фахрланиб яшаган захргаткаш онам бибисора мирзаах^мад қизининг нурли хотирасига бағишлай- ман кириш инсоннинг маънавий камолотга эришувида, жамиятнинг маданий-маърифий ривожида она тилининг ўрни фавқулода,а муҳимдир. тил миллий маънавият, маърифат ва маданият- нинг энг холис ва хира тортмас кўзгусидир. ҳадиси шариф- ларда "кишининг зебу зийнати, гўзаллиги унинг тилида- дир" дейилади. қадим-қадим замонлардан бери ҳар бир мил- лат, ҳар бир қавм ўз тилига буюк ҳурмат билан қарайди. бу тилнинг соҳир оҳанглари оғушида эримоқдан адоқсиз ҳузур туяди. бу тилга тимсол топмасликдан таскин топади. бу но- дир бойликни дунёларга бермасликка ҳозир туради. чунки тил миллат деган бирликнинг тамал тоши, у бой берилса, миллат ҳам бой бери...

Bu fayl DOCX formatida 135 sahifadan iborat (367,7 KB). "ўқитувчи нутқи маданияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўқитувчи нутқи маданияти DOCX 135 sahifa Bepul yuklash Telegram